язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Ноябрь, 2018 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Алоҳида соҳалар фаолиятини ташкил этиш/ "Ўқитувчи ва мураббийлар хиёбонлари" Концепцияси (ЎзР ВМ 02.11.2018 й. 905-сон қарорига илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 2 ноябрдаги

905-сон қарорига

ИЛОВА



қитувчи ва мураббийлар хиёбонлари"

КОНЦЕПЦИЯСИ


қитувчи ва мураббийлар хиёбонлари"ни (кейинги ўринларда хиёбонлар деб аталади) ташкил этиш орқали педагоглик касбининг юксак ижтимоий мавқеи ва обрўсини тарғиб қилиш ва уларни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилади.

Хиёбонлар аҳолининг табиий муҳит шароитида дам олиб, ҳордиқ чиқариши учун мўлжалланган кўп қиррали маданий-маърифий ва ижодий-ишлаб чиқариш маскани ҳисобланади.

Хиёбонларнинг асосий вазифаси аҳолининг дам олиши, кўнгилли ҳордиқ чиқаришига имкониятлар яратиш ва уни мунтазам ривожлантириб бориш, маданий-оммавий тадбирларни, ижодий учрашувлар, кечалар ўтказиш, бўш вақтни тўлақонли, фаол ва мазмунли уюштириш, инсоннинг табиат билан бевосита муносабатда бўлиши негизида экологик маданиятни тарбиялаш, ҳаваскорлик бадиий ва техник ижодиётининг ривожланиши учун шароит яратишдир.



1-БОБ. ХИЁБОНЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ВА УНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ


1. "Ўқитувчи ва мураббийлар хиёбонлари" концепцияси (кейинги ўринларда Концепция деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 1 августдаги ПҚ-3892-сон қарорига асосан амалга оширилади.


2. Хиёбонлар хўжалик ҳисобида ўз-ўзини маблағ билан таъминлаш, шунингдек,ободонлаштириш ишлари учун қисман бюджетдан ажратиладиган маблағ ҳисобига ўзини бошқариш, хўжалик мустақиллиги билан ишлаш, ижодий ташаббускорлик тамойиллари асосида фаолият кўрсатади.


3. Мазкур Концепция хиёбонларни ривожлантириш ва унинг доимий фаолиятини ташкил этишнинг қуйидаги асосий йўналишларини назарда тутади:

инфратузилма ва моддий-техник базани такомиллаштириш;

таълим ва маърифий фаолиятни ривожлантириш;

маданий-маънавий дам олиш хизматларидан кенг фойдаланиш;

болалар учун кўнгилочар майдончалари ташкил этиш;

аждодлар томонидан тўпланган тарихий ва маданий тажриба жамият аъзоларининг индивидуал ва умумий ривожланиши учун зарур шарт эканлигини жамоатчилик онгига сингдириш.


4. Хиёбонлар ўқитувчи ва мураббийларнинг ижтимоий мавқеи ва нуфузини ошириш, жамиятда, хусусан ёш авлодда ушбу касб эгаларига нисбатан ҳурмат ва эҳтиром туйғусини уйғотишга хизмат қилади.


5. Хиёбонларда ташкил этиладиган кичик кўргазма залларида намойиш этиладиган истеъдодли ўқувчиларнинг ишларини кенг оммага намойиш этиш орқали устоз-шогирд анъаналарини тарғиб қилишни тизимли равишда амалга оширишга хизмат қилади.


6. Хиёбонларнинг маданий-томоша ва илмий-маърифий фаолиятини ривожлантириш, биринчи навбатда, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашни, мавжуд ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, муҳандислик тармоқларини таъмирлаш ва тиклаш ишларини оқилона ташкил этиш ва амалга ошириш йўли билан янада қулай шарт-шароитлар яратишни талаб этади.



2-БОБ. ХИЁБОНЛАРНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ МЕХАНИЗМИ


7. Хиёбонлар тематик хиёбонлар сифатида, 2018-2020 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри марказларида ташкил этилади.


8. Хиёбонлар бугунги кунда мавжуд бўлган маданият ва истироҳат боғлари ҳудудининг бир қисмида ҳам ташкил этилиши мумкин.


9. Хиёбонларнинг умумий майдони 2 гектардан кам бўлмаслиги лозим.


10. Хиёбонларда ўқитувчи ва мураббийларнинг сиймосини акс эттирувчи, уларнинг нуфузини оширувчи монументлар, кутубхоналар, илмий-маърифий бинолар, музейлар ёки кичик кўргазма заллари ва бошқа кўнгилочар объектлар ташкил этилиб, бунда:

хиёбонларга ўрнатилган монументлар хиёбоннинг асосий рамзи этиб ҳисобланади;

хиёбонларда ўқитувчи, мураббийлар ва ўқувчилар учун ахборот кутубхона хизматини кўрсатиш фаолияти ташкил этилади;

халқимизнинг бой маданий меросини тўплаш, сақлаш, намойиш этиш кенг жамоатчиликка танитиш мақсадида музейлар ёки кичик кўргазма заллари фаолияти йўлга қўйилади.


11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари хиёбонларни ташкил этиш бўйича масъул ҳисобланади.



3-БОБ. КОНЦЕПЦИЯНИ АМАЛГА

ОШИРИШДАН КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР


12. Концепцияни амалга ошириш орқали қуйидаги натижаларга эришилади:

ўқитувчи ва мураббийларнинг ижтимоий мавқеи ва нуфузини ошириш, уларни маънавий рағбатлантириш ёш авлодда устоз-мураббийларга нисбатан чуқур эҳтиром ҳиссини тарбиялайди;

анъанавий ва умуминсоний қадриятлар ёш авлод онгига сингдирилади, этник маданий анъаналарни асраш ва унга асосланган халқ ижодиёти қўллаб-қувватланади;

ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун зарур бўлган маданий-кўнгилочар объектлар, шу жумладан жойларда турли ижодий тадбирларнинг савияси янада кўтарилади;

ёш авлод онгига Ватанга садоқат ва унинг тақдири учун дахлдорлик туйғусини сингдириб, уларда ёт ғоя ва қарашларнинг салбий таъсирига қарши мафкуравий иммунитет шакллантирилади;

хиёбонларда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилади, миллий маданиятни янада кенг тадқиқ ва тарғиб этиш жараёнида инновацион ғоялар ва технологиялардан самарали фойдаланилади;

соҳада узвий таълим тизими яратилади ҳамда маданият соҳасида илм-фан ва тадқиқот ишлари янада юқори поғонага кўтарилади.


13. Концепциянинг амалга оширилиши фуқароларни аҳил, маънавиятли, масъулиятли, мустақил фикрловчи, ижодкор шахс сифатида шакллантириш имконини беради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 5 ноябрь