ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Коммунал хўжалик / Электр энергия таъминоти. Газ таъминоти. Иссиқлик таъминоти. Сув таъминоти /

Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига кундалик ҳаётда фойдаланиш учун суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.08.2018 й. 646-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 10 августдаги

646-сон қарорига

1-ИЛОВА



Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига кундалик

ҳаётда фойдаланиш учун суюлтирилган углеводород

газини етказиб бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш тизимидаги ташкилий-техник талабларни белгилайди, етказиб берувчилар, газ таъминоти ташкилотлари, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари ўртасида суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш борасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солади.


2. Ушбу Низомнинг амал қилиши аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари томонидан суюлтирилган углеводород газидан маиший эҳтиёжлар - овқат тайёрлаш учун (кейинги ўринда маиший эҳтиёжлар деб аталади) фойдаланишга татбиқ этилади.


3. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:


суюлтирилган углеводород гази - табиий газ, нефть ва газ конденсатини қазиб олишда ва қайта ишлашда олинадиган, асосий компонентлари пропан ва бутан бўлган суюлтирилган углеводород гази;


етказиб берувчи - суюлтирилган углеводород газини ишлаб чиқаришни ҳамда газ таъминоти ҳудудий филиалларига етказиб беришни амалга оширадиган нефть-газ қазиб олувчи, газни қайта ишловчи, нефтни қайта ишловчи корхона;


газ таъминоти ташкилоти - суюлтирилган углеводород газини қабул қилиш, сақлаш, тақсимлаш ва истеъмолчига етказиб беришни таъминлайдиган ташкилот;


газ тўлдириш станцияси, газ тўлдириш пункти - суюлтирилган углеводород газини қабул қилиш, сақлаш ва газ таъминоти ҳудудий филиалларига ва истеъмолчиларга бериш фаолиятини амалга ошириш имконини берувчи мулкий мажмуа;


маиший газ баллони - суюлтирилган углеводород газини сақлаш, ташиш ва ундан фойдаланиш учун мўлжалланган ёпқич мосламали пайвандланган пўлат баллон;


резервуар сиғими - газни қабул қилиш ва истеъмолчиларга беришдан олдин сақлаш учун стационар пўлат қурилма;


индивидуал баллон қурилмалари - истеъмолчиларнинг газ таъминоти манбаи сифатида хизмат қиладиган, суюлтирилган углеводород гази учун бир ёки иккита баллонни, газ босимининг созлагичини ўз ичига олган технологик мослама;


гуруҳли баллон қурилмалари - истеъмолчиларнинг газ таъминоти манбаи сифатида хизмат қиладиган, суюлтирилган углеводород гази учун икки ва иккитадан ортиқ баллонни, қувурларни, ёпқич арматурасини, газ босимининг созлагичини ўз ичига олган технологик мослама;


истеъмолчи - суюлтирилган углеводород газини газ таъминоти ташкилотларидан суюлтирилган углеводород газини етказиб беришга тузиладиган шартномага асосан сотиб оладиган ва ундан фойда олиш билан боғлиқ бўлмаган маиший эҳтиёжлар учун фойдаланадиган, рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган жисмоний шахс (аҳоли) ёки ижтимоий соҳа объектлари;


ижтимоий соҳа объектлари - аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатувчи давлат ташкилотлари;


газдан фойдаланувчи ускуна - энергия унумдорлиги, энергия тежалиши талабларига жавоб берувчи ва суюлтирилган углеводород газидан ёнилғи сифатида маиший эҳтиёжлар учун фойдаланувчи асбоб;


ўлчов воситалари - суюлтирилган углеводород газининг ҳажмини, миқдорини, босимини, ҳарорати ва суюқ фазасининг сатҳини ўлчаш асбоблари;


ҳисоб юритиш прибори - суюлтирилган углеводород газининг сарфини (ҳажмини) ўлчаш бўйича вазифаларни бажариш учун мўлжалланган ўлчов техникаси воситалари;


суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш шартномаси - қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилган битим, унга мувофиқ газ таъминоти ташкилоти истеъмолчига суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш, истеъмолчи эса суюлтирилган углеводород газидан фақат овқат тайёрлаш учун фойдаланиш ва қабул қилинган суюлтирилган углеводород гази учун тўловларни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олади;


маиший газ баллонини истеъмолчиларга вақтинча фойдаланишга бериш тўғрисидаги шартнома - ушбу битимга мувофиқ газ таъминоти ташкилоти истеъмолчига унинг балансида бўлган маиший газ баллонини, тўлов олмаган ҳолда вақтинча фойдаланишга бериш мажбуриятини ўз зиммасига олади.



2-БОБ. СУЮЛТИРИЛГАН УГЛЕВОДОРОД

ГАЗИГА БЎЛГАН ЭҲТИЁЖНИ

АНИҚЛАШ ТАРТИБИ


4. Газ таъминоти ташкилотлари истеъмолчилар билан биргаликда битта истеъмолчи учун камида бир ойда битта маиший газ баллони (20 кг) етказиб бериш ҳамда технологик йўқотишларнинг табиий камайишини ҳисобга олган ҳолда жорий йил 1 июлгача келгуси йил учун суюлтирилган углеводород газини истеъмол қилишнинг прогнозлаштириладиган ҳажмини аниқлайди.


5. Газ таъминоти ташкилотлари ҳар йили 1 августга қадар кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигига тақдим этиш учун "Ҳудудгазтаъминот" АЖга суюлтирилган углеводород газига бўлган эҳтиёжнинг прогноз ҳажмини даврлар (қишки, ёзги), чораклар ва ойларга бўлган ҳолда тақдим этади.

6. Тақдим этилган буюртмалар асосида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ресурс имкониятларини ҳисобга олиб белгиланган тартибда чораклар ва ойларга бўлиб келгуси йилга республика бўйича суюлтирилган углеводород гази ресурслари ва тақсимотини тузади ҳамда уни жорий йилнинг 1 сентябрига қадар республика бўйича келгуси йил учун суюлтирилган углеводород гази ресурслари баланси ва тақсимоти лойиҳасини ишлаб чиқиш мақсадида кўриб чиқиш ва келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тақдим этади.

7. Келгуси йил учун тасдиқланган республика бўйича суюлтирилган углеводород газининг ресурслари ва тақсимоти балансига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги "Ҳудудгазтаъминот" АЖ ва "Ўзбекнефтгаз" АЖга етказиб берувчилар бўйича истеъмолчиларга суюлтирилган углеводород газини етказиб беришнинг йиллик, чораклик ва ойлик ҳажмларини кейинчалик газ таъминоти ташкилотларига юбориш учун тақдим этади.

8. "Ҳудудгазтаъминот" АЖ республика бўйича келгуси йил учун тасдиқланган суюлтирилган углеводород газининг ресурслари ва тақсимоти баланслари асосида йиллик, чораклик ва ойлик ҳажмларни вилоятлар ва етказиб берувчилар бўйича тақсимлайди ҳамда уларни "Ўзбекнефтгаз" АЖ ва газ таъминоти ташкилотларига ижро этиш учун юборади.

9. Газ таъминоти ташкилотлари беш иш куни мобайнида технологик йўқотишларни ҳисобга олган ҳолда туманлар (шаҳарлар), ижтимоий соҳа объектлари бўйича суюлтирилган углеводород гази етказиб беришнинг йиллик, чораклик ва ойлик ҳажмлари ва жадвалларини туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларига тасдиқлаш учун киритади ва уларни газ тўлдириш станциялари ва газ тўлдириш пунктларига юборади.


10. Йил давомида суюлтирилган углеводород газига қўшимча эҳтиёж пайдо бўлганда бу масала Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда кўриб чиқилади ва тегишли қарор қабул қилинади.


3-БОБ. МАИШИЙ ГАЗ БАЛЛОНЛАРИГА БЎЛГАН

ЭҲТИЁЖНИ АНИҚЛАШ ТАРТИБИ


11. Газ таъминоти ташкилотлари истеъмолчилар билан биргаликда мавжуд газ баллонлари, минтақалар бўйича хонадонлар (оилалар) сони ва табиий газни етказиб беришда узилишларни ҳисобга олган ҳолда жорий йилнинг 1 сентябригача муддатда келгуси йилга маиший газ баллонларига бўлган эҳтиёжнинг прогнозлаштирилаётган миқдорини аниқлайди.


12. Газ таъминоти ташкилотлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ҳар йили жорий йилнинг 15 сентябрига қадар "Ҳудудгазтаъминот" АЖга келгуси йил учун маиший газ баллонларига бўлган эҳтиёжнинг прогнозлаштирилаётган миқдорини ойларга тақсимлаган ҳолда тақдим этади.

13. "Ҳудудгазтаъминот" АЖ:

жорий йил 1 декабрга қадар белгиланган тартибда маиший газ баллонлари етказиб берувчиларни аниқлайди;

келгуси йил учун вилоятлар ва етказиб берувчилар бўйича республика бўйича маиший газ баллонларини етказиб беришнинг тасдиқланган жадвалларини газ таъминоти ташкилотларига ижро этиш учун юборади.


14. Газ таъминоти ташкилотлари беш иш куни мобайнида туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларига туманлар (шаҳарлар) ва ижтимоий соҳа объектлари бўйича маиший газ баллонларини етказиб беришнинг йиллик ва ойлик жадвалларини тасдиқлаш учун тақдим этади.


15. Йил мобайнида маиший газ баллонларига қўшимча эҳтиёж пайдо бўлганда, ушбу масала "Ҳудудгазтаъминот" АЖ томонидан кўриб чиқилади.


4-БОБ. МАИШИЙ ГАЗ БАЛЛОНЛАРИНИ

ИСТЕЪМОЛЧИЛАРГА ЕТКАЗИБ БЕРИШ ВА

УЛАРНИНГ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ


16. Газ таъминоти ташкилоти истеъмолчининг аризаси асосида унинг балансида бўлган маиший газ баллонини тўлов ундирмасдан вақтинча фойдаланишга бериш мажбуриятини олади, истеъмолчи эса ундан хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда фойдаланиш мажбуриятини олади.


17. Истеъмолчиларга маиший газ баллонини вақтинча фойдаланиш учун етказиб бериш имкониятини кўриб чиқиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:


а) аҳоли учун:

истеъмолчи газ таъминоти ташкилотига маиший газ баллони бериш ҳақидаги аризани ёзма ёки электрон шаклда истеъмолчи паспортининг нусхаси ва ўзини ўзи бошқариш органидан берилган яшовчилар сонини тасдиқлайдиган маълумотнома илова қилинган ҳолда тақдим этади;

берилган ариза уч иш куни мобайнида газ таъминоти ташкилотининг мутахассислари томонидан жойига чиқиб суюлтирилган газ билан таъминланганлик ва овқат тайёрлаш учун газдан фойдаланувчи ускунанинг мавжудлиги жиҳатидан ўрганилади. Ўрганиш якунлари бўйича далолатнома тузилади ва газ таъминоти ташкилоти томонидан битта истеъмолчига бир дона газ баллони етказиб берилади.


б) ижтимоий соҳа объектлари учун:

истеъмолчи газ таъминоти ташкилотига маиший газ баллони бериш ҳақидаги аризани ёзма ёки электрон шаклда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхасини илова қилинган ҳолда тақдим этади, тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома бундан мустасно;

берилган ариза уч иш куни мобайнида газ таъминоти ташкилотининг мутахассислари томонидан жойига чиқиб суюлтирилган газ билан таъминланганлик ва овқат тайёрлаш учун газдан фойдаланувчи ускунанинг мавжудлиги жиҳатидан ўрганилади. Ўрганиш якунлари бўйича далолатнома тузилади ва газ таъминоти ташкилоти томонидан лойиҳа ечимига мувофиқ зарур миқдордаги газ баллонлари етказиб берилади.

Бунда истеъмолчиларга маиший газ баллонлари етказиб берилиши тасдиқланган маиший газ баллонлари етказиб бериш жадвалларига мувофиқ амалга оширилади.


18. Етказиб бериладиган маиший газ баллонлари техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиши лозим.


19. Маиший газ баллони тегишлича маркаланган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган навбатдаги техник кўрикдан ўтганлиги ҳақида ўйиб туширилган тамғага эга бўлиши керак.


20. Газ баллонларини таъмирлаш ва кўрикдан ўтказиш тасдиқланган тарифларга мувофиқ истеъмолчи ҳисобидан газ таъминоти ташкилоти томонидан амалга оширилади.

21. Етказиб берилаётган газ баллони газ таъминоти ташкилотининг махсус журналида қайд этилади.


22. Маиший газ баллонларини газ таъминоти ташкилотларининг алмаштириладиган идишда газ етказиб берадиган ходимларига беришга рухсат этилади. Бунда бериладиган газ баллонларининг сони унга бириктирилган автотранспорт воситасининг сиғимидан ошмаслиги лозим.



5-БОБ. ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИ ГАЗЛАШТИРИШ

УЧУН ҲУЖЖАТЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

ТАРТИБИ


23. Истеъмолчиларни газлаштириш техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бажарилган газлаштириш лойиҳалари ёки эскизлари асосида амалга оширилади.


24. Истеъмолчиларни газлаштиришни кўриб чиқиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:


а) аҳоли учун:

истеъмолчи газ таъминоти ташкилотига газлаштириш тўғрисида аризани ёзма ёки электрон шаклда истеъмолчи паспортининг нусхаси ва ўзини ўзи бошқариш органининг яшовчилар сонини тасдиқлайдиган маълумотномаси илова қилинган ҳолда тақдим этади;

берилган ариза уч иш куни мобайнида газ таъминоти ташкилотининг мутахассислари томонидан жойига чиқиб газ таъминотининг техник имконияти жиҳатидан ўрганилади. Ўрганиш якунлари бўйича газ таъминоти ташкилоти томонидан истеъмолчи ҳисобига индивидуал газ баллонлари, газдан фойдаланувчи ускуна (тури ва миқдори) ва шамоллаштириш учун туйнукларнинг жойлашувини ўз ичига олган газлаштириш эскизи ишлаб чиқилади;

бунда кўп қаватли уйлардаги квартираларни газлаштириш учун ички газ қувурларига, резервуар сиғимлари жойлаштирилган жойга ва суюлтирилган углеводород гази истеъмолини ўлчаш приборига қўйиладиган талабларни ўз ичига оладиган лойиҳа ишлаб чиқилади.


б) ижтимоий соҳа объектлари учун:

истеъмолчи газ таъминоти ташкилотига газлаштириш тўғрисидаги аризани ёзма ёки электрон шаклда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, газдан фойдаланувчи ускуналар сони ва уларнинг жойлашув режаси нусхаларини илова қилган ҳолда тақдим этади, тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома бундан мустасно;

берилган ариза уч иш куни мобайнида газ таъминоти ташкилоти мутахассислари томонидан жойига чиқиб газ таъминотининг техник имконияти жиҳатидан ўрганилади. Ўрганиш якунлари бўйича истеъмолчи ҳисобига ички газ қувурига, газдан фойдаланувчи ускуналарга (тури ва миқдори), индивидуал, гуруҳли газ баллонлари, резервуар сиғимлар ва суюлтирилган углеводород гази истеъмоли ҳисобини юритиш асбобининг жойлашувига қўйиладиган талабларни ўз ичига олган газлаштириш лойиҳаси ишлаб чиқилади.


25. Газлаштириш лойиҳаси (ички газ қувури, газдан фойдаланувчи ускуналар, гуруҳли газ баллонлари, резервуар сиғимлари ва суюлтирилган углеводород гази истеъмоли ҳисобини юритиш приборларининг жойлашуви) ушбу фаолият турини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган лойиҳа ташкилотлари томонидан истеъмолчи билан тузиладиган шартнома асосида ишлаб чиқилади.

Лойиҳа ишлари лойиҳалаш ишларини амалга ошириш шартномаларида белгиланган муддатларда амалга оширилади.


26. Газлаштириш лойиҳаси ёки эскизи газ таъминоти ташкилоти томонидан қурилиш-монтаж ишлари бошлангунга қадар рўйхатдан ўтказилган бўлиши лозим.

Суюлтирилган углеводород газининг резервуар сиғимлари ва гуруҳли баллон қурилмаларини қуриш ва монтаж қилиш газлаштириш лойиҳасига мувофиқ амалга оширилади ва белгиланган тартибда ижро-техник ҳужжатлар тузилган ҳолда бундай ишларни бажариш ҳуқуқига эга бўлган ташкилот томонидан бажарилади.

Суюлтирилган газ резервуар сиғимларни ва гуруҳли баллон қурилмаларни таъмирлаш, сақлаш ва фойдаланиш газ таъминоти ташкилотлари томонидан амалга оширилади.


27. Ишга тушириш-созлаш ишлари тугаганидан кейин ишга тушириш далолатномаси тузилади ва истеъмолчи билан суюлтирилган углеводород газидан фойдаланиш қоидалари бўйича йўл-йўриқ берилади. Йўл-йўриқ берилгандан кейин истеъмолчи ишга тушириш далолатномасини имзолайди ва газ таъминоти ташкилоти ва истеъмолчи ўртасида суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш шартномаси тузилади (ишга тушириш далолатномасининг бир нусхаси газ таъминоти ташкилотида сақланади).


28. Истеъмолчиларни суюлтирилган углеводород гази билан резервуар сиғимлари орқали газлаштириш "Ўзнефтгазинспекция" ва "Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг ижобий хулосалари мавжуд бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда амалга оширилади.


6-БОБ. СУЮЛТИРИЛГАН УГЛЕВОДОРОД

ГАЗИ ВА МАИШИЙ ГАЗ БАЛЛОНЛАРИНИ

ЕТКАЗИБ БЕРИШ ШАРТНОМАЛАРИНИ ТУЗИШ


29. Газ таъминоти ташкилоти ва аҳоли ўртасида суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш бўйича шартнома икки нусхада тузилади.

Газ таъминоти ташкилоти ва ижтимоий соҳа объектлари ўртасида суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш бўйича шартнома икки нусхада тузилади.

Суюлтирилган газни аҳолига ва ижтимоий соҳа объектларига тақсимлаш ва етказиб бериш ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


30. Ҳудудий газ таъминоти филиали ва истеъмолчи ўртасида маиший газ баллонини вақтинча фойдаланишга бериш тўғрисидаги шартнома икки нусхада тузилади.

Маиший газ баллонларини аҳолига ва ижтимоий соҳа объектларига тақсимлаш ва етказиб бериш ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


31. Суюлтирилган углеводород гази ва маиший газ баллонларини газ таъминоти ташкилоти ва истеъмолчи ўртасида шартнома тузмасдан етказиб бериш ва қабул қилиш тақиқланади.



7-БОБ. ГАЗ ТАЪМИНОТИ ҲУДУДИЙ ФИЛИАЛИ

ТОМОНИДАН СУЮЛТИРИЛГАН УГЛЕВОДОРОД

ГАЗИНИ ЮКЛАШ ТАРТИБИ


32. Суюлтирилган углеводород гази етказиб берувчи томонидан юкланади ҳамда темир йўл ва автомобиль транспорти орқали газ тўлдириш станциялари ва газ тўлдириш пунктларигача етказиб берилади.

Бунда суюлтирилган углеводород гази юкланган темир йўл ва автомобиль цистерналари етказиб берувчи томонидан пломбаланган ва тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштирилган бўлиши лозим.


33. Суюлтирилган углеводород газини газ тўлдириш станцияларигача ўз вақтида етказиб бериш учун жавобгарлик:

автомобиль транспортида етказиб беришда - "Ҳудудгазтаъминот" АЖнинг газ таъминоти ташкилотларига;

темир йўл транспортида етказиб беришда - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бўлинмаларига ва "Ҳудудгазтаъминот" АЖнинг газ таъминоти ташкилотларига юкланади.

34. Ишлаб чиқарилган ва газ тўлдириш станцияларига, газ тўлдириш пунктларига етказиб бериладиган суюлтирилган углеводород гази техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиши лозим.

Суюлтирилган углеводород газининг сифати аккредитацияланган лабораторияларда белгиланган тартибда аниқланади.


35. Газ тўлдириш станциялари ва пунктлари газ таъминоти ҳудудий ташкилотлари томонидан маиший газ баллонларини ва/ёки махсус жиҳозланган автоцистерналарни суюлтирилган газ билан тўлдириш орқали суюлтирилган углеводород газини қабул қилиш, сақлаш ва бериш ишларини амалга оширади.


8-БОБ. СУЮЛТИРИЛГАН УГЛЕВОДОРОД

ГАЗИНИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРГА ЕТКАЗИБ

БЕРИШ ТАРТИБИ


36. Суюлтирилган углеводород газини газ тўлдириш пунктларигача ва станцияларигача ҳамда газ тўлдириш пунктлари ва станцияларидан истеъмолчиларгача автомобиль транспорти билан ташиш қатъий равишда қонун ҳужжатлари ва техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.

Баллонларни автомашиналардан қалпоқчаларини пастга қилиб тушириш ва ташиш ҳамда кузовдан ташлаш қатъиян тақиқланади.


37. Газ таъминоти ташкилоти истеъмолчига суюлтирилган углеводород газини туманлар (шаҳарлар) ва ижтимоий соҳа объектлари бўйича тасдиқланган суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш жадвалларига мувофиқ етказиб бериши керак.


38. Истеъмолчи томонидан газ таъминоти ташкилотидан ўлчов бирлигига белгиланган ягона чакана нарх бўйича сотиб олинган суюлтирилган углеводород гази фақат маиший эҳтиёжлар учун ишлатилади ва қайта сотилиши мумкин эмас.


39. Суюлтирилган углеводород газини истеъмолчиларга етказиб бериш махсус автотранспорт воситалари ва резервуар сиғимлари воситасида газ баллонларида ёки гуруҳли газ баллони қурилмаларида газ таъминоти ташкилоти билан тузилган шартномалар асосида тегишли ҳужжатлар (газлаштириш лойиҳаси ёки эскизи) мавжуд бўлганда тасдиқланган жадвалга мувофиқ амалга оширилади.


40. Истеъмолчиларга суюлтирилган углеводород гази газ баллонларида бўш баллонларни тўлдирилган баллонларга алмаштирган холда олувчигача етказиб берилади.


41. Истеъмолчи газ таъминоти ташкилотидан газ баллонларида сотиб олинган суюлтирилган углеводород газини фақат газ таъминоти ташкилотининг ходими томонидан тегишли йўриқномадан ўтказилганидан кейин мустақил алмаштириши мумкин. Бунинг учун истеъмолчи яшаш жойига кўра газ таъминоти ташкилотига ёзма ариза билан мурожаат қилиши зарур. Бунда газ баллонини ўрнатиш жойи лойиҳага ва/ёки эскизларга мувофиқ бўлиши лозим.


42. Техник носоз бўлган ва техник кўрикдан ўтмаган маиший газ баллонларини суюлтирилган углеводород гази билан тўлдириш тақиқланади.


43. Суюлтирилган углеводород газини қабул қилиш, сақлаш, тўлдириб бериш ва ундан фойдаланиш амалдаги техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ва ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилади.


44. Етказиб беришнинг қўшимча шартлари суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш шартномаларида назарда тутилади.



9-БОБ. ЕТКАЗИБ БЕРИЛГАН СУЮЛТИРИЛГАН

УГЛЕВОДОРОД ГАЗИ УЧУН ҲИСОБ-КИТОБ

ҚИЛИШ ТАРТИБИ


45. Истеъмолчи етказиб бериладиган суюлтирилган углеводород гази учун тўловни тузилган шартнома асосида амалга ошириши лозим.


46. Истеъмолчи суюлтирилган углеводород гази етказиб берилганлиги ҳолати бўйича тўловни амалга ошириши шарт.


47. Олинган суюлтирилган углеводород гази учун тўлов истеъмолчиларнинг танловига кўра исталган тўловларни қабул қилиш шохобчалари орқали амалга оширилади.


48. Газ таъминоти ташкилотига истеъмолчилардан етказиб берилган суюлтирилган углеводород гази учун тўловни нақд пул шаклида қабул қилиш тақиқланади (онлайн назорат-касса машиналари қўлланилган ҳолатлар бундан мустасно).

48-1. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари, "Навоий кон-металлургия комбинати" АЖ (Учқудуқ шаҳри аҳолисининг маиший эҳтиёжлари учун) ва Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисмларига суюлтирилган газ "Ҳудудгазтаъминот" АЖ орқали аҳоли истеъмолчилари учун белгиланган нархларда етказиб берилади. Шу билан бирга, юқорида қайд этилган ташкилотлар томонидан уларнинг бошқа эҳтиёжлари учун суюлтирилган газ биржа савдолари орқали харид қилинади.


10-БОБ. СУЮЛТИРИЛГАН УГЛЕВОДОРОД

ГАЗИ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ


49. Суюлтирилган углеводород газини унинг ҳисобини юритмаган ҳолда етказиб беришга йўл қўйилмайди.


50. Етказиб бериладиган суюлтирилган углеводород газининг миқдори ва ҳажми Ўзбекистон Республикасининг Давлат ўлчов воситалари реестрига киритилган ва белгиланган тартибда текширишдан ўтган ўлчов воситаларининг кўрсаткичлари бўйича аниқланади.


51. Истеъмолчиларга резервуар сиғимлари орқали сотиладиган суюлтирилган углеводород газининг ҳисобини юритиш ҳажмий усулда қуйидаги тартибда амалга оширилади:

суюлтирилган углеводород газини ҳисобга олишнинг индивидуал приборлари бўйича;

ҳисобга олишнинг индивидуал приборлари бўлмаганда, улар носоз бўлганда ёки газ ускуналарининг параметрларига мувофиқ бўлмаганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган истеъмол қилиш нормалари бўйича;

ҳисобни юритиш приборларининг текшириш муддати ўтиб кетганда - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган истеъмол қилиш нормалари бўйича амалга оширилади.


52. Ўлчов тарозилари ва суюлтирилган углеводород гази ҳисобини юритиш приборлари, уларнинг фойдаланишга яроқлилигини тасдиқловчи ҳужжатларга ҳамда ишлаб чиқарувчи завод томонидан бунинг учун назарда тутилган жойларда белгиланган шаклдаги тамға ёки пломбаларга эга бўлиши лозим.


53. Суюлтирилган углеводород гази ҳисобини юритишнинг ўлчаш воситаларининг техник ҳолати ва ўз вақтида кўрикдан ўтказилиши учун жавобгарлик приборларнинг эгасига юклатилади. Бунда истеъмолчиларда мавжуд ҳисобга олиш приборларини ўз вақтида қиёсловдан ўтказишни ташкил қилиш учун жавобгарлик газ таъминоти ташкилотига юклатилади.


54. Истеъмолчилар уларнинг квартираларида ёки хонадонларида ўрнатилган газ ҳисоблаш ускуналарининг сақланиши ва бутунлиги учун жавоб берадилар.


55. Суюлтирилган углеводород газининг ҳисобини юритишнинг ва ўлчаш воситаларининг метрологик назорати "Ўзстандарт" агентлигининг метрологик хизмати органлари томонидан амалга оширилади.


56. Суюлтирилган углеводород гази ҳисобини юритишни ўлчаш воситаларини монтаж қилиш, улардан фойдаланиш ва қиёсловдан ўтказиш техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.


57. Суюлтирилган углеводород гази истеъмоли ҳисобини юритиш приборларини пломбалаш газ таъминоти ташкилотларининг вакиллари томонидан истеъмолчининг иштирокида далолатнома тузилган ҳолда амалга оширилади.


58. Суюлтирилган углеводород гази истеъмоли ҳисобини юритиш прибори ўрнатилгандан кейин газ таъминоти ташкилоти томонидан рўйхатга олинади.


59. Суюлтирилган газнинг газ ҳисоблаш приборини давлат томонидан текшириш даврийлиги "Ўзстандарт" агентлиги томонидан амалга оширилади.


60. Суюлтирилган углеводород гази истеъмоли ҳисобини юритиш приборини алмаштириш, таъмирлаш, хизмат кўрсатиш, давлат томонидан текшириш ва созлигини мониторинг қилиш учун ечиб олиш газ таъминоти ташкилотининг вакиллари томонидан истеъмолчининг иштирокида амалга оширилади.


61. Хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва текшириш учун ечиб олинган суюлтирилган углеводород газини истеъмол қилишнинг ҳисобини юритиш приборини ўрнатиш газ таъминоти ташкилотининг вакиллари томонидан бир вақтнинг ўзида пломбаланган ҳолда амалга оширилади.


62. Газ таъминоти ташкилоти ходимининг суюлтирилган углеводород газини истеъмол қилишнинг ҳисобини юритиш прибори ёнига боришга йўл қўйилмаслиги далолатнома билан расмийлаштирилади. Истеъмолчи тузилган далолатнома билан танишиши, унинг бош тортиши ҳолатида эса, тегишли бош тортиш ҳақида белги қўйилган далолатномани имзолаши шарт. Бош тортиш иккита гувоҳ ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакили томонидан тасдиқланиши лозим. Далолатномани имзолашдан бош тортган истеъмолчи унинг сабабини тушунтиришга ҳақлидир, ушбу тушунтириш далолатномада акс эттирилиши керак.



11-БОБ. ГАЗ ТАЪМИНОТИ ТАШКИЛОТЛАРИ

ВА ИСТЕЪМОЛЧИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


63. Газ таъминоти ташкилоти:

суюлтирилган углеводород газини истеъмолчиларга ўз вақтида ва узлуксиз етказиб беришни ушбу Низомга, тасдиқланадиган жадвалларга ва ҳажмларга мувофиқ етказиб беришни амалга оширишга;

етказиб берувчи заводнинг суюлтирилган углеводород газини етказиб беришда кутилаётган кечикишлар ёки етказиб бериш тўхтатилиши тўғрисидаги хабарномаси олинган кундан бошлаб бу ҳақда ўн календарь кун ичида истеъмолчини хабардор қилишга;

истеъмолчиларга хонада ўрнатилган маиший газ асбобларидан хавфсиз фойдаланиш масалалари бўйича албатта эслатма берилган ҳолда йўл-йўриқ беришга мажбурдир. Бунда йўриқнома газ таъминоти ташкилотининг масъул мутахассиси томонидан истеъмолчининг тилхати билан, махсус рақамланган ва ип ўтказиб тикилган журналда белги қўйилган ҳолда ўтказилиши лозим. Эслатмада газ таъминоти ташкилотининг авария хизмати телефон рақамлари кўрсатилиши керак;

унга тегишли бўлган бинолар ва иншоотларни, технологик асбоб-ускуналарни, ташиш воситаларини соз ҳолда сақлашга ва тиклаш-таъмирлаш ишларини амалга оширишга;

истеъмолчиларнинг ички газ тармоқларини, газдан фойдаланувчи ва технологик асбоб-ускуналарининг техник тафтишини ва профилактик хизмат кўрсатишни жадвалга мувофиқ ўтказишга;

технологик ва газдан фойдаланувчи ускунанинг носозликларини бартараф этиш чораларини кўришга;

истеъмолчиларнинг суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган мурожаатларини белгиланган тартибда кўриб чиқишга;

истеъмолчиларга суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш учун автотранспорт воситаларида назорат тарозиси бўлишини таъминлашга мажбурдир.

Газ таъминоти ташкилоти қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.


64. Газ таъминоти ташкилоти:

истеъмолчидан суюлтирилган углеводород газидан фойдаланишда қонун ҳужжатлари, техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва шартномавий мажбуриятларга риоя этишни талаб қилиш;

истеъмолчи томонидан ушбу Низомнинг 65-бандида назарда тутилган мажбуриятлар бажарилмаган ҳолларда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш шартномасини бажаришдан бир томонлама тартибда бош тортиш;

ушбу Низомнинг 65 ва 67-бандларида назарда тутилган ҳолларда аниқланган бузилишлар бартараф этилмагунча олдиндан огоҳлантирмасдан суюлтирилган углеводород газини етказиб беришни тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эгадир.


65. Истеъмолчи:

суюлтирилган углеводород газидан оқилона, маиший эҳтиёжлар учун (овқат тайёрлаш учун) фойдаланишга;

газдан фойдаланувчи ускунани ёки маиший газ баллонини соз ҳолатда амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ сақлаб туришга;

газ таъминоти ташкилоти вакилларининг (тегишли гувоҳнома кўрсатилганда) газдан фойдаланувчи ускунани ва маиший газ баллонини кўздан кечириш, профилактик хизмат кўрсатиш ва текшириш учун эркин кириш имконини таъминлашга;

газ асбобларидан фойдаланишга болаларни, ўз ҳаракатларини назорат қила олмайдиган ва суюлтирилган углеводород газидан фойдаланиш бўйича йўл-йўриқ берилмаган шахсларни қўймасликка;

газдан фойдаланувчи ускуналар ва маиший газ баллонлари ўрнатилган хоналардан ухлаш ва дам олиш учун фойдаланмасликка;

газ асбобларини тоза ҳолда сақлашга, асбобларнинг ёндиргичларини овқат тайёрлаш жараёнида ифлосланишдан асрашга;

газлаштириш лойиҳаси ва/ёки эскизининг сақланишини таъминлашга ҳамда газ таъминоти ташкилоти ва ваколатли давлат органлари вакилининг талабига биноан уни тақдим этишга;

суюлтирилган углеводород газининг ҳиди хоналар, ертўла, йўлак ичи, ҳовли ёки кўчада сезилганда ҳамда газдан фойдаланувчи ускуна ва газ баллонининг нуқсонлари аниқланганда "104" телефон рақами бўйича авария хизматига хабар беришга;

одамларни газланган муҳитдан эвакуация қилиш, электр ёритишни ёқиш ва ўчиришнинг олдини олиш, очиқ аланга ва учқунлар пайдо бўлишининг олдини олиш чораларини кўришга;

суюлтирилган углеводород гази истеъмоли ҳисобини юритиш прибориларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида улар ишига аралашмасликка, уларнинг қасддан бузилишига йўл қўймасликка ва ўрнатилган пломбаларнинг бутунлигини таъминлашга мажбурдир.


66. Истеъмолчи газ таъминоти ташкилотидан:

суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш шартномасини узайтириш ёки бекор қилишни;

шартномавий мажбуриятларга риоя этишни;

суюлтирилган углеводород газини етказиб беришни вақтинча тўхтатиб туришни;

газ таъминоти ташкилотининг ходими иштирокида суюлтирилган углеводород газини назорат тартибида ўлчашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Истеъмолчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


67. Суюлтирилган углеводород газидан фойдаланишда:

ўзбошимчалик билан газлаштиришга, газдан фойдаланувчи ускунани мустақил равишда жойидан кўчириш, алмаштириш ва таъмирлашга;

газдан фойдаланувчи ускуна ўрнатилган хоналарни норматив талабларга мувофиқ бўлмаган тарзда қайта режалаштиришга;

суюлтирилган углеводород газидан шамоллатиш йўлларини текшириш ва тозалаш тўғрисида далолатнома бўлмаганда ёки унинг амал қилиш муддати тугаганидан кейин фойдаланишга;

суюлтирилган углеводород газидан белгиланган мақсадлардан ташқари ҳамда хоналарни иситиш учун фойдаланишга;

суюлтирилган углеводород газининг сизиб чиқиши ҳолатини аниқлаш учун очиқ алангадан фойдаланишга йўл қўйилмайди.



12-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


68. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.





Низомга

3-ИЛОВА



Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига суюлтирилган

углеводород газини тақсимлаш ва етказиб бериш

СХЕМАСИ

           

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Бажариш муддати




1-босқич

Газ таъминоти ташкилоти

Келгуси йилга суюлтирилган углеводород газига бўлган эҳтиёжни биргаликда аниқлайди ва "Ҳудудгазтаъминот" АЖга тақдим этади.

1 июль







Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари







Маҳалла фуқаролар йиғини

























2-босқич

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ

Буюртманомалар асосида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларининг суюлтирилган углеводород газига умумий эҳтиёжини шакллантиради, келгуси йилга суюлтирилган углеводород гази ресурслари ва тақсимоти балансини тузиш учун Энергетика вазирлигига тақдим этади.

1 август

























3-босқич

Энергетика вазирлиги

Ресурс имкониятларини ҳисобга олган ҳолда белгиланган тартибда суюлтирилган углеводород гази ресурслари ва тақсимоти балансини тузади ҳамда кўриб чиқиш ва келишиш учун Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тақдим этади.

1 сентябрь


























4-босқич


Газ таъминоти ташкилоти

Технологик йўқотишларни ҳисобга олган ҳолда маҳалла фуқаролар йиғинлари ва ижтимоий соҳ объектлари бўйча кейинчалик жадвал тузиш учун йиллик, чораклик ва ойлик етказиб бериладиган суюлтирилган углеводород гази ҳажмларини туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларига тасдиқлаш учун киритади.

5 кун мобайнида


























5-босқич

Етказиб берувчи

Суюлтирилган углеводород газини газ таъминоти ташкилотининг автоцистерна ва вагонцистерналарига бир маротабалик пломбаларни ўрнатган ҳолда юклаб беради.

жадвалга мувофиқ

























6-босқич

Газ таъминоти ташкилоти


1. Суюлтирилган углеводород газини газ тўлдириш пункт (станция)лари орқали маиший газ баллонларида (зарур ҳолларда гуруҳли баллон қурилмаларида) ва резервуар сиғимларда етказиб беради.


2.Газ баллонларида етказиб берилган суюлтирилган газ ҳисобини - оғирлик усулида, резервуар сиғимлар орқали етказиб берилганда  ҳажм усулида юритади.

жадвалга мувофиқ































7-босқич

Истеъмолчи

Тузилган шартнома асосида етказиб бериладиган суюлтирилган углеводород гази учун белгиланган нарҳда тўловни амалга оширади.

етказиб бериш ҳолати бўйича








Низомга

5-ИЛОВА



Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига маиший

газ баллонларини тақсимлаш ва етказиб бериш

СХЕМАСИ

       

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Бажариш муддати

























1-босқич

Газ таъминоти ташкилоти

Маиший газ баллонларига бўлган эҳтиёжни биргаликда аниқлайди.

1 сентябрь








Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари








Маҳалла фуқаролар йиғини

























2-босқич

Газ таъминоти ташкилоти

Маиший газ баллонларига бўлган прогноз эҳтиёжини "Ҳудудгазтаъминот" АЖга тақдим этади.

15 сентябрь







Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

























3-босқич

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ Энергетика вазирлиги билан биргаликда

1. Тақдим этилган маиший газ баллонларига эҳтиёжини кўриб чиқиб, белгиланган тартибда маиший газ баллонлари етказиб берувчиларни аниқлайди.


2. Вилоятлар ва етказиб берувчилар бўйича келгуси йилга республика бўйича маиший газ баллонлари етказиб беришнинг тасдиқланган жадвалларини ижро учун газ таъминоти ташкилотларига юборади.

1 декабрь




























4-босқич


Газ таъминоти ташкилоти

1. Тасдиқланган жадвал асосида етказиб берувчилар билан шартномалар тузади.


2. Маҳалла фуқаролар йиғинлари ва ижтимоий соҳа объектлари бўйича йиллик ва ойлик жадвалларни ишлаб чиқади.

5 декабрь


























5-босқич

Истеъмолчи

Истеъмолчи паспорти нусхасини, ўзини ўзи бошқарув органи томонидан берилган яшаётган шахслар сонини тасдиқлайдиган маълумотномани (аҳоли учун), давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусҳасини, тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома бундан мустасно  (ижтимоий соҳ объектлари учун) илова қилган ҳолда маиший газ баллони бериш ҳақидаги газ таъминоти ташкилотига ариза беради.


заруратга кўра


























6-босқич

Газ таъминоти ташкилоти

1. Жойига чиққан ҳолда ариза бўйича суюлтирилган углеводород гази билан таъминланганликнинг ҳолатини ва газдан фойдаланиш қурилмаси мавжудлигини ўрганади.

3 кун мобайнида




2. Битта истеъмолчига бир дона (аҳолига), ижтимоий соҳа объектларига - лойиҳа ечимларига асосан махсус журнал (регистр)да қайд этган ҳолда тузилган шартномага асосан маиший газ баллони етказиб беради.

жадвал асосида


  




            


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 11 август























































Время: 0.0070
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск