ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Юридик хизмат /

Тижорат ташкилотлари томонидан юридик маслаҳат хизматларини кўрсатиш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 17.08.2018 й. 675-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 17 августдаги

675-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тижорат ташкилотлари томонидан юридик

маслаҳат хизматларини кўрсатиш тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом тижорат ташкилотлари томонидан юридик маслаҳат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилаб беради.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


юридик маслаҳат хизмати - тижорат ташкилотларининг юридик ва жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда мижоз деб аталади) шартнома асосида юридик маслаҳат хизматлари кўрсатиш борасидаги фаолияти;


юридик маслаҳатчилар ташкилоти - юридик маслаҳат хизматларини кўрсатувчи ва юридик маслаҳат хизматларини кўрсатувчи тижорат ташкилотлари реестрига (кейинги ўринларда реестр деб аталади) киритилган юридик маслаҳат хизматларини кўрсатувчи тижорат ташкилоти;


юридик маслаҳатчи - олий юридик маълумотга ва юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлган ва юридик маслаҳатчилар ташкилоти штатида турган жисмоний шахс.


3. Юридик маслаҳат хизмати қуйидаги принципларга асосланади:

қонун устуворлиги;

фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари устуворлиги;

фаолиятда мустақиллик ва махфийлик;

шартнома мажбуриятларига риоя этиш.



2-БОБ. ЮРИДИК МАСЛАҲАТЧИЛАР

ТАШКИЛОТИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ВА УНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ


4. Юридик маслаҳатчилар ташкилотлари қуйидаги юридик маслаҳат хизматларини кўрсатишлари мумкин:

рўйхатдан ўтиш, қайта ташкил этиш, юридик шахсларни тугатиш, хорижий компаниялар ва ташкилотлар ваколатхоналарини аккредитациядан ўтказиш, гувоҳномалар ва бошқа рухсатномаларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олишда кўмаклашиш;

бизнесга юридик кўмаклашиш (хизмат кўрсатиш), шу жумладан ташкилотнинг жорий масалалари бўйича маслаҳат бериш;

ташкилий масалалар ва корпоратив бошқарув масалалари бўйича ташкилотнинг турли хил ички ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

шартномалар, контрактлар, келишувлар, аризалар, шикоятлар ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва экспертизадан ўтказиш;

юридик масалаларни муҳокама қилишни ўз ичига олган музокараларда жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллиги;

қонун ҳужжатлари ва мазкур Низом билан тақиқланмаган бошқа хуқуқий масалалар бўйича мижозларга маслаҳат бериш.


5. Юридик маслаҳатчилар ташкилотлари:

давлат сирини ташкил этувчи ахборот бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар бериш;

фуқаролик, иқтисодий, маъмурий, жиноий ишлар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судларда кўриладиган материаллар бўйича юридик маслаҳат бериш ва вакиллик қилиш;

ҳимоячининг вазифалари ва дастлабки терговда иштирок этиш;

қонун ҳужжатлари ва мазкур Низомда тақиқланган бошқа фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга эмас.


6. Юридик маслаҳатчилар ташкилоти акциядорлик жамиятидан ташқари, исталган ташкилий-ҳуқуқий шаклда ташкил этилиши ва ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин.

Юридик маслаҳатчилар ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Юридик маслаҳатчилар ташкилоти давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шунингдек хўжалик бошқаруви органлари томонидан ташкил этилиши мумкин эмас.


7. Юридик маслаҳатчилар ташкилотларини солиққа тортиш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.


8. Юридик маслаҳатчилар ташкилотларини ташкил этиш ва фаолият кўрсатишининг мажбурий шарти штатда камида битта юридик маслаҳатчи бўлиши ҳисобланади. Агар штатда фақат битта юридик маслаҳатчи бўлса, у ҳолда у Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши лозим.

Юридик маслаҳатчилар ташкилотида юридик маслаҳатчи штати биттадан ортиқ бўлган тақдирда, ушбу ташкилотнинг юридик маслаҳатчилари умумий сонининг камида 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлиши шарт.


9. Юридик маслаҳатчи юридик маслаҳатчилар ташкилотини реестрга киритиш вақтида бу ҳақда хабар қилган ҳолда, халқаро ҳуқуқ ва хорижий давлат қонунчилиги бўйича маслаҳат бериши мумкин.

10. Адвокат мақоми ўз аризасига кўра тўхтатиб турилган шахс юридик маслаҳатчи сифатида ишлаши мумкин.

Белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган, шунингдек қасддан жиноят содир этганлиги учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки олиб ташланмаган шахслар юридик маслаҳатчи сифатида ишлаши мумкин эмас.



3-БОБ. ЮРИДИК МАСЛАҲАТЧИЛАР ТАШКИЛОТИ

ҲУҚУҚЛАРИ, МАЖБУРИЯТЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


11. Юридик маслаҳатчилар ташкилоти:

мижоздан юридик маслаҳат хизматларини амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва бошқа маълумотларни олиш;

юридик маслаҳат жараёнида юзага келадиган масалалар бўйича мижоздан оғзаки ёки ёзма тушунтиришлар олиш;

давлат органларига ҳуқуқий масалалар бўйича (таклифлар, аризалар, шикоятлар ва бошқалар) мурожаат қилиш ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб олиш;

юридик маслаҳат беришда мижознинг розилиги билан шартнома асосида адвокатлар ва турдош соҳаларнинг бошқа мутахассисларини (солиққа тортиш, бухгалтерия ҳисоботи, аудит ва бошқалар) иштирок этишга жалб қилиш;

юридик маслаҳат учун зарур бўлган ҳужжатлар ва бошқа маълумотлар мижоз томонидан тақдим қилинмаган тақдирда хизмат кўрсатишни рад этиш ҳуқуқига эга.

Юридик маслаҳатчилар ташкилоти юридик хизмат кўрсатиш шартномасига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


12. Юридик маслаҳатчилар ташкилоти:

ҳар икки мижознинг хизмат кўрсатишни давом эттириш ҳақида ёзма розилиги олинган ҳолатлардан ташқари, бошқа мижоз билан манфаатлар тўқнашувини ифодаловчи ҳолатлар аниқланганда мижозга бу ҳақида хабар бериш ва хизмат кўрсатишни рад этиш,

юридик маслаҳатчиларнинг иш сифати ва манфаатлар тўқнашувини текширишнинг ички назорати қоидаларини белгилаш ва уларга риоя қилиш;

юридик ёрдам кўрсатиш вақтида мижоздан ва учинчи шахслардан олинган ҳужжатларнинг лозим даражада сақланишини таъминлашга мажбур.

Юридик маслаҳатчилар ташкилоти юридик хизматларни кўрсатиш ҳақида шартномага асосан бошқа мажбуриятларни ҳам бажариши мумкин.


13. Юридик маслаҳатчилар ташкилоти қуйидаги ҳолларда юридик хизмат кўрсатиш ҳақида топшириқни қабул қилишга ҳақли эмас:

агар хизматлар кўрсатиш жорий ёки собиқ мижоз манфаатларига зид бўлса;

агар бундай хизматлар кўрсатиш қонун ҳужжатлари талабларига зид бўлса.


14. Юридик хизматлар мижоз ва юридик хизмат кўрсатиш ташкилоти ўртасида тузилган шартнома асосида кўрсатилади.


15. Қуйидагилар юридик хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартноманинг асосий шартлари ҳисобланади:

шартнома предмети, ижрочи - юридик маслаҳатчи ҳақида маълумотлар ва тақдим этиладиган юридик хизматлар рўйхати;

кўрсатиладиган хизматлар учун тўлов миқдори, муддатлари ва шартлари;

томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

юридик хизмат кўрсатишда фойдаланиладиган маълумотларнинг махфийлиги;

юридик хизматлар кўрсатиш муддати;

томонларнинг шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги, шунингдек учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузганлиги учун жавобгарлиги.

Юридик хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномага қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шартлар ҳам киритилиши мумкин.


16. Юридик маслаҳатчилар ташкилоти юридик хизматлар кўрсатиш жараёнида олинган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши шарт.

Юридик маслаҳатчилар ташкилоти ходимларига махфий маълумотларни ошкор қилиш ва бу маълумотларни ўз манфаатлари ёки учинчи шахсларнинг манфаатлари учун фойдаланиш тақиқланади.

Юридик маслаҳатчилар ташкилотлари томонидан махфий маълумотни учинчи шахсларга фақат мижоздан ёзма розилик олинганида ёки суд, прокуратура, тергов органларида мижозга ёкиунинг мансабдор шахсларига нисбатан ишлар юритилаётганлиги сабабли уларнинг талабига биноан тақдим этилади.



4-БОБ. ЮРИДИК МАСЛАҲАТЧИЛАР

ТАШКИЛОТИ ФАОЛИЯТИНИНГ

КАФОЛАТЛАРИ


17. Юридик маслаҳатчилар ташкилотининг профессионал фаолияти қонун билан ҳимояланади.


18. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида ишлайдиган шахслар юридик маслаҳатчилар ташкилотида меҳнат фаолиятини амалга ошириши ва юридик маслаҳат хизматига жалб қилиниши мумкин эмас.


19. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахслари, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланган бошқа шахслар юридик маслаҳатчилар ташкилотининг таъсисчиси (иштирокчиси) бўла олмайдилар.


20. Юридик маслаҳатчилар ва (ёки) юридик маслаҳатчилар ташкилотлари касбий манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилиш мақсадида қонун ҳужжатларига мувофиқ ассоциациялар (иттифоқ) ва бошқа бирлашмаларга бирлашишлари мумкин.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


21. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ўз ваколатлари доирасида:

реестр юритилишини таъминлайди;

юридик маслаҳатчилар ташкилотлари томонидан ушбу Низом талабларига риоя этилишини назорат қилади.


22. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 18 август










































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск