ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Соғлиқни сақлашни молиялаштириш, моддий-техник жиҳатдан таъминлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.11.2018 й. 902-сон "Осиё тараққиёт банки иштирокидаги "Бирламчи тиббий-санитария ёрдами фаолиятини такомиллаштириш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.11.2018 й.

N 902



ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ИШТИРОКИДАГИ

"БИРЛАМЧИ ТИББИЙ-САНИТАРИЯ ЁРДАМИ

ФАОЛИЯТИНИ    ТАКОМИЛЛАШТИРИШ"

ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИ   АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қишлоқ жойларда яшовчи аҳоли учун кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини янада яхшилаш ва улардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, тиббий хизмат кўрсатиш кўламини ошириш, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари тизими фаолиятини касалликларнинг олдини олиш, аҳоли ўртасида профилактика ва патронаж ишларига йўналтириш, касалликларни барвақт аниқлаш орқали уларнинг сурункали ҳолга ўтиши хавфини қисқартириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 29 мартдаги ПҚ-2857-сон қарорига мувофиқ мавжуд қишлоқ врачлик пунктлари негизида 793 та қишлоқ оилавий поликлиникалари ташкил этилганлиги ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланганлиги;

ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида "Бирламчи тиббий-санитария ёрдами фаолиятини такомиллаштириш" инвестиция лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) амалга ошириш учун 2017 йил 16 октябрда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Осиё тараққиёт банки ўртасида 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 25 йил муддатга 45,0 млн АҚШ долларига тенг миқдорда қарз олиш Кредит битимининг лойиҳаси тасдиқланганлиги ва музокаралар баённомаси имзоланганлиги;

Ўзбекистон Республикасининг лойиҳани амалга оширишдаги ҳиссаси 12,8 млн АҚШ доллари эквивалентида, шу жумладан солиқ ва божхона имтиёзлари тарзида 11,0 млн АҚШ долларига тенглиги;

лойиҳани амалга ошириш 3 йил (2018-2021) муддатга белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Осиё тараққиёт банкининг қарз маблағларини мақсадли сарфлаш ҳамда лойиҳанинг самарали амалга оширилиши учун масъул бўлган ижро этувчи агентлик ҳисобланади;

Осиё тараққиёт банкининг қарзини қайтариш, шунингдек, қарз бўйича фоизлар тўлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


3. Қуйидагилар:

"Бирламчи тиббий-санитария ёрдами фаолиятини такомиллаштириш" лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланиши асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари билан 1-иловага* мувофиқ;

"Бирламчи тиббий-санитария ёрдами фаолиятини такомиллаштириш" лойиҳаси доирасида Осиё тараққиёт банкининг қарзини қайтариш ва фоиз тўловларининг прогноз жадвали 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Осиё тараққиёт банки билан қарз битимини имзолашга ваколат берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ва Осиё тараққиёт банки ўртасидаги имзоланган қарз битими бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимларига қуйидагиларни таъминлаш бўйича шахсий масъулият юклансин:

лойиҳа доирасида харид қилиниши кўзда тутилган тиббий асбоб-ускуналарни етказиб беришдан олдин қишлоқ оилавий поликлиникаларида жиҳозлаш учун тегишли хоналарни тайёрлаш;

Осиё тараққиёт банки тартиботларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ зарур ҳисоботлар ва ҳужжатларни ваколатли вазирликлар ва идораларга ўз вақтида тақдим этилишини ташкил этиш;

лойиҳаолди ва лойиҳани амалга ошириш даврида лойиҳада иштирок этадиган тиббиёт муассасалари ишларини самарали ташкил этиш;

лойиҳа тадбирларини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш.


7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

бир ой муддатда лойиҳа амал қилиш даври учун умумий штатлар сони 22 кишидан иборат бўлган Лойиҳани амалга ошириш гуруҳини ташкил этсин, гуруҳ фаолиятини Осиё тараққиёт банкининг қарзлари ва бюджет (Бюджет кодексига кўра) маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда молиялаштирсин;

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Ўзбекэнерго" АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларини узлуксиз сув, газ ва электр энергияси билан таъминласин;

Осиё тараққиёт банки қарзи ҳисобига етказиб бериладиган товарларни харид қилиш ва жойларига етказиб бериш хизматлари билан боғлиқ харажатларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги учун назарда тутилган тасдиқланган бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги лойиҳани амалга ошириш ишларини мувофиқлаштиришни, шунингдек, амалга ошириш жараёнининг мунтазам равишда кўриб чиқилишини, зарур ҳолларда, лойиҳани ўз вақтида ва самарали амалга оширишни таъминлаш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов ва Бош вазир ўринбосари А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                             А. Арипов



*)1-2 иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 2 ноябрь









































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск