язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Ноябрь, 2018 й./ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.11.2018 й. ПҚ-4016-сон "Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

14.11.2018 й.

N ПҚ-4016



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



1. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг интеллектуал мулк бозорини шакллантириш ва ривожлантириш тўғрисида МДҲ иштирокчи-давлатларнинг ҳукумат раҳбарлари Кенгаши йиғилишида 2018 йил 1 июнь куни Душанбе шаҳрида имзоланган Битим тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги юқорида кўрсатилган халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул марказий ваколатли орган, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Адлия вазирлиги ўзларига тааллуқли қисми бўйича масъул ваколатли органлар этиб белгилансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун Ўзбекистон Республикаси томонидан зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги тўғрисида ва уни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органлар ҳақида тегишли билдиришномани юборсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга кирганидан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 14 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 19 ноябрь, 46-сон, 890-модда