Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.12.2017 й. 989-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 15 декабрдаги

989-сон қарорига

ИЛОВА



Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий

ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил

департаменти тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси аппарати деб аталади) таркибий бўлинмаси ҳисобланади.


2. Департамент фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсатини, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратини ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий материаллар билан таъминлашга йўналтирилган.


3. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.


4. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.

Департамент ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига бўйсунади, айни вақтда Департаментнинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштириб борилади.


5. Департамент ўз фаолиятини:

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича - Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, тижорат банклари ҳамда бошқа вазирликлар, идоралар, ташкилотлар;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги, шунингдек, туманлар ва шаҳарлардаги Халқ қабулхоналари фаолияти масалалари бўйича - Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати;

Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш, чегарабўйи муаммоларини ҳал қилиш, нолегал миграция, республика ҳудудига товарлар ва контрафакт маҳсулотлар олиб кирилишининг олдини масалалари бўйича - Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, "Давергеодезкадастр", Давлат божхона қўмитаси, Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси, "Ўзархив" агентлиги, бошқа вазирликлар, идоралар, ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

Департаментга ушбу Низомга мувофиқ юкланган вазифалар ва функциялар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимликлари аппаратларининг тегишли ахборот-таҳлил гуруҳлари ва бошқа таркибий бўлинмалари орқали амалга оширилади.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари аппаратларининг ахборот-таҳлил гуруҳлари ва ташкилий-назорат гуруҳлари (ижро интизоми борасида) тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимларига ва Департаментга ҳисобот берадилар.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари аппаратларининг ахборот-таҳлил гуруҳлари раҳбарлари лавозимига Бош вазирнинг биринчи ўринбосари билан келишган ҳолда, тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан тайинланади.



2-БОБ. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


7. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

а) ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш соҳасида:

асосий иқтисодий кўрсаткичлар динамикаси, таркибий ва институционал туб ўзгаришлар ва маҳаллий бюджетлар ижросининг тизимли мониторингини олиб бориш;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари, мақсадли давлат дастурлари, Ўзбекистон Республикасининг қабул қилинган қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларининг ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий-амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик устувор вазифаларидан келиб чиқиб, шунингдек, ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослиги ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрини, шаҳарлар ва туманларни жадал ва комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

аҳолининг даромадлари ўсишини ва харид қилиш қобилияти даражасини оширишни ва ички истеъмол бозорини тўлдиришни таъминлаш масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

тадбиркорликни жадал ривожлантириш, хусусий мулк манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқлари ва уларнинг манфаатларига риоя этилиши кафолатларини таъминлаш учун ҳудудий бошқарув органлари масъулиятини ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил қилиш;

ҳудудлар иқтисодиётининг барқарор ва мувозанатли фаолиятини таъминлаш, ҳар бир ҳудуднинг минерал-хомашё ресурсларидан, меҳнат ва ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали фойдаланиш, маҳаллий бюджетлар даромад қисмини кенгайтиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларнинг субвенцияга қарамлигини қисқартириш, корхоналарнинг молиявий барқарорлигини ошириш, ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини яхшилаш чора-тадбирлари амалга оширилишини ташкил этиш;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида, шаҳарлар ва туманларда жамиятни демократлаштириш жараёнларини ҳамда мамлакат саноатини технологик жиҳатдан модернизациялашни, иқтисодиётда, аввало, саноат ва қишлоқ хўжалигида таркибий ўзгаришларни чуқурлаштириш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларнинг ишлаб чиқиладиган иқтисодий кўрсаткичлари прогнозлари, шу жумладан ялпи ҳудудий маҳсулот, саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмлари, инвестицияларни жалб этиш, савдо айланмаси, экспорт, истеъмол нархлари индекси, бандлик кўрсаткичлари асосланганлигини эксперт жиҳатидан баҳолаш;

ҳудудларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат раҳбарияти иштирокида учрашувлар, сессиялар ўтказилиши билан боғлиқ материалларни тайёрлаш ва умумлаштириш;

б) ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилиши мониторинги соҳасида:

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда ҳудудларнинг саноат салоҳиятини жадал ривожлантириш, минерал хомашё ва қишлоқ хўжалиги хомашёсини саноат йўли билан янада чуқур қайта ишлаш бўйича юқори технологияли янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, юқори қўшилган қийматга эга рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва шу асосда экспортга етказиб бериладиган маҳсулотлар ҳажми ҳамда турларини кенгайтиришга доир дастурий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

ҳудудларни комплекс ривожлантиришнинг, таркибий қайта ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва минтақа иқтисодиётини диверсификациялашнинг жорий, ўртача муддатли ва узоқ муддатли дастурларини, шу жумладан минтақавий инвестиция дастурларини, саноат салоҳиятини ривожлантириш дастурларини, маҳаллийлаштириш дастурини, муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация қилиш дастурларини, иш ўринлари ташкил этиш ва бандликни таъминлаш дастурларини, қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш, айниқса пахта толаси ва мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича дастурларни, хизматлар соҳасини ривожлантириш дастурларини ҳамда бошқа ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишни ташкил этиш;

шаҳарлар, туманлар, вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетлари параметрлари билан боғлиқ ҳолда, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ишлаб чиқилаётган дастурларини молиялаштиришнинг аниқ манбаларини белгилаш;

ҳудудлар иқтисодиётининг рақобатбардошлигини тубдан ошириш, экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, фермер хўжаликлари, тадбиркорлик субъектларининг экспортдаги иштирокини ҳар томонлама рағбатлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини ташкил этиш;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланишини ташкил этиш;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шаҳар ва туманларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденциялари ҳамда даражасини комплекс таҳлил қилиш, мавжуд номутаносибликларни, захиралар ва ишлаб чиқаришга жалб этилмаган минерал-хомашё ресурслари, меҳнат ва ишлаб чиқариш салоҳиятини аниқлаш;

ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари бажарилиши мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш, ушбу дастурларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишига тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни аниқлаш ҳамда уларни тезкор ҳал этиш бўйича таклифлар киритиш;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ва бошқа ҳудудий дастурларнинг амалга ошириши ва унинг натижадорлиги мониторинги ва таҳлили тизимини такомиллаштириш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш даражасини баҳолашнинг самарали методлари ва индикаторларини жорий этиш;

ҳудудлар иқтисодиёти ва ижтимоий соҳасини ривожлантиришнинг жорий ҳолати бўйича комплекс таҳлилий материаллар, шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш, илгари қабул қилинган ҳудудий дастурларга тузатишлар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослиги ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама экспертизадан ўтказиш, шу жумладан уларнинг ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига қисқа муддатли ва узоқ муддатли таъсирини комплекс баҳолаш;

в) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва республика Ҳукуматининг ҳудудларни ривожлантиришнинг тизимли муаммолари бўйича топшириқлари амалга оширилишини назорат қилиш соҳасида:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги, шунингдек, туманлар ва шаҳарлардаги Халқ қабулхоналари билан биргаликда мурожаатлар учун асос бўлгани тизимли ҳуқуқбузарликлар сабаблари ҳамда шароитларини аниқлашни таҳлил қилиш, таҳлил якунлари бўйича дастурлар, шунингдек, ушбу ҳуқуқбузарликлар сабаблари ва шароитларини бартараф этишга қаратилган ташкилий-амалий чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиқиш;

маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашини такомиллаштириш бўйича амалий чоралар ва таклифлар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати раҳбариятининг республика ҳудудларига ташрифлари якунлари бўйича топшириқларига доир маълумотлар базасини шакллантириш, шунингдек, топшириқлар бажарилиши жорий мониторинги ва назоратини амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати раҳбарияти иштирокида ҳудудларда ўтказилган учрашувлар, сессиялар якунлари бўйича қабул қилинган ҳужжатларни таҳлил қилиш;

муҳим иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, ҳудудларни янада ривожлантириш масалалари юзасидан аҳолининг фикри ҳамда қонуний талабларини мунтазам равишда ўрганиш ва таҳлил қилиш;

аҳолининг фикри ҳамда қонуний талабларини ўрганиш ва таҳлил қилиш натижаларини ҳисобга олган ҳолда тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи органлар билан биргаликда ўткир муаммоларни бартараф этиш бўйича амалий чоралар, шунингдек, қонунчиликни янада такомиллаштириш, зарур ҳудудий дастурлар ишлаб чиқиш ёки амалдаги дастурларга тузатишлар киритишга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

аҳоли билан ўзаро ҳамкорлик ва мулоқотни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини ўз вақтида сифатли кўриб чиқилишини таъминлаш масалалари бўйича маҳаллий ижро этувчи органлар фаолияти самарадорлигини таҳлил қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати раҳбариятининг республика ҳудудларига ташрифлари билан боғлиқ таҳлилий материаллар тайёрлаш;

маҳаллий ижро этувчи органларда ижро интизомининг аҳволини таҳлил қилиш;

г) аҳоли ҳаёти сифати ва даражасини ошириш соҳасида:

демографик жараёнларни ва ҳудудлар аҳолиси жинси ва ёши, бандлик даражаси ва таркиби бўйича тизимли асосда таҳлил қилиш;

жойларда, айниқса, қишлоқ жойларда аҳоли бандлигининг ҳолатини чуқур таҳлил қилиш ва шу асосда меҳнат бозорини ривожлантириш ва бошқариш, демографик омилларни ва ҳудудлар иқтисодиётини ривожлантириш истиқболларини, ишлаб чиқариш кучларини мақбул жойлаштириш ва янги иш ўринлари ташкил этишни ҳисобга олган ҳолда, ишга жойлаштиришнинг илғор шаклларини жорий этиш ҳисобига аҳоли, айниқса ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;

аҳолининг даромадлари ўсишини таъминлаш, харид қилиш қобилияти даражасини ошириш ва ички истеъмол бозорини тўлдириш масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

аҳолига тиббий, таълим ва ижтимоий-маданий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш, аҳолининг айрим қатламларини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

муҳандислик, йўл-транспорт ва телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, транспорт хизмати кўрсатишни янада яхшилаш, кўрсатилаётган уй-жой-коммунал хизматлар даражаси ва сифатини тубдан ошириш, сифатли ичимлик сув ва санитария жиҳатидан тозалаш тизими билан таъминлаш, аҳоли пунктларини ободонлаштириш, уй-жой шароитларини яхшилаш, арзон ва қулай уй-жой билан таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт тармоқларини ривожлантириш дастурлари, аҳоли бандлигини таъминлаш, арзон ва қулай уй-жой қуриш дастурлари амалга оширилиши, шунингдек, демографик жараёнлар динамикаси ва аҳолининг ҳаёт даражаси, амалга ошириладиган маданий-маърифий ишларнинг ҳолати ва натижалари тўғрисида таҳлилий материаллар тайёрлаш;

аҳолини электр энергияси, табиий газ ва кўмир билан узлуксиз таъминлаш ҳолатини ўрганиш ва таклифлар киритиш;

д) Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш соҳасида:

Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш, чегарабўйи муаммоларини ҳал қилиш, нолегал миграция, республика ҳудудига товарлар ва контрафакт маҳсулотлар олиб кирилишининг олдини масалалари бўйича вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикасининг чегарабўйи ҳудудида юзага келиши мумкин бўлган вазиятнинг ҳар томонлама ва чуқур ўрганилишини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини белгилаш, ўзгартириш, муҳандислик-техник жиҳатдан жиҳозлаш, шунингдек, чегарабўйи муаммоларини ҳал қилиш ишларини самарали ташкил этиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш билан боғлиқ комплекс чора-тадбирлар кўриш;

халқаро ҳамкорлик, норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш масалалари бўйича архив, картография материалларини ва бошқа материалларни йиғиш, умумлаштириш, туркумлаш ва ҳар томонлама таҳлил қилиш бўйича комплекс ишларни ташкил этиш;

е) "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:

"йўл хариталари"га киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, мутасаддилик қилинадиган ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан, шунингдек, тегишли тармоқларда ва республика ҳудудларидаги муаммоли масалалар бўйича таклифлар тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга ташрифи ва республика ҳудудларига сафарлари натижалари бўйича Департамент ваколатига кирувчи масалалар юзасидан тасдиқланган "йўл хариталари" бажарилишининг тизимли назоратини таъминлаш;

"йўл хариталари" амалга оширилиши тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, мутасаддилик қилинадиган ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботлари, муфассал ахборотлар, материаллар мунтазам тақдим этилишини таъминлаш ҳамда муҳокама қилиш учун Вазирлар Маҳкамаси мажлисига киритиш;

уйма-уй юриш ва аҳоли билан учрашувларда энг қуйи даража - маҳаллада аниқланган долзарб муаммолар якунлари бўйича туманларни (шаҳарлар) ривожлантиришга доир "йўл хариталари"ни ишлаб чиқишга кўмаклашишни таъминлаш;

ҳудудларда "йўл хариталари"нинг амалга оширилиши самарадорлигини ҳар томонлама танқидий таҳлил қилиш ва умумлаштириш.


8. Департамент ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг топшириқлари ижроси мунтазам равишда ўрганилиши ва назорат қилинишини таъминлайди, Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун тегишли таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ижро интизомининг ҳолатини таҳлил қилади, таҳлил натижалари ҳақида Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, Бош вазирнинг биринчи ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;

Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри манфаатларига дахл қилувчи бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказади ва келишади;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари лойиҳаларининг комплекс ва сифатли ишлаб чиқилиши ва тайёрланишини, шунингдек, уларнинг манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан келишилишини таъминлайди;

қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ҳамда Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича уларни ҳимоя қилишни ташкил этади;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлаш билан боғлиқ масалаларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотларнинг фаолияти мувофиқлаштирилишини ташкил этади;

Вазирлар Маҳкамасининг қарорини талаб қиладиган масалалар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг таклифлари кўриб чиқилишини ташкил этади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари билан ўзаро ҳамкорлик қилишини таъминлайди;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари лойиҳаларини эксперт жиҳатдан пухта ишлаб чиқади;

ўз юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича ахборотларни умумлаштиради ва таҳлилий қайта ишлайди, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси учун, шунингдек, уларни Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун тегишли маълумотнома, таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;

ҳудудларни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш масалалари, ҳудудий мақсадли дастурлар бўйича маълумотлар базаси ташкил этилиши, юритилиши ва мунтазам янгиланишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган мажлисларни тайёрлаш, шунингдек, республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси мажлисларини тайёрлаш билан боғлиқ материалларни ишлаб чиқишда ва қарорларни расмийлаштиришда иштирок этади, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли протокол қарорлари ижросини назорат қилишни таъминлайди;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари раҳбарлик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари, идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларининг материаллари тайёрланиши ҳамда уларнинг ўтказилишини ташкил этади, улар томонидан қабул қилинган қарорлар бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, ушбу мурожаатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш ва чоралар кўриш учун юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини қабул қилади.

ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини шакллантириш масалалари бўйича ишчи гуруҳлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари лойиҳалари эксперт жиҳатдан пухта ишлаб чиқилишини, жамоатчилик томонидан муҳокама қилинишини, улар бўйича таклифлар ва хулосалар умумлаштирилишини ташкил этади, уларнинг пухта ишлаб чиқилишини ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг биринчи ўринбосарига кўриб чиқиш учун киритилишини таъминлайди;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ҳузурида ҳимоя қилинишини ташкил этади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқлари ва кўрсатмалари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларидан келиб чиқиб, шунингдек, уларнинг амалга оширилиши самарадорлигини таҳлил қилиш натижаларини ҳисобга олиб, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг қабул қилинган дастурларига зарур тузатишлар ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга оширишни таъминлаш бўйича назорат режалари, тармоқ жадваллари ва бошқа ташкилий чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини таъминлайди;

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари рўёбга чиқарилиши мувофиқлаштирилишини ва мунтазам равишда назорат қилинишини ташкил этади;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари тадбирлари сўзсиз ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлашга қаратилган олдини олувчи чоралар кўради;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари амалга оширилиши мониторингини олиб боради ва таҳлил қилади, натижалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг биринчи ўринбосари кўриб чиқиши учун зарур таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларига юкланган вазифалар бажарилиши бўйича уларнинг фаолияти самарадорлигини таҳлил қилади ва таҳлил натижалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига ушбу раҳбарлар бўйича таклифлар киритади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари аппаратлари фаолиятини таҳлил қилади, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларига тегишли таклифлар киритади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, шунингдек, туманлар ва шаҳарлардаги Халқ қабулхоналари билан биргаликда мурожаатлар учун асос бўлган тизимли ҳуқуқбузарликлар сабаблари ва шароитларини аниқлаш мақсадида таҳлил ўтказади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати раҳбариятининг республика ҳудудларига ташрифлари билан боғлиқ таҳлилий материаллар тайёрлайди;

маҳаллий ижро ҳокимияти органларида ижро интизоми ҳолатини таҳлил қилади;

маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашини такомиллаштириш бўйича амалий чоралар ва таклифлар ишлаб чиқади;

Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш, чегарабўйи муаммоларини ҳал қилиш, нолегал миграция, республика ҳудудига товарлар ва контрафакт маҳсулотлар олиб кирилишининг олдини масалалари бўйича вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштиради;

Ўзбекистон Республикасининг чегарабўйи ҳудудида юзага келиши мумкин бўлган вазиятнинг ҳар томонлама ва чуқур ўрганилишини ташкил этади, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини белгилаш, муҳандислик-техник жиҳатдан жиҳозлаш, шунингдек, чегарабўйи муаммоларини ҳал қилиш ишларини самарали ташкил этиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш билан боғлиқ комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади;

халқаро ҳамкорлик, норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш масалалари бўйича архив ва бошқа материалларни йиғиш, туркумлаш ва ҳар томонлама таҳлил қилиш бўйича комплекс ишларни ташкил этади.

Департамент ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.



3-БОБ. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


9. Департамент ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ахборот-таҳлил департаментларининг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегияси ва дастурларини ишлаб чиқиш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий ва прогнозлаштириш фаолиятини мувофиқлаштириш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари амалга оширилиши масалалари бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг қонун ҳужжатларига зид бўлган ҳужжатларини тўхтатиб туриш ва бекор қилиш тўғрисида таклифлар киритиш;

марказий иқтисодиёт органлари, илмий-тадқиқот марказлари ва институтлар ходимларини, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда ахборот-таҳлилий тадқиқотлар ўтказиш учун эксперт гуруҳлари ташкил этиш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўтказиладиган мажлислар ва йиғилишларда, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари топшириғига биноан эса - давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;

зарурат бўлганда, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини шакллантириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш масалалари ва бошқа масалалар бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

зарур бўлганда, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда келадиган ҳужжатларни қайтариб юбориш.

Департаментнинг зарур материалларни, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва Вазирлар Маҳкамаси Аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Департамент белгилаган муддатларда бажарилиши керак.


10. Департамент:

ўзига юкланган, ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган вазифаларнинг зарур тарзда ва самарали бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва Департамент ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа қонун ҳужжатлари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;

қонунларнинг, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Департаментдаги ишларнинг ҳолати, тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятининг зарур даражада мувофиқлаштирилиши ва назорат қилиниши, Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;

юқори даражадаги хорижий ташрифлар, шунингдек, республика ҳудудларига сафарлар якунлари бўйича Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича тасдиқланадиган "йўл хариталари"нинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;

ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиниши, инвестиция (давлат) дастурлари ҳамда ҳудудларни ривожлантириш дастурлари шакллантирилиши, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари ташкил қилиниши ва ҳал этилиши;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ҳукумат қарорлари лойиҳаларининг давлат манфаатларини таъминлаш, иқтисодий самарадорлик нуқтаи назаридан пухта экспертизадан ўтказилишининг таъминланиши ҳамда улардаги масалаларнинг барча манфаатдор тузилмалар билан ўзаро боғланиши;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг топшириқлари маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан назорат таъминланиши;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши учун жавоб беради.



4-БОБ. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ТУЗИЛМАСИ


11. Департаментнинг тузилмасига Департамент мудири, Департамент мудирининг ўринбосари, шунингдек:

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари шўъбаси;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилиши мониторинги масалалари шўъбаси;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва республика Ҳукуматининг ҳудудларни ривожлантиришнинг тизимли муаммолари бўйича топшириқлари амалга оширилишини назорат қилиш шўъбаси;

Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш масалалари шўъбаси киради.

Ҳар бир шўъба таркибига шўъба мудири, бош ва етакчи мутахассислар киради.

Департамент тузилмасига бир нафар инспектор киради.

Департамент тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.


12. Департамент ишларига Департамент мудири раҳбарлик қилади.


13. Департамент мудири, Департамент мудирининг ўринбосари, шўъба мудирлари ва мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.



5-БОБ. ДЕПАРТАМЕНТ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


14. Департамент ишлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати тўғрисидаги Низомга, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида Иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Департаментнинг иш режалари, Департамент мудири, мудир ўринбосари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.

Департаментнинг иш режалари, Департамент мудирининг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишилади ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланади.

Мудир ўринбосари, шўъбалар мудирлари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари Департамент мудири томонидан тасдиқланади.

Департаментнинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари мутасаддилик қилинадиган давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида, бошқа органлар ва ташкилотларда амалга оширилиши тизимли мониторинги бўйича фаолияти Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси иш режасига асосан комплекс ўрганишлар йўли билан, Вазирлар Маҳкамаси, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати, Комплекс, Департамент мажлисларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказиладиган йиғилишларда ҳисоботларни эшитиш ва маълумотларнинг тегишли банкини юритиш орқали таъминланади.


15. Департамент мудири:

Департаментга бевосита раҳбарлик қилади, ўз ўринбосари ва мутахассислар ишларини ташкил этади ҳамда Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Департаментнинг юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя этилишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатдан ишлаб чиқилишини ташкил этади ва ҳужжатларнинг тайёрланган лойиҳаларига рухсат белгиси (виза) қўяди. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

республиканинг тегишли ҳудудларида иқтисодий ислоҳотлар ҳолати ва натижадорлигининг тизимли мониторинги ташкил этилиши ва маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек, муаммоли масалаларни ҳал этишга доир амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини, республика ҳудудларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари амалга оширилишини таъминлайди;

Департаментнинг тасдиқланган тузилмасига ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимларга тавсия қилинаётган номзодлар бўйича таклифларни, мутахассисларнинг касбий даражасини ва амалий малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда жазолаш чораларини пухта ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишган ҳолда Комплекс раҳбарига кўриб чиқиш учун киритади;

ўринбосар ва мутахассислар ўртасида вазифаларнинг тақсимланишини, шунингдек, Комплекснинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Комплекс раҳбарига киритади, Департамент мудири ўринбосари ва мутахассисларининг иш режаларини тасдиқлайди;

Вазирлар Маҳкамасига келган ва республика Ҳукуматининг қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ва бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан Департаментнинг иш юритиш соҳасига кирадиган масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;

Департаментнинг кадрлар захираси шакллантирилиши ва янгиланишини, кадрлар захирасига киритилган шахслар билан тизимли иш олиб борилиши ташкил этилишини таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ ишларнинг юритилишини таъминлайди;

чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.


16. Департамент мудири вақтинчалик бўлмаган тақдирда унинг вазифасини ўринбосари бажаради.


17. Департамент мудирининг ўринбосари:

тегишли мутахассисларга бевосита раҳбарлик қилади ҳамда ўзига бириктирилган масалалар бўйича Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ҳамда ижро интизомининг ҳолати учун шахсан жавоб беради;

ўзига бириктирилган масалалар бўйича материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил қилади, топшириқларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;

Ўзбекистон Республикасининг қабул қилинган қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини амалга ошириш бўйича мутахассислар томонидан ташкилий чора-тадбирлар ёки назорат режалари тайёрланишини мувофиқлаштиради, уларнинг Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ёки унинг ўринбосари томонидан тасдиқланишини, эришилган натижалар мониторингини доимий асосда таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамаси, Департаментнинг тегишли даврга мўлжалланган иш режаларида, шунингдек, мутахассисларнинг шахсий иш режаларида назарда тутилган масалаларни ўрганиши ва чора-тадбирлар амалга оширилишини мувофиқлаштиришни таъминлайди, танқидий таҳлил асосида Департамент мудири, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига кўриб чиқиш учун таклифлар киритади;

тегишли масалалар бўйича туркумланган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилиши, уларнинг мунтазам равишда тўлдирилиши ва янгилаб борилиши юзасидан назоратни амалга оширади;

материаллар тўғрисида Департамент мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда Бош вазирнинг биринчи ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;

ҳудудларни янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек, тегишли соҳалардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Департамент мудирига тақдим этади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, ўзи юритадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш мақсадида уларни муҳокама қилиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари, олимлар ва мутахассислар билан ўзига бириктирилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади,

Департамент мудирининг топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;

тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларни тақсимлаш бўйича Департамент мудирига таклифлар киритади;

мутахассисларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда жазолаш тўғрисида Департамент мудирига таклифлар тақдим этади;

вазифалар тақсимланишига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.


18. Шўъба мудири:

шўъба мутахассислари ишларини мувофиқлаштиради ва шўъбага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

шўъбага бириктирилган масалалар бўйича маълумотнома, таҳлилий, статистик ва бошқа материаллар, шунингдек, қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг мутахассислар томонидан сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил этади;

Ўзбекистон Республикасининг қабул қилинган қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Ҳукумат қарорларини амалга ошириш бўйича мутахассислар томонидан ташкилий чора-тадбирлар ёки назорат режалари тайёрланишини, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ёки унинг ўринбосарлари томонидан тасдиқланишини мувофиқлаштиради, эришилган натижаларнинг мониторингини доимий равишда таъминлайди;

масалаларни ўрганиб чиқишни мувофиқлаштириш ва мутахассислар, Департамент ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли давр учун тасдиқланган иш режаларида назарда тутилган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлайди, танқидий таҳлил асосида тегишли таклифларни кўриб чиқиш учун Департамент мудирига ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига киритади;

иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари бўйича туркумланган маълумотлар базасининг мутахассислар томонидан яратилиши ва юритилиши юзасидан назоратни амалга оширади;

маълумотнома материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;

ислоҳотларни чуқурлаштириш, шунингдек, Департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Департамент мудирига тақдим этади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ҳамда идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан Департаментнинг иш юритиш соҳасига кирадиган масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;

Департамент мудири топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш, шунингдек, ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш мақсадида уларни кўриб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи органлар, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан ўзига биркитилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади муҳокама қилади;

жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларини қабул қилади, шунингдек, ўз ваколатига кирадиган масалалар юзасидан уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;

вазифалар тақсимланишига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари шўъбаси мудири бир вақтнинг ўзида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан Тошкент шаҳри бўйича масъул ҳисобланади ва бош мутахассисларга республиканинг тегишли ҳудудлари бўйича юкланган функцияларни бажаради.

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилиши мониторинги масалалари шўъбаси мудири ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш борасида ҳокимликлар, вазирликлар ва идоралар ишларини мувофиқлаштиради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва республика Ҳукуматининг ҳудудларни ривожлантиришнинг тизимли муаммолари бўйича топшириқлари амалга оширилишини назорат қилиш шўъбаси мудири Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг республика ҳудудларига ташрифлари учун материаллар тайёрлайди.


19. Департаментнинг бош мутахассиси:

ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифларнинг ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

давлат ва хўжалик бошқарувининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимиятнинг тегишли органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материаллар ва эксперт хулосаларини тайёрлайди, шунингдек, улар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур келишувларни таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирига ва шўъба мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг, иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки республика ҳудудлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳамда унинг ўринбосарларининг топшириқлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини шакллантиришни ва юритишни, унинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини ташкил қилади;

тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари марказий аппаратлари (иқтисодий, молиявий ва юридик хизматлари)нинг таркибий бўлинмалари ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганиб боради, уларнинг коллегиал органлари мажлисларида қатнашади, фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;

ўзига бириктирилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш, шунингдек, ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш мақсадида уларни муҳокама қилиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи органлар ҳамда бошқа ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан ўзига бириктирилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади;

тегишли масалалар бўйича етакчи мутахассиснинг фаолиятини назорат қилади;

жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларини қабул қилади, шунингдек, ўз ваколатига кирадиган масалалар юзасидан уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;

тегишли ҳудудлар бўйича бош мутахассислар Департаментга юкланган вазифаларнинг бажарилишини ташкил этиш учун ҳар ойда жойларга хизмат сафарларига чиқадилар;

вазифалар тақсимланишига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.


20. Департаментнинг етакчи мутахассиси:

ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифларнинг ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материаллар ва эксперт хулосаларини тайёрлайди, шунингдек, улар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур келишувларни таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида Департамент мудири, шўъба мудири ва бош мутахассисга, шунингдек, белгиланган тартибда - Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳамда унинг ўринбосарларининг иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки республика ҳудудлари бўйича топшириқлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини шакллантиришни ва юритишни, унинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини ташкил қилади;

тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари марказий аппаратлари (иқтисодий, молиявий ва юридик хизматлари)нинг таркибий бўлинмалари ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганиб боради, улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;

ўзига бириктирилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

шўъба мудири билан келишган ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи органлар ва бошқа ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг лойиҳаларини тайёрлаш мақсадида уларни муҳокама қилади;

жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларини қабул қилади, шунингдек, ўз ваколатига кирадиган масалалар юзасидан уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;

вазифалар тақсимланишига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.


21. Инспектор Департаментда иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланиши ва архивда сақлашга ўз вақтида топширилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)
















































Время: 0.1555
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск