Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.12.2017 й. 988-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 15 декабрдаги

988-сон қарорига

ИЛОВА



Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари

ахборот-таҳлил департаменти тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси аппарати деб аталади) таркибий бўлинмаси ҳисобланади.


2. Департаментнинг фаолияти Вазирлар Маҳкамасини, унинг Раёсатини, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратини маданият, санъат, оммавий ахборот воситалари, ёшлар сиёсати ва маънавий ривожлантириш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий материаллар билан таъминлашга йўналтирилган.


3. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.


4. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади, айни вақтда унинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштириб борилади.


5. Департамент ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.



2-БОБ. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

а) маданият, санъат ва оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш соҳасида:

Ўзбекистон халқининг миллий маданий ва маънавий меросини асраш ва кўпайтириш, аҳолининг маданий даражасини ошириш, жамиятнинг тобора ўсиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ёшларнинг ижодий салоҳиятини намоён қилиш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек, маданият муассасалари, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, улар фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини рўёбга чиқариш;

эстрада санъатини ривожлантириш, оммавий байрамлар, фестиваллар, кўриклар ва танловлар, халқ сайилларини ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни ташкил этиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

театрларни оммавийлаштириш орқали халқнинг бадиий диди ва маданий даражасини ошириш, давримизнинг қаҳрамони образини замонавий талқин қилишда жаҳон ва миллий театрни ривожлантириш тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда театрларнинг репертуарларини шакллантиришга кўмаклашиш, театр арбоблари - драматурглар, режиссёрлар ва актёрларнинг ёш авлодини тайёрлашни такомиллаштириш, театр санъатининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

жамиятнинг маданий ва маънавий ҳаёти даражаси юксалишида миллий кино санъатининг ўрни ва аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда умуминсоний ва миллий қадриятлар бирлиги тамойиллари асосида уни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш, мамлакатда эркин демократик жамият қуриш йўлида юз бераётган ўзгаришлар ва реал ютуқларни, миллий мустақиллик ғоясининг моҳиятини кино санъати воситалари орқали акс эттириш, жамият ҳаётида, айниқса ёшлар тарбиясида кинематографиянинг ўрни ва иштирокини кучайтириш, кино маҳсулотларининг ғоявий-бадиий савиясини ошириш ва уни янада такомиллаштириш;

бадиий жиҳатдан юксак бўлган, камол топаётган авлод муносиб даражада ибрат оладиган замонавий қаҳрамон образини шакллантирадиган кино асарлари яратишга имкон берадиган энг янги технологияларни ҳисобга олган ҳолда, умумий қабул қилинган жаҳон стандартларига мувофиқ бўлган кино асарлари яратадиган замонавий инфратузилмани ривожлантириш;

ижодий жамоаларнинг киностудияларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, кинематография соҳасида тадбиркорлик ва рақобат муҳитини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

аҳолининг таълим ва маданий даражасини оширишга, миллий анъаналарни, тарихий ва маънавий меросни эҳтиётлаб сақлашга, ёшлар ва камол топаётган авлодни ватанпарварлик, Ватанга муҳаббат ва миллий, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга йўналтирилган теледастурларнинг юқори сифатини, профессионал, бадиий даражасини таъминлаш;

ҳуқуқий демократик давлатни, очиқ фуқаролик жамиятини шакллантиришга, мустақил оммавий ахборот воситаларини ривожлантиришга, инсон ҳуқуқлари ва эркинлигини ҳимоя қилишга йўналтирилган Ўзбекистоннинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳаётида рўй бераётган демократик ўзгаришлар тўғрисида аҳолини, шунингдек, чет эл жамоатчилигини кенг хабардор қилиш;

демократик ислоҳотларни, давлат ёшлар сиёсатини амалга оширишда, ёшларнинг билимлари ва дунёқарашини кенгайтиришда, турли ахборот таҳдидларининг олдини олишда, ёшларнинг онги ва тафаккурини оммавий ахборот воситаларида ахборотлар ва бошқа ахборот воситаларини бериш шакллари ва усулларини тизимли такомиллаштириш, маҳаллий, айниқса ёшларнинг оммавий ахборот воситаларини янада кенг оммалаштириш воситасида оммавий маданиятнинг салбий таъсиридан муҳофаза қилишни амалга оширишда оммавий ахборот воситаларининг роли ва таъсирини янада кучайтириш чора-тадбирлари комплексини рўёбга чиқариш;

аҳоли ва ёшлар ўртасида мамлакатимизнинг бой тарихини, унинг маданиятини ва миллий қадриятларини, шунингдек, жаҳон илм-фани ва адабиёти ютуқларини, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш орқали фаол тарғиб қилиш учун зарур муҳит ва шарт-шароитлар яратишга йўналтирилган китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш, китобхонлик маданиятини ошириш ва оммалаштириш, китобга бўлган муҳаббат туйғусини тарбиялаш чора-тадбирлари комплексини амалга ошириш;

оммавий ахборот воситаларини, ноширлик ва матбаа фаолиятини ривожлантириш, китоб ва бошқа матбаа маҳсулотларини оммалаштириш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ушбу соҳалардаги сифат ўзгаришлари ва тенденцияларини баҳолаш соҳаларида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

оммавий ахборот воситаларининг мустақиллигини, ижтимоий мақомини ва журналист касбининг нуфузини, оммавий ахборот воситалари ходимларининг малакаси ва маҳоратини ошириш, янги формациядаги журналист кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

б) ёшлар сиёсати ва маънавий камолот соҳасида:

оммавий маданиятнинг менталитетимизга ёт бўлган элементларига, диний фанатизмга ва мафкуравий экстремизмнинг бошқа кўринишларига қарши туришга қодир бўлган йигит ва қизларнинг ички иммунитетини шакллантиришнинг муҳим омиллари бўлган, маънавий бой ва баркамол, юқори маълумотли ва жисмонан соғлом, мустақил фикрловчи ва ўз ҳаётий нуқтаи назарига, кенг дунёқарашга, мустаҳкам билимларга, қатъий эътиқодга, миллий маданият ва маънавий қадриятларга, асрлар бўйи тўпланган ноёб тажрибага ва жаҳон цивилизацияси ютуқларини чуқур ҳурмат қилишга асосланган юксак маънавий ва ахлоқий тамойилларга эга бўлган ўсиб келаётган авлодни вояга етказишга йўналтирилган ёшлар сиёсатини янада такомиллаштириш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;

ёшлар жамоат ташкилотларининг камол топаётган авлодни тарбиялашдаги, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ва ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширишдаги, фуқаролик бурчи, дахлдорлик туйғуси ва ёшлар маданияти каби тушунчаларни ёшлар онгига сингдиришдаги ролини кучайтиришга йўналтирилган чора-тадбирлар комплексини амалга оширишдаги фаолиятини самарали мувофиқлаштиришни таъминлаш;

ёш авлоднинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини аниқлаш, ривожлантириш ва рўёбга чиқариш, ёшларни ва ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларини жалб этган ҳолда улар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш соҳасидаги чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;

мамлакат фуқаролари, айниқса ўсиб келаётган авлод онгида миллий ғояга, миллий мафкурага, умуминсоний қадриятлар ва демократик тамойилларга асосланган дунёқарашни шакллантиришга, жамоатчилик онгига мустақиллик ғояларига чексиз содиқлик тамойилларини, Ватанга муҳаббатни, эркин ва равнақ топаётган давлат қуришдек буюк ва эзгу мақсадларга эришишга ишончни, фидойиликни сингдиришга, миллий анъаналар, урф-одатларни сақлашга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалда рўёбга чиқариш;

мамлакатда юз бераётган кенг кўламли қайта ўзгартиришлар ва ўзгаришларнинг моҳиятини очиб бериш, миллий манфаатларни амалий ва фаол ташвиқ ва тарғиб қилиш, мамлакат мустақиллигининг маънавий асосини мустаҳкамлаш, миллий анъаналар ва урф-одатларни сақлаш бўйича аҳоли ўртасида олиб борилаётган маънавий-маърифий ва ташвиқот-тарғибот ишларининг таъсирчанлиги ва самарадорлигини оширишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўмаклашиш;

аҳоли ўртасида олиб борилаётган миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлиги ва самарадорлигини оширишга йўналтирилган чора-тадбирларни рўёбга чиқаришда нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ўзаро ҳамкорликни такомиллаштириш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар фаолиятидаги миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар бўйича материаллар ва маълумотларни ўрганиш, баҳолаш;

ёшларда "фикрга қарши - фикр, ғояга қарши - ғоя, билимсизликка қарши - маърифат" билан курашиш маҳорати ва кўникмаларини шакллантириш, мамлакатимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, миллий анъаналар ва урф-одатларни сақлаш бўйича тавсияларни таҳлил қилиш, баҳолаш ва ишлаб чиқиш;

давлат органларининг диний ташкилотлар, миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари билан ҳамкорлигини янада такомиллаштириш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижроси бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;

в) "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:

"йўл хариталари"га киритиш учун мутасаддилик қилинаётган ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан, шунингдек, тегишли тармоқларда ва республика ҳудудларидаги муаммоли масалалар бўйича таклифлар тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга ташрифи ва республика ҳудудларига сафарлари натижалари бўйича Департамент ваколатига кирувчи масалалар юзасидан тасдиқланган "йўл хариталаримнинг бажарилиши тизимли назоратни таъминлаш;

"йўл хариталари" амалга оширилиши тўғрисида ахборотлар, материаллар, вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари тақдим этилишини таъминлаш ҳамда муҳокама қилиш учун Вазирлар Маҳкамаси мажлисига киритиш.


7. Департамент ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича ахборотларни тўплайди ва умумлаштиради;

ўзи мутасадди бўлган соҳаларда ишларнинг ҳолатини ўрганади, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ва унинг ўринбосарлари учун тегишли материалларни тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқлари ижросини назорат қилади;

тегишли тармоқлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базалари яратилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун таҳлилий, маълумотнома материаллар ва бошқа материалларни, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари лойиҳаларини тайёрлайди;

Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳалари экспертизасини амалга оширади ва уларни ишлаб чиқади, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материаллар тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;

материаллар, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳалари комплекс ва сифатли ишлаб чиқилиши ва тайёрланишини ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви манфаатдор органлари, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг таркибий бўлинмалари билан келишилишини таъминлайди;

Департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ва уларнинг ҳимоя қилинишини ташкил қилади;

ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқарувининг мутасаддилик қилинадиган органлари фаолиятини мувофиқлаштиради;

Департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлашда қатнашади;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари бошчилик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар ишлари самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, ушбу мурожаатларни кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилишни амалга оширади.

Департамент ўзига юкланган бошқа функцияларни ҳам белгиланган тартибда амалга оширади.



3-БОБ. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


8. Департамент ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларнинг коллегиал органлари мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ва унинг ўринбосарларининг топшириғига биноан эса - давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлисларида ва йиғилишларида қатнашиш;

зарурат бўлганда, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

зарурат бўлганда, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда тушаётган ҳужжатларни пухта ишлаб чиқиш учун қайтариб юбориш.

Департаментнинг зарур материалларни, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Департамент томонидан белгиланган муддатларда бажарилиши керак.


9. Департамент:

ўзига юкланган, ушбу Низомнинг 6 ва 7-бандларида кўрсатилган вазифалар ва функцияларнинг зарур тарзда ва самарали бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Департамент ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа қонун ҳужжатлари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;

қонунларнинг, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Департаментдаги ишларнинг ҳолати, тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятининг зарур даражада мувофиқлаштирилиши ва назорат қилиниши, Комплекс ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;

юқори даражадаги хорижий ташрифлар, шунингдек, республика ҳудудларига сафарлар якунлари бўйича Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича тасдиқланадиган "йўл хариталари"нинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ҳукумат қарорлари лойиҳаларининг давлат манфаатларини таъминлаш, иқтисодий самарадорлик нуқтаи назаридан пухта экспертизадан ўтказилишини, улардаги масалаларнинг барча манфаатдор тузилмалар билан боғланишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши учун жавоб беради.



4-БОБ. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ТУЗИЛМАСИ


10. Департаментнинг тузилмасига Департамент мудири, шунингдек, қуйидагилар киради:

маданият, санъат ва оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш масалалари шўъбаси;

ёшлар сиёсати ва маънавий ривожлантириш масалалари шўъбаси.

Ҳар бир шўъба таркибига шўъба мудири, бош ва етакчи мутахассислар киради.

Департамент тузилмасига бир нафар инспектор киради.

Департамент тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.


11. Департамент ишларига Департамент мудири раҳбарлик қилади.


12. Департамент мудири, шўъба мудирлари ва мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.



5-БОБ. ДЕПАРТАМЕНТ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


13. Департамент ишлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати тўғрисидаги Низомга, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратида иш юритиш бўйича Йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Департаментнинг иш режалари, Департамент мудири, шўъбалар мудирлари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.

Департаментнинг иш режаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати тасдиқлайдиган Вазирлар Маҳкамаси иш режаси асосида шакллантирилади.

Департаментнинг иш режаси, Департамент мудирининг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишилади ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари томонидан тасдиқланади.

Шўъбалар мудирлари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари Департамент мудири томонидан тасдиқланади.

Департаментнинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари амалга оширилиши тизимли мониторингини амалга ошириш бўйича фаолияти мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида, бошқа органлар ва ташкилотларда Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига мувофиқ комплекс ўрганишларни ўтказиш йўли билан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ва унинг ўринбосарларининг, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида ҳисоботларни эшитиш орқали таъминланади.


14. Департамент мудири:

Департаментга бевосита раҳбарлик қилади, Департаментнинг шўъба мудирлари ва мутахассислар ишларини ташкил қилади ҳамда Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритилган Департамент мутасаддилик қиладиган соҳага кирувчи масалалар бўйича таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатдан пухта ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳаларида, республика ҳудудларида иқтисодий ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлиги тўғрисида тизимли мониторинг ташкил этилишини ҳамда маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек, муаммоли масалаларни ҳал этиш, республика тармоқлари ва ҳудудларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва бажарилишини таъминлайди;

Департаментнинг тасдиқланган тузилмаси ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, Департаментнинг шўъба мудирлари ва мутахассисларнинг касбий даражаси ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва жазолаш чоралари бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига кўриб чиқиш учун киритади;

шўъба мудирлари ва мутахассислар ўртасида вазифаларнинг тақсимланишини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш, шунингдек, Департаментнинг ярим йиллик учун иш режаси лойиҳасини келишиш учун Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига киритади;

Вазирлар Маҳкамасига тушган, республика Ҳукумати қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;

Департаментнинг кадрлари захирасини шакллантириш ва янгилашни, кадрлар захирасига киритилган шахслар билан тизимли иш олиб бориш ташкил этилишини таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ иш юритишни таъминлайди;

чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.


15. Департамент мудири вақтинчалик бўлмаганда унинг вазифасини шўъба мудирларидан бири бажаради.


16. Шўъба мудири:

шўъба мутахассислари ишларини мувофиқлаштиради ва шўъбага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

шўъбага биркитилган масалалар бўйича маълумотнома, таҳлилий, статистик ва бошқа материалларнинг, шунингдек, қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг мутахассислар томонидан сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил этади;

қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Ҳукумат қарорларини амалга ошириш бўйича мутахассислар томонидан ташкилий чора-тадбирлар ёки назорат режалари тайёрланишини, уларнинг Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ёки унинг ўринбосарлари томонидан тасдиқланишини мувофиқлаштиради, эришилган натижаларнинг мониторингини доимий равишда таъминлайди;

масалаларни ўрганиб чиқишни мувофиқлаштиришни ва тегишли давр учун мутахассислар, Департамент ва Вазирлар Маҳкамасининг тасдиқланган иш режаларида назарда тутилган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлайди, танқидий таҳлил асосида тегишли таклифларни кўриб чиқиш учун Департамент мудирига ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига киритади;

иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари, соҳалари ва секторлари, шунингдек, республика ҳудудлари бўйича туркумланган маълумотлар базасининг мутахассислар томонидан яратилиши ва юритилиши юзасидан назоратни амалга оширади;

маълумотнома материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирига, унинг ўринбосарига, шунингдек, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;

ислоҳотларни чуқурлаштириш, шунингдек, Департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Департамент мудирига тақдим этади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ҳамда идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, шўъба юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда қатнашади;

Департамент мудири топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади, шунингдек, ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини уларни зарур даражада тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади;

жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, ўзининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;

вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.


17. Департаментнинг бош мутахассиси:

ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифларнинг ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материалларни ва эксперт хулосаларни тайёрлайди, шунингдек, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур тарзда келишилишини таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирига, шўъба мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда - Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳамда унинг ўринбосарларининг иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки республика ҳудудлари бўйича топшириқларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини шакллантиришни ва юритишни, унинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини ташкил қилади;

тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари марказий аппаратлари (иқтисодий, молиявий ва юридик хизматлар)нинг таркибий бўлинмалари ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганиб боради, уларнинг коллегиал органлари мажлисларида қатнашади, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;

ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек, ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини уларни зарур даражада тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;

тегишли масалалар бўйича етакчи мутахассиснинг фаолиятини назорат қилади;

жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, ўзининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;

вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.


18. Департаментнинг етакчи мутахассиси:

ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифларнинг ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материалларни ва эксперт хулосаларни тайёрлайди, шунингдек, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур келишилишини таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирига, шўъба мудирига ва бош мутахассисга, шунингдек, белгиланган тартибда - Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳамда унинг ўринбосарларининг иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки республика ҳудудлари бўйича топшириқларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини шакллантиришни ва юритишни, унинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини ташкил қилади;

тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари марказий аппаратлари (иқтисодий, молиявий ва юридик хизматлар)нинг таркибий бўлинмалари ишларининг аҳволи ва натижадорлигини доимий равишда ўрганиб боради, улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади.

ўзига бириктирилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

шўъба мудири билан келишган ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади;

жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, ўзининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;

вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.


19. Инспектор Департаментда иш юритишни амалга оширади, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлашга ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)











































Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск