язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Ноябрь, 2018 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Алоҳида соҳалар фаолиятини ташкил этиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.10.2018 й. 864-сон "Ўқувчи ва талаба ёшлар ўртасида ўтказиладиган республика спорт мусобақалари тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.10.2018 й.

N 864




ЎҚУВЧИ ВА ТАЛАБА ЁШЛАР ЎРТАСИДА

ЎТКАЗИЛАДИГАН РЕСПУБЛИКА СПОРТ

МУСОБАҚАЛАРИ ТИЗИМИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ёшларда спортга бўлган ҳавас ва интилишни, жамиятда соғлом турмуш тарзи тамойилларини янада кучайтириш, ёш иқтидорли спортчиларни танлаб олиш, уларда профессионал маҳорат ва кўникмаларни ривожлантириш, спорт турлари бўйича мамлакат терма жамоаларига спорт захирасини тайёрлаш, ўқувчи ва талабаларни спорт машғулотларига узлуксиз жалб этишга қаратилган спорт мусобақалари тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг:

а) умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда академик лицейлар ўқувчилари ўртасида "Умид ниҳоллари" спорт мусобақаларининг финал босқичини ҳар уч йилда бир марта Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида, вилоят марказларида ҳамда Тошкент шаҳрида ўтказиш;

б) касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида "Баркамол авлод", олий таълим муассасалари талабалари ўртасида "Универсиада" спорт мусобақаларининг республика финал босқичини ҳар йили спорт турлари бўйича навбатма-навбат республиканинг барча ҳудудларида ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар:

"Умид ниҳоллари", "Баркамол авлод" ва "Универсиада" спорт мусобақаларини ўтказиш схемаси 1, 2 ва 3-иловаларга;

"Умид ниҳоллари", "Баркамол авлод" ва "Универсиада" спорт мусобақаларида ўтказиладиган спорт турлари рўйхати 4-иловага;

"Баркамол авлод" ва "Универсиада" спорт мусобақаларининг спорт турлари бўйича республика финал босқичини ҳудудларда ўтказиш режаси 5, 6 ва 7-иловаларга;

"Умид ниҳоллари", "Баркамол авлод" ва "Универсиада" спорт мусобақаларини финал босқичини ўтказиш бўйича ташкилий қўмиталар таркиблари 8 ва 9-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ташкилий қўмита раиси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда спорт мусобақаларини ўтказиш юзасидан қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:

а) спорт мусобақалари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон талабалар спорти уюшмаси, Ўзбекистон "Ёшлик" Жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгашларига жисмоний тарбия ва спорт тадбирларига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, шунингдек ҳомийлик хайриялари ва бюджетдан ташқари маблағларни жалб этган ҳолда ўтказилиши, ғолибликни қўлга киритган иштирокчиларни 1, 2 ва 3-даражали диплом, медаль, кубок, эсдалик совғалари билан тақдирлаш шунингдек, мусобақаларнинг финал босқичида ғолиб бўлган жамоаларга "Президент совғаси" сифатида республикада ишлаб чиқарилган енгил автомобиль совға қилиш;

б) спорт мусобақаларининг республика финал босқичлари бўлиб ўтадиган ҳудудлар ва у ерда жойлашган инфратузилма объектларини ҳомийлик хайриялари ҳамда бюджетдан ташқари маблағларни жалб этган ҳолда талаб даражасида тайёрлаш ва замонавий асосда жиҳозлаш;

в) спорт мусобақалари давомида ҳар бир иштирокчининг қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини камол топтириш, буюк аждодларимизнинг мардлик ва жасурлик анъаналарини муносиб давом эттиришга қодир инсонлар бўлиб етишишига хизмат қиладиган маданий-маърифий тадбирлар дастурини амалга ошириш.


4. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

а) уч ой муддатда "Умид ниҳоллари", "Баркамол авлод" ва "Универсиада" спорт мусобақаларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

б) спорт мусобақаларининг барча босқичларини, айниқса, қуйи (таълим муассасаси, туман (шаҳар) босқичлари) босқичлари тўлиқ ва сифатли ўтказилишини қатъий назоратга олсин;

в) мусобақаларнинг барча босқичлари натижаларини таҳлил қилсин ва тизимли мониторингини олиб борсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги спорт мусобақалари ўтказиладиган, иштирокчилар жойлашадиган, овқатланадиган, ташриф буюрадиган жойларда ва уларнинг атроф ҳудудларида жамоат тартиби сақланишини, йўл ҳаракати, ёнғин ва фуқаролар хавфсизлигини ҳамда ҳаракатланиш йўналишларида йўл-патруль хизмати патруль автомашиналари ёрдамида кузатиб борилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги спорт мусобақалари ўтадиган жойларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мос бўлишини, иштирокчиларга юқори савияда тиббий хизмат кўрсатилишини, меҳмонхоналарда ва ушбу турнир ўтадиган жойларда зарур тиббий анжомлар, дори воситалари ҳамда тез ёрдам автомашиналари навбатчилиги ташкил этилишини таъминласин.


7. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси, "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти ташкилий қўмиталар буюртманомаларига биноан спорт мусобақалари иштирокчилари ва ижодий гуруҳ аъзоларини белгиланган тартибда имтиёзли нархлар асосида чипталар билан таъминласин.


8. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига спорт мусобақаларининг реклама роликларини тайёрлаш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш ҳамда мавжуд техника воситалари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатиш тавсия этилсин.


9. Белгилаб қўйилсинки, уч босқичли "Умид ниҳоллари", "Баркамол авлод" ва "Универсиада" спорт мусобақаларини ўтказиш бўйича Ташкилий қўмиталар ҳамда манфаатдор вазирлик ва ташкилотлар буюртманомаларига биноан "Ўзбекистон талабалар спорти" ассоциацияси ва Ўзбекистон "Ёшлик" жисмоний тарбия ва спорт жамияти томонидан ўтказиладиган тадбирлар ва ташкилий ишлар сарф-харажатлари Ташкилий қўмиталар қабул қилган қарорларга асосан молиялаштирилади.


10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 10-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қ.Р. Сариев, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 25 октябрдаги

864-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Умид ниҳоллари" спорт мусобақаларини ўтказиш

СХЕМАСИ

        

Босқичлар

Иштирокчилар

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш муддати

Бажариш учун маъсуллар

Назорат қилиш учун маъсуллар

1-босқич

7-18 ёшдаги ўқувчилар (умумий ўрта таълим мактабларининг I-XI синфлари, академик лицейларнинг I-II курслари)

Ҳар бир синф ва курснинг спорт турлари бўйича жамоасини шакллантириш

Сентябрь

Таълим муассасаси директори

Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими, жисмоний тарбия ва спорт бўлими

Синф ва курс жамоалари ўртасида мусобақанинг таълим муассасаси босқичини ўтказиш ҳамда ғолиб жамоалардан таълим муассасасининг спорт турлари бўйича терма жамоасини шакллантириш

Сентябрь-октябрь

Таълим муассасаси директори

Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими, жисмоний тарбия ва спорт бўлими


2-босқич

Таълим муассасаларининг терма жамоалари ўртасида мусобақанинг туман (шаҳар) босқичини ўтказиш ва ғолиб жамоаларни аниқлаш ҳамда туман (шаҳар)ларнинг спорт турлари бўйича терма жамоасини шакллантириш

Ноябрь

Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими, жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Ўзбекистон "Ёшлик" жисмоний тарбия ва спорт жамиятининг туман (шаҳар) бўлинмаси

Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими бошқармалари, спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лари

3-босқич

Мусобақанинг 2-босқичида ғолиб бўлган терма жамоалар ўртасида мусобақанинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичини ўтказиш ва ғолиб жамоаларни аниқлаш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг спорт турлари бўйича терма жамоасини шакллантириш

Март-апрель

Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари, Ўзбекистон "Ёшлик" жисмоний тарбия ва спорт жамиятининг вилоят бўлинмаси, спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лари

Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими бошқармалари, спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лари

4-босқич

Мусобақанинг 3-босқичида ғолиб бўлган терма жамоалар ўртасида мусобақанинг Республика финал босқичини ўтказиш ва ғолиб жамоаларни аниқлаш

Май

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Касб-ҳунар таълими маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги, спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лари

"Умид ниҳоллари" спорт мусобақаларини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 25 октябрдаги

864-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Баркамол авлод" спорт мусобақаларини ўтказиш

СХЕМАСИ

         

Босқичлар


Иштирокчилар


Чора-тадбирлар


Бажариш учун маъсуллар


Назорат қилиш учун маъсуллар

1-босқич

17-20 ёшдаги ўқувчилар (касб-ҳунар коллежларининг I-II курслари)

Ҳар бир курснинг спорт турлари бўйича жамоасини шакллантиради

Таълим муассасаси директори

Туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлими

Курс жамоалари ўртасида мусобақанинг таълим муассасаси босқичини ўтказиш ҳамда ғолиб жамоалардан таълим муассасасининг спорт турлари бўйича терма жамоасини шакллантириш

Таълим муассасаси директори

Туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлими


2-босқич

Таълим муассасаларининг терма жамолари ўртасида мусобақанинг туман (шаҳар) босқичини ўтказиш ва ғолиб жамоаларни аниқлаш

Қорақалпоғистон Респуликаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Касб-ҳунар таълими бошқармаси, туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари

Туман (шаҳар) ҳокимликлари

3-босқич

Мусобақанинг 2-босқичида ғолиб бўлган терма жамоалар ўртасида мусобақанинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқчини ўтказиш ва ғолибларни аниқлаш. Спортнинг ўйинли (жамоавий) турлари бўйича терма жамоалар ўртасида мусобақанинг ҳудудий босқичини ўтказиш ҳамда ярим финалда иштирок этувчи жамоаларни аниқлаш.

Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Касб-ҳунар таълими бошқармаси, Ўзбекистон талабалар спорти ассоциациясининг минтақавий бўлимлари, спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лари

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Касб-ҳунар таълими маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси, спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лари

4-босқич

Мусобақанинг 3-босқичида ғолиб бўлган терма жамоалар ўртасида мусобақанинг республика финал босқичи ўйинларини ўтказиш ҳамда ғолиб жамоаларни аниқлаш

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Касб-ҳунар таълими маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси, спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лари

"Баркамол авлод" спорт мусобақаларини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 25 октябрдаги

864-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Универсиада" спорт мусобақаларини ўтказиш

СХЕМАСИ

       

Босқичлар


Иштирокчилар


Чора-тадбирлар


Бажариш учун маъсуллар


Назорат қилиш учун маъсуллар

1-босқич

17-28 ёшдаги талабалар (олий таълим муассасалари бакалавриат босқичининг I-IV курслари, магистратура босқичининг I-III курсалари)

Худуддаги олий таълим муассасаларининг ҳар бир факультетининг спорт турлари бўйича жамоасини шакллантириш

Таълим муассасаси

ректори

Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси

Факультет жамоалари ўртасида мусобақанинг таълим муассасаси босқичини ўтказиш ҳамда ғолиб жамолардан таълим муассасасининг спорт турлари бўйича терма жамоасини шакллантириш

Таълим муассасаси

ректори

Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси


2-босқич

Таълим муассасаларининг терма жамолари ўртасида мусобақанинг  Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичини ўтказиш ва ғолибларни аниқлаш

Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси минтақавий бўлимлари, спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лари

"Универсиада" спорт мусобақаларини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита, Қорақапоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари

3-босқич

Таълим муассасаларининг спортнинг ўйинли (жамоавий) турлари бўйича терма жамоалари ўртасида мусобақанинг ҳудудий босқичини ўтказиш ҳамда ярим финалда иштирок этувчи жамоаларни аниқлаш

Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси, спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лари

"Универсиада" спорт мусобақаларини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита, Қорақапоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари

4-босқич

Таълим муассасаларининг спортнинг ўйин (жамоавий) турлари бўйича терма жамоалари ўртасида мусобақанинг ярим финал ва финал ўйинлари ҳамда бошқа спорт турлари бўйича мусобақанинг финал босқичини ўтказиш, ғолиб жамоаларни аниқлаш

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси, спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лари

"Универсиада" спорт мусобақаларини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 25 октябрдаги

864-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Умид ниҳоллари", "Баркамол авлод", "Универсиада"

спорт мусобақаларида ўтказиладиган спорт турлари

РЎЙХАТИ

   

Т/р

"Умид ниҳоллари"спорт мусобақаларига киритилган спорт турлари номи

"Баркамол авлод"спорт мусобақаларига киритилган спорт турлари номи

"Универсиада"спорт мусобақаларига киритилган спорт турлари номи

1.

Футбол ва гандбол

Футбол ва гандбол

Футбол ва гандбол

2.

Волейбол ва мини-футбол

Волейбол ва мини-футбол

Волейбол ва мини-футбол

3.

Баскетбол ва стритбол

Баскетбол ва стритбол

Баскетбол ва стритбол

4.

Дзюдо ва ушу

Дзюдо ва самбо

Дзюдо ва самбо

5.

Бадминтон ва теннис

Бадминтон ва теннис

Бадминтон ва теннис

6.

Енгил атлетика ва велоспорт

Енгил атлетика ва велоспорт

Енгил атлетика ва велоспорт

7.

Сузиш ва стол тенниси

Сузиш ва стол тенниси

Сузиш ва стол тенниси

8.

Спорт ва бадиий гимнастикаси

Спорт ва бадиий гимнастикаси

Спорт ва бадиий гимнастикаси

9.

Бокс ва оғир атлетика

Бокс ва оғир атлетика

Бокс ва оғир атлетика

10.

Шахмат ва армрестлинг

Шахмат ва армрестлинг

Шахмат ва армрестлинг

11.

Каратэ ва таэквондо

Каратэ ва таэквондо

Каратэ ва таэквондо

12.

Турон ва белбоғли кураш

Турон ва белбоғли кураш

Турон ва белбоғли кураш

13.

Кураш ва ўзбек жанг санъати

Кураш ва ўзбек жанг санъати

Кураш ва ўзбек жанг санъати

14.

Эркин ва юнон-рум курашлари

Эркин ва юнон-рум курашлари

Эркин ва юнон-рум курашлари

     

Изоҳ: Уч босқичли "Умид ниҳоллари", "Баркамол авлод" ва "Универсиада" спорт мусобақаларини ўтказиш бўйича Ташкилий қўмиталар қабул қилган қарорларига асосан қўшимча оммавий спорт турларини жорий этиш ва Республика ҳудудларида мусобақаларнинг барча босқичларини ўтказиш мумкин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 25 октябрдаги

864-сон қарорига

5-ИЛОВА



"Умид ниҳоллари" спорт мусобақаларининг спорт турлари

бўйича республика финал босқичини ҳудудларда ўтказиш

РЕЖАСИ

Ҳудудлар

номи

Йиллар

2020

2023

2026

2029

2032

2035

2038

2041

2044

2047

2050

2053

2056

2059

Спорт турлари номи

Қорақал-

поғистон

Республикаси

Бадмин-

тон

ва теннис

Каратэ ва таэквондо

Волейбол ва мини-

футбол

Футбол ва гандбол

Кураш ва ўзбек жанг санъати

Спорт ва бадиий гимнас-

тикаси

Дзюдо ва

ушу

Сузиш ва стол тенниси

Эркин ва юнон-рум кураш-

лари

Турон ва белбоғли кураш

Шахмат ва армрест-

линг

Бокс ва оғир атлетика

Баскетбол ва стритбол

Енгил атлетика ва велоспорт

Андижон

вилояти

Каратэ ва таэквондо

Волейбол ва мини-

футбол

Футбол ва гандбол

Кураш ва ўзбек жанг санъати

Спорт ва бадиий гимнас-

тикаси

Дзюдо ва

ушу

Сузиш ва стол тенниси

Эркин ва юнон-рум курашлари

Турон ва белбоғли кураш

Шахмат ва армрест-

линг

Бокс ва оғир атлетика

Баскетбол ва стритбол

Енгил

атлетика ва велоспорт

Бадминтон ва теннис

Бухоро

вилояти

Волейбол ва мини-

футбол

Футбол ва гандбол

Кураш ва ўзбек жанг санъати

Спорт ва бадиий гимнас-

тикаси

Дзюдо

ва ушу

Сузиш ва стол тенниси

Эркин ва юнон-рум курашлари

Турон ва белбоғли кураш

Шахмат ва армрест-

линг

Бокс ва оғир атлетика

Баскетбол ва стритбол

Енгил атлетика ва велоспорт

Бадминтон ва теннис

Каратэ ва таэквондо

Жиззах

вилояти

Футбол ва гандбол

Кураш ва ўзбек жанг санъати

Спорт ва бадиий гимнас-

тикаси

Дзюдо

ва ушу

Сузиш ва стол тенниси

Эркин ва юнон-рум курашлари

Турон ва белбоғли кураш

Шахмат ва армрест-

линг

Бокс ва оғир атлетика

Баскетбол ва стритбол

Енгил атлетика ва велоспорт

Бадминтон ва теннис

Каратэ ва таэквондо

Волейбол

ва мини-

футбол

Қашқадарё

вилояти

Кураш ва ўзбек жанг санъати

Спорт ва бадиий гимнас-

тикаси

Дзюдо ва ушу

Сузиш ва стол тенниси

Эркин ва юнон-рум курашлари

Турон ва белбоғли кураш

Шахмат ва армрест-

линг

Бокс ва оғир атлетика

Баскетбол ва стритбол

Енгил атлетика ва велоспорт

Бадминтон ва теннис

Каратэ ва таэквондо

Волейбол ва мини-

футбол

Футбол ва гандбол

Навоий

вилояти

Спорт ва бадиий гимнас-

тикаси

Дзюдо ва ушу

Сузиш ва стол тенниси

Эркин ва юнон-рум курашлари

Турон ва белбоғли кураш

Шахмат ва армрестлинг

Бокс ва оғир атлетика

Баскетбол ва стритбол

Енгил атлетика ва велоспорт

Бадминтон ва теннис

Каратэ ва таэквондо

Волейбол ва мини-футбол

Футбол ва гандбол

Кураш ва ўзбек жанг санъати

Наманган

вилояти

Дзюдо ва ушу

Сузиш ва стол тенниси

Эркин ва юнон-рум курашлари

Турон ва белбоғли кураш

Шахмат ва армрестлинг

Бокс ва оғир атлетика

Баскетбол ва стритбол

Енгил атлетика ва велоспорт

Бадминтон ва теннис

Каратэ ва таэквондо

Волейбол ва мини-

футбол

Футбол ва гандбол

Кураш ва ўзбек жанг санъати

Спорт ва бадиий гимнас-

тикаси

Самарқанд

вилояти

Сузиш ва стол тенниси

Эркин ва юнон-рум курашлари

Турон ва белбоғли кураш

Шахмат ва армрест-

линг

Бокс ва оғир атлетика

Баскетбол ва стритбол

Енгил атлетика ва велоспорт

Бадминтон ва теннис

Каратэ ва таэквондо

Волейбол ва мини-

футбол

Футбол ва гандбол

Кураш ва ўзбек жанг санъати

Спорт ва бадиий

гимнас-

тикаси

Дзюдо

ва ушу

Сирдарё

вилояти

Эркин ва юнон-рум курашлари

Турон ва белбоғли кураш

Шахмат ва армрес-

тлинг

Бокс ва оғир атлетика

Баскетбол ва стритбол

Енгил атлетика ва велоспорт

Бадминтон ва теннис

Каратэ ва таэквондо

Волейбол ва мини-

футбол

Футбол ва гандбол

Кураш ва ўзбек жанг санъати

Спорт ва бадиий гимнас-

тикаси

Дзюдо

ва ушу

Сузиш ва стол тенниси

Сурхондарё

вилояти

Турон ва белбоғли кураш

Шахмат ва армрес-

тлинг

Бокс ва оғир атлетика

Баскетбол ва стритбол

Енгил атлетика ва велоспорт

Бадминтон

ва теннис

Каратэ ва таэквондо

Волейбол ва мини-

футбол

Футбол ва гандбол

Кураш ва ўзбек жанг санъати

Спорт ва бадиий гимнас-

тикаси

Дзюдо ва ушу

Сузиш ва

стол тенниси

Эркин ва юнон-рум курашлари

Тошкент

вилояти

Шахмат

ва армрес-

тлинг

Бокс ва оғир атлетика

Баскетбол ва стритбол

Енгил атлетика ва велоспорт

Бадминтон

ва теннис

Каратэ ва таэквондо

Волейбол

ва мини-

футбол

Футбол ва гандбол

Кураш ва ўзбек жанг санъати

Спорт ва бадиий гимнас-

тикаси

Дзюдо ва

ушу

Сузиш ва стол тенниси

Эркин ва юнон-рум курашлари

Турон ва белбоғли кураш

Фарғона

вилояти

Бокс ва оғир атлетика

Баскетбол ва стритбол

Енгил атлетика

ва велоспорт

Бадминтон

ва теннис

Каратэ ва таэквондо

Волейбол

ва мини-

футбол

Футбол ва гандбол

Кураш ва ўзбек жанг санъати

Спорт ва бадиий гимнас-

тикаси

Дзюдо

ва ушу

Сузиш ва стол

тенниси

Эркин ва юнон-рум курашлари

Турон ва белбоғли кураш

Шахмат ва армрест-

линг

Хоразм

вилояти

Баскетбол ва стритбол

Енгил атлетика

ва велоспорт

Бадмин-

тон ва теннис

Каратэ ва таэквондо

Волейбол

ва мини-

футбол

Футбол ва гандбол

Кураш ва ўзбек жанг санъати

Спорт ва бадиий гимнас-

тикаси

Дзюдо ва ушу

Сузиш ва стол тенниси

Эркин ва юнон-рум курашлари

Турон ва белбоғли кураш

Шахмат ва армрестлинг

Бокс ва оғир атлетика

Тошкент

шаҳри

Енгил атлетика ва велоспорт

Бадмин-

тон ва теннис

Каратэ ва таэквондо

Волейбол

ва мини-

футбол

Футбол ва гандбол

Кураш ва ўзбек жанг санъати

Спорт ва бадиий гимнас-

тикаси

Дзюдо ва

ушу

Сузиш ва стол тенниси

Эркин ва юнон-рум курашлари

Турон ва белбоғли кураш

Шахмат ва армрестлинг

Бокс ва оғир атлетика

Баскетбол ва стритбол





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 25 октябрдаги

864-сон қарорига

6-ИЛОВА



"Баркамол авлод" спорт мусобақаларининг спорт турлари

бўйича республика финал босқичини ҳудудларда ўтказиш

РЕЖАСИ

Ҳудудлар

номи

Йиллар

2019

2020

2021

2022

2023

2024

2025

2026

2027

2028

2029

2030

2031

2032

Спорт турлари номи

Қорақал-

поғистон

Республикаси

Эркин ва юнон-

рум кураш-

лари

Каратэ ва таэквондо

Бокс ва оғир атлетика

Спорт ва бадиий гимнас-

тикаси

Дзюдо ва самбо

Баскетбол ва стритбол

Кураш ва

ўзбек жанг санъати

Футбол ва гандбол

Енгил атлетика ва велоспорт

Сузиш ва стол тенниси

Турон ва белбоғли кураш

Бадминтон ва теннис

Шахмат ва армрест-

линг

Волейбол

ва мини-

футбол

Андижон

вилояти

Каратэ ва таэк-

вондо

Бокс ва оғир атлетика

Спорт ва бадиий гимнас-

тикаси

Дзюдо ва самбо

Баскетбол ва стритбол

Кураш ва ўзбек жанг санъати

Футбол ва гандбол

Енгил атлетика ва велоспорт

Сузиш ва стол тенниси

Турон ва белбоғли кураш

Бадминтон ва теннис

Шахмат ва армрест-

линг

Волейбол ва мини-

футбол

Эркин ва юнон-рум курашлари

Бухоро

вилояти

Бокс ва оғир атлетика

Спорт ва бадиий гимнас-

тикаси

Дзюдо ва самбо

Баскетбол ва стритбол

Кураш ва ўзбек жанг санъати

Футбол ва гандбол

Енгил

атлетика ва велоспорт

Сузиш ва стол тенниси

Турон ва белбоғли кураш

Бадминтон ва теннис

Шахмат ва армрест-

линг

Волейбол ва мини-

футбол

Эркин ва юнон-рум курашлари

Каратэ ва таэквондо

Жиззах

вилояти

Спорт ва бадиий гимнас-

тикаси

Дзюдо ва самбо

Баскет-

бол

ва стритбол

Кураш ва ўзбек жанг санъати

Футбол ва гандбол

Енгил атлетика ва велоспорт

Сузиш ва

стол тенниси

Турон ва белбоғли кураш

Бадмин-

тон ва

теннис

Шахмат ва армрест-

линг

Волейбол ва мини-футбол

Эркин ва юнон-рум курашлари

Каратэ ва таэквондо

Бокс ва оғир атлетика

Қашқадарё

вилояти

Дзюдо ва самбо

Баскетбол ва стритбол

Кураш ва ўзбек жанг санъати

Футбол ва гандбол

Енгил атлетика ва велоспорт

Сузиш ва стол тенниси

Турон ва белбоғли кураш

Бадминтон ва теннис

Шахмат ва армрес-

тлинг

Волейбол ва мини-

футбол

Эркин ва юнон-рум курашлари

Каратэ ва таэквондо

Бокс ва оғир атлетика

Спорт ва бадиий гимнас-

тикаси

Навоий

вилояти

Баскетбол ва стритбол

Кураш ва ўзбек жанг санъати

Футбол ва гандбол

Енгил атлетика ва велоспорт

Сузиш ва стол тенниси

Турон ва белбоғли кураш

Бадминтон ва теннис

Шахмат ва армрес-

тлинг

Волейбол ва мини-

футбол

Эркин ва юнон-рум курашлари

Каратэ ва таэквондо

Бокс ва оғир атлетика

Спорт ва бадиий гимнас-

тикаси

Дзюдо ва самбо

Наманган

вилояти

Кураш ва ўзбек

жанг санъати

Футбол ва гандбол

Енгил атлетика ва велоспорт

Сузиш ва стол тенниси

Турон ва белбоғли кураш

Бадминтон ва теннис

Шахмат ва армрестлинг

Волейбол ва мини-

футбол

Эркин ва юнон-рум курашлари

Каратэ ва таэквондо

Бокс ва оғир атлетика

Спорт ва бадиий гимнас-

тикаси

Дзюдо ва самбо

Баскетбол ва стритбол

Самарқанд

вилояти

Футбол

ва гандбол

Енгил атлетика

ва велоспорт

Сузиш ва стол тенниси

Турон ва белбоғли кураш

Бадминтон

ва теннис

Шахмат ва армрестлинг

Волейбол ва мини-

футбол

Эркин ва юнон-рум курашлари

Каратэ ва таэквондо

Бокс ва оғир атлетика

Спорт ва бадиий гимнастикаси

Дзюдо ва самбо

Баскетбол ва стритбол

Кураш ва ўзбек жанг санъати

Сирдарё

вилояти

Енгил атлетика ва велоспорт

Сузиш ва стол тенниси

Турон ва белбоғли кураш

Бадминтон

ва теннис

Шахмат ва армрест-

линг

Волейбол ва мини-футбол

Эркин ва юнон-рум курашлари

Каратэ ва таэквондо

Бокс ва оғир атлетика

Спорт ва бадиий гимнас-

тикаси

Дзюдо ва

самбо

Баскетбол ва стритбол

Кураш ва ўзбек жанг санъати

Футбол ва гандбол

Сурхондарё

вилояти

Сузиш ва стол тенниси

Турон ва белбоғли кураш

Бадмин-

тон ва теннис

Шахмат ва армрест-

линг

Волейбол ва мини-

футбол

Эркин ва юнон-рум курашлари

Каратэ ва таэквондо

Бокс ва оғир атлетика

Спорт ва бадиий гимнас-

тикаси

Дзюдо ва самбо

Баскетбол ва стритбол

Кураш ва ўзбек жанг санъати

Футбол ва гандбол

Енгил атлетика ва велоспорт

Тошкент

вилояти

Турон ва белбоғли кураш

Бадмин-

тон ва теннис

Шахмат ва армрест-

линг

Волейбол

ва мини-

футбол

Эркин ва юнон-рум курашлари

Каратэ ва таэквондо

Бокс ва оғир атлетика

Спорт ва бадиий гимнас-

тикаси

Дзюдо ва самбо

Баскетбол ва стритбол

Кураш ва

ўзбек жанг санъати

Футбол ва гандбол

Енгил атлетика ва велоспорт

Сузиш ва стол тенниси

Фарғона

вилояти

Бадмин-

тон ва теннис

Шахмат ва армрес-

тлинг

Волейбол

ва мини-

футбол

Эркин ва юнон-рум курашлари

Каратэ ва таэквондо

Бокс ва оғир атлетика

Спорт ва бадиий гимнастикаси

Дзюдо ва самбо

Баскетбол ва стритбол

Кураш ва ўзбек жанг санъати

Футбол ва гандбол

Енгил атлетика ва велоспорт

Сузиш ва стол тенниси

Турон ва белбоғли кураш

Хоразм

вилояти

Шахмат

ва армрес-

тлинг

Волейбол ва мини-

футбол

Эркин ва юнон-

рум кураш-

лари

Каратэ ва таэквондо

Бокс ва оғир атлетика

Спорт ва бадиий гимнас-

тикаси

Дзюдо ва

самбо

Баскетбол ва стритбол

Кураш ва ўзбек жанг санъати

Футбол ва гандбол

Енгил атлетика ва велоспорт

Сузиш ва стол тенниси

Турон ва белбоғли кураш

Бадминтон

ва теннис

Тошкент

шаҳри

Волейбол ва мини-

футбол

Эркин ва юнон-рум курашлари

Каратэ

ва таэк-

вондо

Бокс ва оғир атлетика

Спорт ва бадиий гимнас-

тикаси

Дзюдо ва самбо

Баскетбол ва стритбол

Кураш ва ўзбек жанг санъати

Футбол ва гандбол

Енгил атлетика ва велоспорт

Сузиш ва стол тенниси

Турон ва белбоғли кураш

Бадминтон ва теннис

Шахмат ва армрест-

линг





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 25 октябрдаги

864-сон қарорига

7-ИЛОВА



"Универсиада" спорт мусобақаларининг спорт турлари

бўйича республика финал босқичини ҳудудларда ўтказиш

РЕЖАСИ

   

Ҳудудлар номи

Йиллар

2019

2020

2021

2022

2023

2024

2025

2026

2027

2028

2029

2030

2031

2032

Спорт турлари номи

Қорақал-

поғистон

Республикаси

Турон ва белбоғли кураш

Баскетбол

ва стритбол

Дзюдо ва самбо

Футбол ва гандбол

Кураш ва ўзбек жанг санъати

Эркин ва юнон-рум курашлари

Бокс ва оғир атлетика

Сузиш ва стол

тенниси

Шахмат ва армрест-

линг

Спорт ва бадиий гимнас

тикаси

Енгил атлетика ва велоспорт

Волейбол ва мини-

футбол

Каратэ ва таэквондо

Бадминтон

ва теннис

Андижон

вилояти

Баскет-

бол ва стритбол

Дзюдо ва самбо

Футбол ва гандбол

Кураш ва ўзбек жанг санъати

Эркин ва юнон-рум курашлари

Бокс ва оғир атлетика

Сузиш ва стол

тенниси

Шахмат ва армрест-

линг

Спорт ва бадиий гимнас-

тикаси

Енгил атлетика ва велоспорт

Волейбол ва мини-

футбол

Каратэ ва таэквондо

Бадмин-

тон ва теннис

Турон ва белбоғли кураш

Бухоро

вилояти

Дзюдо ва самбо

Футбол ва гандбол

Кураш ва ўзбек жанг санъати

Эркин ва юнон-рум курашлари

Бокс ва оғир атлетика

Сузиш ва стол тенниси

Шахмат ва армрес-

тлинг

Спорт ва бадиий гимнас-

тикаси

Енгил атлетика ва велоспорт

Волейбол ва мини-

футбол

Каратэ ва таэквондо

Бадминтон ва теннис

Турон ва белбоғли кураш

Баскетбол ва стритбол

Жиззах

вилояти

Футбол ва гандбол

Кураш ва ўзбек жанг санъати

Эркин ва юнон-рум курашлари

Бокс ва

оғир атлетика

Сузиш ва стол тенниси

Шахмат ва армрестлинг

Спорт ва бадиий гимнас-

тикаси

Енгил атлетика ва велоспорт

Волейбол ва мини-

футбол

Каратэ ва таэквондо

Бадминтон ва теннис

Турон ва белбоғли кураш

Баскетбол ва стритбол

Дзюдо ва самбо

Қашқадарё

вилояти

Кураш ва ўзбек жанг санъати

Эркин ва юнон-рум курашлари

Бокс ва оғир атлетика

Сузиш ва стол

тенниси

Шахмат ва армрест-

линг

Спорт ва бадиий гимнас-

тикаси

Енгил атлетика ва велоспорт

Волейбол ва мини-

футбол

Каратэ ва таэквондо

Бадминтон ва теннис

Турон ва белбоғли кураш

Баскетбол ва стритбол

Дзюдо ва самбо

Футбол ва гандбол

Навоий

вилояти

Эркин ва юнон-

рум кураш-

лари

Бокс ва оғир атлетика

Сузиш ва стол

тенниси

Шахмат ва армрест-

линг

Спорт ва бадиий гимнас-

тикаси

Енгил атлетика ва велоспорт

Волейбол ва мини-

футбол

Каратэ ва таэквондо

Бадминтон ва теннис

Турон ва белбоғли кураш

Баскетбол ва стритбол

Дзюдо ва самбо

Футбол ва гандбол

Кураш ва ўзбек жанг санъати

Наманган

вилояти

Бокс ва оғир атлетика

Сузиш ва стол тенниси

Шахмат ва армрест-

линг

Спорт ва бадиий гимнас-

тикаси

Енгил атлетика ва велоспорт

Волейбол ва мини-

футбол

Каратэ ва таэквондо

Бадминтон ва теннис

Турон ва белбоғли кураш

Баскетбол ва стритбол

Дзюдо ва самбо

Футбол ва гандбол

Кураш ва ўзбек жанг санъати

Эркин ва юнон-рум курашлари

Самарқанд

вилояти

Сузиш ва стол тенниси

Шахмат ва армрест-

линг

Спорт ва бадиий гимнас-

тикаси

Енгил атлетика ва велоспорт

Волейбол ва мини-

футбол

Каратэ ва таэквондо

Бадминтон ва теннис

Турон ва белбоғли кураш

Баскетбол ва стритбол

Дзюдо ва самбо

Футбол ва гандбол

Кураш ва ўзбек жанг санъати

Эркин ва юнон-рум курашлари

Бокс ва оғир атлетика

Сирдарё

вилояти

Шахмат ва армрест-

линг

Спорт ва бадиий гимнас-

тикаси

Енгил атлетика ва велоспорт

Волейбол ва мини-

футбол

Каратэ ва таэквондо

Бадминтон ва теннис

Турон ва белбоғли кураш

Баскетбол

ва стритбол

Дзюдо ва самбо

Футбол ва гандбол

Кураш ва ўзбек жанг санъати

Эркин ва юнон-рум кураш-

лари

Бокс ва оғир атлетика

Сузиш ва стол тенниси

Сурхондарё

вилояти

Спорт ва бадиий гимнас-

тикаси

Енгил атлетика ва велоспорт

Волейбол ва мини-

футбол

Каратэ ва таэквондо

Бадмин-

тон ва теннис

Турон ва белбоғли кураш

Баскетбол ва стритбол

Дзюдо ва самбо

Футбол ва гандбол

Кураш ва ўзбек жанг санъати

Эркин ва юнон-рум курашлари

Бокс ва оғир атлетика

Сузиш ва стол тенниси

Шахмат ва армрестлинг

Тошкент

вилояти

Енгил атлетика ва велоспорт

Волейбол

ва мини-

футбол

Каратэ ва таэквондо

Бадминтон ва теннис

Турон ва белбоғли кураш

Баскетбол ва стритбол

Дзюдо ва самбо

Футбол ва гандбол

Кураш ва ўзбек жанг санъати

Эркин ва юнон-рум курашлари

Бокс ва оғир атлетика

Сузиш ва стол тенниси

Шахмат ва армрест-

линг

Спорт ва бадиий гимнас-

тикаси

Фарғона

вилояти

Волейбол

ва мини-

футбол

Каратэ ва таэквондо

Бадминтон ва теннис

Турон ва белбоғли кураш

Баскетбол ва стритбол

Дзюдо ва самбо

Футбол ва гандбол

Кураш ва ўзбек жанг санъати

Эркин ва юнон-рум курашлари

Бокс ва

оғир атлетика

Сузиш ва стол тенниси

Шахмат ва армрес-

тлинг

Спорт ва бадиий гимнас-

тикаси

Енгил атлетика ва велоспорт

Хоразм

вилояти

Каратэ ва таэквон-

до

Бадминтон ва теннис

Турон ва белбоғли кураш

Баскетбол ва стритбол

Дзюдо ва самбо

Футбол ва гандбол

Кураш ва ўзбек жанг санъати

Эркин ва юнон-рум курашлари

Бокс ва оғир атлетика

Сузиш ва стол

тенниси

Шахмат ва армрест-

линг

Спорт ва бадиий гимнас-

тикаси

Енгил

атле-

тика ва велоспорт

Волейбол ва мини-

футбол

Тошкент

шаҳри

Бадмин-

тон ва теннис

Турон ва белбоғли кураш

Баскетбол ва стритбол

Дзюдо ва самбо

Футбол ва гандбол

Кураш ва ўзбек жанг санъати

Эркин ва юнон-рум курашлари

Бокс ва оғир атлетика

Сузиш ва стол тенниси

Шахмат ва армрес-

тлинг

Спорт ва бадиий гимнас

тикаси

Енгил

атле-

тика ва велоспорт

Волей-

бол ва мини-

футбол

Каратэ ва таэквондо





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 25 октябрдаги

864-сон қарорига

8-ИЛОВА



"Умид ниҳоллари" спорт мусобақаларининг финал

босқичини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

1.

Ш. Шерматов

-

халқ таълими вазири, Ташкилий қўмита раиси

2.

Д. Набиев

-

жисмоний тарбия ва спорт вазири, Ташкилий қўмита раисининг ўринбосари

3.

У. Ахматджонов

-

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси, Ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Ташкилий қўмита аъзолари:

4.

А. Шадманов

-

соғлиқни сақлаш вазири

5.

Б. Сайфуллаев

-

маданият вазири

6.

Қ. Рафиков

-

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси

7.

Ш. Жавлонов

-

Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди бошқаруви раиси

8.

А. Хаджаев

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси в.б.

9.

Д. Назармухамедов

-

ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

10.

А. Кўчимов

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

11.

Б. Ҳакимов

-

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси бош директори в.б.

12.

Ф. Сагдуллаев

-

"Ўзбекистон темир йўллари" акционерлик жамияти бош директорининг биринчи ўринбосари

13.

Ш. Султонов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими

14.

К. Баязитов

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Жисмоний тарбия, оммавий спорт ва олий маҳорат спорти тизимини ривожлантириш шўъбаси мудири

15.

Т. Тойиров

-

Халқ таълими вазирлиги "Ёшлик" жисмоний тарбия ва спорт жамияти марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, масъул котиб.

   

Изоҳ:


1) "Умид ниҳоллари" спорт мусобақаларининг финал босқичи ўтказиладиган ҳудудларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, Тошкент шаҳар ва вилоят ҳокимлари мусобақа ташкилий қўмита раисининг ўринбосари ҳисобланади.


2) Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда уларнинг ўрнига янги тайинланган шахслар киритилади.







Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 25 октябрдаги

864-сон қарорига

9-ИЛОВА



"Баркамол авлод" ва "Универсиада" спорт

мусобақаларининг финал босқичини ўтказиш

бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

   

1.

И. Мажидов

-

олий ва ўрта махсус таълим вазири, Ташкилий қўмита раиси

2.

М. Холмухамедов

-

олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари - Касб-ҳунар таълими маркази директори, Ташкилий қўмита раисининг ўринбосари

3.

Д. Набиев

-

жисмоний тарбия ва спорт вазири, Ташкилий қўмита раисининг ўринбосари

4.

У. Ахматджонов

-

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси, Ташкилий қўмита раисининг ўринбосари

Ташкилий қўмита аъзолари:

5.

А. Шодмонов

-

соғлиқни сақлаш вазири

6.

Б. Сайфуллаев

-

маданият вазири

7.

Қ. Рафиков

-

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси

8.

Ш. Жавлонов

-

Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди бошқаруви раиси

9.

А. Хаджаев

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси в.б.

10.

Д. Назармухамедов

-

ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ўринбосари

11.

А. Кўчимов

-

Миллий ахборот агентлиги бош директори

12.

Б. Ҳакимов

-

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси бош директори в.б.

13.

Ф. Сагдуллаев

-

"Ўзбекистон темир йўллари" компанияси бош директорининг биринчи ўринбосари

14.

Ш. Султонов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими

15.

К. Баязитов

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Жисмоний тарбия, оммавий спорт ва олий маҳорат спорти тизимини ривожлантириш шўъбаси мудири

16.

Э. Кодиров

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги "Ўзбекистон талабалар спорти" ассоциацияси раиси, масъул котиб.

     

Изоҳ:


1) "Баркамол авлод" ва "Универсиада" спорт мусобақаларининг финал босқичи ўтказиладиган ҳудудларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, Тошкент шаҳар ва вилояти ҳокимлари ташкилий қўмита раисининг ўринбосари ҳисобланади.


2) Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда уларнинг ўрнига янги тайинланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 25 октябрдаги

864-сон қарорига

10-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўқувчи ва талаба ёшларни спортга жалб қилишга қаратилган узлуксиз спорт мусобақалари тизимини ташкил этиш тўғрисида" 2003 йил 3 июндаги 244-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2005 йил 6 июлдаги 157-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2005 й., 27-сон,192-модда) илованинг 8-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўқувчи ва талаба ёшларни спортга жалб қилишга қаратилган узлуксиз республика спорт мусобақаларини ўтказиш тўғрисида" 2009 йил 29 июндаги 181-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2009 й., 27-сон, 315-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги марказий аппаратининг тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида" 2014 йил 14 мартдаги ПҚ-2146-сон қарори)" 2014 йил 6 майдаги 116-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 5-сон, 42-модда) илованинг 3-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2779-сон қарори)" 2017 йил 16 майдаги 288-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 5-сон, 74-модда) илованинг 11-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида" 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сон Фармони)" 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда) иловасининг 12-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг марказий аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2017 йил 29 июлдаги ПҚ-3162-сон қарори)" 2017 йил 13 сентябрдаги 720-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 1002-модда) иловасининг 2-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқолган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 мартдаги ПФ-5368-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3583-сон қарори)" 2018 йил 5 июлдаги 508-сон қарори (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 2018 йил 9 июль) 1-иловасининг 11-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 25 октябрь