Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.03.2016 й. 81-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг ахборот-таҳлил департаментлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.03.2016 й.

N 81



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ИЖРО ЭТУВЧИ

АППАРАТИНИНГ АХБОРОТ-ТАҲЛИЛ

ДЕПАРТАМЕНТЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида" 2015 йил 23 июлдаги ПҚ-2374-сон қарорига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг ахборот-таҳлил департаментлари фаолиятини янада такомиллаштириш, иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялаш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, ижтимоий ва маънавий соҳаларда кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган вазифаларни амалга оширишда уларнинг масъулиятини ва мувофиқлаштирувчи ролини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;

Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низом ҳамда Архитектура ишлари ва қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низом 5 ва 5а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари тегишли ахборот-таҳлил департаментлари раҳбарлари ва мутахассисларининг функционал вазифалари тақсимотини бир ҳафта муддатда тасдиқласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси Р.В. Абдуқодиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 23 мартдаги

81-сон қарорига

7-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ахборот-таҳлил департаментлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2004 йил 1 декабрдаги 561-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарорига илова I бўлимининг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 3-4-сон, 18-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ахборот-таҳлил департаментлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2007 йил 22 мартдаги 56-сон қарори.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида" 2008 йил 9 апрелдаги ПҚ-834-сон қарори)" 2008 йил 20 майдаги 100-сон қарорига илованинг 5 ва 9-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 5-сон, 19-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ахборот-таҳлил департаментлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2008 йил 3 сентябрдаги 199-сон қарори.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2011 йил 11 ноябрдаги 299-сон қарори.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2012 йил 30 августдаги 255-сон қарори.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2012 йил 30 августдаги 256-сон қарори.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида" 2014 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-378-сон Қонуни)" 2015 йил 31 мартдаги 74-сон қарорига илованинг 4, 8, 12, 16, 18 ва 19-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 3-сон, 22-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)





































Время: 0.1759
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск