ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Чет эл олий ўқув юртлари / Миллий технологик тадқиқотлар университети "МИСиС" филиали /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.09.2018 й. 750-сон "Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси "Миллий технологик тадқиқотлар университети "МИСиС"нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали фаолиятини ташкил этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.09.2018 й.

N 750



ФЕДЕРАЛ ДАВЛАТ АВТОНОМ

ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ "МИЛЛИЙ

ТЕХНОЛОГИК ТАДҚИҚОТЛАР УНИВЕРСИТЕТИ

"МИСиС"НИНГ ОЛМАЛИҚ ШАҲРИДАГИ ФИЛИАЛИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси "Миллий технологик тадқиқотлар университети "МИСиС"нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 11 майдаги ПҚ-3714-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси "Миллий технологик тадқиқотлар университети "МИСиС"нинг Олмалиқ шаҳридаги филиалининг (кейинги ўринларда Филиал деб аталади) тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Филиал директорига, зарур ҳолларда, муассислар билан келишган ҳолда, Филиалнинг тузилмасига олий таълим муассасаси учун белгиланган нормативларга мувофиқ ходимларнинг умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси "Миллий технологик тадқиқотлар университети "МИСиС" билан биргаликда 2018 йилнинг 25 сентябрига қадар Филиалда педагогик ва илмий салоҳиятга эга, юқори малакали, рус ва инглиз тилларини мукаммал биладиган, ахборот технологияларини ҳамда фан ва техниканинг энг сўнгги ютуқларини ўқув жараёнига жорий эта оладиган профессор-ўқитувчилар таркибини шакллантириш ҳамда Филиал кутубхона фондини ўқув, ўқув-методик, илмий-техник, бадиий адабиётлар билан тўлдириб бориш ҳамда замонавий компьютер технологиялари билан жиҳозлаш чораларини кўрсин.


3. "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан Филиалнинг раҳбар ходимлари ҳамда маҳаллий профессор-ўқитувчилар таркибига бир ойлик маошидан кам бўлмаган миқдорда ҳар ойлик устамалар тўлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.А. Абдухакимов ва А.С. Султанов зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 21 сентябрдаги

750-сон қарорига

ИЛОВА



Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси

"Миллий технологик тадқиқотлар университети

"МИСиС"нинг Олмалиқ шаҳридаги филиалининг

ТУЗИЛМАСИ
















Директор





































































Олий таълим муассасаси кенгаши


Ижрочи директор


Васийлик кенгаши





































Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари



Илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари




Бухгалтерия



Мониторинг ва ички назорат бўлими


























Режа-молия бўлими




























Ўқув-услубий бўлим



Илмий-тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими






Ходимлар бўлими



















Ишлар бошқармаси
















Таълим сифатини назорат қилиш бўлими




















Илмий-техник ахборот-ресурс маркази












Техник фойдаланиш ва хўжалик бўлими





Ахборот технологиялари маркази


























1-бўлим





































Ўқитишнинг техник воситалари бўлими

















Халқаро ҳамкорлик бўлими






2-бўлим




















































Юрисконсульт


















Фуқаро ва меҳнат муҳофазаси бўлими






























































































































Бош муҳандис


















































































Девонхона ва архив












































































Факультетлар






































































































Кон-металлургия



Автоматлаштириш ва бошқарув






















































кафедралар







кафедралар



























            

Филиал (факультетлар, кафедралар ва бошқа таркибий бўлинмалар) ходимларининг чекланган умумий сони олий таълим муассасалари учун ўрнатилган нормативларга мувофиқ аниқланади.

Кафедралар ўқув юкламалари шаклланиб боришига мувофиқ босқичма-босқич ташкил этилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 22 сентябрь

















































Время: 0.2101
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск