язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Ноябрь, 2018 й./ Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.10.2018 й. ПФ-5566-сон "Жиноий-ҳуқуқий статистика тизимини тубдан такомиллаштириш ва жиноятларни тизимли таҳлил қилиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

31.10.2018 й.

N ПФ-5566



ЖИНОИЙ-ҲУҚУҚИЙ СТАТИСТИКА

ТИЗИМИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ВА ЖИНОЯТЛАРНИ ТИЗИМЛИ ТАҲЛИЛ

ҚИЛИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўтган давр мобайнида мамлакатимизда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг яқин ҳамкорлиги асосида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатдан янги тизимини жорий этиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоялашни таъминлаш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди.

Мазкур фаолиятда мамлакатдаги криминоген вазиятни ўта аниқликда белгилаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича амалдаги механизмларнинг долзарб муаммо ва камчиликларини аниқлаш, шунингдек, уларни такомиллаштиришнинг ҳар томонлама ўйланган истиқболларини ишлаб чиқиш имконини берувчи жиноий-ҳуқуқий статистикани юритиш ва жиноятларни таҳлил қилишнинг самарали тизимини жорий этиш муҳим ўрин эгаллайди.

Шу билан бирга, жиноятчилик ҳолати статистикасини юритиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, тизимли таҳлил ва сифатли назоратни йўлга қўйиш, прокурор назоратини амалга оширишда маълумотларнинг аниқ, ишончлилиги ва янада малакали қайта ишлашни таъминловчи замонавий ахборот технологияларини жорий этиш орқали маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш бўйича амалдаги механизмларни такомиллаштириш зарур.

Жиноий-ҳуқуқий статистика тизимини такомиллаштириш, жиноятлар ҳисобини юритишнинг шаффофлигини таъминлаш, шунингдек, уларнинг содир этилиши сабабларини мақсадли таҳлил қилиш йўли билан жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш мақсадида:


1. Белгилансинки, 2018 йил 1 декабрдан бошлаб жиноятлар, уларни содир этган шахслар ва жиноят ишлари ҳаракатланишининг ягона ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан (кейинги ўринларда - Бош прокуратура деб юритилади) амалга оширилади.


2. Бош прокуратура ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг "Электрон жиноий-ҳуқуқий статистика" ягона ахборот тизимини (кейинги ўринларда - Ягона ахборот тизими деб юритилади) жорий этиш таклифига розилик берилсин ва унда қуйидагилар назарда тутилсин:

статистик карточкаларнинг электрон шаклларини тузиш орқали жиноят ишлари, терговга қадар текширув материаллари, суд муҳокамалари ҳамда суд қарорлари ижроси натижалари, шунингдек, айбланувчи ва жабрланувчи тариқасида жалб этилган иштирокчилар бўйича маълумотларнинг ягона ҳисобини юритиш;

прокуратура, суд ва бошқа давлат органлари ўртасида дастлабки тергов ва суриштирув органларининг электрон маълумот алмашув шаклини, шу жумладан, ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини интеграция қилиш йўли билан жорий этиш;

жиноий-ҳуқуқий статистикани юритиш тартиб-таомилларини оптималлаштириш ва уни шакллантириш жараёнида инсон омилини истисно этиш.


3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:

аниқланган, очилган жиноятлар ёки терговнинг бошқа натижалари, шунингдек, жиноят содир этган шахслар бўйича статистик маълумотлар электрон статистик карточка шакллантириладиган Ягона ахборот тизимига киритилади;

жиноят ишлари ҳамда терговга қадар текширув материалларига тартиб рақамлари Ягона ахборот тизимига тегишли статистик маълумотлар киритилгандагина берилади;

суд муҳокамаси ҳамда суд қарорлари ижросининг натижалари, шунингдек, айбланувчи ва жабрланувчи сифатида жалб этилган шахслар бўйича маълумотлар судлар ва суд қарорлари ижросини амалга оширувчи давлат органлари томонидан электрон статистик карточкаларни тўлдириш йўли билан шакллантирилади;

Ягона ахборот тизимида ахборот алмашув мавжуд маълумотларни рухсатсиз кўришга имкон бермайдиган, ҳимояланган алоқа каналлари орқали амалга оширилади.


4. Бош прокуратура:

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 10 январдан Ягона ахборот тизимининг синов версиясини, 2019 йил 1 мартдан тўлиқ версиясини ишга туширсин;

икки ой муддатда "Электрон жиноий-ҳуқуқий статистика" ягона ахборот тизимини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқласин;

Ягона ахборот тизимининг бошқа ахборот тизимлари билан доимий кузатуви ва интеграциялашуви, узлуксиз ишлаши ва ахборот хавфсизлигини таъминласин.

Белгилансинки, Ягона ахборот тизимининг синов версияси ишга туширилишига қадар ҳужжатларнинг қоғоз шаклидан, тизимнинг тўлиқ версияси ишга туширилишига қадар - бир вақтнинг ўзида ҳужжатларнинг қоғоз ва электрон шаклларидан фойдаланилади.


5. "Электрон жиноий-ҳуқуқий статистика" ягона ахборот тизимини жорий этиш бўйича "Йўл харитаси" 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, Ягона ахборот тизимининг ишлаб чиқилиши, фаолият кўрсатиши ва модернизация қилиниши, шунингдек, ундан фойдаланиш учун зарур бўлган ускуналар, компьютерлар, IP-телефония техникалари, техник воситалар, дастурий таъминот ва бошқа моддий-техника воситаларини харид қилиш Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан истисно тариқасида:

харид қилиш тартиб-таомилларини ўтказмаган ҳолда энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан;

2021 йил 1 октябрга қадар ўрнатилган тартибда тасдиқланадиган рўйхатларга мувофиқ божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод қилинган ҳолда амалга оширилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда терговга қадар текширув ва дастлабки терговни амалга ошириш ваколатига эга давлат органлари:

жиноят ишлари, терговга қадар текширув материаллари, ишларнинг суддаги муҳокамалари ва суд қарорларининг ижроси натижалари, шунингдек, айбланувчи ва жабрланувчи тариқасида жалб этилган иштирокчилар бўйича маълумотларнинг Ягона ахборот тизимига ўз вақтида киритилишини;

Бош прокуратура сўровига кўра, ахборот тизимлари ва манбаларининг жиноий-ҳуқуқий статистика маълумотларини тўлақонли шакллантириш ва Ягона ахборот тизимининг ишлаши учун зарур бўлган интеграциялашувни таъминласин.


7. Қуйидагилар:


а) Бош прокуратура тузилмасида - Жиноий-ҳуқуқий статистика бошқармаси (кейинги ўринларда - Бошқарма), Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратуралари тузилмаларида - ходимлари тегишли туман (шаҳар)ларга бириктирилган ҳолда жиноий-ҳуқуқий статистика бўлимлари ташкил этилсин ва қуйидагилар уларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

жиноий-ҳуқуқий статистика маълумотларини йиғиш, умумлаштириш, юритиш, қайта ишлаш, тўплаш ва тақдим этиш;

жиноий-ҳуқуқий статистика соҳасида қонунийликка риоя этилиши ҳамда Ягона ахборот тизимига киритилаётган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги устидан назорат қилиш;

жиноятчилик ҳолатининг, шу жумладан, ҳудудлар кесимида ва жиноят турларига кўра статистик таҳлилини олиб бориш;


б) Бош прокуратура Академияси тузилмасида - Жиноятларнинг содир этилиши сабабларини тизимли таҳлил қилиш ва ўрганиш маркази (кейинги ўринларда - Марказ) ташкил этилсин ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

жиноятлар содир этилишининг сабаб ва шароитларини ўрганиш ҳамда диагностика қилиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, шу жумладан, алоҳида турдаги жиноятларнинг олдини олиш ҳолатини таҳлил қилиш;

жиноятчилик аҳволи ўзгаришларини криминологик прогноз қилиш, шунингдек, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини методологик ва консультатив таъминлаш;

ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг ижро этилишини мониторинг қилиб бориш;

жиноят турлари, жиноятчи ва жабрланувчиларнинг шахси бўйича илмий-амалий изланишлар олиб бориш.


8. Бош прокуратура туман (шаҳар) прокурорлари раҳбарлигида жамоатчилик асосида фаолият юритадиган, жиноятчилик содир этилиши сабабларини тизимли таҳлил қиладиган эксперт-таҳлил гуруҳларининг фаолиятини тажриба тариқасида Шайхонтоҳур туманида, 2019 йил 1 февралдан бошлаб - Тошкент шаҳрининг бошқа туманларида, 2019 йил 1 июлдан бошлаб - ўтказилган тажриба натижаларини инобатга олган ҳолда республиканинг барча ҳудудларида йўлга қўйсин.


9. 2018 йил 1 декабрдан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари тугатилсин ва қисқартирилаётган 258 та штат бирлиги Бош прокуратуранинг, шу жумладан, янги тузилаётган, бўлинмаларини шакллантириш учун йўналтирилсин.


10. Бош прокуратура ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тугатилаётган ички ишлар органлари ахборот марказларининг бўшаётган штат бирликлари ҳисобидан вазирликнинг Тезкор-маълумотлар бошқармаси (кейинги ўринларда Тезкор-маълумотлар бошқармаси деб юритилади) ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларини тузиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аниқлаш, очиш ва тергов қилишда фойдаланиш учун тезкор маълумотлар ҳисобини ташкил қилиш ва юритиш;

шахсларнинг ҳудудий ва давлатлараро қидирувга берилишини, ички ишлар органларининг архив-маълумот ва махсус жамғармалари юритилишини таъминлаш;

маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги маълумотларни ички ишлар органлари ва бошқа давлат органларининг марказлашган ахборот тизимларига интеграция қилиш асосида тўплаш, умумлаштириш, қайта ишлаш, йиғиш ва тақдим этиш;

автотранспорт воситалари, фуқаролик ва хизмат қуроллари, қидирувдаги шахслар ва ашёлар, шунингдек, бошқа маълумотларнинг автоматлаштирилган, ҳуқуқбузарликларнинг самарали профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишга хизмат қилувчи маълумотлар базасини юритиш.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосарига Тезкор-маълумотлар бошқармасининг фаолиятини самарали ташкил этиш учун шахсий жавобгарлик юклансин.


11. Қуйидаги мажбуриятлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида сақлаб қолинсин:

Бошқарма билан биргаликда халқаро шартномаларда назарда тутилган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларининг Давлатлараро ахборот банкига ҳуқуқий статистик маълумотларни тақдим этиш;

2019 йилнинг 1 январига қадар ҳисобот даврларида тўпланган ҳуқуқий статистик маълумотлар архивини сақлаш.

Ички ишлар вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Тезкор-маълумотлар бошқармаси тўғрисидаги Низомни ва унинг янгиланган тузилмасини тасдиқласин.


12. Белгилансинки:

Бош прокуратурада, шу жумладан, унинг янги тузилаётган бўлинмаларида шакллантирилаётган штат бирликларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

Тезкор-маълумотлар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан (белгиланган бошқа қўшимча ва устама ҳақлардан қатъи назар) лавозим маошининг 30 фоизи миқдорида ойлик устама тўланади.


13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда мазкур Фармонга мувофиқ Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлиги харажатлар сметаси ва штат жадвалига ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.


14. Бош прокуратура:

бир ой муддатда янги тузилаётган бўлинмалар ва киритилаётган штат бирликларининг мебель, алоқа воситалари ва бошқа зарур моддий-техник ресурслар билан жиҳозланишини таъминласин;

икки ой муддатда прокуратура органларининг янги тузилаётган бўлинмаларини, аввало, тугатилаётган ички ишлар органлари ахборот марказлари ходимлари ҳисобидан, малакали кадрлар билан тўлдирсин;

2019 йилнинг биринчи ярим йиллик якунларига кўра мазкур Фармон ижроси самарадорлигини ўргансин ҳамда зарурат бўлганда, жиноий-ҳуқуқий статистика тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар киритсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


17. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                             Ш. Мирзиёев



*) 1-илова берилмайди.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 31 октябрдаги

ПФ-5566-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


[Кўчирма]


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги "Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, мамлакатни модернизация қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлашда прокуратура органларининг ролини кучайтириш тўғрисида"ги ПФ-5019-сонли Фармонида:


а) 4-банднинг бешинчи хатбошисидаги "5 110 нафар" сўзлари "5 363 нафар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 18 апрелдаги

ПФ-5019-сонли Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг

ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ

         















Бош прокурор


Бош прокурор ёрдамчиси





































































































Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари



Бош прокурор ўринбосари



Бош прокурор ўринбосари



Бош прокуро ўринбосари

















































Терговни методик таъминлаш бошқармаси

13



Қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси

14



Жиноий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бошқармаси

15



Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ижроси устидан назорат бошқармаси

15

















































Ахборот-таҳлил

бўлими

3


















Соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа ижтимоий соҳаларда қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси

19








Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси

7



Фуқаролик суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бошқармаси

12























Прокуратура органлари тергов бўлинмалари фаолияти устидан назорат бошқармаси

16








































Ёшларга оид давлат сиёсати амалга оширилиши устидан назорат бўлими

4














Иқтисодий суд ишларини юритишда прокуро ваколатини таъминлаш бошқармаси

7


















Ишлар бошқармаси

14












Навбатчи қисм

3
































Транспорт, қурилиш ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси

10














Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси

17








Ички ишлар органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси

17



















Маъмурий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бошқармаси

6





































Молия-банк соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси

7




Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси

13


















Мажбурий ижро бюроси























































Ёқилғи-энергетика комплексида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси

7




Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси

14



Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси















































































Жиноят-ҳуқуқий статистика бошқармаси

6



























































































































Бош прокурор ўринбосари



Бош прокурор ўринбосари











































































Қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш муаммоларини таҳлил қилиш бошқармаси

22



Вояга етмаганлар тўғрисилаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси

7



Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси

11











































































Тадбиркорлик субъектлари ва инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси

15



Қуролли Кучлар ва Давлат хавфсизлик хизмати органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси

6



Кадрлар бошқармаси

11

























































Ички хавфсизликни таъминлаш бошқармаси

12













Хорижий инвесторларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш бўлими

5

















































Халқаро-ҳуқуқий бошқарма

14



















Божхона ва солиқ ислоҳотларини амалга ошириш соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси

12





Биринчи бўлим

2





































Фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўлими

2

























Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими

5









































Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти



Мурожаатлар билан ишлаш бўлими

10





















































Ахборот-таҳлил мултимедия маркази





















Бош прокуратура Академияси

















































































"Ҳуқуқ" газетаси


















































































        

Жами прокурор-тергов ходимлари - 364 та";


в) 4-иловада:

"Ҳарбий прокурорнинг кадрлар бўйича катта ёрдамчиси (ёрдамчиси) 2" блоки "Кадрлар бўлими 2" блоки билан алмаштирилсин;

"Ҳарбий прокурорнинг миллий хавфсизлик органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бўйича катта ёрдамчиси (ёрдамчиси) 2" блоки "Ҳарбий прокурорнинг Давлат хавфсизлик хизмати органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бўйича катта ёрдамчиси (ёрдамчиси) 2" блоки билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5059-сонли Фармони 4-бандида:


а) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"электр, газ узатиш ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш, ҳисобга олиш асбобларига қасддан шикаст етказиш, шунингдек ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш ҳолатлари бўйича текширишлар ўтказиш";


б) ўн учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энергия ресурслари истеъмолини ҳисобга олиш тизими ва асбобларини кўздан кечириш";


в) қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Белгилансинки, мазкур банд талаблари тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини таъминлаш Бюро ва унинг ҳудудий бўлинмаларига юклатилган бошқа кўрсатиладиган коммунал хизматларга ҳам татбиқ этилади".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Прокуратура органлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2018 йил 8 майдаги ПФ-5438-сон Фармонида:


а) 2-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"жиноятларнинг содир этилиши сабаб ва шароитларини ўрганиш ва диагностика қилиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳолатини таҳлил қилиш, шу жумладан алоҳида турдаги жиноятларнинг олдини олиш;

жиноятчилик ҳолати ўзгаришини криминологик прогноз қилиш, шунингдек ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини методологик ва консультатив таъминлаш";


б) 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 8 майдаги

ПФ-5438-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академиясининг

ТУЗИЛМАСИ

        















Бошлиқ


Академия Кенгаши






































































































Ўқув ишлари бўйича бошлиқнинг биринчи ўринбосари





Илмий ва ахборот-таҳлилий ишлар бўйича бошлиқ ўринбосари



Молия-иқтисод ишлари бўйича бошлиқ ўринбосари
































































Кадрлар бўлими

1

Ўқув жараёнини ташкил этиш ва назорат қилиш бўлими

6



Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисидаги қонунлар ижроси устидан назорат кафедраси

7



Ҳуқуқий муаммоларни илмий-амалий ва инновацион тадқиқ қилиш ҳамда илмий ходимларни тайёрлаш маркази

4



Молия-иқтисод бўлими

2
























Халқаро алоқалар бўлими

1































Моддий-техник таъминот бўлими

1



Электрон таълим бўлими

2











Коррупцияга қарши курашиш илмий-таълим маркази

2












Қонунчилик ижроси устидан назоратни ташкил этиш кафедраси

7







Девонхона



















Магистратура бўлими

1







Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўлими

1









































Тизимли таҳлил ва жиноят содир этиш сабабларини тадқиқ этиш маркази

5










Прокурорлик фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш кафедраси

5



Судларда прокурор ваколатини таъминлаш кафедраси

7



































































Психологик таъминлаш бўлими

4




Ётоқхона































Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш кафедраси

6



Иқтисодий жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни ташкил этиш кафедраси

5















































Таҳририй-нашриёт бўлими

1































































































Тил ўргатиш кафедраси

2



Ахборот-ресурс маркази






























































        

Ходимларнинг чекланган сони (техник, хизмат кўрсатувчи, ўқув-ёрдамчи ходимлар таркибидан ташқари) - 74 нафар, шу жумладан, профессор-ўқитувчилар 39 нафар, бошқарув ходимлари 35 нафар.


Изоҳ. Техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлар сони олий таълим муассасалари учун ўрнатилган нормативлар асосида белгиланади".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги "Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5490-сонли Фармонининг рус тилидаги матни 2-иловаси "Проверки (контрольные функции)" графасининг 17-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Проверки фактов незаконного подключения к электрическим, газотранспортным, газораспределительным сетям, системам водоснабжения и водоотведения, умышленной порчи приборов учета, а также вмешательства в приборы учета извне с целью изменения их показателей".


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2833-сонли қарорида:


7-банддаги "25" рақами "22" рақами билан алмаштирилсин;


8-банднинг иккинчи хатбошисидаги "лавозим маошининг" ва "лавозим маоши" сўзлари тегишинча "иш ҳақи фондининг" ва "иш ҳақи фонди" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сонли қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомнинг 16-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Дастлабки танлов синовларининг биридан ёки якка тартибдаги якуний суҳбатдан ўта олмаган номзод уларни такроран топширишига қўйилмайди".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 2 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 5 ноябрь, 44-сон, 860-модда