ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Паррандачилик. Асаларичилик. Балиқ овлаш ва балиқчилик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.11.2018 й. ПҚ-4015-сон "Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

13.11.2018 й.

N ПҚ-4015



ПАРРАНДАЧИЛИКНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда паррандачилик соҳасини ривожлантириш ва экспортга мўлжалланган тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва турларини кенгайтириш, шунингдек, аҳолини маҳаллий ишлаб чиқарилган сифатли ва арзон паррандачилик маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, соҳани янада жадал ривожлантиришга, жумладан, замонавий технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқариш жараёнини модернизация қилиш ва тайёр паррандачилик маҳсулотлари экспортини кенгайтиришга тўсқинлик қилаётган қатор муаммолар мавжуд. Хусусан:

биринчидан, паррандачилик маҳсулотларини қайта ишлаш даражаси паст, тармоқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилишда ярим тайёр маҳсулотлар улуши юқорилигича қолмоқда, шунингдек, парранда чиқиндиларини чуқур қайта ишлаш тизими йўлга қўйилмаяпти;

иккинчидан, паррандачилик соҳасида асосан товуқ етиштириш билан чекланиб қолинмоқда, бошқа парранда турлари (курка, бедана, ғоз, ўрдак, туяқуш, каклик ва бошқалар) етиштиришни оммалаштириш чоралари кўрилмаяпти;

учинчидан, парранда касалликларини ўз вақтида аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича замонавий биолабораториялар ташкил этилмаганлиги оқибатида паррандалар орасида юқумли касалликлар тарқалиб бормоқда;

тўртинчидан, соҳада малакали кадрлар тайёрлаш, уларни ишлаб чиқаришнинг замонавий услубларига ўқитиш, соҳа мутахассисларида инновацион ёндашувлар ҳамда кўникмаларни шакллантириш, ишлаб чиқаришда юқори сифатга эришиш учун хорижий мутахассисларни жалб қилиш ишларига етарлича эътибор қаратилмаяпти;

бешинчидан, парранда озуқа базасини яратиш, импорт ўрнини босувчи озуқа маҳсулотларини ишлаб чиқариш ишлари талаб даражасида йўлга қўйилмаган;

олтинчидан, парранда маҳсулотлари экспорт қилинаётган давлатлар географиясини кенгайтириш, шу орқали экспорт ҳажмини кескин ошириш чоралари кўрилмаган;

еттинчидан, соҳага тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни киритиш бўйича тажриба етарли эмас, бу борада етакчи хорижий ҳамкорлар билан яқин алоқалар йўлга қўйилмаяпти.

Республикада паррандачиликни янада ривожлантириш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соҳага илғор технологиялар ва инновацион ишланмаларни жорий этиш, парранда маҳсулотларини қайта ишлашни чуқурлаштириш, уларнинг турлари ва экспорт кўламини кенгайтириш мақсадида:


1. Қуйидагилар паррандачилик соҳасини ривожлантириш бўйича устувор вазифалар этиб белгилансин:

рақобатбардош парранда маҳсулотлари ишлаб чиқариш орқали аҳолини етарли миқдорда парранда маҳсулотлари билан барқарор ва мақбул нархларда таъминлаш, экспорт салоҳиятини ошириш;

илғор хорижий давлатлар тажрибасидан фойдаланган ҳолда паррандачилик кластерларини ташкил қилиш, бунда инновацион технологияларни кенг татбиқ этиш;

соҳага фаол инвестиция жалб этиш орқали парранда маҳсулотларини, шу жумладан, парранда чиқиндиларини чуқур қайта ишлаш, юқори қўшилган қийматли парранда маҳсулотларини ишлаб чиқариш;

илмий-диагностика лабораториялар ташкил қилиш орқали паррандалар орасида касалликларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш чораларини кўриш;

озуқа базасини кенгайтириш, импорт ўрнини босувчи озуқа ва витаминларни ишлаб чиқариш;

паррандачилик соҳасида юқори малакали мутахассисларга бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминлаш.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, "Паррандасаноат" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган 2019 йилда республикада:

паррандалар сони ва етиштириладиган маҳсулотларнинг прогноз параметрлари 1 ва 1а-иловаларга мувофиқ;

паррандачилик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш корхоналарини ташкил этишнинг прогноз параметрлари 2-иловага мувофиқ;

паррандачилик маҳсулотларини экспорт қилишнинг прогноз параметрлари 3-иловага мувофиқ;

саноат усулида боқилаётган паррандаларнинг озуқага бўлган талаби параметрлари 4-иловага мувофиқ;

парранда озуқасини етиштириш учун тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган ер майдонлари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Паррандасаноат" уюшмаси ва "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ билан биргаликда ушбу қарорга асосан ўрнатилган прогноз параметрлари ижросини таъминлаш юзасидан туманлар ва паррандачилик хўжаликлари кесимида манзилли чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқиб тасдиқласин, уларнинг самарали ва тўлиқ ижроси юзасидан тизимли мониторинг ўрнатсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) маблағлари ҳисобидан эквиваленти 50 миллион АҚШ доллари миқдорида "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБнинг устав капиталидаги давлат улуши оширилсин.

Белгилансинки:

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ устав капиталига йўналтириладиган Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 январдаги ПҚ-2718-сон "Озиқ-овқат, чарм-пойабзал ва фармацевтика саноатида инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш манбаларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ томонидан очилган кредит линияси маблағлари ҳисобидан ажратилади;

Жамғарма уч ой муддатда ушбу бандда кўрсатилган маблағларни "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ устав капиталига ўтказиб берилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ўрнатилган тартибда "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ томонидан чиқариладиган акцияларни рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ устав капиталига киритилаётган 50 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги мақсадли маблағлар паррандачиликни ривожлантириш соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида бошқа тижорат банкларига ҳам кредитлар ажратиш учун йўналтирилади;

тадбиркорлик субъектларига ушбу бандда назарда тутилган кредитлар бўйича имтиёзлар фоиз ставкаси бўйича тўловларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан компенсация қилиш шаклида берилади;

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ Жамғарма томонидан ушбу бандда назарда тутилган маблағларни банкнинг устав капиталига ўтказилган кундан бошлаб бошқа тижорат банклар томонидан тақдим этилган паррандачиликни ривожлантириш соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида уларнинг ҳисобрақамларига пул маблағларининг ўтказилишини таъминлайди;

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ ва бошқа тижорат банклари паррандачиликни ривожлантириш борасидаги лойиҳаларни чуқур таҳлиллар асосида рентабеллик, самарадорлик ва пул оқимларининг кредит ҳамда улар бўйича фоизларни ўз вақтида қайтаришни таъминлаш салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда молиялаштиради.


5. Паррандачилик лойиҳалари ҳажми ва уни амалга ошириш учун зарур бўлган валюта туридан қатъи назар, тижорат банклари томонидан 2019-2020 йилларда ажратилаётган кредитлар фоизи учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан компенсация беришнинг қуйидаги тартиби ўрнатилсин:

айланма маблағларни тўлдиришга (инкубацион тухумлар, 1 кунлик жўжа, озуқа маҳсулотлари, дори-дармон ҳамда қўшимча компонентлар ва бошқалар) тижорат банки томонидан ўрнатилган кредит ставкасининг 25 фоизи миқдорида, аммо кредит ставкасининг 5 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда;

наслли она товуқ ва барча турдаги технологик асбоб-ускуналар сотиб олиш, паррандачилик кластерларини ва инкубация цехларини ташкил қилиш, парранда маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш, паррандачиликка ихтисослашган бино-иншоотларни қуриш ва қайта таъмирлаш, махсус техника ва бошқа асосий воситаларни харид қилиш ҳамда барпо этиш учун тижорат банки томонидан ўрнатилган кредит ставкасининг 50 фоизи миқдорида, аммо кредит ставкасининг 10 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда.

Тижорат банклари паррандачилик лойиҳаларини молиялаштиришни кенгайтириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий банклар маблағларини жалб этиш бўйича зарурий чора-тадбирларни кўрсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу имтиёзлар учун зарур бўлган маблағларни 2019-2020 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига белгиланган тартибда ажратсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва "Паррандасаноат" уюшмасининг Уюшма ҳузурида барча парранда хўжаликларига хизмат кўрсатувчи замонавий илмий-диагностика лаборатория марказини (кейинги ўринларда - Марказ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

парранда касалликларининг олдини олиш, аниқлаш ва уларга қарши курашишнинг самарали механизмини ишлаб чиқиш;

паррандаларни озиқлантириш учун илмий асосланган меъёрларни ишлаб чиқиш;

барча турдаги парранда гўшти ва тухум маҳсулотларини қайта ишловчи технологик жараёнларни ишлаб чиқиш;

паррандачилик маҳсулотларининг биологик ва экологик хавфсизлигини таъминлаш, паррандаларни боқиш ва уларга берилаётган озуқа базасининг таркиби ва сифатини мониторинг қилиш;

барча турдаги парранда гўшти ва тухумларидан фойдаланган ҳолда умумий, болалар, парҳез ва махсус овқатланишнинг янги турдаги маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган технологик жараёнларни ишлаб чиқиш;

паррандачилик хўжаликлари технологик лойиҳалари меъёрларини ишлаб чиқиш ва илмий асослаш.

Тошкент вилояти ҳокимлиги илмий-диагностика биолаборатория марказини жойлаштириш учун Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Тинчлик массивидан умумий майдони 1 гектар бўлган ер участкасини ажратсин.

"Паррандасаноат" уюшмаси илмий-диагностика биолаборатория марказини зарур бўлган замонавий асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва "Паррандасаноат" уюшмаси билан биргаликда паррандачилик соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш мақсадида илмий-амалий марказни ташкил этиш чораларини кўрсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси "Паррандасаноат" уюшмаси билан биргаликда бир ой муддатда паррандачилик соҳасида илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини янада кучайтириш мақсадида узвий ҳамкорликни йўлга қўйсин, паррандачилик соҳасида мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича "Йўл харитаси" ишлаб чиқсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, "Паррандасаноат" уюшмаси, "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг босқичма-босқич барча ҳудудда парранда етиштириш, уни қайта ишлаш ва якуний тайёр маҳсулот тайёрлаб, истеъмолчига етказиш жараёнини тўлиқ қамраб олган паррандачилик кластерларини ташкил этиш (шу жумладан, 2019 йилда 13 та) тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, "Паррандасаноат" уюшмаси, "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2019 йил 1 февралга қадар муддатда салоҳиятли тадбиркорлик субъектларини, молиялаштириш манбалари ва ер майдонларини аниқлаб, 2019-2021 йилларда паррандачилик кластерларини ташкил этишнинг манзилли дастури лойиҳасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат ветеринария қўмитаси, "Ўзстандарт" агентлиги, "Паррандасаноат" уюшмаси, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2019 йил 1 февралга қадар илғор хорижий тажрибадан келиб чиқиб, маҳсулот сифатига сезиларли таъсир кўрсатувчи хавф ва муҳим назорат нуқталарини таҳлил қилиш ("HACCP"), Халқаро стандартлаштириш ташкилоти ("ISO") ва "Halal" стандартлари талабларини инобатга олган ҳолда, паррандачилик корхонасини технологик лойиҳалаштириш меъёрларини ишлаб чиқсин ва парранда маҳсулотларини халқаро тан олинган сертификатлаштириш чораларини кўрсин.

Белгилансинки, парранда касалликларига эмлаш учун ишлаб чиқаришнинг муносиб амалиёти (GMP - Good Manufacturing Practice) сертификатларига эга бўлган хорижий ишлаб чиқарувчи компанияларнинг вакцина ва биопрепаратлари Ўзбекистон Республикасида тан олинади ва қўшимча мувофиқлик сертификатлари талаб қилинмайди.


12. "Ўзэлтехсаноат" АК Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда парранда маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш учун зарур бўладиган асбоб-ускуна, жиҳоз ва механизмлар ишлаб чиқаришни 2022 йил якунига қадар маҳаллийлаштириш чораларини кўрсин.

"Паррандасаноат" уюшмаси парранда маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш учун зарур бўладиган асбоб-ускуна, жиҳоз ва механизмларни маҳаллийлаштириш мақсадида уларнинг рўйхатини зарур эҳтиёж билан шакллантирсин ҳамда "Ўзэлтехсаноат" АКга тақдим этсин.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги республикада парранда маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш босқичлари учун зарур бўладиган асбоб-ускуна, жиҳоз ва механизмларни ишлаб чиқиш мақсадида "Ўзэлтехсаноат" АК томонидан тақдим этилган лойиҳа ҳужжатларига асосан хорижий инвесторларни жалб этсин.

13. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг "Паррандасаноат" уюшмаси таркибидаги паррандачилик ва ем ишлаб чиқарувчи корхоналарига 2024 йил 1 январга қадар ўз эҳтиёжи учун мақсадли равишда озуқа компонентлари ва қўшимчаларини (ТИФ ТН коди 1001, 1003, 1005, 1201, 1206, 1507, 1512, 2302, 2304, 2306, 2309, 2835, 2922, 2930) темир йўл орқали ташишда, истисно тариқасида, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги темир йўллари тариф сиёсатининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда чегирма бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

14. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва "Ўздонмаҳсулот" АК паррандачилик хўжаликларига талаб қилинадиган дон маҳсулотларининг ҳар ойда биржа савдоларига қўйиб борилишини таъминласин.

Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасидаги савдоларда паррандачилик хўжаликларига дон маҳсулотлари савдосида қатнашиш "Паррандасаноат" уюшмаси томонидан солиқ ҳамда ветеринария ҳисоботларида акс этган парранда бош сонидан келиб чиқиб ва белгиланган тартибда дон маҳсулотлари бўйича тасдиқланган меъёрларга мувофиқ тузиладиган рўйхат асосида паррандачилик хўжаликлари иштирок этиши ҳамда ушбу рўйхат доимий равишда "Паррандасаноат" уюшмасининг веб-сайтида жойлаштириб борилиши белгилансин.

Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ушбу банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатиб ўтилган рўйхатдаги парранда бош сони, дон маҳсулотлари бўйича тасдиқланган меъёрларга риоя этилганлигини тизимли мониторинг қилади, шунингдек, дон маҳсулотлари савдосида паррандачилик хўжаликларининг қатнашиши ёки қатнашмаслиги юзасидан "Паррандасаноат" уюшмасига ҳар ойда маълумот тақдим этади.

15. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК республикага хориждан олиб кириладиган барча турдаги наслли паррандаларнинг 1 кунлик жўжаларини, парранда озуқа ва озуқа қўшимчаларини узлуксиз ташиш мақсадида "Паррандасаноат" уюшмаси ва паррандачилик хўжаликларига амалий ёрдам кўрсатсин.


16. 2021 йил 1 ноябрга қадар муддатда:

наслли она товуқ ва барча турдаги технологик асбоб-ускуналар сотиб олиш, парранда етиштиришни ташкил этиш, парранда маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш, инкубация цехларини ташкил этиш, паррандачиликка ихтисослашган бино-иншоотларни қуриш ва қайта таъмирлаш, махсус техника, эҳтиёт қисмлар ва бошқа асосий воситалар;

чет эл ташкилотлари ва унинг шуъба корхоналари, фирма дўконлари, дилерлик тармоқлари ва тадбиркорлик субъектлари томонидан паррандачилик хўжаликлари эҳтиёжи учун четдан келтирадиган парранда озуқа ва озуқа қўшимчалари, ветеринария препаратлари, диагностикумлар ўрнатилган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилади.

17. "Паррандасаноат" уюшмасига:

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда паррандачилик хўжаликлари томонидан импорт қилинаётган озуқалар, озуқа қўшимчалари ва асбоб-ускуналари ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда олиб кирилиши учун амалий ёрдам кўрсатиш;

2019 йил 1 февралга қадар муддатда ўз таъсис ҳужжатларини мазкур қарор талабларига мувофиқлаштириш, бунда асосий эътиборни барча паррандачилик хўжаликларини "Паррандасаноат" уюшмасига аъзо бўлиши учун мақбул шарт-шароитларни яратишга қаратиш тавсия этилсин.


18. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги "Паррандасаноат" уюшмаси билан биргаликда икки ой муддатда республикада соя ва кунгабоқар донларини қайта ишлаш бўйича замонавий корхоналарни ташкил этиш юзасидан тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқсин.


19. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда:

деҳқон бозорлари ва аҳоли гавжум бўлган ҳудудларда парранда маҳсулотларини сотиш учун "Паррандасаноат" уюшмаси томонидан ишлаб чиқилган намунавий савдо фирма дўконларини ташкил этиш ва жойлаштириш бўйича манзилли дастурларни ишлаб чиқиб тасдиқласин;

паррандачилик соҳасига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш мақсадида инвестиция лойиҳаларининг рўйхатини пухта ишлаб чиқиб, хорижий ҳамкорларни жалб этиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБга тақдим этсин.

20. "Паррандасаноат" уюшмасининг мамлакатда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар, хорижий сайёҳлар, турли мамлакатларнинг паррандачилик соҳаси вакиллари, эксперт ва мутахассисларни кенг жалб қилган ҳолда 2019 йилдан бошлаб ҳар йили сентябрь ойида паррандачиликка оид кўргазма ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


21. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Паррандасаноат" уюшмасининг буюртмалари бўйича соҳани ривожлантириш ва замонавий техникаларни ўзлаштириш юзасидан таклиф этаётган хорижий мутахассислар ва кўргазмаларнинг хорижий иштирокчиларига кириш визалари консуллик йиғимлари ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминласин (ҳақиқий харажатларни қоплаш йиғимлари бундан мустасно).


22. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Паррандасаноат" уюшмасининг буюртмалари бўйича жалб қилинган хорижий мутахассисларга давлат божи ундирилмасдан кўп марталик кириш визалари расмийлаштирилиши, берилиши ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек, вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ва унинг муддати узайтирилишини таъминласин.

23. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, бошқа вазирлик ва идоралар "Паррандасаноат" уюшмасига мазкур қарор ва бошқа қонун ҳужжатлари билан юклатилган вазифаларни сифатли ва ўз вақтида бажариш учун ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатсин.

24. Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Р. Холмуродовга - ҳудудларнинг паррандачиликни ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун салоҳиятли инвесторларни излаш, паррандачилик соҳасига инвестицияларни жалб қилиш, маблағларнинг ўз вақтида ўзлаштирилишини таъминлаш учун;

"Ўзбекчорванасл" агентлиги бош директори Б.Т.Атамурадовга - мазкур қарор билан тасдиқланган прогноз кўрсатгичлар ижроси устидан хўжаликлар кесимида мониторинг тизими ўрнатилиши ва уларнинг ҳисоботи юритилиши, паррандачилик кластерларининг фаолияти ташкил этилиши ҳамда уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатилиши учун;

"Ўзэлтехсаноат" АК раиси А.А. Абдуллаевга - парранда маҳсулотларининг барча турларини етиштириш, уларни барча босқичларда қайта ишлаш учун асбоб-ускуна, жиҳоз ва механизмларнинг республикада ишлаб чиқарилишини ташкил этиш учун;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимларига - мазкур қарор билан тасдиқланган прогноз параметрларининг ижросини таъминлаш юзасидан туманлар ва паррандачилик хўжаликлари кесимида манзилли чора-тадбирлар дастурлари ўз вақтида ишлаб чиқилиб, тасдиқланиши ва уларнинг ижроси устидан доимий назорат олиб борилиши, шунингдек, паррандачилик корхоналарига озуқа етиштириш учун ер майдони ажратилиши ва озуқа учун экилган дон экинлари давлат буюртмасига олинмаслиги учун шахсий жавобгарлиги белгилансин.


25. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига "Паррандасаноат" уюшмаси билан биргаликда паррандачилик соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиб бориш тавсия этилсин.


26. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда "Паррандасаноат" уюшмасини жойлаштириш ва бино қуриш учун ер майдонини ажратсин.


27. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар киритсин.


28. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 13 ноябрдаги

ПҚ-4015-сонли қарорига

1-ИЛОВА



2019 йилда паррандалар сони

ва етиштириладиган маҳсулотлар

ПРОГНОЗ ПАРАМЕТРЛАРИ

    

Т/р

Ҳудудлар

Жами парранда (бош)

Тухум етиштириш

(минг дона)

шундан, наслли тухум

(минг дона)

Парранда гўшти ишлаб чиқариш (тонна)

1 кунлик жўжа етиштириш

(минг дона)

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

4 310 045

287 000

-

9 900

-

2.

Андижон вилояти

7 450 000

607 000

8 800

17 700

7 000

3.

Бухоро вилояти

4 300 000

421 000

7 600

9 000

6 200

4.

Жиззах вилояти

3 130 000

279 000

-

7 100

-

5.

Қашқадарё вилояти

6 320 000

551 000

1 800

14 000

1 500

6.

Навоий вилояти

2 590 000

316 000

-

4 600

-

7.

Наманган вилояти

4 990 000

550 000

55 400

21 500

45 000

8.

Самарқанд вилояти

10 900 000

1 404 000

114 300

25 000

92 000

9.

Сирдарё вилояти

2 610 000

181 000

28 000

5 700

22 000

10.

Сурхондарё вилояти

4 430 000

355 000

-

11 100

-

11.

Тошкент вилояти

17 700 000

1 679 000

75 900

34 500

60 000

12.

Фарғона вилояти

6 550 000

409 000

1 800

22 300

1 500

13.

Хоразм вилояти

5 500 000

447 000

-

9 000

-

Жами

80 780 045

7 486 000

293 600

191 400

235 200





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 13 ноябрдаги

ПҚ-4015-сонли қарорига

1а-ИЛОВА



2019 йилда паррандалар сони

ва етиштириладиган маҳсулотлар

ПРОГНОЗ ПАРАМЕТРЛАРИ

Ҳудудлар номи

Жами парранда

(бош)

Тухум етиштириш

(минг дона)

шундан, наслли тухум

(минг дона)

Парранда гўшти ишлаб чиқариш

(тонна)

1 кунлик жўжа етиштириш (минг дона)

Республика бўйича

80 780 045

7 486 000

293 600

191 400

235 200

Қорақалпоғистон Республикаси

4 310 045

287 000


9 900


шундан






Амударё тумани

836 059

55 080


1 513


Беруний тумани

543 442

38 684


1 345


Кегейли тумани

103 703

12 603


519


Қонликўл тумани

73 403

4 682


305


Қораўзак тумани

175 246

9 499


326


Қўнғирот тумани

254 637

25 033


553


Мўйноқ тумани

75 085

4 011


100


Нукус тумани

135 013

9 621


300


Тахиатош тумани

97 132

7 097


2 201


Тахтакўпир тумани

255 392

4 767


440


Тўрткўл тумани

360 661

32 236


1 083


Хўжайли тумани

312 152

23 094


755


Чимбой тумани

284 903

20 955


572


Шўманай тумани

109 821

9 161


303


Элликқалъа тумани

602 281

26 940


1 494


Нукус шаҳри

91 115

3 537


72


Андижон вилояти

7 450 000

607 000

8 800

17 700

7 000

шундан






Андижон шаҳри

72 245

16 606


934


Хонобод шаҳри

58 420

9 262


1049


Андижон тумани

747 632

48 328


1867


Асака тумани

1 278 956

72 527

8 800

2290

7000

Балиқчи тумани

440 439

35 620


1366


Бўз тумани

231 625

22 890


837


Булоқбоши тумани

300 010

23 744


664


Жалолқудуқ тумани

836 831

52 037


736


Избоскан тумани

392 580

26 746


1264


Қўрғонтепа тумани

588 078

47 382


614


Марҳамат тумани

456 767

31 728


623


Олтинкўл тумани

205 918

30 760


1320


Пахтаобод тумани

566 900

75 694


853


Улуғнор тумани

184 806

21 149


813


Хўжаобод тумани

344 167

36 940


952


Шаҳрихон тумани

744 626

55 587


1518


Бухоро вилояти

4 300 000

421 000

7 600

9 000

6 200

шундан






Бухоро шаҳри

40 338

1 231


70


Когон шаҳри

20 337

1 891


5


Бухоро тумани

407 411

33 770


764


Вобкент тумани

289 843

25 596


684


Ғиждувон тумани

610 930

46 519


2213


Жондор тумани

423 470

44 245

4 000

1336

3200

Когон тумани

1 309 612

118 282

3 600

1442

3000

Қоракўл тумани

339 642

45 883


1062


Қоровулбозор тумани

80 689

8 291


38


Олот тумани

179 959

21 328


359


Пешку тумани

117 999

21 714


305


Ромитон тумани

191 875

22 890


349


Шофиркон тумани

287 895

29 360


373


Жиззах вилояти

3 130 000

279 000


7 100


шундан






Жиззах шаҳри

179 969

18 161


307


Арнасой тумани

80 072

5 036


253


Бахмал тумани

209 698

22 219


977


Ғаллаорол тумани

1 355 664

95 080


990


Шароф Рашидов тумани

246 421

20 725


1 146


Дўстлик тумани

77 473

7 925


183


Зарбдор тумани

112 279

9 862


404


Зафаробод тумани

104 258

7 316


708


Зомин тумани

407 279

59 831


1 108


Мирзачўл тумани

82 834

7 561


73


Пахтакор тумани

97 107

9 087


385


Фориш тумани

124 008

11 498


555


Янгиобод тумани

52 938

4 699


11


Қашқадарё вилояти

6 320 000

551 000

1 800

14 000

1 500

шундан






Қарши шаҳри

558 784

23 572


969


Ғузор тумани

531 058

30 772


401


Дехқонобод тумани

164 167

15 997


267


Касби тумани

198 617

18 224


445


Китоб тумани

392 000

18 631


676


Косон тумани

511 580

55 789


1 620


Қамаши тумани

513 995

63 110


803


Қарши тумани

501 294

49 110


1 056


Миришкор тумани

317 570

11 549


973


Муборак тумани

236 375

16 439


493


Нишон тумани

372 296

27 954


890


Чироқчи тумани

666 021

66 987


2 566


Шаҳрисабз тумани

894 095

112 651

1 800

1 785

1500

Яккабоғ тумани

462 148

40 215


1 056


Навоий вилояти

2 590 000

316 000


4 600


шундан






Навоий шаҳри

254 272

28 417


89


Зарафшон шаҳри

100 365

3 083


48


Кармана тумани

656 921

83 870


906


Конимех тумани

49 500

4 575


141


Қизилтепа тумани

698 217

96 393


1 692


Навбаҳор тумани

261 332

22 658


532


Нурота тумани

95 835

16 061


50


Томди тумани

11 500

1 153


13


Учқудуқ тумани

13 489

542


3


Хатирчи тумани

448 569

59 248


1 126


Наманган вилояти

4 990 000

550 000

55 400

21 500

45 000

шундан






Наманган шаҳри

446 158

48 625


3 859


Косонсой тумани

1 330 993

78 398

17 000

3 086

15 000

Мингбулоқ тумани

211 975

20 569


660


Наманган тумани

587 407

87 309

15 000

6 024

10 000

Норин тумани

204 672

24 453


1 334


Поп тумани

173 788

45 090


1 095


Тўрақўрғон тумани

481 456

46 980


416


Уйчи тумани

457 628

38 238

23 400

865

20 000

Учқўрғон тумани

256 062

30 746


1 900


Чортоқ тумани

237 716

42 429


566


Чуст тумани

207 147

33 265


663


Янгиқўрғон тумани

394 998

53 898


1 032


Самарқанд вилояти

10 900 000

1 404 000

114 300

25 000

92 000

шундан






Каттақўрғон шаҳри

51 282

6 261


88


Самарқанд шаҳри

370 883

51 963


130


Булунғур тумани

467 106

41 638


709


Жомбой тумани

846 581

85 709

20 000

327

15 000

Иштихон тумани

475 320

65 788


942


Каттақўрғон тумани

947 006

65 300

15 000

6 095

12 000

Қўшробот тумани

399 882

32 997


670


Нарпай тумани

200 516

18 210


213


Нуробод тумани

274 230

19 016


497


Оқдарё тумани

370 022

48 611

5 300

1 876

3 000

Пайариқ тумани

359 533

123 760


1 008


Пастдарғом тумани

585 783

68 712

6 000

898

4 000

Пахтачи тумани

248 548

30 471


456


Самарқанд тумани

4 248 645

627 314

68 000

4 990

58 000

Тайлоқ тумани

565 763

55 517


4 149


Ургут тумани

488 900

62 733


1 952


Сирдарё вилояти

2 610 000

181 000

28 000

5 700

22 000

шундан






Гулистон шаҳри

319 772

17 675

28 000

298

22 000

Ширин шаҳри

26 037

912


84


Янгиер шаҳри

19 559

622


46


Боёвут тумани

287 405

11 427


858


Гулистон тумани

464 812

36 168


592


Мирзаобод тумани

233 092

29 740


425


Оқолтин тумани

197 769

6 960


404


Сайхунобод тумани

200 752

13 280


664


Сардоба тумани

431 762

36 609


286


Сирдарё тумани

238 222

19 400


1 159


Ховос тумани

190 818

8 207


884


Сурхондарё вилояти

4 430 000

355 000


11 100


шундан






Термиз шаҳри

632 519

4 355


4


Ангор тумани

287 873

19 882


545


Бойсун тумани

184 611

17 945


812


Денов тумани

461 243

48 921


1 365


Жарқўрғон тумани

320 700

21 020


1 238


Қизириқ тумани

131 221

14 020


890


Қумқўрғон тумани

258 203

33 279


1 288


Музработ тумани

197 398

22 817


713


Олтинсой тумани

112 278

9 905


447


Сариосиё тумани

254 648

14 420


722


Термиз тумани

711 450

99 748


705


Узун тумани

408 357

14 143


1 030


Шерабод тумани

236 119

19 925


767


Шўрчи тумани

233 380

14 620


574


Тошкент вилояти

17 700 000

1 679 000

75 900

34 500

60 000

шундан






Ангрен шаҳри

35 403

1 560


181


Бекобод шаҳри

55 650

10 573


747


Чирчиқ шаҳри

118 543

13 281


256


Бекобод тумани

450 711

25 997


313


Бўка тумани

523 739

30 509


994


Бўстонлиқ тумани

1 735 029

35 110

8 000

2 447

5000

Зангиота тумани

3 378 450

308 257

22 000

9 325

18000

Қибрай тумани

3 533 950

578 046

5 500

6 122

4000

Қуйичирчиқ тумани

518 873

86 478


1 343


Олмалиқ шаҳри

13 938

1 707


70


Оққўрғон тумани

443 653

34 998


462


Оҳангарон тумани

728 802

42 275

18 000

836

16000

Паркент тумани

243 540

30 160


1 012


Пскент тумани

1 028 671

81 462


779


Тошкент тумани

205 421

2 480


253


Ўртачирчиқ тумани

2 165 076

217 641


3 134


Чиноз тумани

463 264

39 424


1 703


Юқоричирчиқ тумани

956 995

72 184


2 209


Янгийўл тумани

1 100 292

66 858

22 400

2 314

17000

Фарғона вилояти

6 550 000

409 000

1 800

22 300

1 500

шундан






Қувасой шаҳри

588 597

47 551


4 487


Қўқон шаҳри

80 248

3 658


414


Марғилон шаҳри

86 887

5 050


401


Фарғона шаҳри

689 482

13 703


857


Бешариқ тумани

585 733

47 548

1 800

2 167

1 500

Боғдод тумани

472 817

32 205


6 700


Бувайда тумани

232 065

20 044


471


Данғара тумани

419 112

25 364


310


Ёзёвон тумани

143 335

13 237


276


Қува тумани

229 791

20 617


394


Қўштепа тумани

780 925

42 621


469


Олтиариқ тумани

242 531

13 441


567


Риштон тумани

202 648

19 237


396


Сўх тумани

80 698

7 554


114


Тошлоқ тумани

204 576

27 746


422


Ўзбекистон тумани

318 131

23 583


452


Учкўприк тумани

448 749

18 897


325


Фарғона тумани

575 269

15 505


2 847


Фурқат тумани

168 406

11 439


231


Хоразм вилояти

5 500 000

447 000


9 000


шундан






Урганч шаҳри

17 409

2 901


4


Боғот тумани

552 056

43 862


1 005


Гурлан тумани

713 702

34 175


785


Қўшқўпир тумани

533 960

24 893


1 048


Урганч тумани

757 253

64 532


1 236


Хазорасп тумани

338 934

23 579


733


Хонқа тумани

752 011

85 797


883


Хива тумани

571 765

91 013


953


Шовот тумани

624 174

33 452


741


Янгиариқ тумани

300 518

23 714


845


Янгибозор тумани

338 218

19 082


767






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 13 ноябрдаги

ПҚ-4015-сонли қарорига

2-ИЛОВА



2019 йилда паррандачилик маҳсулотларини етиштириш

ва қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш

прогноз параметрлари

Т/р

Ҳудудлар

Паррандачилик кластерларни қуриш

Паррандаларни сўйиш ва бўлаклаш цехларини ташкил этиш

Паррандачилик маҳсулотларини ва чиқиндиларини қайта ишлаш корхоналари

Парранда учун тўла қийматли омухта ем ишлаб чиқиш корхоналари

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

1

1

1


2.

Андижон вилояти

1

1

1


3.

Бухоро вилояти

1

1

1

1

4.

Жиззах вилояти

1

1

1


5.

Қашқадарё вилояти

1

1

1

1

6.

Навоий вилояти

1

1

1


7.

Наманган вилояти

1

4

2

2

8.

Самарқанд вилояти

1

4

2

2

9.

Сирдарё вилояти

1

1

1


10.

Сурхондарё вилояти

1

1

1


11.

Тошкент вилояти

1

3

3

2

12.

Фарғона вилояти

1

1

1


13.

Хоразм вилояти

1

1

1

1

Жами

13

21

17

9





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 13 ноябрдаги

ПҚ-4015-сонли қарорига

3-ИЛОВА



2019 йилда паррандачилик маҳсулотларини экспорт қилиш

ПРОГНОЗ ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Ҳудудлар

Жами экспорт

(минг АҚШ доллар)

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

1 735

2.

Андижон вилояти

3 076

3.

Бухоро вилояти

1 844

4.

Жиззах вилояти

1 342

5.

Қашқадарё вилояти

2 676

6.

Навоий вилояти

957

7.

Наманган вилояти

2 480

8.

Самарқанд вилояти

6 058

9.

Сирдарё вилояти

752

10.

Сурхондарё вилояти

1 992

11.

Тошкент вилояти

9 100

12.

Фарғона вилояти

2 758

13.

Хоразм вилояти

2 232

Жами

37 000





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 13 ноябрдаги

ПҚ-4015-сонли қарорига

4-ИЛОВА



2019 йилда саноат усулида боқилаётган

паррандаларнинг озуқага бўлган талаби

параметрлари

Т/р

Ҳудудлар

Саноат усулида боқилаётган паррандалар бош сони

Жами озуқа (100%) тонна

Озуқа қўшимчалари (тонна)

Буғдой (40%)

Макка- жўхори (20%)

Соя шроти (12%)

Кунга-

боқар шроти

(15%)

Ўсимлик ёғи

(2,5%)

Мети-

онин (0,15%)

Лизин (0,15%)

Озуқа треонин, холин, орг. кис. (0,1%)

Монодит-

рикалций

фосфат

(1,5%)

Туз, сода, озуқа охаги (8,5%)

Озуқа ферменти (0,1%)

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

425 615

20 195

8 078

4 039

2 423

3 029

505

30

30

20

303

1 717

20

2.

Андижон вилояти

1 607 815

76 291

30 516

15 258

9 155

11 444

1 907

114

114

76

1 144

6 485

76

3.

Бухоро вилояти

1 389 545

65 934

26 374

13 187

7 912

9 890

1 648

99

99

66

989

5 604

66

4.

Жиззах вилояти

935 525

44 391

17 756

8 878

5 327

6 659

1 110

67

67

44

666

3 773

44

5.

Қашқадарё вилояти

2 090 240

99 182

39 673

19 836

11 902

14 877

2 480

149

149

99

1 488

8 430

99

6.

Навоий вилояти

926 210

43 949

17 579

8 790

5 274

6 592

1 099

66

66

44

659

3 736

44

7.

Наманган вилояти

2 815 775

133 609

53 443

26 722

16 033

20 041

3 340

200

200

134

2 004

11 357

134

8.

Самарқанд вилояти

5 593 945

265 433

106 173

53 087

31 852

39 815

6 636

398

398

265

3 981

22 562

265

9.

Сирдарё вилояти

1 111 360

52 734

21 094

10 547

6 328

7 910

1 318

79

79

53

791

4 482

53

10.

Сурхондарё вилояти

1 794 805

85 163

34 065

17 033

10 220

12 775

2 129

128

128

85

1 277

7 239

85

11.

Тошкент вилояти

8 671 690

411 472

164 589

82 294

49 377

61 721

10 287

617

617

411

6 172

34 975

411

12.

Фарғона вилояти

2 125 085

100 835

40 334

20 167

12 100

15 125

2 521

151

151

101

1 513

8 571

101

13.

Хоразм вилояти

1 768 700

83 925

33 570

16 785

10 071

12 589

2 098

126

126

84

1 259

7 134

84

Жами


31 256 310

1 483 112

593 245

296 622

177 973

222 467

37 078

2 225

2 225

1 483

22 247

126 065

1 483





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 13 ноябрдаги

ПҚ-4015-сонли қарорига

5-ИЛОВА



2019 йилда парранда озуқасини етиштириш учун

тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган

ЕР МАЙДОНЛАРИ

Т/р

Ҳудудлар

Жами

гектар*

шундан:

Буғдой етиштириш учун

Маккажўхори етиштириш учун

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

633

483

151

2.

Андижон вилояти

8 074

6 151

1 922

3.

Бухоро вилояти

5 475

4 172

1 304

4.

Жиззах вилояти

5 396

4 111

1 285

5.

Қашқадарё вилояти

13 235

10 084

3 151

6.

Навоий вилояти

1 947

1 483

464

7.

Наманган вилояти

18 703

14 250

4 453

8.

Самарқанд вилояти

26 108

19 892

6 216

9.

Сирдарё вилояти

4 612

3 514

1 098

10.

Сурхондарё вилояти

7 706

5 871

1 835

11.

Тошкент вилояти

32 742

24 946

7 796

12.

Фарғона вилояти

9 210

7 017

2 193

13.

Хоразм вилояти

3 679

2 803

876

Жами

137 520

104 295

32 592

*) Парранда озуқасини етиштириш учун ажратилиши белгиланган ер майдонлари заруратга қараб ўзгартирилиши мумкин ҳамда улар энг аввало суғориладиган ерлар тоифасига кирмайдиган ер майдонларидан ажратилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 14 ноябрь


"Халқ сўзи", 2018 йил 14 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 19 ноябрь, 46-сон, 889-модда










































Время: 0.1820
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск