ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Болалар спортини ривожлантириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.10.2018 й. 864-сон "Ўқувчи ва талаба ёшлар ўртасида ўтказиладиган республика спорт мусобақалари тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.10.2018 й.

N 864




ЎҚУВЧИ ВА ТАЛАБА ЁШЛАР ЎРТАСИДА

ЎТКАЗИЛАДИГАН РЕСПУБЛИКА СПОРТ

МУСОБАҚАЛАРИ ТИЗИМИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ёшларда спортга бўлган ҳавас ва интилишни, жамиятда соғлом турмуш тарзи тамойилларини янада кучайтириш, ёш иқтидорли спортчиларни танлаб олиш, уларда профессионал маҳорат ва кўникмаларни ривожлантириш, спорт турлари бўйича мамлакат терма жамоаларига спорт захирасини тайёрлаш, ўқувчи ва талабаларни спорт машғулотларига узлуксиз жалб этишга қаратилган спорт мусобақалари тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг:

а) умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда академик лицейлар ўқувчилари ўртасида "Умид ниҳоллари" спорт мусобақаларининг финал босқичини ҳар уч йилда бир марта Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида, вилоят марказларида ҳамда Тошкент шаҳрида ўтказиш;

б) касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида "Баркамол авлод", олий таълим муассасалари талабалари ўртасида "Универсиада" спорт мусобақаларининг республика финал босқичини ҳар йили спорт турлари бўйича навбатма-навбат республиканинг барча ҳудудларида ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар:

"Умид ниҳоллари", "Баркамол авлод" ва "Универсиада" спорт мусобақаларини ўтказиш схемаси 1, 2 ва 3-иловаларга;

"Умид ниҳоллари", "Баркамол авлод" ва "Универсиада" спорт мусобақаларида ўтказиладиган спорт турлари рўйхати 4-иловага;

"Баркамол авлод" ва "Универсиада" спорт мусобақаларининг спорт турлари бўйича республика финал босқичини ҳудудларда ўтказиш режаси 5, 6 ва 7-иловаларга;

"Умид ниҳоллари", "Баркамол авлод" ва "Универсиада" спорт мусобақаларини финал босқичини ўтказиш бўйича ташкилий қўмиталар таркиблари 8 ва 9-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳар йили спорт мусобақаларини ўтказиш юзасидан қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:

а) "Умид ниҳоллари" спорт мусобақалари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон "Ёшлик" жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгашига жисмоний тарбия ва спорт тадбирларига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, шунингдек хомийлик хайриялари ва бюджетдан ташқари маблағларини жалб этган ҳолда ўтказилиши, ғолибликни кўлга киритган иштирокчиларни 1, 2 ва 3-даражали диплом, медаль, кубок, эсдалик совғалари билан тақдирлаш ҳамда мусобақаларнинг финал босқичида ғолиб бўлган жамоаларга "Президент совғаси" сифатида республикада ишлаб чиқарилган енгил автомобиль совға қилиш;

б) "Баркамол авлод" ва "Универсиада" спорт мусобақалари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, жисмоний тарбия ва спорт тадбирларига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, шунингдек, ҳомийлик хайриялари ва бюджетдан ташқари маблағларни жалб этган ҳолда мусобақаларни юқори савияда ўтказилиши учун ҳакамлар билан таъминлаш ҳамда мусобақаларнинг финал босқичида ғолиб ва совриндор бўлган жамоаларга "Президент совғаси" сифатида ташкилий қўмита томонидан белгиланадиган қимматбаҳо совғалар бериш;

в) спорт мусобақаларининг республика финал босқичлари бўлиб ўтадиган ҳудудлар ва у ерда жойлашган инфратузилма объектларини ҳомийлик хайриялари ҳамда бюджетдан ташқари маблағларни жалб этган ҳолда талаб даражасида тайёрлаш ва замонавий асосда жиҳозлаш;

г) спорт мусобақалари давомида ҳар бир иштирокчининг қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини қарор топтириш, уларнинг буюк аждодларимизнинг мардлик ва жасурлик анъаналарини муносиб давом эттиришга қодир инсонлар бўлиб етишишига хизмат қиладиган маданий-маърифий тадбирлар дастурини амалга ошириш.

4. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

а) уч ой муддатда "Умид ниҳоллари", "Баркамол авлод" ва "Универсиада" спорт мусобақаларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

б) спорт мусобақаларининг барча босқичларини, айниқса, қуйи (таълим муассасаси, туман (шаҳар) босқичлари) босқичлари тўлиқ ва сифатли ўтказилишини қатъий назоратга олсин;

в) мусобақаларнинг барча босқичлари натижаларини таҳлил қилсин ва тизимли мониторингини олиб борсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги спорт мусобақалари ўтказиладиган, иштирокчилар жойлашадиган, овқатланадиган, ташриф буюрадиган жойларда ва уларнинг атроф ҳудудларида жамоат тартиби сақланишини, йўл ҳаракати, ёнғин ва фуқаролар хавфсизлигини ҳамда ҳаракатланиш йўналишларида йўл-патруль хизмати патруль автомашиналари ёрдамида кузатиб борилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги спорт мусобақалари ўтадиган жойларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мос бўлишини, иштирокчиларга юқори савияда тиббий хизмат кўрсатилишини, меҳмонхоналарда ва ушбу турнир ўтадиган жойларда зарур тиббий анжомлар, дори воситалари ҳамда тез ёрдам автомашиналари навбатчилиги ташкил этилишини таъминласин.


7. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси, "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти ташкилий қўмиталар буюртманомаларига биноан спорт мусобақалари иштирокчилари ва ижодий гуруҳ аъзоларини белгиланган тартибда имтиёзли нархлар асосида чипталар билан таъминласин.


8. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига спорт мусобақаларининг реклама роликларини тайёрлаш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш ҳамда мавжуд техника воситалари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатиш тавсия этилсин.


9. Белгилаб қўйилсинки, уч босқичли "Умид ниҳоллари", "Баркамол авлод" ва "Универсиада" спорт мусобақаларини ўтказиш бўйича Ташкилий қўмиталар ҳамда манфаатдор вазирлик ва ташкилотлар буюртманомаларига биноан "Ўзбекистон талабалар спорти" ассоциацияси ва Ўзбекистон "Ёшлик" жисмоний тарбия ва спорт жамияти томонидан ўтказиладиган тадбирлар ва ташкилий ишлар сарф-харажатлари Ташкилий қўмиталар қабул қилган қарорларга асосан молиялаштирилади.

Бунда:

Ташкилий қўмита томонидан ҳар йил учун тасдиқланган сарф-харажатлар сметаси ва спорт тадбирларини ўтказиш тақвим режасига мувофиқ "Баркамол авлод" спорт мусобақаларининг республика финал босқичида спортчи, тренер ва делегация раҳбарларини овқатлантириш, ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш харажатларини молиялаштириш касб-ҳунар таьлими соҳасининг марказлашган маблағлари ҳисобидан;

"Универсиада" спорт мусобақаларининг республика финал босқичида спортчи, тренер ва делегация раҳбарларини овқатлантириш, ғолибликни қўлга киритган спортчиларни 1, 2 ва 3-даражали диплом, медаль, кубок, эсдалик совғалари билан тақдирлаш харажатларини молиялаштириш Ташкилий қўмита томонидан ҳар йил учун тасдиқланадиган спорт тадбирларини ўтказиш тақвим режаси, сарф-харажатлар сметаси ҳамда тақсимотга мувофиқ Ўзбекистон талабалар спорти ассоциациясига олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари ҳамда талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлари ҳисобидан;

"Универсиада" ва "Баркамол авлод" спорт мусобақаларининг Республика финал босқичини ташкил этиш ва ўтказиш, иштирокчиларни финал босқичи ўтказиладиган ҳудудларга бориш-келиш ва шаҳар ичида ҳаракатланишлари учун транспорт билан, спорт жамоаларини тайёрлаш ҳамда ётоқхона билан таъминлаш харажатлари тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳомийлик хайриялари ҳамда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан;

Ўзбекистон талабалар спорти ассоциациясини сақлаш харажатлари унинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ олий таьлим муассасаларида ташкил этилган спорт клублари аъзоларининг аъзолик бадаллари, мақсадли ажратмалари ҳамда ҳомийлик ва қонунда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 10-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қ.Р. Сариев, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 25 октябрдаги

864-сон қарорига

1-ИЛОВА


"Умид ниҳоллари" спорт мусобақаларини ўтказиш

СХЕМАСИ

        

Босқичлар

Иштирокчилар

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш муддати

Бажариш учун маъсуллар

Назорат қилиш учун маъсуллар

1-босқич

7-18 ёшдаги ўқувчилар (умумий ўрта таълим мактабларининг I-XI синфлари)

Ҳар бир синфнинг спорт турлари бўйича жамоасини шакллантириш

Сентябрь

Таълим муассасаси директори

Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими, жисмоний тарбия ва спорт бўлими

Синф жамоалари ўртасида мусобақанинг таълим муассасаси босқичини ўтказиш ҳамда ғолиб жамоалардан таълим муассасасининг спорт турлари бўйича терма жамоасини шакллантириш

Сентябрь-

октябрь

Таълим муассасаси директори

Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими, жисмоний тарбия ва спорт бўлими


2-босқич

Таълим муассасаларининг терма жамоалари ўртасида мусобақанинг туман (шаҳар) босқичини ўтказиш ва ғолиб жамоаларни аниқлаш ҳамда туман (шаҳар)ларнинг спорт турлари бўйича терма жамоасини шакллантириш

Ноябрь

Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими, жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Ўзбекистон "Ёшлик" жисмоний тарбия ва спорт жамиятининг туман (шаҳар) бўлинмаси

Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари, спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лари

3-босқич

Мусобақанинг 2-босқичида ғолиб бўлган терма жамоалар ўртасида мусобақанинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичини ўтказиш ва ғолиб жамоаларни аниқлаш

Март-май

Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, Ўзбекистон "Ёшлик" жисмоний тарбия ва спорт жамиятининг вилоят бўлинмаси, спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лари

Ташкилий қўмита, Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лари





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 25 октябрдаги

864-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Баркамол авлод" спорт мусобақаларини ўтказиш

СХЕМАСИ

         

Босқичлар


Иштирокчилар


Чора-тадбирлар


Бажариш учун маъсуллар


Назорат қилиш учун маъсуллар

1-босқич

17-20 ёшдаги ўқувчилар (касб-ҳунар коллежларининг I-II курслари)

Ҳар бир курснинг спорт турлари бўйича жамоасини шакллантиради

Таълим муассасаси директори

Туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлими

Курс жамоалари ўртасида мусобақанинг таълим муассасаси босқичини ўтказиш ҳамда ғолиб жамоалардан таълим муассасасининг спорт турлари бўйича терма жамоасини шакллантириш

Таълим муассасаси директори

Туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлими


2-босқич

Таълим муассасаларининг терма жамолари ўртасида мусобақанинг туман (шаҳар) босқичини ўтказиш ва ғолиб жамоаларни аниқлаш

Қорақалпоғистон Респуликаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Касб-ҳунар таълими бошқармаси, туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари

Туман (шаҳар) ҳокимликлари

3-босқич

Мусобақанинг 2-босқичида ғолиб бўлган терма жамоалар ўртасида мусобақанинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқчини ўтказиш ва ғолибларни аниқлаш. Спортнинг ўйинли (жамоавий) турлари бўйича терма жамоалар ўртасида мусобақанинг ҳудудий босқичини ўтказиш ҳамда ярим финалда иштирок этувчи жамоаларни аниқлаш.

Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Касб-ҳунар таълими бошқармаси, Ўзбекистон талабалар спорти ассоциациясининг минтақавий бўлимлари, спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лари

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Касб-ҳунар таълими маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси, спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лари

4-босқич

Мусобақанинг 3-босқичида ғолиб бўлган терма жамоалар ўртасида мусобақанинг республика финал босқичи ўйинларини ўтказиш ҳамда ғолиб жамоаларни аниқлаш

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Касб-ҳунар таълими маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси, спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лари

"Баркамол авлод" спорт мусобақаларини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 25 октябрдаги

864-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Универсиада" спорт мусобақаларини ўтказиш

СХЕМАСИ

       

Босқичлар


Иштирокчилар


Чора-тадбирлар


Бажариш учун маъсуллар


Назорат қилиш учун маъсуллар

1-босқич

17-28 ёшдаги талабалар (олий таълим муассасалари бакалавриат босқичининг I-IV курслари, магистратура босқичининг I-III курсалари)

Худуддаги олий таълим муассасаларининг ҳар бир факультетининг спорт турлари бўйича жамоасини шакллантириш

Таълим муассасаси

ректори

Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси

Факультет жамоалари ўртасида мусобақанинг таълим муассасаси босқичини ўтказиш ҳамда ғолиб жамолардан таълим муассасасининг спорт турлари бўйича терма жамоасини шакллантириш

Таълим муассасаси

ректори

Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси


2-босқич

Таълим муассасаларининг терма жамолари ўртасида мусобақанинг  Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичини ўтказиш ва ғолибларни аниқлаш

Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси минтақавий бўлимлари, спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лари

"Универсиада" спорт мусобақаларини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита, Қорақапоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари

3-босқич

Таълим муассасаларининг спортнинг ўйинли (жамоавий) турлари бўйича терма жамоалари ўртасида мусобақанинг ҳудудий босқичини ўтказиш ҳамда ярим финалда иштирок этувчи жамоаларни аниқлаш

Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси, спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лари

"Универсиада" спорт мусобақаларини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита, Қорақапоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари

4-босқич

Таълим муассасаларининг спортнинг ўйин (жамоавий) турлари бўйича терма жамоалари ўртасида мусобақанинг ярим финал ва финал ўйинлари ҳамда бошқа спорт турлари бўйича мусобақанинг финал босқичини ўтказиш, ғолиб жамоаларни аниқлаш

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси, спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лари

"Универсиада" спорт мусобақаларини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 25 октябрдаги

864-сон қарорига

4-ИЛОВА


"Умид ниҳоллари", "Баркамол авлод", "Универсиада"

спорт мусобақаларида ўтказиладиган спорт турлари

РЎЙХАТИ

   

Т/р

"Умид ниҳоллари"

спорт мусобақаларига

киритилган спорт турлари номи


"Баркамол авлод"

спорт мусобақаларига

киритилган спорт

турлари номи


"Универсиада"

спорт мусобақаларига

киритилган спорт

турлари номи


1-4 синфлар


5-11 синфлар

1.

Мини-футбол


Бадминтон


Бадминтон


Бадминтон


2.

Енгил атлетика


Баскетбол


Баскетбол


Баскетбол


3.

Шахмат


Волейбол


Волейбол


Волейбол


4.

Шашка


Гандбол


Гандбол


Гандбол


5.

Бадиий гимнастика


Футбол


Футбол


Футбол


6.


Енгил атлетика


Енгил атлетика


Енгил атлетика


7.


Стол тенниси


Стол тенниси


Стол тенниси


8.


Шахмат


Шахмат


Шахмат


9.


Шашка


Шашка


Шашка


10.


Кураш


Кураш


Кураш


11.


Спорт гимнастикаси


Белбоғли кураш


Белбоғли кураш


12.


Бадиий гимнастика


Дзюдо


Дзюдо


     

Изоҳ: Уч босқичли "Умид ниҳоллари", "Баркамол авлод", "Универсиада" спорт мусобақаларини ўтказиш бўйича ташкилий қўмиталар қабул қилган қарорларга асосан қўшимча оммавий спорт турларини жорий этиш ёки айрим спорт турларини чиқариб ташлаши мумкин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 25 октябрдаги

864-сон қарорига

5-ИЛОВА


"Умид ниҳоллари" спорт мусобақаларининг спорт турлари

бўйича республика финал босқичини ҳудудларда ўтказиш

РЕЖАСИ

Т/р

Ҳудудлар номи

Мусобақалар

ўтказиладиган

шаҳарлар


Мусобақаларни

ўтказиш даври


Мусобақалар

ўтказиладиган

спорт турлари


1.

Қорақалпоғистон Республикаси


Нукус

2020 йилдан бошлаб,

ҳар 3 йилда

Бадминтон, баскетбол, волейбол, гандбол, футбол, енгил атлетика, стол тенниси, шахмат, спорт гимнастикаси, кураш, бадиий гимнастика

2.

Андижон вилояти


Андижон

3.

Бухоро вилояти


Бухоро

4.

Жиззах вилояти


Жиззах

5.

Қашқадарё вилояти


Қарши

6.

Навоий вилояти


Навоий

7.

Наманган вилояти


Наманган

8.

Самарқанд вилояти


Самарқанд

9.

Сирдарё вилояти


Гулистон

10.

Сурхондарё вилояти


Термиз

11.

Тошкент вилояти


Олмалиқ

12.

Фарғона вилояти


Фарғона

13.

Хоразм вилояти


Урганч

14.

Тошкент шаҳри


Тошкент

Изоҳ. Ташкилий қўмитанинг хулосасига кўра, "Умид ниҳоллари" спорт мусобақалари ўтиши белгиланган ҳудудларга ўзгартириш киритилиши мумкин






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 25 октябрдаги

864-сон қарорига

6-ИЛОВА


"Баркамол авлод" спорт мусобақаларининг спорт турлари

бўйича республика финал босқичини ҳудудларда ўтказиш

РЕЖАСИ

Ҳудудлар номи

Ўқув йиллари


2020-2021


2022-2023


2024-2025


2026-2027


2028-2029


2030-2032


2032-2033


Спорт турлари номи

Қорақалпоғистон Республикаси

Дзюдо

Волейбол

ғил болалар


Волейбол

(қиз болалар

Стол тенниси


Белбоғли кураш

Баскетбол

(қиз болалар)


Шахмат

Шашка

Андижон вилояти

Гандбол

ғил болалар)


Дзюдо

Волейбол

ғил болалар)


Волейбол

(қиз болалар)

Стол тенниси


Белбоғли кураш

Баскетбол

(қиз болалар)

Бухоро вилояти

Кураш

Гандбол

ғил болалар)


Дзюдо

Волейбол

ғил болалар)


Волейбол

(қиз болалар)


Стол тенниси

Белбоғли кураш

Жиззах вилояти

Енгил атлетика

Кураш

Гандбол

ғил болалар)


Дзюдо

Волейбол

ғил болалар)


Волейбол

(қиз болалар)


Стол тенниси

Қашқадарё вилояти

Футбол

Енгил атлетика


Кураш

Гандбол

ғил болалар)


Дзюдо

Волейбол

ғил болалар)


Волейбол

(қиз болалар)


Навоий вилояти

Баскетбол

ғил болалар)


Футбол

Енгил атлетика

Кураш

Гандбол

ғил болалар)


Дзюдо

Волейбол

ғил болалар)


Наманган вилояти

Гандбол

(қиз болалар)


Баскетбол

ғил болалар)


Футбол

Енгил атлетика

Кураш

Гандбол

ғил болалар)


Дзюдо

Самарқанд вилояти

Бадминтон

Гандбол

(қиз болалар)


Баскетбол

ғил болалар)


Футбол

Енгил атлетика

Кураш

Гандбол

ғил болалар)


Сирдарё вилояти

Шахмат

Шашка


Бадминтон

Гандбол

(қиз болалар)


Баскетбол

ғил болалар)


Футбол

Енгил атлетика

Кураш

Сурхондарё вилояти

Баскетбол

(қиз болалар)


Шахмат

Шашка

Бадминтон

Гандбол

(Қиз болалар)


Баскетбол

ғил болалар)


Футбол

Енгил атлетика

Тошкент вилояти

Белбоғли кураш


Баскетбол

(қиз болалар)


Шахмат

Шашка

Бадминтон

Гандбол

(қиз болалар)


Баскетбол

ғил болалар)


Футбол

Фарғона вилояти

Стол тенниси

Белбоғли кураш

Баскетбол

(қиз болалар)


Шахмат

Шашка

Бадминтон

Гандбол

(қиз болалар)


Баскетбол

ғил болалар)


Хоразм вилояти

Волейбол

(қиз болалар)


Стол тенниси

Белбоғли кураш

Баскетбол

(қиз болалар)


Шахмат

Шашка

Бадминтон

Гандбол

(қиз болалар)


Тошкент шаҳри

Волейбол

ғил болалар)


Волейбол

(қиз болалар)


Стол тенниси

Белбоғли кураш

Баскетбол

(қиз болалар)


Шахмат

Шашка

Бадминтон





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 25 октябрдаги

864-сон қарорига

7-ИЛОВА


"Универсиада" спорт мусобақаларининг спорт турлари

бўйича республика финал босқичини ҳудудларда ўтказиш

РЕЖАСИ

   

Ҳудудлар номи

Ўқув йиллари


2019-2020


2021-2022


2023-2024


2025-2026


2027-2028


2029-2030


2031-2032


Спорт турлари номи

Қорақалпоғистон Республикаси

Волейбол

(аёллар)


Стол тенниси

Баскетбол

(эркаклар)


Футбол

Енгил атлетика


Кураш

Бадминтон

Андижон вилояти

Белбоғли кураш


Волейбол

(аёллар)


Стол тенниси

Баскетбол

(эркаклар)


Футбол

Енгил атлетика

Кураш

Бухоро вилояти

Баскетбол

(аёллар)


Белбоғли кураш

Волейбол

(аёллар)


Стол тенниси

Баскетбол

(эркаклар)


Футбол

Енгил атлетика

Жиззах вилояти

Гандбол

(эркаклар)


Баскетбол

(аёллар)


Белбоғли кураш


Волейбол

(аёллар)


Стол тенниси

Баскетбол

(эркаклар)


Футбол

Қашқадарё вилояти

Дзюдо

Гандбол

(эркаклар


Баскетбол

(аёллар)


Белбоғли кураш


Волейбол

(аёллар)


Стол тенниси

Баскетбол

(эркаклар)


Навоий вилояти

Шахмат

Шашка


Дзюдо

Гандбол

(эркаклар)


Баскетбол

(аёллар)


Белбоғли кураш


Волейбол

(аёллар)


Стол тенниси

Наманган вилояти

Волейбол

(эркаклар)


Шахмат

Шашка


Дзюдо

Гандбол

(эркаклар)


Баскетбол

(аёллар)


Белбоғли кураш


Волейбол

(аёллар)


Самарқанд вилояти

Гандбол

(аёллар)


Волейбол

(эркаклар)


Шахмат

Шашка


Дзюдо

Гандбол

(эркаклар)


Баскетбол

(аёллар)


Белбоғли кураш


Сирдарё вилояти

Бадминтон

Гандбол

(аёллар)


Волейбол

(эркаклар)


Шахмат

Шашка


Дзюдо

Гандбол

(эркаклар)


Баскетбол

(аёллар)


Сурхондарё вилояти


Кураш


Бадминтон

Гандбол

(аёллар)


Волейбол

(эркаклар)


Шахмат

Шашка


Дзюдо

Гандбол

(эркаклар)


Тошкент вилояти

Енгил атлетика


Кураш

Бадминтон

Гандбол

(аёллар)


Волейбол

(эркаклар)


Шахмат

Шашка


Дзюдо

Фарғона вилояти

Футбол

Енгил атлетика


Кураш

Бадминтон

Гандбол

(аёллар)


Волейбол

(эркаклар)


Шахмат

Шашка


Хоразм вилояти

Баскетбол

(эркаклар)


Футбол

Енгил атлетика


Кураш

Бадминтон

Гандбол

(аёллар)


Волейбол

(эркаклар)


Тошкент шаҳри

Стол тенниси

Баскетбол

(эркаклар)


Футбол

Енгил атлетика


Кураш

Бадминтон

Гандбол

(аёллар)






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 25 октябрдаги

864-сон қарорига

8-ИЛОВА



"Умид ниҳоллари" спорт мусобақаларининг финал

босқичини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

1.

Ш. Шерматов

-

халқ таълими вазири, Ташкилий қўмита раиси

2.

Д. Набиев

-

жисмоний тарбия ва спорт вазири, Ташкилий қўмита раисининг ўринбосари

3.

У. Ахматджонов

-

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси, Ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Ташкилий қўмита аъзолари:

4.

А. Шадманов

-

соғлиқни сақлаш вазири

5.

Б. Сайфуллаев

-

маданият вазири

6.

Қ. Рафиков

-

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси

7.

Ш. Жавлонов

-

Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди бошқаруви раиси

8.

А. Хаджаев

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси в.б.

9.

Д. Назармухамедов

-

ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

10.

А. Кўчимов

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

11.

Б. Ҳакимов

-

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси бош директори в.б.

12.

Ф. Сагдуллаев

-

"Ўзбекистон темир йўллари" акционерлик жамияти бош директорининг биринчи ўринбосари

13.

Ш. Султонов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими

14.

К. Баязитов

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Жисмоний тарбия, оммавий спорт ва олий маҳорат спорти тизимини ривожлантириш шўъбаси мудири

15.

Т. Тойиров

-

Халқ таълими вазирлиги "Ёшлик" жисмоний тарбия ва спорт жамияти марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, масъул котиб.

   

Изоҳ:


1) "Умид ниҳоллари" спорт мусобақаларининг финал босқичи ўтказиладиган ҳудудларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, Тошкент шаҳар ва вилоят ҳокимлари мусобақа ташкилий қўмита раисининг ўринбосари ҳисобланади.


2) Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда уларнинг ўрнига янги тайинланган шахслар киритилади.







Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 25 октябрдаги

864-сон қарорига

9-ИЛОВА



"Баркамол авлод" ва "Универсиада" спорт

мусобақаларининг финал босқичини ўтказиш

бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

   

1.

И. Мажидов

-

олий ва ўрта махсус таълим вазири, Ташкилий қўмита раиси

2.

М. Холмухамедов

-

олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари - Касб-ҳунар таълими маркази директори, Ташкилий қўмита раисининг ўринбосари

3.

Д. Набиев

-

жисмоний тарбия ва спорт вазири, Ташкилий қўмита раисининг ўринбосари

4.

У. Ахматджонов

-

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси, Ташкилий қўмита раисининг ўринбосари

Ташкилий қўмита аъзолари:

5.

А. Шодмонов

-

соғлиқни сақлаш вазири

6.

Б. Сайфуллаев

-

маданият вазири

7.

Қ. Рафиков

-

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси

8.

Ш. Жавлонов

-

Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди бошқаруви раиси

9.

А. Хаджаев

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси в.б.

10.

Д. Назармухамедов

-

ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ўринбосари

11.

А. Кўчимов

-

Миллий ахборот агентлиги бош директори

12.

Б. Ҳакимов

-

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси бош директори в.б.

13.

Ф. Сагдуллаев

-

"Ўзбекистон темир йўллари" компанияси бош директорининг биринчи ўринбосари

14.

Ш. Султонов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими

15.

К. Баязитов

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Жисмоний тарбия, оммавий спорт ва олий маҳорат спорти тизимини ривожлантириш шўъбаси мудири

16.

Э. Кодиров

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги "Ўзбекистон талабалар спорти" ассоциацияси раиси, масъул котиб.

     

Изоҳ:


1) "Баркамол авлод" ва "Универсиада" спорт мусобақаларининг финал босқичи ўтказиладиган ҳудудларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, Тошкент шаҳар ва вилояти ҳокимлари ташкилий қўмита раисининг ўринбосари ҳисобланади.


2) Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда уларнинг ўрнига янги тайинланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 25 октябрдаги

864-сон қарорига

10-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўқувчи ва талаба ёшларни спортга жалб қилишга қаратилган узлуксиз спорт мусобақалари тизимини ташкил этиш тўғрисида" 2003 йил 3 июндаги 244-сон қарори.

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўқувчи ва талаба ёшларни спортга жалб қилишга қаратилган узлуксиз республика спорт мусобақаларини ўтказиш тўғрисида" 2009 йил 29 июндаги 181-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2009 й., 27-сон, 315-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги марказий аппаратининг тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида" 2014 йил 14 мартдаги ПҚ-2146-сон қарори)" 2014 йил 6 майдаги 116-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 5-сон, 42-модда) илованинг 3-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2779-сон қарори)" 2017 йил 16 майдаги 288-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 5-сон, 74-модда) илованинг 11-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида" 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сон Фармони)" 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда) иловасининг 12-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг марказий аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2017 йил 29 июлдаги ПҚ-3162-сон қарори)" 2017 йил 13 сентябрдаги 720-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 1002-модда) иловасининг 2-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқолган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 мартдаги ПФ-5368-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3583-сон қарори)" 2018 йил 5 июлдаги 508-сон қарори (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 2018 йил 9 июль) 1-иловасининг 11-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 25 октябрь















































Время: 0.2124
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск