ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Саноат зоналари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.11.2018 й. 921-сон "Кўп тармоқли "Оқлон" технология паркини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.11.2018 й.

N 921



КЎП ТАРМОҚЛИ "ОҚЛОН"

ТЕХНОЛОГИЯ ПАРКИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Инвестицияларни фаол жалб учун этиш шарт-шароитлар яратиш, янги рақобатбардошли ишлаб чиқаришларни ва технология паркларини ривожлантиришни янада қўллаб-қувватлаш, уларнинг алоҳида ҳудудларда жамланишини таъминлаш, шу асосда ишлаб чиқариш соҳасида янги иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлигини ва фаровонлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБнинг:

Тошкент шаҳрида кўп тармоқли "Оқлон" технология паркини ташкил этиш ва унинг ҳудудида маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмларнинг янги турларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказига тегишли бўлган, Тошкент шаҳри, Шайҳонтохур тумани, Кўкча дарвоза кўчаси, 27-уй манзилидаги бўш турган ер участкасининг умумий майдони 1,8 гектар бўлган қисмини "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБнинг инвестиция компанияси - "PSBCapital" МЧЖга кўп тармоқли "Оқлон" технология паркини ташкил этиш учун ажратиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБга ва "PSBCapital" МЧЖга, истисно тариқасида:

2019 йил 1 сентябргача кўп тармоқли "Оқлон" технология парки ҳудудида объектларни белгиланган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этган ҳолда бир вақтда лойиҳалаштириш шартларида қуришга;

кўп тармоқли "Оқлон" технология парки ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида лойиҳалаш ва пудрат ташкилотларини, шунингдек, асбоб-ускуналарни етказиб берувчиларни тендер (танлов) савдолари ўтказмасдан энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида аниқлашга рухсат этилсин.


3. "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ "PSBCapital" МЧЖ билан биргаликда 2019 йил 1 сентябргача бўлган муддатда ташкил этилаётган кўп тармоқли "Оқлон" технология парки ҳудудида сифатли, рақобатбардошли, импортнинг ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун лойиҳалар ташаббускорлари жалб этилишини ва банкнинг ҳамда лойиҳалар ташаббускорларининг инвестициялари киритилишини таъминласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов ва Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Ж.А. Артикходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                            А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 9 ноябрь











































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск