язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Ноябрь, 2018 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.11.2018 й. 911-сон "Ўзметкомбинат" АЖнинг инвестицион лойиҳаларини амалга ошириш ва объектларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.11.2018 й.

N 911



"ЎЗМЕТКОМБИНАТ" АЖНИНГ

ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ВА ОБЪЕКТЛАРИДАН САМАРАЛИ

ФОЙДАЛАНИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



"Ўзметкомбинат" АЖнинг бўш майдонлари ва ер участкаларидан, шунингдек, соҳага оид бўлмаган ҳамда фойдаланилмаётган объектларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, хорижий ва маҳаллий инвестицияларни инвестицион лойиҳаларни амалга оширишга жалб этиш учун қулай шароитлар яратиш, Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида янги иш ўринлари яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзметкомбинат" АЖ томонидан соҳага оид бўлмаган ва фойдаланилмаётган объектлар, шунингдек, фойдаланилмаётган ер участкалари инвентаризация қилинганлиги ҳамда келгусида улардан оқилона фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Ўзметкомбинат" АЖ томонидан ишлаб чиқилган қуйидаги рўйхатлар маъқуллансин:

"Ўзметкомбинат" АЖнинг бўш турган майдонларида, шунингдек, соҳага оид бўлмаган ва фойдаланилмаётган объектлари негизида 2018-2022 йилларда амалга ошириладиган инвестицион лойиҳалар рўйхати (кейинги ўринларда инвестицион лойиҳалар рўйхати деб аталади) 1-иловага* мувофиқ;

"Ўзметкомбинат" АЖнинг очиқ савдолар орқали хусусий мулк этиб сотиладиган, соҳага оид бўлмаган ва фойдаланилмаётган объектлари рўйхати (кейинги ўринларда соҳага оид бўлмаган ва фойдаланилмаётган объектлар рўйхати деб аталади) 2-иловага* мувофиқ;

"Ўзметкомбинат" АЖнинг Жиззах вилояти ҳокимлигига тўловларсиз бериладиган фойдаланилмаётган ер участкалари ва асосий воситалари рўйхати (кейинги ўринларда бериладиган объектлар рўйхати деб аталади) 3-иловага* мувофиқ.


3. "Ўзметкомбинат" АЖ:

инвестицион лойиҳалар рўйхатида назарда тутилган инвестицион лойиҳаларни амалга оширишни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари қабул қилинган қарорларга мувофиқ таъминласин;

соҳага оид бўлмаган ва фойдаланилмаётган объектлар рўйхатига киритилган объектларни баҳолаш ва очиқ савдоларга қўйиш жадвалини икки ҳафта муддатда тасдиқласин;

бериладиган объектлар рўйхатида кўрсатилган ер участкалари ва асосий воситаларни бир ой муддатда Жиззах вилояти ҳокимлигига қолдиқ қиймати бўйича текин берсин.


4. Жиззах вилояти ҳокимлиги бериладиган объектлар рўйхатидаги ер участкаларининг келгусида улардан самарали фойдаланиш учун салоҳиятли инвесторларга берилишини таъминласин.


5. "Ўзметкомбинат" АЖ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда, ташқи бозорларнинг маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, шунингдек, ўз маҳсулотларини сотиш ва реклама қилиш учун Тожикистон Республикасида "Ўзметкомбинат" АЖнинг савдо уйи очишни икки ой муддатда таъминласин.


6. Тошкент вилояти ҳокимлиги, "Ўзметкомбинат" АЖ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг "Ўзметкомбинат" АЖнинг "Металлург" пансионатига туташган, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг, Бакачўл қишлоғи ҳудудида жойлашган 1 га ер майдонини, ундаги иншоотлар билан биргаликда, давлат улушини кўпайтириш ҳисобига, баҳолаш ташкилоти томонидан белгиланган нарх бўйича "Ўзметкомбинат" АЖнинг устав капиталига, келгусида "Ўзметкомбинат" АЖ ходимлари учун замонавий дам олиш зонаси ташкил этиш, ҳудудларни ободонлаштириш ва зарур инфратузилма яратиш мақсадида ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.С. Султанов ва "Ўзметкомбинат" АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи Т.Т. Азаматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 7 ноябрь