Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан давлат назорати /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.11.2018 й. 920-сон "Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.11.2018 й.

N 920



НАЗОРАТ ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАР МАНСАБДОР

ШАХСЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ТЕКШИРИШ ҲУҚУҚИНИ БЕРИШ

ЮЗАСИДАН АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон Фармонини ижро этиш юзасидан, шунингдек, мансабдор шахслар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишда қонунчилик бузилиши ҳолларининг олдини олиш ва уларга барҳам бериш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Назорат қилувчи органлар:

бир ой муддатда тегишли назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини уларга тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш учун аттестациядан ўтказиш бўйича аттестация комиссияларини ташкил этсинлар;

аттестация назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган талаблардан келиб чиқиб юксак талабчанлик, принципиаллик ва ўз касбини билиш холисона баҳоланиши вазиятида ўтказилишини таъминласинлар;


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                 А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 8 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 12 ноябрь, 45-сон, 879-модда













































Время: 0.1931
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск