язык интерфейса
Комментарий к документу - NB! Мазкур Низом 2019 йил 1 апрелдан бошлаб амалга киритилади

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Ноябрь, 2018 й./ Таълим тўғрисида/ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 23.10.2018 й. 858-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 23 октябрдаги

858-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг

юридик коллежларига ўқишга қабул қилиш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР



1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарорига мувофиқ абитуриентларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежларига (кейинги ўринларда юридик коллежлар деб аталади) ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


абитуриент - юридик коллежга ўқишга қабул учун ҳужжатлар топширган жисмоний шахс;


апелляция комиссияси - ёзма имтиҳон (кўзи ожиз абитуриентлар учун танлов) натижалари бўйича абитуриентларнинг шикоятларини кўриб чиқиш учун юридик коллеж профессор-ўқитувчилари ҳамда тегишли фанлар бўйича экспертлардан юридик коллежда ташкил этиладиган комиссия;


гуруҳ кузатувчиси - ёзма имтиҳон ўтказиш вақтида ушбу Низом талаблари бажарилишини таъминлаш мақсадида абитуриентлар устидан назоратни амалга ошириш, шунингдек, ёзма имтиҳон ўтказиш тартибини тушунтириш бўйича абитуриентларга амалий ёрдам кўрсатиш учун масъул бўлган шахс;


қабул комиссияси - ҳар йили ташкил этиладиган юридик коллежга ўқишга қабул қилишни ташкил этадиган, шунингдек, абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш ва уларга маслаҳат хизматлари кўрсатадиган комиссия;


бино раҳбари - ёзма имтиҳон ушбу Низом талабларига қатъий мувофиқ равишда ўтказилишини ташкил этиш, шунингдек, кузатувчилар ва абитуриентларнинг фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш ва назоратни амалга ошириш учун масъул бўлган шахс;


имтиҳон комиссияси - ёзма имтиҳон жавобларини холис текширадиган ва баҳолайдиган комиссия;


ҳудудий адлия органлари - Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари;


эксперт гуруҳи - ёзма имтиҳон (кўзи ожиз абитуриентлар учун танлов) саволларини тузиш мақсадида ташкил этиладиган гуруҳ.


3. Юридик коллежларга ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда Адлия вазирлиги деб аталади) томонидан белгиланган қабул квоталари доирасида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Кам таъминланган оилалардан абитуриентлар, Меҳрибонлик уйларининг тарбияланувчилари, шунингдек, кўзи ожиз абитуриентлар қабул квоталаридан ташқари Адлия вазирлиги томонидан махсус ажратилган ўринларга қабул қилинади. Ушбу ўқувчиларнинг ўқиши қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат грантлари асосида амалга оширилади.


4. Юридик коллежларга ўқишга қабул қилиш Адлия вазирлиги томонидан танлов натижаларига кўра тўпланган балларнинг рейтинг тизими бўйича амалга оширилади.

Бунда кўзи ожиз абитуриентларни қабул қилиш танлов натижаларига кўра кўп балли ёхуд тегишли анъанавий беш балли тизим асосида амалга оширилади.


5. Юридик коллежларга ўқишга қабул қилиш бўйича танловлар ёзма имтиҳон шаклида 1 июлдан 10 июлгача бўлган муддатда "Ҳуқуқшунослик" ва "Она тили ва адабиёти" (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти) фанлари бўйича ўтказилади.


6. Юридик коллежларга ўқишга қабул қилиш барча учун тенг ҳуқуқлилик, ягона қабул асосида амалга оширилади.


7. Абитуриентлар юридик коллежларда бўлажак ўқитиш тилида танловдан ўтадилар. Бунда ўзбек гуруҳларига ҳужжат топширган абитуриентлар юридик коллежларга ҳужжатларни қабул қилиш ҳақидаги аризада акс эттирилган ўз танловига кўра танловдан ўзбек тилида лотин ёки кирилл алифбосида ўтиш ҳуқуқига эга.

Юридик коллежларда ўқитиш тили тасдиқланган қабул квоталари доирасида абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинишига қадар Адлия вазирлиги томонидан белгиланади ва тасдиқланади.


8. Фан дастурлари ва танлов натижаларини баҳолаш мезонлари Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланади ва юридик коллежларга етказилади.


9. Юридик коллежларга ўқишга қабул қилишни ташкил этиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ


10. Қабул комиссияси ҳар йили, қоида тариқасида, тегишли ўқув йилининг 5 майидан кечикмай тузилади. Қабул комиссияси раиси ва масъул котиби (кейинги ўринларда масъул котиб деб аталади) адлия вазирининг буйруғи билан, қабул комиссиянинг қолган аъзолари эса юридик коллеж директорининг буйруғи билан тайинланади.

Юридик коллеж директори лавозими бўйича қабул комиссияси раиси ҳисобланади. Қабул комиссиясининг жорий ишлари масъул котиб томонидан амалга оширилади.


11. Қабул комиссияси, қоида тариқасида, ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан бир ой олдин юридик коллежларга қабул қилиш муддатлари, мутахассислик ва касблар номлари ҳамда қабул квоталари ҳақидаги ахборотни юридик коллеж веб-сайтида эълон қилади.


12. Абитуриентларнинг юридик коллежларга ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризалари қабул комиссияси томонидан 1 июндан 20 июнгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.


13. Юридик коллежларга қабул қилишда абитуриент қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни шахсан тақдим этади:

мутахассислиги ва касби, ўқитиш тили, таълим муассасасини тугатганлиги тўғрисидаги маълумотни, танловни ўтказиш қоидалари билан танишганлиги хусусида белгини кўрсатган ҳолда ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги ариза;

паспорт нусхаси;

умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг асли ва нусхаси (агар абитуриент ҳужжатларни топшириш муддатида таълим муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатни олмаган бўлса, у танлов ўтказиш кунига қадар ҳужжат аслини тақдим этиш шарти билан, тегишли таълим муассасаси томонидан берилган унинг гербли муҳри билан тасдиқланган расмий маълумотномани тақдим этади);

3,5 x 4,5 см ўлчамли 6 та рангли фотосурат.

Абитуриентнинг юридик коллежга қабул қилиш тўғрисидаги аризасининг "Ўзим ҳақимда қўшимча қуйидагиларни маълум қиламан" устунида ҳужжатлар билан тасдиқловчи ҳолатлар (I ва II гуруҳ ногирони, "Меҳрибонлик уйлари" тарбияланувчиси, кам таъминланган оиладан) қайд этилади.

Қабул комиссияси умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат нусхасини унинг асли билан таққослаб, ҳужжатнинг аслини ариза берувчига қайтаради.

Ушбу бандда кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар тақдим этилса қабул комиссияси абитуриентнинг ҳужжатларини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.

Ҳужжатлар қабул қилишнинг белгиланган муддатлари тугагандан сўнг ҳужжатларга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш қатъиян тақиқланади.

Абитуриент томонидан топширилган ҳужжатларнинг қалбакилиги ёки сохталиги аниқланса, у ҳолда абитуриент танловдан (юридик коллеждан) четлаштирилади ҳамда ҳужжатлари белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилади.


14. Ҳужжатларни қабул қилиш даврида қабул комиссияси ҳар куни юридик коллеж веб-сайтида юридик коллежда ўқишга қабул қилиш тўғрисида тушган аризалар сони ҳақида маълумот жойлаштириб боради, шунингдек, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари саволларига жавоб бериш учун телефон алоқасини ташкил этади.



3-БОБ. ЁЗМА ИМТИҲОННИ ЎТКАЗИШГА

ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ


15. Ёзма имтиҳон олинадиган фанлар дастури, қоида тариқасида, имтиҳон бошланишидан бир ой олдин қабул комиссиясининг ахборот стендлари ва юридик коллежлар веб-сайтига жойлаштирилади.


16. Ёзма имтиҳон ўтказилишига қадар қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ қабул комиссияси томонидан маслаҳатлар ташкил этилади.


17. Ёзма имтиҳон саволлари қабул комиссияси томонидан ёзма имтиҳоннинг тегишли фанлари бўйича малакали мутахассислар таркибидан шакллантириладиган эксперт гуруҳи томонидан тузилади. Эксперт гуруҳи фаолиятини қабул комиссияси раиси бошқаради.


18. Ёзма имтиҳонни ушбу Низом талабларига қатъий мувофиқ равишда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича масъулият қабул комиссияси раиси, масъул котиб, ёзма имтиҳон ўтказиладиган бино раҳбари ва гуруҳ кузатувчилари, шунингдек, имтиҳон комиссияси аъзолари зиммасига юкланади.


19. Ёзма имтиҳонни ўтказиш жадвали масъул котибнинг тақдимномаси бўйича юридик коллеж директори томонидан тасдиқланади. Буйруққа ёзма имтиҳонда иштирок этиш ҳуқуқига эга абитуриентлар рўйхати илова қилинади.


20. Ёзма имтиҳонни ўтказиш жараёни видеотасвирга туширилади. Видеотасвирдан нусха кўчириш тақиқланади.


21. Ёзма имтиҳон катта сиғимдаги, имтиҳонларнинг юқори даражада очиқлик ва шаффофлигини ҳамда имтиҳон жараёни видеокузатувлар орқали жамоатчилик, шу жумладан, абитуриентларнинг ота-оналари томонидан реал вақт режими (онлайн) кузатиб борилишини таъминлайдиган биноларда (кейинги ўринларда бино деб аталади) ўтказилади.

Бинони тайёрлаш учун жавобгарлик масъул котиб зиммасига юкланади.


22. Бинода имтиҳон материалларини тарқатиш ва тўплаш учун сейфлар (материалларни сақлаш учун) ва алоқа воситалари билан таъминланган махсус хона (штаб) тайёрланади.


23. Биноларда ёзма имтиҳонни ўтказиш учун зарур бўлган техник, тиббий ва маиший шароитлар яратилиши керак. Бинолар санитария ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ жавоб бериши шарт.


24. Бинода ёзма имтиҳон жараёнини тўлиқ назорат қилиш мақсадида, қоида тариқасида, 30 нафар абитуриентдан иборат гуруҳлар ташкил этилади.

Бино ва гуруҳларнинг алоҳида тартиб рақами такрорланмайдиган кетма-кетликда рақамланган бўлиши лозим.


25. Ҳар бир гуруҳ алоҳида ўтириш ўрнига эга бўлган 30 тадан стол ва стул билан таъминланиб, столлар бирдан ўттизгача рақамланиши лозим. Ҳар бир гуруҳга икки нафар кузатувчи бириктирилади.


26. Бинода ёзма имтиҳонларни ўтказиш талабларига риоя этилишини таъминлаш бўйича шахсий жавобгарлик бино раҳбари ва гуруҳ кузатувчилари зиммасига юкланади.

Бино раҳбари адлия вазири томонидан, гуруҳ кузатувчилари эса юридик коллеж директорининг буйруғи билан адлия органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг вакилларидан уларнинг раҳбарлари билан келишган ҳолда тайинланади.



4-БОБ. ЁЗМА ИМТИҲОНЛАРНИ ЎТКАЗИШ


27. Ёзма имтиҳон соат 9.00 да бошланади ва 2 соат давом этади.


28. Абитуриентлар бинога паспорт билан тегишли навбат бўйича киритилади. Киришда видеокузатув олиб борилади.


29. Абитуриентлар бинога соат 8.30 гача киритилади. Соат 8.30 дан кейин абитуриентлар бинога киритилмайди.


30. Гуруҳ кузатувчилари соат 8.30 гача бино раҳбаридан гуруҳ рўйхатини, имтиҳон билетлари жойлаштирилган конвертларни, саволларга жавоб ёзиш учун мўлжалланган қатъий ҳисобда турувчи рақамланиб муҳрланган дафтарларни олади, шунингдек, паспортларни гуруҳ рўйхати билан текширган ҳолда абитуриентларни бинога киритади. Абитуриентлар рўйхатда кўрсатилган ўринга ўтиради.

Ёзма имтиҳон ўтказиш вақтида имтиҳонга етиб келмаган абитуриентлар ўринлари бўш қолади.


31. Гуруҳ кузатувчилари икки нафар абитуриент гувоҳлигида имтиҳон билетлари жойлаштирилган конвертларнинг муҳрланганлигига ишонч ҳосил қилиб, конвертни очади.

Кузатувчилар имтиҳон билетлари ҳамда саволларга жавоб ёзиш учун мўлжалланган қатъий ҳисобда турувчи рақамланиб муҳрланган дафтарларни абитуриентларга тартиб билан тарқатади.

Бино раҳбари абитуриентларга дафтарнинг муқовасига ўзининг фамилияси, исми ва отасининг исмини ёзиш, шунингдек, дафтар варақларини букмаслик, унга ҳар хил белгилар қўймаслик, ёзувларнинг тагига чизмаслик, кўк ҳаворанг шарикли ручкадан бошқа рангдаги ручкада ёзмаслик кераклигини тушунтиради ҳамда ушбу талабларга риоя қилмаслик ёзма имтиҳон ўтказиш тартибини бузиш деб ҳисобланиши ҳақида огоҳлантиради.


32. Гуруҳ кузатувчилари соат 9.00 гача абитуриентларга дафтар олганлигини тасдиқловчи имзо қўйдиради ва унинг ёнига абитуриент олган дафтарнинг тартиб рақамини ёзиб қўяди.

Ёзма имтиҳонга келмаган тақдирда гуруҳ рўйхатига "қатнашмади" деган ёзув киритилади.


33. Бино раҳбари соат 9.00 да ёзма имтиҳон бошланганлигини эълон қилади ҳамда ёзма имтиҳоннинг бошланиш ва тугаш вақтини доскага ёзиб қўяди.


34. Имтиҳон билетларига жавоблар дафтарга ҳаво ранг пастали шарикли ручкада тушунарли ҳуснихат билан ёзилиши лозим.


35. Абитуриентларга ёзишда қисқартма сўзлардан фойдаланиш, сўзларнинг ости ёки устига чизиш, дафтарнинг турли нуқталарига, хусусан, ҳошия қисмига тушунарсиз белгилар қўйиш, шунингдек, берилган саволларнинг жавоби билан боғлиқ бўлмаган сўзларни ёзиш, ёзма имтиҳон материалларини бошқа абитуриентга узатиш, бошқа абитуриентларга ёрдам бериш тақиқланади.

Абитуриент томонидан уяли телефон ёки бошқа алоқа ва телекоммуникация воситаларини олиб кириш ва фойдаланиш қатъиян тақиқланади.


36. Ёзма имтиҳонга уяли телефон, компьютер ёки бошқа алоқа ва телекоммуникация воситаларини, луғат, китоблар, шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилган ёки олиб кирган, имтиҳон жараёнида имтиҳон материалларини бошқага узатган ёки ёрдам берган, ёзма имтиҳон учун ажратилган вақт тугаганидан кейин имтиҳон материалларини топширмаган, имтиҳон материалларини бино ташқарисига олиб чиққан абитуриент ёзма имтиҳон ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади.


37. Ёзма имтиҳон давомида абитуриентларга бинодан чиқиш тақиқланади. Ўзбошимчалик билан бинони тарк этган абитуриентлар ёзма имтиҳон ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади. Соғлиғининг ёмонлашиши ва бошқа зарур ҳолатларда имтиҳон материалларини бинода қолдириб, кузатув остида бинодан чиқишга рухсат берилади.


38. Ёзма имтиҳон ўтказишнинг белгиланган тартибини бузган абитуриентлар ёзма имтиҳондан четлаштирилади, ёзма имтиҳондан четлаштириш бўйича ушбу Низомга 3-иловада берилган шаклга мувофиқ бино раҳбари ва гуруҳ кузатувчиси томонидан далолатнома расмийлаштирилади.


39. Ёзма имтиҳондан четлаштирилган абитуриентларнинг ёзма ишлари баҳоланмайди ва улар имтиҳонда иштирок этмаган ҳисобланади.


40. Бино раҳбари соат 11.00 да ёзма имтиҳон вақти тугаганлигини эълон қилади ва гуруҳ кузатувчиларига жавоблар ёзилган дафтарларни йиғишга кўрсатма беради.


41. Ёзма имтиҳон учун ажратилган вақт тугагандан сўнг абитуриентлар имтиҳон материалларини топширади. Белгиланган муддатдан олдин жавоб ёзишни тугатган абитуриентлар имтиҳон материалларини муддатидан олдин топширишлари мумкин.


42. Барча дафтарлар, шу жумладан, имтиҳон вақтида ишлатилмаган дафтарлар ҳамда ёзма имтиҳондан четлаштирилганлиги ҳақидаги далолатнома елимланган дафтарлар алоҳида тегишли қутиларга жойлаштирилади.


43. Гуруҳ кузатувчиси соат 11.15 дан кечикмасдан барча қутиларни бино раҳбарига топширади, бино раҳбари эса топшириш вақтини қайд этиб, тегишли реестрга имзо қўяди.


44. Бино раҳбари ёзма имтиҳон саволларига жавоблар ёзилган дафтарлар солинган қутиларни гуруҳ кузатувчиларидан қабул қилиб олгач, дафтарларнинг муқоваси ва биринчи варағига махсус шифрлар қўйиб, дафтар муқовасини унинг бошқа варақларига шикаст етказмаган ҳолда йиртиб олади.

Қўйилган шифрларнинг сир сақланиши учун бино раҳбари шахсан жавобгар ҳисобланади.


45. Имтиҳон комиссияси ёзма имтиҳонлар ўтказилишидан бир кун олдин тузилади. Имтиҳон комиссияси адлия вазири томонидан, имтиҳон комиссиясининг бошқа аъзолари юридик коллеж директорининг буйруғи билан тайинланади. Имтиҳон комиссияси аъзоларининг сони ёзма имтиҳонда иштирок этаётган абитуриентларнинг умумий сонидан келиб чиққан ҳолда юридик коллеж директори томонидан белгиланади.


46. Имтиҳон комиссияси аъзолари ёзма имтиҳон ўтказиладиган куни соат 11.00 дан кечикмай ёзма имтиҳон натижаларини текшириш ва баҳолаш учун ажратилган ва видео кузатиш тизими билан жиҳозланган хонага ўз паспортлари билан етиб келишлари шарт.


47. Имтиҳон комиссияси раиси имтиҳон жавоблари ёзилган дафтарлар солинган қутиларни бино раҳбаридан қабул қилиб олади. Имтиҳон комиссиясига шифр қўйилмаган дафтарларни топширишга йўл қўйилмайди.


48. Имтиҳон комиссияси раиси абитуриентларнинг жавоблари ёзилган дафтарлар солинган қутиларни имтиҳон комиссияси аъзолари иштирокида очиб, барча дафтарларнинг муқовалари ажратилганлиги ва шифрланганлигини текширади.

Муқоваси ажратилмаган, шифрланмаган ёки абитуриентнинг шахсини аниқлаш имконини берувчи бошқа белгилари мавжуд бўлган дафтарлар аниқланган тақдирда, далолатнома тузилади ва бундай ишлар текширилмайди. Бунда шифрланмаган, муқовали ишлар бино раҳбарига шифр қўйиш учун қайтарилади, шундан сўнг улар яна текшириш учун имтиҳон комиссиясига топширилади.


49. Имтиҳон комиссияси раиси имтиҳон натижалари ёзилган дафтарларни комиссия аъзоларига тақсимлаб беради.


50. Ёзма имтиҳон жавоблари тасдиқланган баҳолаш мезонларига мувофиқ имтиҳон комиссияси аъзолари томонидан текширилиб, баҳоланади ва хулоса ёзилади.


51. Абитуриентларнинг ёзма имтиҳон бўйича олган баллари имтиҳон комиссияси томонидан тегишли шифр рақамларидан иборат бўлган қайдномага киритилади.

Ёзма имтиҳоннинг ҳар бир фани бўйича қайднома алоҳида тузилади.


52. Ёзма имтиҳон жавоблари ёзилган дафтарлар ва қайднома қутиларга солинади ҳамда имтиҳон комиссияси раиси томонидан бино раҳбарига топширилади. Бино раҳбари ушбу қутиларни шифрланган дафтарларнинг муқовалари билан бирга қабул комиссияси раисига йиғма қайдномага киритиш учун топширади.


53. Ёзма имтиҳон баллари "Ҳуқуқшунослик" ва "Она тили ва адабиёти" фанлари бўйича алоҳида қайдномаларга абитуриентнинг исми, отасининг исми ва фамилияси ҳамда дафтарлар муқовасидаги шифр рақамлари кўрсатилган ҳолда киритилади.

Ёзма имтиҳон натижалари ҳар бир фан бўйича қабул комиссияси томонидан йиғма қайдномага киритилади ва шу асосида ёзма имтиҳоннинг умумий баллари чиқарилади.


54. Абитуриентнинг ёзма имтиҳондаги энг юқори балли 150 баллни ташкил қилади. Ушбу баллар қуйидагича шаклланади:

"Ҳуқуқшунослик" фани бўйича - 0 дан 100 баллгача;

"Она тили ва адабиёти" фани бўйича - 0 дан 50 баллгача.


55. Ҳар бир фан бўйича ёзма имтиҳон учун белгиланган энг юқори баллдан 55 фоизини ёки ундан камни тўплаган, шунингдек, белгиланган вақтда ёзма имтиҳонга келмаган абитуриентлар юридик коллежларга қабул қилинмайди.


56. Йиғма қайдномада абитуриентлар рўйхати ҳар бир мутахассислик ва касб бўйича тўпланган энг юқори баллдан бошлаб камайиб бориш тартибида жойлаштирилади.

Кам таъминланган оилалардан абитуриентлар, Меҳрибонлик уйларининг тарбияланувчилари, шунингдек, кўзи ожиз абитуриентлар натижалари алоҳида йиғма қайдномаларда кўрсатилади.


57. Ёзма имтиҳон натижалари имтиҳон ўтказилган кундан кейинги иш кунида қабул комиссияси ахборот стендлари ва юридик коллежлар веб-сайтида эълон қилинади.


58. Абитуриентнинг ёзма имтиҳон натижаларига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ёзма имтиҳонни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби бузилиши аниқланганда, танлов натижалари бекор қилинади, абитуриент ўқишга қабул қилинган бўлса, у юридик коллеж ўқувчилари сафидан четлаштирилади.


59. Юридик коллежларга қабул қилиш учун ёзма имтиҳонни қайта ўтказиш тақиқланади.

Ёзма имтиҳонга белгиланган вақтда етиб келмаган абитуриентлар учун қўшимча ёзма имтиҳон ўтказилмайди.



5-БОБ. КЎЗИ ОЖИЗ АБИТУРИЕНТЛАР УЧУН

ТАНЛОВНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


60. Кўзи ожиз абитуриентларни қабул қилиш учун танлов ёзма имтиҳон учун белгиланган фанлар бўйича кўп балли ёхуд анъанавий беш балли тизим асосида ўтказилади.


61. Кўзи ожизлар тоифасига қуйидаги абитуриентлар киради:

махсус мактаб-интернатлар томонидан кўзи ожизлар учун берилган ўрта таълим (11-синф негизида) етуклик аттестатига эга шахслар;

имконияти чекланган шахслар учун ихтисослашган ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари томонидан кўзи ожизлар учун берилган дипломга эга шахслар;

9 йиллик кўзи ожизлар махсус мактаб интернатида ўқиган ва 3 йиллик ўрта махсус касб-ҳунар таълим муассасаси дипломига эга бўлган шахслар;

умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ҳужжати ёки академик лицей (касб-ҳунар коллежи) дипломига эга бўлган кўзи бўйича 1-гуруҳ ногиронлиги тўғрисида белгиланган тартибда берилган маълумотномага эга бўлган шахслар.


62. Фанлар бўйича кириш имтиҳонларини ўтказиш шакли (ёзма ёки оғзаки) Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда қабул комиссияси томонидан белгиланади.


63. Кўзи ожиз абитуриентларга доимий ёрдам бериш учун қабул комиссияси томонидан масъул ходим ажратилади.


64. Танловни ўтказиш жадвали масъул котибнинг тақдимномаси асосида юридик коллеж директорининг буйруғи билан тасдиқланади. Буйруққа танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга абитуриентлар рўйхати илова қилинади.


65. Қабул комиссияси томонидан танловни ўтказиш учун фанлар бўйича комиссиялар ташкил этилади.


66. Фанлар бўйича танлов дастурлари умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар фанлари дастурларига тўла мувофиқ ҳолда тузилади ва Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланади.


67. Танловни ўтказувчи комиссия таркибига Ўзбекистон кўзи ожизлар жамиятининг вакили киради.


68. Танлов ўтказилишига қадар қабул комиссияси томонидан танлов фанлари бўйича кўзи ожиз абитуриентлар учун маслаҳатлар ташкил этилади. Унинг жадвали қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.


69. Ҳар бир фан бўйича танлов учун белгиланган энг юқори баллдан 55 фоизини ёки ундан камни (беш балли баҳолаш тизимида баҳоланганда - "3" баҳодан пастни) тўплаган, шунингдек, белгиланган вақтда ёзма имтиҳонга келмаган кўзи ожиз абитуриентлар юридик коллежларга қабул қилинмайди.


70. Юридик коллежларга қабул қилиш учун кўзи ожизлар учун танловни қайта ўтказиш тақиқланади.

Танловга белгиланган вақтда етиб келмаган кўзи ожиз абитуриентлар учун қўшимча танлов ўтказилмайди.


71. Танлов натижалари ҳар бир фан бўйича комиссия томонидан йиғма қайдномага киритилади ва шу асосида танловнинг умумий баллари чиқарилади.


72. Йиғма қайдномада кўзи ожиз абитуриентлар рўйхати ҳар бир мутахассислик ва касб бўйича кўп балли ёхуд тегишли анъанавий беш балли тизим асосида тўпланган энг юқори баллдан бошлаб камайиб бориш тартибида жойлаштирилади.


73. Танлов натижалари кўзи ожиз абитуриентларга танлов ўтказилган куни эълон қилинади.



6-БОБ. АПЕЛЛЯЦИЯ ШИКОЯТЛАРИНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ


74. Ёзма имтиҳонлар (кўзи ожиз абитуриентлар учун танлов) натижалари юзасидан абитуриентларнинг шикоятларини кўриб чиқиш учун юридик коллеж директорининг буйруғи билан апелляция комиссияси ташкил этилади.

Шикоят ёзма имтиҳон (кўзи ожиз абитуриентлар учун танлов) натижаси эълон қилинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида апелляция комиссиясига берилиши мумкин. Апелляция қабул қилинганлиги тўғрисида абитуриентга хабарнома юборилади.


75. Апелляция комиссияси таркибига юридик коллежнинг педагог ходимлари, тегишли фанлар бўйича экспертлар ҳамда Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти вакили (шикоят кўзи ожиз абитуриент томонидан берилганда) киритилади.

Зарур ҳолларда, апелляцияни кўриб чиқиш жараёнига имтиҳон комиссияси аъзолари, шунингдек, тегишли масалалар бўйича бино раҳбари ва гуруҳ кузатувчилари жалб қилиниши мумкин.


76. Шикоят тушган куни шикоят қилган абитуриентнинг ёзма имтиҳон материаллари масъул котиб томонидан апелляция комиссиясига топширилади.


77. Шикоят берган шахс хабарномада назарда тутилган вақтда апелляция комиссиясига паспорти билан келиши шарт.


78. Шикоятни кўриб чиқиш вақтида ариза берувчига ёзма имтиҳон саволларига жавоблар ёзган дафтари унинг илтимосига кўра берилади. Ариза берувчи ўз эътирозларини ёзиб, унга берилган материаллар билан бирга апелляция комиссиясига топширади.


79. Апелляция комиссияси томонидан шикоятларни кўриб чиқиш икки иш кунидан ошмаслиги ва натижаси бўйича қарор қабул қилиниши шарт.


80. Шикоятда кўрсатилган важлар ўз тасдиғини топмаса, апелляция комиссияси ёзма имтиҳон натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


81. Шикоятда кўрсатилган важлар ўз тасдиғини топган тақдирда абитуриентнинг ёзма имтиҳон ишига (кўзи ожиз абитуриентлар учун танлов бўйича кўп балли ёхуд тегишли анъанавий беш балли тизим асосида узил-кесил балл) апелляция комиссияси томонидан узил-кесил балл қўйилади.


82. Апелляция комиссияси томонидан қабул қилинган қарор тўғрисида ариза берувчига маълумот тақдим этилади.


83. Йиғма қайдномалар, апелляция комиссиясининг қарорлари асосида юридик коллежларга қабулнинг узил-кесил натижаси аниқланади ва танлов қайдномасига киритилади.

Квота доирасида тўлов-контракт асосида қабул қилинаётган абитуриентлар, кам таъминланган оилалардан абитуриентлар, Меҳрибонлик уйларининг тарбияланувчилари, шунингдек, кўзи ожиз абитуриентлар учун танлов қайдномалари алоҳида тузилади.

Танлов қайдномалари юридик коллеж директори томонидан тасдиқланади ва 25 июлга қадар юридик коллежга ўқишга қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун Адлия вазирлигига юборилади.



7-БОБ. АБИТУРИЕНТЛАРНИ ЎҚИШГА

ҚАБУЛ ҚИЛИШ


84. Адлия вазирлигининг абитуриентларни юридик коллежларга ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги қарори, қоида тариқасида, 10 августдан кечикмай қабул қилинади. Адлия вазирлигининг қарори адлия вазирининг буйруғи шаклида расмийлаштирилади.


85. Қабул Адлия вазирлиги томонидан:

қабул квоталари доирасида тўлов-контракт асосида;

қабул квоталаридан ташқари давлат грантлари асосида - кам таъминланган оилалардан абитуриентлар, Меҳрибонлик уйларининг тарбияланувчилари, шунингдек, кўзи ожиз абитуриентларга нисбатан амалга оширилади.

Адлия вазирлигининг қарори 20 августгача кам таъминланган оилалардан абитуриентлар, Меҳрибонлик уйларининг тарбияланувчилари, шунингдек, кўзи ожиз абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тўғрисида юридик коллеж директорининг буйруғини расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.


86. Адлия вазирлиги томонидан абитуриентларни тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин юридик коллежлар билан юридик ёки жисмоний шахслар ўртасида белгиланган тартибда контрактлар расмийлаштирилади. Тўлов-контракт асосида ўқишнинг тўлов миқдори қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

Белгиланган намунадаги контракт бланкалари Адлия вазирлиги қарори қабул қилинган кундан бошлаб берилади ҳамда юридик коллеж директори ва бош бухгалтери имзоси билан расмийлаштирилади (юридик шахслар учун 3 нусхада, жисмоний шахслар учун 2 нусхада).

Адлия вазирлиги томонидан юридик коллежда ўқишга тавсия этилган абитуриентлар учун тўлов ҳар йили контракт шартларида кўрсатилган муддатларда амалга оширилади. Абитуриентларни ўқишга қабул қилиш юридик ҳамда жисмоний шахслар томонидан контракт тўлови миқдори 15 сентябрдан кечиктирмай тўлангандан сўнг юридик коллеж директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

Ушбу абитуриентларга 2 сентябрдан бошлаб дарсларга қатнашишига рухсат этиш тўғрисида буйруқ расмийлаштирилади.



8-БОБ. ХОРИЖИЙ ФУҚАРОЛАРНИ

ҚАБУЛ ҚИЛИШ


87. Хорижий фуқароларни (хорижий давлат фуқароси бўлган жисмоний шахсни, шунингдек, хорижий давлат ҳудудида доимий равишда истиқомат қиладиган фуқаролиги бўлмаган шахсларни) юридик коллежга ўқишга қабул қилиш юридик коллежлар томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган суҳбат натижаси бўйича амалга оширилади.


88. Хорижий фуқароларни юридик коллежларга ўқишга қабул қилиш қабул квотасидан ташқари, Адлия вазирлиги томонидан белгиланган ўринлар сонига мувофиқ, тўлов-контракт асосида амалга оширилади.


89. Адлия вазирлигининг хорижий фуқароларни юридик коллежларга ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги қарори, қоида тариқасида, 25 августдан кечикмай қабул қилинади.


90. Адлия вазирлиги томонидан хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин юридик коллеж билан жисмоний ва юридик шахслар ўртасида белгиланган тартибда контрактлар тузилади.

Белгиланган намунадаги контракт бланкалари Адлия вазирлигининг қарори эълон қилинган кундан бошлаб берилади ва ТДЮУ ректори ва бош бухгалтери томонидан имзоланган ҳолда (юридик шахслар учун 3 нусхада, жисмоний шахслар учун 2 нусхада) расмийлаштирилади.


91. Хорижий фуқаролар ўқиш учун тўловни ҳар йили контракт шартларида кўрсатилган муддатларда амалга оширади. Тўлов-контракт асосида ўқишнинг тўлов миқдори қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.


92. Хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш жисмоний ёки юридик шахслар томонидан ўқиш учун контрактда белгиланган пул маблағлари суммаси 15 сентябрдан кечиктирилмай тўлангандан сўнг юридик коллеж директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Хорижий фуқароларга 2 сентябрдан бошлаб ўқув машғулотларига қатнашишга рухсат этиш тўғрисида буйруқ расмийлаштирилади.



9-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


93. Юридик коллежларга ўқишга қабул қилинган абитуриентларнинг ёзма имтиҳон (кўзи ожиз абитуриентлар учун танлов) натижаларидан тегишли кўчирмалар уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларига тикиб қўйилади.

Ўқишга қабул қилинмаган абитуриентларнинг ёзма имтиҳон (кўзи ожиз абитуриентлар учун танлов) натижалари 6 ой давомида сақланади, сўнг белгиланган тартибда йўқ қилинади.


94. Танловларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар юридик коллежларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳамда адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари бошқа маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


95. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг

юридик коллежларига ўқишга қабул

қилишни ташкил этиш

СХЕМАСИ

           

Босқичлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари


























I босқич


Абитуриентлар томонилан юридик коллежларининг

қабул комиссиясига ҳужжатларни топшириш



















1. Абитуриентлар ҳужжатларини қабул қилиш учун қабул комиссиясини тузиш.


қоида тариқасида 5 майгача




2. Юридик коллеж веб сайтига қабул муддатлари, мутахассислик ва касблар номлари, абитуриентлар қабул квоталари ҳақида маълумот жойлаштириш.


қоида тариқасид, ҳужжатларни қабул қилишдан бир ой олдин








3. Абитуриентлар томонидан ҳужжатларни қабул комиссиясига топшириш.


1-20 июнда




4. Қабул комиссияси томонидан юридик коллеж веб-сайтида юридик коллежга ўқиш учун топширилган аризалар сони ҳақида ахборот, шунингдек, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари саволларига жавоб бериш учун телефон алоқасининг ишлаб туришини ташкил этиш.


ҳужжатларни қабул қилиш даврида



































II босқич


Ёзма имтиҳонни ўтказишга тайёргарлик кўриш



















1. Қабул комиссияси ахборот стендлари ва юридик коллеж веб-сайтига ёзма имтиҳонга киритилган фанлар дастурини жойлаштириш.


қоида тариқасида, имтиҳонлар бошланишидан бир ой олдин








2. Маслаҳатларни ташкил этиш ва қабул комиссияси раиси томонидан улар жадвалини тасдиқлаш.


ёзма имтиҳон ўтказишдан олдин




3. Ёзма имтиҳон саволларини тузиш учун эксперт гуруҳини ташкил этиш.





4. Ёзма имтиҳон ўтказиш жадвалини тасдиқлаш




























III босқич


Ёзма имтиҳон ўтказиш










1. "Ҳуқуқшунослик" ва "Она тили ва адабиёти" фанлари бўйича ёзма имтиҳонни ўтказиш.


1-10 июлда




2. Ёзма имтиҳон натижаларини қабул комиссияси ахборот стендлари ва юридик коллеж веб-сайтида эълон қилиш.


ёзма имтиҳон ўтказилган кундан

кейинги иш кунида





























IV босқич


Кўзи ожиз абитуриентларни ўқишга

қабул қилиш учун танлов ўтказиш



















1. Кўзи ожиз абитуриентларни қабул қилиш учун ёзма имтиҳон учун белгиланган фанлар бўйича кўп балли ёки тегишли анъанавий беш балли тизим асосида танлов ўтказиш.


1-10 июлда








2. Танлов натижаларини кўзи ожиз абитуриентларга эълон қилиш.

танлов ўтказилган куни



























V босқич


Танлов натижаларини Адлия вазирлигига юбориш


25 июлгача




1. Ёзма имтиҳон натижалари рейтинг тизимига (0-150 балл) мувофиқлиги аниқланади ва юридик коллеж директори томонидан тасдиқланган танлов қайдномаларига киритилади.









2. Кўзи ожиз абитуриентларни ўқишга қабул қилиш бўйича танлов натижалари кўп балли ёхуд тегишли анъанавий ва юридик коллеж директори томонидан тасдиқланган танлов қайдномаларига киритилади.













3. Танлов қайдномалари абитуриентларни юридик коллежларга ўқишга қабул қилиш тўғрисида қарор чиқариш учун Адлия вазирлигига юборилади.





























VI босқич


Адлия вазирлиги томонидан абитуриентларни юридик коллежга ўқишга қабул қилиш ҳақидаги қарорни қабул қилиш.


қоида тариқасида,

10 августдан кечикмай






























VII босқич


Қабул қилишни расмийлаштириш, таълим тўлови










1. Юридик коллеж директори томонидан кам таъминланган оилалардан абитуриентларни, Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларини, шунингдек, кўзи ожиз абитуриентларни ўқишга қабул қилиш ҳақида буйруқ чиқарилиши.


20 августгача








2. Абитуриентлар ўқиши учун контрактлар тузиш.


10 август - 2 сентябрь




3. Абитуриентлар томонидан ўқиш учун тўловларни юридик коллежлар ҳисобрақамига ўтказиш.


контракда белгиланган муддатда




4. Юридик коллеж директорининг тўлов-контракт асосида ўқувчилар сафига қабул қилиш учун тавсия этилган абитуриентларга ўқув машғулотларида қатнашишга рухсат бериш тўғрисидаги буйруғи расмийлаштирилиши.


2 сентябрь










5. Юридик коллеж директорининг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги буйруғи расмийлаштирилиши


контаракт суммаси тўлангандан сўнг

15 сентябрдан кечикмай



      

          




Низомга

2-ИЛОВА







(юридик коллеж номи)



директори




(Ф.И.О.)







дан




(абитуриент Ф.И.Ш. (тўлиқ ёзилади))


___________________________________________ юридик коллежига

ўқишга қабул қилиш тўғрисида

АРИЗА

Менга


мутахассислиги бўйича


тилида


(мутахассислик, касб номи)


(ўзбек, рус, қорақалпоқ)


ўқиш учун танловдан ўтишга рухсат беришнингиз сўрайман.

Маълумотим




йилда



(умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар)




(таълим муассасаси номи)


ни тамомлаганман.

Маълумот ҳақидаги ҳужжат (диплом, аттестат): серия _______ N _____________

Туғилган санам ва жойим:


йил

"


"


да



(йил)


(кун)


(ой)


(туғилган жой)


Фуқаролигим:



(фуқаролик паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат бўйича кўрсатилади)

Доимий яшаш жойим



(мамлакат, вилоят, шаҳар, туман, қишлоқ, кўча, уй ва квартира рақами (тўлиқ))

Паспортга оид маълумотлар:







(серия)


(рақами)


(ким томондан ва қачон берилган)

Ўзим ҳақимда қўшимча қуйидагиларни маълум қиламан:


(I ва II гуруҳ ногирони, Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси, кам таъминлаган оиладан)









(Ф.И.О.)


(имзо)


(ариза берилган сана)





Низомга

3-ИЛОВА



Ёзма имтиҳондан четлаштириш ҳақидаги

ДАЛОЛАТНОМА


__________________ шаҳри


20____ йил "_____" __________

Биз, қуйида имзо чекувчилар шуни тасдиқлаймизки, абитуриент


(Ф.И.Ш.)

қуйидаги сабабларга кўра ёзма имтиҳондан соат _____:_____ да четлатилди:

q тақиқланган воситалардан фойдаланган (уяли телефон, компьютер ҳамда бошқа алоқа ва телекоммуникация воситалари, луғат, китоб, шпаргалка);

q бошқа абитуриентга ёзма имтиҳон материалларини берган;

q абитуриентга ёрдам берган;


(Низомда назарда тутилган бошқа ҳолатлар)

Абитуриент томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомнинг _____ бандлари талаблари бузилган.

1. Бино раҳбари



(Ф.И.О.)


(имзо)

2. Гуруҳ кузатувчиси



(Ф.И.О.)


(имзо)

3. Гуруҳ кузатувчиси



(Ф.И.О.)


(имзо)

Изоҳ: ушбу далолатнома абитуриентга берилган дафтарга тикиб қўйилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 25 октябрь