Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 23.03.2016 й. 81-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 23 мартдаги

81-сон қарорига

3-ИЛОВА



Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё,

нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари

ахборот-таҳлил департаменти тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.


2. Департаментнинг фаолияти Вазирлар Маҳкамасини, унинг Раёсатини, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратини минерал хом ашё ва углеводородларни қидириш ва қазиб олиш; металлургия ва қимматбаҳо металлар; ёқилғи-энергетика комплексини; кимё ва нефть-кимё саноатини ривожлантириш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий материаллар билан таъминлашга йўналтирилган.


3. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.


4. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.

Департамент ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарига бўйсунади, айни бир пайтда унинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштириб борилади.


5. Департамент ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.



II. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

а) минерал хом ашё ва углеводородларни қидириш ва қазиб олиш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сон қарорида белгиланган вазифаларга мувофиқ геология-қидирув ишларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда ер ости бойликларидан самарали фойдаланиш ва минерал хом ашё қазиб олиш талабларини ҳисобга олган ҳолда, ҳудудларни комплекс геологик ўрганиш, энг аввало, углеводород хом ашё, асл, рангли, нодир металлар ва уран, шунингдек минерал хом ашёнинг бошқа турларини, чучук ва минерал ер ости сувларини қидириш ва разведка қилиш самарадорлигини оширишни таъминлайдиган фойдали қазилмаларнинг геологик захираларини прогнозлаштиришнинг замонавий технологиялари ва илғор методларини жорий этиш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

республиканинг истиқболли минтақаларида минерал хом ашё ва углеводородлар геология-қидирув ишлари ва уларни қазиб олишнинг комплекс дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шунингдек ушбу дастурлар амалга оширилиши мониторинги олиб борилишини таъминлаш;

ер остини геологик ўрганиш, минерал хом ашёни ва углеводородларни қазиб олиш ва қайта ишлаш соҳасида мақсадли дастурларни, маҳсулот тақсимотига оид битимлар лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан қарорлар қабул қилиш учун экспертиза ўтказиш ва тавсиялар тайёрлаш;

ер ости бойликларини геологик ўрганиш, улардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, минерал хом ашё базасини тиклаш соҳасида давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;

геология, ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, минерал хомашё ва углеводородларни қазиб олиш соҳасида ислоҳотлар амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;

геология-қидирув ишлари дастурлари амалга оширилиши мониторингини ҳамда фойдали қазилмаларнинг асосий турлари захиралари ва ресурсларини ўз вақтида кўпайтириш чора-тадбирлари натижадорлиги таҳлил қилинишини таъминлаш;

ягона техника сиёсатини ўтказиш, геология ва нефть-газ тармоғининг геология-қидирув, бурғулаш ва қазиб олиш корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни таҳлил қилиш ва таклифлар тайёрлаш;

ҳужжатлар айланиши, ҳисоб ва ҳисобот тизимига, геология тармоғи ташкилотларининг молия-хўжалик фаолиятига, ходимларни бошқаришга, ишлаб чиқариш-технология жараёнларига асосан маҳаллий замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш бўйича ислоҳотларнинг амалга оширилиши тизимли ва комплекс ўрганилишини ташкил этиш;

минерал хомашё ва углеводородларни қидириш ва қазиб олиш соҳасига хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурларнинг ҳар томонлама таҳлил қилиниши ва комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурлар амалга оширилишини мувофиқлаштириш, уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш, шунингдек тасдиқланган параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;

б) металлургия ва қимматбаҳо металлар соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизациялаш ва диверсификациялашни таъминлаш чора-тадбирлари дастури тўғрисида" 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сон Фармонида белгиланган вазифаларга мувофиқ металлургия саноати корхоналарининг ишлаётган қувватларини техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқаришнинг янги қувватларини яратишга, модернизациялашга йўналтирилган барқарор ва мувозанатли ривожлантиришнинг мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2015-2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сарфи ҳажмини қисқартириш, энергияни тежовчи технологияларни жорий этиш чора-тадбирлар дастури тўғрисида" 2015 йил 5 майдаги ПҚ-2343-сон қарорига мувофиқ маҳаллий хомашё базасини кенгайтириш ва замонавий энергия самарадор ва энергияни тежовчи технологияларни жорий этиш, хомашё ва ярим фабрикатларни янада чуқур қайта ишлаш, шунингдек ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ва чиқарилаётган маҳсулотлар таннархини пасайтириш йўли билан жаҳон бозорларида ва минтақавий бозорларда талаб барқарор бўлган рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмлари ва турлари янада кенгайтирилишини таъминлаш;

манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда металлургия саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишнинг энг муҳим балансларини ишлаб чиқиш, уларнинг бажарилишини назорат қилиш;

ягона техника сиёсатини олиб бориш, металлургия ишлаб чиқаришлари корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни таҳлил қилиш ва улар бўйича таклифлар тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиётнинг реал секторида ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш чора-тадбирлари тўғрисида 2014 йил 3 апрелдаги ПҚ-2158-сон қарорига мувофиқ ҳужжатлар айланиши, ҳисоб ва ҳисобот тизимига, металлургия саноати ташкилотларининг молия-хўжалик фаолиятига, ходимларни бошқаришга, ишлаб чиқариш-технология жараёнларига асосан маҳаллий замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш бўйича ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2015-2019 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида" 2015 йил 11 февралдаги ПҚ-2298-сон қарорида белгиланган ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини янада чуқурлаштиришга, тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтиришга, маҳаллий хомашё ресурслари базасида импортнинг ўрнини босувчи ва ички бозорни зарур истеъмол товарлари ва бутловчи буюмлар билан тўлдиришни, тежамкорликни ва валюта ресурсларидан оқилона фойдаланишни, янги иш ўринлари яратишни ва аҳоли бандлигини таъминловчи замонавий, юқори технологияли, рақобатга бардошли ишлаб чиқаришлар барпо этишга йўналтирилган вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 28 апрелдаги ПҚ-2340-сон қарорини амалга ошириш доирасида хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш ва республика металлургия саноати ташкилотлари устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини хусусий инвесторларга, биринчи навбатда хорижий инвесторларга сотиш ҳисобига ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этишни таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишни ташкил қилиш;

кон-металлургия саноатида стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, шу жумладан хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этган ҳолда амалга ошириш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурларнинг ҳар томонлама таҳлил қилиниши ва комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш, уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш, шунингдек тасдиқланган параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сон Фармонида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида халқаро тажрибани чуқур таҳлил қилиш ва шу асосда акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, уларнинг очиқлигини ва потенциал инвесторлар учун жозибадорлигини таъминлаш, корпоратив бошқарувнинг замонавий методларини жорий этиш, республика металлургия саноати ташкилотларини стратегик бошқаришда акциядорлар ролини кучайтириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

рангли ва қора металлургия корхоналари маҳсулотларини ички ва жаҳон бозорларига киритиш маркетинг тадқиқотлари ва таҳлилини ташкил этиш;

в) ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизациялаш ва диверсификациялашни таъминлаш чора-тадбирлари дастури тўғрисида" 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сон Фармонида белгиланган вазифаларга мувофиқ янги ишлаб чиқаришларни барпо этиш, ишлаётганларини модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга йўналтирилган ёқилғи-энергетика комплекси корхоналарини барқарор ва мувозанатли ривожлантириш мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2015-2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сарфи ҳажмини қисқартириш, энергияни тежовчи технологияларни жорий этиш чора-тадбирлар дастури тўғрисида" 2015 йил 5 майдаги ПҚ-2343-сон қарорига мувофиқ маҳаллий хомашё базасини кенгайтириш ва замонавий энергия самарадор ва энергияни тежовчи технологияларни жорий этиш, углеводород хомашёсини чуқур қайта ишлаш, шунингдек ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ва чиқарилаётган маҳсулотлар таннархини пасайтириш йўли билан жаҳон бозорларида ва минтақавий бозорларда талаб барқарор бўлган рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмлари ва турлари янада кенгайтирилишини таъминлаш;

манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда углеводород хом ашё ва ёқилғи-энергетика ресурсларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишнинг энг муҳим балансларини ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;

ягона техника сиёсатини олиб бориш, ёқилғи-энергетика комплекси корхоналарини, ҳосил қилинадиган қувватлар ва электр тармоқларини модернизация қилиш, техника ва технология билан қайта жиҳозлаш, энергиянинг муқобил манбаларидан фойдаланишнинг синаб кўрилган технологиялари жорий этилишини таҳлил қилиш ва улар юзасидан таклифлар тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2015-2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сарфи ҳажмини қисқартириш, энергияни тежовчи технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари дастури тўғрисида" 2015 йил 5 майдаги ПҚ-2343-сон қарорига мувофиқ иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатлар илғор тажрибасини ҳисобга олган ҳолда иқтисодиётнинг энергия сарфини тубдан камайтириш, қайта тикланмайдиган углеводород ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш, шу асосда иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолини ёқилғи-энергетика ресурслари билан барқарор таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиётнинг реал секторида ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 3 апрелдаги ПҚ-2158-сон қарорига мувофиқ ҳужжатлар айланиши, ҳисоб ва ҳисобот тизимига, ёқилғи-энергетика комплекси ташкилотларининг молия-хўжалик фаолиятига, ходимларни бошқаришга, ишлаб чиқариш-технология жараёнларига асосан маҳаллий замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш бўйича ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2015-2019 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида" 2015 йил 11 февралдаги ПҚ-2298-сон қарорида белгиланган ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини янада чуқурлаштиришга, тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтиришга маҳаллий хомашё ресурслари базасида импортнинг ўрнини босувчи ва ички бозорни зарур истеъмол товарлари ва бутловчи буюмлар билан тўлдиришни, тежамкорликни ва валюта ресурсларидан оқилона фойдаланишни, янги иш ўринлари яратишни ва аҳоли бандлигини таъминловчи замонавий, юқори технологияли, рақобатга бардошли ишлаб чиқаришлар барпо этишга йўналтирилган вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2015-2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сарфи ҳажмини қисқартириш, энергияни тежовчи технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари дастури тўғрисида" 2015 йил 5 майдаги ПҚ-2343-сон қарорига мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш, шунингдек энергияни тежаш дастурларини шакллантириш ва амалга оширишга доир фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 28 апрелдаги ПҚ-2340-сон қарорини амалга ошириш доирасида хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш ва ёқилғи-энергетика комплекси ташкилотлари устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини хусусий инвесторларга, биринчи навбатда хорижий инвесторларга сотиш ҳисобига ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этишни таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишни ташкил қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сон Фармонида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида халқаро тажрибани чуқур таҳлил қилиш ва шу асосда акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, уларнинг очиқлигини ва потенциал инвесторлар учун жозибадорлигини таъминлаш, корпоратив бошқарувнинг замонавий методларини жорий этиш, тармоққа замонавий фикрлайдиган, юқори малакали менежерларни жалб этиш, республика ёқилғи-энергетика комплекси ташкилотларини стратегик бошқаришда акциядорлар ролини кучайтириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

ёқилғи-энергетика комплексида стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, шу жумладан хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этган ҳолда амалга ошириш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурларнинг ҳар томонлама таҳлил қилиниши ва комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш, уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш, шунингдек тасдиқланган параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2015-2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сарфи ҳажмини қисқартириш, энергияни тежовчи технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари дастури тўғрисида" 2015 йил 5 майдаги ПҚ-2343-сон қарорига мувофиқ ишлаётган ишлаб чиқаришларни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, янги ишлаб чиқариш қувватларини фақат замонавий энергия самарадор ва энергияни тежовчи технологиялар негизида барпо этиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларни таҳлил қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2015-2019 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизациялаш дастури тўғрисида" 2015 йил 6 мартдаги ПҚ-2313-сон қарорига мувофиқ истеъмолчиларга электр энергияси ишончли ва бир маромда етказиб берилишини таъминлашга йўналтирилган паст кучланишли тақсимлаш тармоқларини ва электр таъминоти объектларини, энг аввало қишлоқ жойларда кенг кўламли модернизациялаш, шунингдек ишга тушириладиган стратегик инвестиция лойиҳаларини электр ва газ билан таъминлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларни таҳлил қилиш;

нефтъ маҳсулотлари ўрнини босиш учун автогазтўлдириш компрессор ва автогазқуйиш станциялари шохобчаларини ривожлантириш ҳамда автотранспорт воситаларини суюлтирилган ва сиқилган газ билан ишлашга босқичма-босқич ўтказиш дастурлари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш;

кўмир конларини қазиш ва улардан фойдаланишнинг самарали тизимлари ва методларини жорий этиш;

г) кимё ва нефтъ-кимё саноати соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизациялаш ва диверсификациялашни таъминлаш чора-тадбирлари дастури тўғрисида" 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сон Фармонида белгиланган вазифаларга мувофиқ янги ишлаб чиқаришларни барпо этиш, ишлаётганларини модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга йўналтирилган кимё ва нефть-кимё саноати корхоналарини барқарор ва мувозанатли ривожлантириш мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2015-2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сарфи ҳажмини қисқартириш, энергияни тежовчи технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари дастури тўғрисида" 2015 йил 5 майдаги ПҚ-2343-сон қарорига мувофиқ маҳаллий хомашё базасини кенгайтириш ва замонавий энергия самарадор ва энергияни тежовчи технологияларни жорий этиш, кимё ва углеводород хомашёсини чуқур қайта ишлаш, шунингдек ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таннархини пасайтириш йўли билан жаҳон бозорларида ва минтақавий бозорларда талаб барқарор бўлган рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмлари ва турлари янада кенгайтирилишини таъминлаш;

манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда минерал ўғитлар, нефть-кимё маҳсулотларининг бошқа турларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишнинг энг муҳим балансларини ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;

ягона техника сиёсати олиб бориш, кимё ва нефть-кимё ишлаб чиқаришларини модернизация қилиш, техника ва технология билан қайта жиҳозлаш, дастлабки ёқилғи ресурсларининг муқобил манбаларидан фойдаланиш ўзлаштирилишини таҳлил қилиш ва улар юзасидан таклифлар тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиётнинг реал секторида ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 3 апрелдаги ПҚ-2158-сон қарорига мувофиқ ҳужжатлар айланиши, ҳисоб ва ҳисобот тизимига, кимё ва нефть-кимё саноати ташкилотларининг молия-хўжалик фаолиятига, ходимларни бошқаришга, ишлаб чиқариш-технология жараёнларига асосан маҳаллий замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш бўйича ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганилишини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2015-2019 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида" 2015 йил 11 февралдаги ПҚ-2298-сон қарорида белгиланган ҳамда маҳаллий хомашё ресурслари базасида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини янада чуқурлаштиришга, тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтиришга маҳаллий хомашё ресурслари ҳисобига импортнинг ўрнини босишни ва ички бозорни зарур истеъмол товарлари ва бутловчи буюмлар билан тўлдиришни, валюта маблағларини тежашни ва улардан оқилона фойдаланишни, янги иш ўринлари яратишни ва аҳоли бандлигини таъминлайдиган замонавий, юқори технологияли, рақобатбардошли ишлаб чиқаришлар барпо этишга йўналтирилган вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 28 апрелдаги ПҚ-2340-сон қарорини амалга ошириш доирасида хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш ва кимё ва нефть-кимё саноати ташкилотлари устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини хусусий инвесторларга, биринчи навбатда хорижий инвесторларга сотиш ҳисобига ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этишни таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишни ташкил қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сон Фармонида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида халқаро тажрибани чуқур таҳлил қилиш ва шу асосда акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, уларнинг очиқлигини ва потенциал инвесторлар учун жозибадорлигини таъминлаш, корпоратив бошқарувнинг замонавий методларини жорий этиш, кимё ва нефть-кимё саноати ташкилотларини стратегик бошқаришда акциядорлар ролини кучайтириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

кимё ва нефть-кимё саноатида стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, шу жумладан хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этган ҳолда амалга ошириш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурларнинг ҳар томонлама таҳлил қилиниши ва комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш, уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш, шунингдек тасдиқланган параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;

иқтисодиёт тармоқларининг кимё ва нефть-кимё маҳсулотларига бўлган жорий ҳамда истиқболдаги эҳтиёжини тадқиқ қилиш ва белгилаш ишларини мувофиқлаштириш.


7. Департамент ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

ўзи юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича ахборотларни тўплайди ва умумлаштиради;

иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида ва ҳудудларда ишларнинг ҳолатини ўрганади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг ўринбосари учун тегишли материалларни тайёрлайди;

тегишли тармоқларни ривожлантириш, ислоҳотларни чуқурлаштириш, таркибий ўзгартиришларни, ишлаб чиқаришларни модернизациялаш ва диверсификациялаш дастурларини амалга ошириш, тегишли тармоқларда корпоратив бошқарувнинг замонавий методларини жорий этиш мониторингини олиб боради;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси топшириқларининг ижросини назорат қилади;

тегишли тармоқлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда янгиланишини таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун таҳлилий, маълумотнома материаллар ва бошқа материалларни, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари лойиҳаларини тайёрлайди;

Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳалари экспертизасини амалга оширади ва уларни ишлаб чиқади, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материаллар тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;

материалларнинг, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларининг комплекслилиги ҳамда уларнинг сифатли ишлаб чиқилиши ва тайёрланиши, шунингдек уларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви манфаатдор органлари, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари билан келишилишини таъминлайди;

Департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ҳамда уларнинг ҳимоя қилинишини ташкил этади;

ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқарувининг мутасаддилик қилинадиган органлари фаолиятини мувофиқлаштиради;

Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлашда қатнашади;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари бошчилик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ишлари самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича ташрифлар тайёрлайди, кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун ушбу мурожаатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини қабул қилади.

Департамент ўзига юкланган бошқа функцияларни ҳам белгиланган тартибда амалга оширади.



III. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


8. Департамент ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг коллегиал органлари мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Бош вазир ўринбосарининг топшириғига биноан эса - давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлисларида ва йиғилишларида қатнашиш;

зарурат бўлганда, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

зарурат бўлганда, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда тушаётган ҳужжатларни қайтариб юбориш.

Департаментнинг зарур материалларни, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Департамент томонидан белгиланган муддатларда бажарилиши керак.


9. Департамент:

ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши учун;

Вазирлар Маҳкамасига киритилган ҳужжатлар лойиҳалари, таклифлар ва масалаларни эксперт жиҳатидан сифатли ишлаб чиқишнинг ташкил этилиши учун;

Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқларининг мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажаришнинг таъминланиши учун;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми мустаҳкамланиши учун жавоб беради.



IV. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ТУЗИЛМАСИ


10. Департаментнинг тузилмасига қуйидагилар киради:

минерал хомашё ва углеводородларни қидириш ва қазиб олиш шўъбаси;

металлургия ва қимматбаҳо металлар шўъбаси;

ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш шўъбаси;

кимё ва нефть-кимё саноати шўъбаси.

Ҳар бир шўъба таркибига шўъба мудири, бош ва етакчи мутахассислар киради.

Департамент тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.


11. Департамент ишларига Департамент мудири раҳбарлик қилади.


12. Департамент мудири, шўъба мудирлари ва мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.



V. ДЕПАРТАМЕНТ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


13. Департамент ишлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати тўғрисидаги низомга, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича Йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Департаментнинг иш режалари, Департамент мудири, шўъбалар мудирлари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.

Департаментнинг иш режаси Комплекснинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланган иш режаси асосида шакллантирилади,

Департаментнинг иш режалари, Департамент мудирининг шахсий иш режалари Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишилади ва Бош вазирнинг тегишли ўринбосари томонидан тасдиқланади.

Шўъба мудирлари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари Департамент мудири томонидан тасдиқланади.

Департаментнинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари амалга оширилиши тизимли мониторингини амалга ошириш бўйича фаолияти мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида, бошқа органлар ва ташкилотларда Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига мувофиқ комплекс ўрганишларни ўтказиш йўли билан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг топшириқларига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати, Комплекс мажлисларида ҳисоботларни эшитиш орқали ташкил этилади.


14. Департамент мудири:

Департаментга бевосита раҳбарликни амалга оширади, шўъба мудирлари ва мутахассислар ишларини ташкил қилади, Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган Департамент мутасаддилик қиладиган соҳага кирувчи масалалар бўйича таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан пухта ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

республиканинг тегишли тармоқлари, соҳалари ва ҳудудларида иқтисодий ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлиги тўғрисида тизимли мониторинг ташкил этилишини ҳамда маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек муаммоли масалаларни ҳал этиш, республика тармоқлари ва ҳудудларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва бажарилишини таъминлайди;

Департаментнинг тасдиқланган тузилмаси ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, шўъбалар мудирлари ва мутахассисларнинг касбий даражаси ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва жазолаш чоралари бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишган ҳолда Комплекс раҳбарига кўриб чиқиш учун киритади;

шўъба мудирлари ва мутахассислар ўртасида вазифаларнинг тақсимланишини, шунингдек Комплекснинг ярим йиллик учун иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва Комплекс раҳбарига келишиш ҳамда тасдиқлаш учун киритади, Департамент шўъба мудирлари ва мутахассисларининг иш режаларини тасдиқлайди;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тушган республика Ҳукумати қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун юборади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;

Департаментнинг кадрлар захираси шакллантирилишини ва янгилаб борилишини, кадрлар захирасига киритилган шахслар билан тизимли ишларнинг ташкил этилишини таъминлайди;

Ижро этувчи аппаратда амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ иш юритишни таъминлайди;

чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.


15. Департамент мудири вақтинчалик бўлмаганда унинг вазифасини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари томонидан белгиланадиган Департаментнинг шўъба мудирларидан бири бажаради.


16. Шўъба мудири:

шўъба мутахассислари ишларини мувофиқлаштиради ва шўъбага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

шўъбага бириктирилган масалалар бўйича маълумотнома, таҳлилий, статистик ва бошқа материаллар, шунингдек қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг мутахассислар томонидан сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил этади;

Ўзбекистон Республикасининг қабул қилинган қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Ҳукумат қарорларини амалга ошириш бўйича мутахассислар томонидан ташкилий чора-тадбирлар ёки назорат режалари тайёрланишини, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ёки унинг ўринбосари томонидан тасдиқланишини мувофиқлаштиради, эришилган натижаларнинг мониторингини доимий равишда таъминлайди;

масалаларни ўрганиб чиқишни мувофиқлаштиришни ва тегишли давр учун мутахассислар, Департамент ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тасдиқланган иш режаларидаги чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлайди, танқидий таҳлил асосида тегишли таклифларни кўриб чиқиш учун Департамент мудирига ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига киритади;

иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари, соҳалари ва секторлари, шунингдек республика ҳудудлари бўйича туркумланган маълумотлар базасининг мутахассислар томонидан яратилиши ва юритилиши юзасидан назоратни амалга оширади;

маълумотнома материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига, Бош вазирнинг ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;

ислоҳотларни чуқурлаштириш, шунингдек Департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Департамент мудирига тақдим этади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ҳамда идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, шўъба юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда қатнашади;

Департамент мудири топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи органлар, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун ўзига бириктирилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади, шунингдек ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади;

вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.


17. Департаментнинг бош мутахассиси:

ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифларнинг ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

давлат ва хўжалик бошқарувининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимиятнинг тегишли органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материалларни ва эксперт хулосаларни тайёрлайди, шунингдек улар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур келишувларни таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирига ва шўъба мудирига, шунингдек белгиланган тартибда - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳамда унинг ўринбосарларининг иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки республика ҳудудлари бўйича топшириқларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини шакллантиришни ва юритишни, унинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини ташкил қилади;

тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари марказий аппаратлари (иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий хизматлари)нинг таркибий бўлинмалари ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганиб боради, уларнинг коллегиал органлари мажлисларида қатнашади, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;

ўзига бириктирилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига бириктирилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи органлар ҳамда бошқа ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;

тегишли масалалар бўйича етакчи мутахассиснинг фаолиятини назорат қилади;

вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.


18. Департаментнинг етакчи мутахассиси:

ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифларнинг ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материалларни ва эксперт хулосаларни тайёрлайди, шунингдек улар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур келишувларни таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирига, шўъба мудирига ва бош мутахассисга, шунингдек белгиланган тартибда - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳамда унинг ўринбосарларининг иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки республика ҳудудлари бўйича топшириқларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини шакллантиришни ва юритишни, унинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини ташкил қилади;

тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари марказий аппаратлари (иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий хизматлари)нинг таркибий бўлинмалари ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганиб боради, улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;

ўзига бириктирилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

шўъба мудири билан келишган ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи органлар ва бошқа ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади;

вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.


19. Инспектор Департаментда иш юритишни амалга оширади, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлашга ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)







































Время: 0.0212
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск