язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Ноябрь, 2018 й./ Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.08.2018 й. 675-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 12 майдаги ПФ-5441-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.08.2018 й.

N 675



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "АДВОКАТУРА ИНСТИТУТИ

САМАРАДОРЛИГИНИ    ТУБДАН   ОШИРИШ

ВА АДВОКАТЛАРНИНГ МУСТАҚИЛЛИГИНИ

КЕНГАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"

2018 ЙИЛ 12 МАЙДАГИ ПФ-5441-СОН ФАРМОНИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 12 майдаги ПФ-5441-сон Фармонига мувофиқ, профессионал юридик ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш ва адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш тартиботини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Тижорат ташкилотлари томонидан юридик маслаҳат хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Юридик маслаҳат хизматларини кўрсатувчи тижорат ташкилотларининг реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари тегишли ҳудудларда юридик маслаҳат хизматларини кўрсатувчи тижорат ташкилотлари реестрини юритадилар.

Юридик маслаҳат хизматларини кўрсатувчи тижорат ташкилотлари, шунингдек ушбу ташкилотларда ишлаётган юридик маслаҳатчилар тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.


3. Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг адвокатлик фаолиятини қуйидаги ихтисосликлар бўйича лицензиялаш ҳақидаги таклифига розилик берилсин:

фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш;

маъмурий ва жиноий суд ишларини юритиш.

Белгилансинки, ихтисослашув фақат фуқаролик, иқтисодий, маъмурий ва жиноят ишларини юритишда адвокатлар томонидан малакали юридик ёрдам кўрсатишда талаб қилинади.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан биргаликда 2019 йил 1 январгача бўлган муддатда фаолият юритаётган адвокатларни аттестациядан ўтказмасдан, улар танлаган ҳар икки ихтисослик ёки уларнинг бири бўйича адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияларнинг қайта расмийлаштирилишини, шунингдек уларни давлат божлари ва йиғимларини тўлашдан озод этилишини таъминласин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш ва адвокатлик тузилмаларини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2009 йил 9 мартдаги 60-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 йил, 3-сон, 18-модда) 3-иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 17 августдаги

675-сон қарорига

3-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Адвокатлик

фаолиятини лицензиялаш ва адвокатлик тузилмаларини

ташкил этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"

2009 йил 9 мартдаги 60-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-бандда:

иккинчи хатбошидаги "4" рақами "2" рақами билан алмаштирилсин;

учинчи ва бешинчи хатбошиларидаги "2" рақами "1" рақами билан алмаштирилсин;


2. Қуйидаги мазмундаги 3-1-банд қўшилсин:

"3-1. Фақат танланган битта ихтисослик бўйича адвокат мақомига эга бўлишга талабгор шахслар адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган лицензия учун давлат божи ва уларнинг лицензия бериш тўғрисидаги аризалари кўриб чиқилганлиги учун йиғимни мазкур қарорнинг тегишли равишда 2-банди бешинчи хатбошиси ва 3-бандида кўрсатилган сумманинг 50 фоизи миқдорида тўлайдилар".


3. 1-иловада:


а) 2-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш:

фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш;

маъмурий ва жиноий суд ишларини юритиш ихтисосликлари бўйича амалга оширилади.

Ихтисослик фақат фуқаролик, иқтисодий, маъмурий ва жиноят ишларини юритишда адвокатлар томонидан малакали юридик ёрдам кўрсатишда талаб қилинади.

Адвокат танланган ихтисослик йўналишларидан қатъи назар ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатлар ва тушунтиришлар, қонун ҳужжатлари юзасидан оғзаки ва ёзма маълумотномалар бериш, ҳуқуқий хусусиятдаги аризалар, шикоятлар ва бошқа ҳужжатларни тузиш, давлат органларида (суд органларидан ташқари), жисмоний ва юридик шахслар олдида вакилликни амалга ошириш, тадбиркорлик фаолиятига юридик хизмат кўрсатиш ҳуқуқий эга.

Ҳар бир адвокат тегишли ихтисосликни мустақил танлаш ва у бўйича белгиланган тартибда малака имтиҳони топшириш ҳуқуқига эга";


б) 4-бандга "Малака имтиҳонини муваффақиятли топширган" сўзларидан олдин "Танланган ҳар бир ихтисослик бўйича" сўзлари қўшилсин;


в) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Лицензия олиш учун малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгор адлия органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши керак:

лицензия бериш тўғрисида фамилияси, исми, отасининг исми ва паспорт маълумотлари кўрсатиладиган ариза;

талабгор томонидан унинг аризасини адлия органи кўриб чиқиши учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат";


г) қуйидаги мазмундаги 8-1-банд қўшилсин:

8-1. "Адлия органи талабгорнинг қуйидаги ҳужжатларини Адвокатлар палаталари ҳузуридаги малака комиссияларидан мустақил равишда олади:

паспорт нусхаси;

олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси;

меҳнат дафтарчаси нусхаси;

талабгор тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган шахсий варақа;

малака комиссиясининг малака имтиҳонини топширганлиги тўғрисидаги қарори";


д) 10 ва 11-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар адлия органига бевосита, почта алоқа бўлими орқали ёки электрон шаклда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда улар олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома олинган ҳолда тақдим этилади.

11. Лицензия олиш учун адлия органига тақдим этилган ҳужжатлар масъул шахс томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, унинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда талабгорга юборилади (топширилади) ва адлия органи томонидан ёки ахборот тизими орқали қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда электрон шаклда улар олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома олинган ҳолда рўйхатдан ўтказилади";


е) 30-бандда "шахсни" деган сўздан кейин "шунингдек, Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармасини" сўзлари қўшилсин;


ж) Низомга 1-иловада "Тадбирлар" устунининг биринчи позициясидаги "1-босқич" сатрининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Ҳужжатлар адлия органига бевосита, почта алоқа бўлими орқали ёки электрон шаклда улар олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома олинган ҳолда тақдим этилади";


з) Низомга 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"(Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири)



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ



Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи

ЛИЦЕНЗИЯ

Ушбу лицензия



(фамилияси, исми, отасининг исми)


га берилди.

"Адвокатура тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ ушбу лицензия Ўзбекистон Республикаси фуқаросига адвокат мақомини олиш ҳуқуқини беради.

Рухсат берилган ихтисослик турлари:


;


Ушбу лицензия Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида амал қилади ва унинг амал қилиш муддати чекланмаган.

Лицензияни берган адлия органи

Лицензия берилган сана 20___ йил "______" __________________

Лицензиялар реестри бўйича тартиб рақами







М.Ў.





(имзо)


(Лицензияни берган адлия органи раҳбари Ф.И.О.)

Серия ___________ N ___________"


4. 2-иловада:


а) 5-бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"таъсис ҳужжатлари давлат тилида иккита нусхада";

бешинчи ва олтинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

еттинчи - тўққизинчи хатбошилар бешинчи - еттинчи хатабошилар деб ҳисоблансин;


б) қуйидаги мазмундаги 5-1-банд қўшилсин:

"5-1. Адлия органи қуйидаги ҳужжатларни мустақил тарзда олади:

муассислар лицензияларининг нусхалари;

малака комиссияларининг адвокатнинг қасамёдини муассислар қабул қилганлигини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори, агар улар адвокат мақомига эга бўлмасалар";


в) 7-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"юридик маслаҳатхона тўғрисидаги низом давлат тилида иккита нусхада";


г) қуйидаги мазмундаги 8-1-банд қўшилсин:

"8-1. Рўйхатдан ўтказиш (ҳисобга олиш) учун зарур бўлган ҳужжатлар адлия органига бевосита, почта алоқа бўлими орқали ёки электрон шаклда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда улар олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома олинган ҳолда тақдим этилади";


д) 9-бандда:

биринчи хатбошидаги "йигирма" сўзи "ўн" сўзи билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "ўн" сўзи "беш" сўзи билан алмаштирилсин;


е) 15-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи - еттинчи хатбошилар иккинчи - олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


ж) 16-бандда "тўртинчи" сўзи "учинчи" сўзи билан алмаштирилсин;


з) 17-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ўн" ва "беш" сўзлари тегишли равишда "беш" ва "уч" сўзлари билан алмаштирилсин;


и) Низомга 1-иловада:

"Бажариш муддатлари" устунида "2-босқич" сатридаги "20" ва "10" рақамлари тегишли равишда "10" ва "5" рақамлари билан алмаштирилсин;

"Бажариш муддатлари" устунида "3-босқич" сатридаги "10" ва "5" рақамлари тегишли равишда "5" ва "3" рақамлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 18 август