ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Паррандачилик. Асаларичилик. Балиқ овлаш ва балиқчилик /

Суғориш тармоқлари (каналлар)да балиқ етиштириш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 12.11.2018 й. 3086-сон билан рўйхатга олинган Қишлоқ хўжалиги вазирининг 09.10.2018 й. 52-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 12 ноябрда 3086-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

қишлоқ хўжалиги вазирининг

2018 йил 9 октябрдаги

52-сон буйруғига

ИЛОВА



Суғориш тармоқлари (каналлар)да балиқ

етиштириш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 апрелдаги ПҚ-3657-сон "Балиқчилик тармоғини жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ суғориш тармоқларида (каналларда) (бундан буён матнда суғориш тармоғи деб юритилади) балиқ етиштириш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Суғориш тармоғида балиқ етиштириш суғориш тармоғининг чуқурлиги ёки саёзлигидан келиб чиққан ҳолда қафасларда ёки суғориш тармоғининг қирғоқларини тўр билан тўсиш орқали амалга оширилади.


2. Суғориш тармоқларида балиқ етиштириш:

қафасларда балиқ етиштириш даврида суғориш тармоғидаги сувнинг сатҳи 2,5 метрдан кам бўлмаган жойларда;

сув сатҳи 2,5 метрдан паст бўлган жойларда суғориш тармоғининг қирғоқларини тўр билан тўсиш йўли орқали амалга оширилади.

Балиқ етиштириш суғориш тармоғининг техник ҳолатига ҳамда сув оқимига таъсир кўрсатмайдиган жойларда амалга оширилиши шарт.



2-БОБ. СУҒОРИШ ТАРМОҒИДА БАЛИҚ

ЕТИШТИРИШНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ


3. Суғориш тармоқларида балиқ етиштиришни режалаштираётган шахс балиқ етиштиришдан олдин тегишли ҳудуддаги Туман ирригация бўлимини ёзма равишда хабардор қилади. Бунда балиқ етиштириш режалаштирилаётган суғориш тармоғининг аниқ жойи, суғориш тармоғига жойлаштириш режалаштирилаётган қафаснинг ёки тўр билан тўсиш режалаштирилаётган қирғоқнинг ўлчамлари ҳақидаги маълумотлар тақдим қилинади.


4. Туман ирригация бўлими балиқ етиштириш режалаштирилаётган суғориш тармоғидан фойдаланиш ҳамда у билан боғлиқ масалалар юзасидан тегишли тавсиялар беради.


5. Туман ирригация бўлими балиқ етиштиришни режалаштираётган шахсни суғориш тармоғида бажарилиши режалаштирилган таъмирлаш ишлари ҳамда бошқа амалга оширилиши лозим бўлган ташкилий ишлар ҳақида олдиндан огоҳлантириши зарур.



3-БОБ. СУҒОРИШ ТАРМОҚЛАРИДА БАЛИҚ

ЕТИШТИРИШ УСУЛЛАРИ


6. Қафас суғориш тармоғидаги сув оқимининг тезлиги секундига 10 сантиметрдан кўп бўлмаган, шунингдек суғориш тармоғидаги сувнинг чуқурлиги 2,5 метрдан кам бўлмаган жойларга жойлаштирилади.


7. Суғориш тармоқларида қафаслар алоҳида ёки секцияли ёхуд бир-бирига боғланган ҳолда ўрнатилади ҳамда суғориш тармоғининг қирғоғига маҳкамланади. Бунда қафас суғориш тармоғини энининг учдан бир қисмидан ошмаслиги керак.


8. Қафас суғориш тармоғининг кенглиги, чуқурлиги ҳамда ундаги сув оқимининг тезлигидан келиб чиққан ҳолда турли ҳажм ва шаклларда тайёрланади.


9. Суғориш тармоқларига балиқ чавоқларини жойлаштиришдан олдин сувнинг гидрокимёвий ҳолати ўрганилади.


10. Балиқ чавоқларини суғориш тармоғидаги сувга туширишдан олдин балиқ чавоқлари сақланаётган сувнинг ҳарорати суғориш тармоғи сувининг ҳароратига тенглаштирилади.


11. Суғориш тармоқларида балиқ етиштиришда фойдаланиладиган қафас ва тўрлар капрон ёки пишиқ сунъий толадан тўқилган ёхуд тайёрланган бўлиши, шунингдек қафас ёки тўр тешикларининг катталиги унда етиштирилиши режалаштирилаётган балиқ чавоқлари ҳажмидан келиб чиққан ҳолда 6 миллиметрдан - 2 сантиметргача ўлчамда бўлиши тавсия этилади.


12. Суғориш тармоғига жойлаштириладиган қафаслар темир ёки пластмассадан фойдаланган ҳолда тайёрланган бўлиши керак. Бунда қафас суғориш тармоғининг чуқур бўлган жойларида сув остига чўкиб кетишини олдини олиш мақсадида, қафаснинг сув устидаги қисмига бочка, пластмасса труба ёки пластмасса қопланган пўкак понтонлар, шунингдек уни сув остига тушиб кетмаслигини таъминловчи материаллар маҳкамланиши лозим.


13. Балиқ етиштириш суғориш тармоғининг саёз бўлган ҳамда сув оқимига халақит қилмайдиган жойларидаги қирғоқларни тўр билан тўсиш йўли орқали амалга оширилади.


14. Суғориш тармоғини қирғоқларда ҳамда сув тубида ўсган ўсимликлардан тозалаш ҳамда сувнинг тўсиқларсиз оқишини таъминлаш мақсадида, ушбу суғориш тармоғининг 1 километр бўлган масофадаги қисмига 100-150 дона 1 йиллик ўт билан озуқаланадиган балиқ чавоқларини ташлаш тавсия этилади.


15. Суғориш тармоқларида етиштирилаётган балиқлар омухта ем билан озиқлантирилади.


16. Суғориш тармоқларида балиқ етиштиришда суғориш тармоғи ва унинг қирғоқларига салбий таъсир этувчи ишларни (қазиш ва қурилиш ишларини) амалга оширишга йўл қўйилмайди.


17. Балиқ етиштириш суғориш тармоғи гидротехник иншоотларидан камида 100 метр узоқ масофада амалга оширилади.


18. Суғориш тармоғида балиқ етиштираётган шахс балиқларни етиштириб бўлгандан кейин, шунингдек балиқ етиштириш мавсуми тугаганда, у томондан суғориш тармоқларида ўрнатилган қафас ва бошқа мосламаларни йиғиб олиши шарт.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


19. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 13 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 19 ноябрь, 46-сон, 896-модда











































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск