ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг 14.11.2018 й. "Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУДИНИНГ

ҚАРОРИ

14.11.2018 й.



"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФУҚАРОЛИК ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИ,

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЙ

ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИ ВА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ МАЪМУРИЙ СУД ИШЛАРИНИ

ЮРИТИШ ТЎҒРИСИДАГИ КОДЕКСИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН    РЕСПУБЛИКАСИ    ҚОНУНИ

ЛОЙИҲАСИНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИГА

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раис Б. Мирбобоев, судьялар А. Гафуров, С. Кошаева, Б. Миралимов, Г. Пиржанов, К. Улжаев ва Ф. Каюмовдан иборат таркибда, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 83-моддасига ва "Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни 14-моддасига амал қилган ҳолда "Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш ҳақидаги ишни очиқ мажлисида кўриб чиқди.

Масала "Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонунининг 25-моддасига мувофиқ, фуқаро С. Якубжановнинг Конституциявий судга мурожаати муносабати билан судьялар А. Гафуров, С. Кошаева ва Б. Миралимовнинг ташаббуси билан киритилди.

Конституциявий суд мазкур масала юзасидан маърузачи судья С. Кошаеванинг ахборотини тинглаб ва иш бўйича мавжуд ҳужжатларни ўрганиб,


АНИҚЛАДИ:


Фуқаро С. Якубжанов Конституциявий судга йўллаган мурожаатида Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс 143-моддасининг иккинчи ва тўртинчи қисмларидаги суд мажлисининг аудиоёзуви (овоз ёзуви) суд рухсати билан амалга ошириладими ёки бу мажлис залида ҳозир бўлганларнинг ҳуқуқими, деган савол билан мурожаат қилиб, шарҳ беришни сўраган.

Ушбу мурожаатни ўрганиш жараёнида Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс 143-моддасининг иккинчи қисмида "суд ташаббусига кўра ёки маъмурий суд ишларини юритиш иштирокчиларининг илтимосномасига кўра суд мажлисининг аудио ёки видеоёзуви амалга оширилиши мумкин" деб кўрсатилган.

Ушбу модданинг тўртинчи қисмида эса "мажлис залида ҳозир бўлганлар ёзма қайдлар қилиш, стенограмма олиб бориш ва овоз ёзиб олиш ҳуқуқига эга. Суд мажлисининг фототасвирига, видеоёзувига, шунингдек радио ва телевидение орқали трансляция қилинишига ишни кўраётган суднинг рухсати билан йўл қўйилади" деб белгиланган.

Ушбу моддада "аудиоёзув" ва "овоз ёзиб олиш" бир маънони англатадиган икки иборанинг қўлланилиши Ўзбекистон Республикасининг "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Қонуни 21-моддаси талабларига мос эмас.

Айнан шундай ҳолат, яъни суд жараёнида аудиоёзувни амалга ошириш бўйича тартиб Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 165-моддасининг иккинчи ва тўртинчи қисмларида ҳам мавжуд.

Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс 143-моддасининг иккинчи қисми ва Иқтисодий процессуал кодекс 165-моддасининг иккинчи қисмидаги талаблар суд ишларини юритиш иштирокчиларининг ҳуқуқлари чекланишига олиб келади ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларига мувофиқ эмас. Бу агар суд ишларини юритиш иштирокчисининг илтимосномаси қаноатлантирилмаса унинг овоз ёзиб олиш ҳуқуқи бўлмайди, ваҳолонки, мажлис залида ҳозир бўлган ҳар қандай шахс суднинг рухсатисиз овоз ёзиб олиш ҳуқуқига эга эканлигини англатади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 113-моддасида "Ҳамма судларда ишлар очиқ кўрилади. Ишларни ёпиқ мажлисда тинглашга қонунда белгиланган ҳоллардагина йўл қўйилади" деб белгиланган. Конституциянинг ушбу моддаси мазмунидан маъмурий, иқтисодий ва бошқа ишлар бўйича одил судлов, асосан, суд муҳокамасининг ошкоралиги принципига мувофиқ амалга оширилиши лозим, деган хулоса келиб чиқади.

Бироқ Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс 143-моддасининг иккинчи қисми ва Иқтисодий процессуал кодекс 165-моддаси иккинчи қисмининг мазмунига кўра, суд ишларини юритиш иштирокчисининг илтимосномасини муҳокама қилиб, суд овоз ёзиб олишга рухсат бериши ёки рухсат бермаслиги мумкин. Ваҳолонки, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс 143-моддаси тўртинчи қисми ва Иқтисодий процессуал кодекс 165-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ, мажлис залида ҳозир бўлганлар суднинг рухсатисиз овоз ёзиб олиш ҳуқуқига эга.

Шундай қилиб, қайд этилган нормаларда суд муҳокамасининг ошкоралиги принципига риоя қилинмасдан суд ишларини юритиш иштирокчиларининг ҳуқуқи чекланиб, уларга суд мажлисида овоз ёзиб олишга суднинг рухсати талаб этилиши, суд мажлиси залида ҳозир бўлганларга эса суднинг рухсатисиз овоз ёзиб олиш ҳуқуқи берилган.  

Бундан ташқари, юқорида қайд қилинган кодексларнинг суд мажлисида овоз ёзиб олиб бориш бўйича нормалари Фуқаролик процессуал кодекси нормаларидан фарқ қилади. Яъни Фуқаролик процессуал кодекси 208-моддаси тўртинчи ва олтинчи қисмларида суд мажлисининг овоз ёзувини олиб борилишига суд процесси иштирокчиларининг илтимосномаси билан ҳамда тарафларнинг розилиги ва суд мажлисида раислик қилувчининг рухсати билан йўл қўйилади, деб белгиланган.

Юқорида баён қилинганлардан келиб чиқиб ва "Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонунининг 14, 31, 32, 33-моддаларига, "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5, 26-моддаларига амал қилган ҳолда, Конституциявий суд


ҚАРОР ҚИЛДИ:


1. Суд мажлисида овоз ёзиб олишни амалга ошириш ягона тартибини белгилаш ҳамда суд ишларини юритиш иштирокчиларининг овоз ёзиб олишни амалга ошириш ҳуқуқи чекланишини бартараф этиш мақсадида "Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси қонунчилик ташаббуси тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритилсин (илова қилинади).


2. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси С. Кошаева ушбу қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида кўриб чиқилаётганида иштирок этиш учун вакил этиб тайинлансин.


3. Ушбу қарор "Халқ сўзи", "Народное слово" газеталари ва "Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонунининг 33-моддасида белгиланган Конституциявий суднинг ҳужжатлари эълон қилинадиган расмий манбаларда эълон қилинсин.



Ўзбекистон Республикаси

Конституциявий суди



"Халқ сўзи", 2018 йил 16 ноябрь










































Время: 0.0133
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск