ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги / Сув хўжалиги. Сув хўжалиги иншоотлари ва гидротехник объектлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.11.2018 й. 912-сон "Андижон вилоятининг Андижон туманидаги Куйганёр гидроузелининг сувоқар қисмини реконструкция қилиш ва қуйи қисмини ювилишдан сақлаш учун ҳимояловчи иншоотни қуриш" лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.11.2018 й.

N 912



"АНДИЖОН ВИЛОЯТИНИНГ АНДИЖОН

ТУМАНИДАГИ КУЙГАНЁР ГИДРОУЗЕЛИНИНГ

СУВОҚАР ҚИСМИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ

ВА ҚУЙИ ҚИСМИНИ ЮВИЛИШДАН САҚЛАШ УЧУН

ҲИМОЯЛОВЧИ ИНШООТНИ ҚУРИШ" ЛОЙИҲАСИНИ

АМАЛГА ОШИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



Куйганёр гидроузелининг хавфсиз эксплуатациясини таъминлаш ва унинг қуйи қисмини ювилишдан сақлаш ҳамда Қорадарё дарёсининг сув ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш, шунингдек, Андижон ва Фарғона вилоятларининг суғориладиган экин майдонларини сув билан кафолатли таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

юз берган давомли ва кучли сел ва тошқинлар Қорадарё дарёсининг ўзан жараёнларининг фаоллашишига ва Куйганёр гидроузелида қўшимча емирилишларни келтириб чиқарганлиги, сувоқарнинг темир-бетон қурилмаси остида бўшлиқларни юзага келишига сабаб бўлганлиги, оқибатда гидроузелни барқарорлаштириш бўйича тезкор чоралар қабул қилиш зарурияти юзага келганлиги ҳамда "Андижон вилоятининг Андижон туманидаги Куйганёр гидроузели қуйи қисмини ювилишдан сақлаш учун ҳимояловчи иншоотни қуриш" лойиҳасининг техник-иқтисодий асослашига тузатишлар киритилиш талаб этилганлиги;

Бош лойиҳа ташкилоти - "Ўзсувлойиҳа" АЖ томонидан "Андижон вилоятининг Андижон туманидаги Куйганёр гидроузелининг сувоқар қисмини реконструкция қилиш ва қуйи қисмини ювилишдан сақлаш учун ҳимояловчи иншоотни қуриш" лойиҳасининг техник-иқтисодий асослашига тузатишлар киритилганлиги ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" давлат унитар корхонасининг ижобий хулосаси олинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Андижон вилоятининг Андижон туманидаги Куйганёр гидроузелининг сувоқар қисмини реконструкция қилиш ва қуйи қисмини ювилишдан сақлаш учун ҳимояловчи иншоотни қуриш" лойиҳаси (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) тузатишлар киритилган техник-иқтисодий асослашининг асосий техник-иқтисодий параметрлари иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Лойиҳани амалга оширилишини якунлаш муддати 2020 йил 1 апрель этиб белгилансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги "Ўзсувлойиҳа" АЖ билан биргаликда 2018 йил 1 декабрга қадар лойиҳанинг ишчи ҳужжатлари сифатли ишлаб чиқилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда илгари ажратилган капитал қўйилмалар лимитларини ўзлаштириш натижаларига кўра 2018 йил учинчи чорак якуни бўйича марказлаштирилган капитал қуйилмаларни қайта тақсимлаш йўли билан сувоқарни реконструкция қилишнинг биринчи босқичини молиялаштириш учун қўшимча маблағларни назарда тутсин.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг 2019-2020 йилларга мўлжалланган ривожланиш давлат дастурлари параметрларини шакллантиришда лойиҳани амалга оширишни молиялаштириш учун талаб этиладиган капитал қўйилмалар ажратишни назарда тутсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ишчи ҳужжатлар белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин ва лойиҳа доирасида амалга оширилаётган лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишлари сифати юзасидан зарур давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига, "Сирдарё" сув хўжалиги ҳавза бирлашмасига ва Андижон вилояти ҳокимлигига лойиҳа доирасидаги барча зарур ташкилий-амалий тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши ва лойиҳани амалга ошириш учун ажратилаётган бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши юзасидан масъулият юклансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Андижон вилоятидаги Куйганёр гидроузелини ювилишининг олдини олиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 10 майдаги 263-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Андижон вилояти ҳокими Ш.К. Абдурахманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                      А. Арипов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 7 ноябрь










































Время: 0.0077
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск