Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 23.03.2016 й. 81-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 23 мартдаги

81-сон қарорига

1-ИЛОВА



Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий

ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш

ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари

йиғма ахборот-таҳлил департаменти тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти (кейинги ўринларда Йиғма департамент деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Ижро этувчи аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.


2. Йиғма департаментнинг фаолияти қуйидаги асосий вазифаларни бажаришга йўналтирилган:

мамлакат иқтисодиётидаги тенденциялар ва таркибий қайта. ўзгартиришларни, макроиқтисодий кўрсаткичлар ва ижтимоий ривожланишнинг ўсишини ўтказилаётган солиқ-бюджет, пул-кредит, ташқи иқтисодий ва валюта сиёсати билан боғлиқ ҳолда чуқур ва комплекс таҳлил қилиш, шунингдек макродаражада, тармоқлар ва ҳудудлар бўйича ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги номутаносибликларни аниқлаш;

2015-2019 йилларда. ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизациялаш ва диверсификациялашни таъминлаш чора-тадбирлари дастури амалга оширилишини тизимли назорат қилиш;

республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг мақсадли дастурлари, яқин истиқболда иқтисодиётни ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш, модернизациялаш ва. диверсификациялашнинг устувор йўналишлари билан боғлиқликда янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини, турмуши даражаси ва фаровонлигини ошириш, ижтимоий муҳофаза қилишни таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишлари амалий мувофиқлаштирилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари лойиҳаларини, шунингдек солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш жараёнини мувофиқлаштириш, республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга молия тизими, солиқ ва нарх. сиёсатининг фаол таъсири чора-тадбирлари амалга оширилиши устидан назорат қилиш, миллий даромад, ташкилотларнинг даромадлари ва бошқа молиявий ресурслар ўсишини таъминлаш, молия-кредит воситаларининг хўжалик механизмининг бошқа элементлари билан алоқаларини мустаҳкамлаш;

хўжалик юритувчи субъектларнинг дебиторлик ва кредиторлик қарзлари ҳолатини таҳлил қилиш, ташкилотларнинг муддати ўтказиб юборилган қарздорлигини тизимли асосда солиштиришни ташкил этиш, кейинчалик уларни қисқартириш юзасидан амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар интизомини мустаҳкамлаш, иқтисодиёт тармоқлари ва секторларида ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш, шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бюджетга ўз вақтида тўланишини таъминлаш;

банк тизими ва молиявий инфратузилмани янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ишларини тизимли ташкил этиш, умумий қабул қилинган халқаро нормаларга, стандартларга ва баҳолаш кўрсаткичларига мувофиқ унинг юқорироқ даражага чиқишини таъминлаш;

иқтисодиётда хусусий мулкнинг даражаси ва ролини тубдан ошириш, хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш, хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондларидаги давлатга тегишли активлар ва акциялар пакетлари (улушлари)ни хусусий мулкка сотиш, давлат мол-мулкини хусусий мулкдорларга сотишнинг очиқ ва ошкоралигини таъминлайдиган давлат тасарруфидан чиқаришнинг янги шакллари ва усулларини жорий этиш;

хусусий мулкни ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги тўсиқлар ва чеклашларни бартараф этишга йўналтирилган дастурий чора-тадбирлар амалга оширилишини мувофиқлаштириш, улар ишончли ҳимоя қилинишини ва катта эркинлик берилишини таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар, имкониятлар яратиш ва улар йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш;

иқтисодиётни либераллаштириш ва модернизациялаш кўламларини ва мамлакатда ишбилармонлик муҳитини шакллантириш даражасини баҳолашнинг ҳар чораклик индикаторлари тизими асосида демократик бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштириш жараёнларининг тизимли мониторингини ва таҳлилини амалга ошириш;

корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини фаол жорий этиш ва янада такомиллаштириш, акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, инвесторларни, шу жумладан хорижий инвесторларни кенг жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ташкилотларни стратегик бошқаришда акциядорларнинг ролини кучайтириш бўйича дастурий чора-тадбирлар устидан тизимли назоратни таъминлаш;

Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари билан биргаликда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизациялаш ва диверсификациялаш, саноатнинг юқори технологик тармоқларини янада ривожлантириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг энергия сарфи ҳажмини, моддий меҳнат харажатлари ҳажмини пасайтириш бўйича захиралардан тўлиқ фойдаланиш, шунингдек рақобатбардошли тайёр товарлар ва ярим тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришнинг дастурий чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминлаш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;

амалга оширилаётган инвестиция сиёсати ва республикада яратилган қулай инвестиция муҳити самарадорлигининг, иқтисодиётга инвестицияларни жалб этиш динамикасининг тизимли мониторингини олиб бориш, инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши ва прогноз параметрларига сўзсиз эришиш устидан назорат қилиш, инвестициялар ҳажмларини кўпайтириш ва унинг тузилмасини диверсификациялаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

биринчи навбатда ташқи савдо айланмаси мувозанатлилигини кучайтириш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш, товарлар ва хизматлар импорти ҳажмлари ҳамда таркибини мақбуллаштириш бўйича ягона ташқи иқтисодий сиёсат ўтказилишини мувофиқлаштириш, жаҳон ва минтақавий бозорлар конъюнктурасини пухта таҳлил қилиш асосида тариф ва нотариф сиёсатини тартибга солиш, мамлакатимиз маҳсулотлари экспорти таркибини такомиллаштириш ва ҳажмларини кўпайтиришни янада рағбатлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

импортнинг ҳажми ва тузилмасини, Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасида тузилган шартномаларни ҳар томонлама таҳлил қилиш, маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотлар янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш юзасидан буюртмаларни жойлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек Маҳаллийлаштириш дастурининг тасдиқланган параметрларига эришиш юзасидан тизимли мониторингни ташкил этиш;

макроиқтисодий мувозанатлиликни ва иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини таъминлашга, экспорт салоҳиятини оширишга, банк-молия тизимини ислоҳ қилишни давом эттиришга ва барқарорлигини оширишга ҳамда аҳоли бандлиги ва турмуш даражасини юксалтиришга, мамлакат аҳолисини ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтиришга йўналтирилган ижтимоий-иқтисодий сиёсатнинг устувор вазифалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

тармоқлар, ҳудудлар ва умуман мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида уларнинг қисқа муддатли ва узоқ муддатли даврдаги самарадорлигини комплекс баҳолашни ўз ичига оладиган қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар даражасида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари бажарилишининг комплекс ва қатъий назорат қилинишини таъминлаш;

макроиқтисодий ривожлантириш ва иқтисодиётни таркибий ўзгартириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, иқтисодиёт тармоқлари ва секторларини барқарор ривожлантириш ҳамда республика ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш масалаларида Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати ахборот-таҳлил департаментлари, марказий иқтисодий органлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва илмий-тадқиқот тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини, унинг Раёсатини, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратини Йиғма департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича таҳлилий ахборотлар билан таъминлаш.


3. Йиғма департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.


4. Йиғма департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.

Йиғма департамент ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига бўйсунади ва айни бир вақтда унинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштириб борилади.


5. Йиғма департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг ахборот-таҳлил хизматлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимларига ва Йиғма департаментга ҳисобот беради.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари аппарати ахборот-таҳлил хизмати раҳбари лавозимга Йиғма департамент мудири билан келишган ҳолда тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан тайинланади.

Йиғма департамент Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтига раҳбарлик қилади ва унинг фаолиятини мувофиқлаштиради.



II. ЙИҒМА ДЕПАРТАМЕНТНИНГ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


8. Қуйидагилар Йиғма департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

а) макроиқтисодий ривожлантириш ва банк-молия тизимини ислоҳ қилиш соҳасида:

иқтисодий, таркибий, институционал ва маъмурий ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш, марказий иқтисодий идоралар, давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органлари, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси ахборот-таҳлил департаментларининг ахборот-таҳлилий фаолиятини мувофиқлаштириш асосида мамлакатни макроиқтисодий ривожлантириш тенденциялари ва истиқболларини таҳлил қилиш;

макроиқтисодий мутаносибликни, иқтисодий ўсишнинг барқарор юқори суръатларини, мамлакат аҳолисини иш билан банд этиш ва уларнинг турмуш даражасини оширишни таъминлашнинг стратегик вазифаларини ҳал этишга йўналтирилган иқтисодий ва ижтимоий сиёсатнинг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари лойиҳалари, шунингдек солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари ишлаб чиқилиши жараёнларини мувофиқлаштириш ҳамда бюджетнома лойиҳаси кўриб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминлаш ва уни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этиш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари тегишли даврларда ижро этилиши тўғрисидаги ҳисоботлар кўриб чиқилишини, шунингдек уларнинг тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига тақдим этилишини таъминлаш;

ўзаро ҳисоб-китоблар ҳолатини тизимли таҳлил қилишни ташкил этиш, бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар интизомини мустаҳкамлаш, иқтисодиёт тармоқлари ва секторларида ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

пул массаси динамикаси ва тузилмасининг тизимли мониторингини олиб бориш, пул муомаласининг ҳолатини, бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ўз вақтида тушишини, бюджет ва давлат мақсадли жамғармалари олдидаги қарздорликни қисқартириш ва улар ҳосил бўлишининг олдини олишни таҳлил қилиш ҳамда уларнинг касса ижросини таъминлаш;

банк тизимини ва молиявий инфратузилмани янада ислоҳ қилиш ишларини мувофиқлаштириш, умумий қабул қилинган халқаро нормаларга, стандартларга ва баҳолаш кўрсаткичларга мувофиқ уларнинг барқарорлигини оширишни ва юқорироқ даражага чиқишини таъминлайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш;

кўрсатилаётган банк-молия хизматлари, унинг инфратузилмаси доирасини кенгайтириш, аҳоли ва хорижий инвесторларнинг банк-молия тизимига ишончини янада мустаҳкамлаш, етакчи халқаро рейтинг ташкилотлари томонидан қўлланиладиган халқаро нормаларга, мезонлар ва стандартларга асосланган тижорат банклари ва умуман молия-банк тизими фаолиятини баҳолаш ва таҳлил қилишнинг замонавий тизимини жорий этиш бўйича тизимли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этиш;

замонавий талабларга ҳамда умумий қабул қилинган халқаро нормалар ва стандартларга мувофиқ банк тизими ва молиявий инфратузилманинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

иқтисодиётда хусусий мулкнинг даражаси ва ролини тубдан ошириш, давлат активларини, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 28 апрелдаги ПҚ-2340-сон қарорига мувофиқ хусусийлаштириш ва хусусий инвесторларга сотиш жараёнларини чуқурлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон Фармонига мувофиқ хусусий мулкни, кичик ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўғаноқлар ва тўсиқларни бартараф этишни таъминлаш, тадбиркорлик тузилмаларига тўсқинлик қилганлик ёки улар фаолиятига ноқонуний аралашганлик учун жавобгарликни ошириш бўйича амалий чора-тадбирларнинг амалда рўёбга чиқарилишини таъминлаш;

иқтисодиётни либераллаштириш ва модернизациялаш кўламларини ва мамлакатда ишбилармонлик муҳитини шакллантириш даражасини баҳолашнинг ҳар чораклик индикаторлари тизими асосида демократик бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштириш жараёнларининг тизимли мониторингини ва таҳлилини амалга ошириш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати ахборот-таҳлил департаментлари томонидан тайёрланадиган муҳим иқтисодий, ижтимоий муаммолар, институционал ва таркибий ислоҳотлар бўйича мақсадли дастурлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатлари лойиҳаларини республиканинг стратегик манфаатлари ва мақсадларига мувофиқлиги юзасидан эксперт баҳолаш, уларнинг макроиқтисодий кўрсаткичларга, иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ривожланишига таъсирини баҳолаш;

макроиқтисодий ҳолатнинг ва иқтисодиётдаги сифатли таркибий ўзгаришларнинг, банк-молия тизимини ривожлантириш, ислоҳ қилишнинг комплекс мақсадли дастурлари амалга оширилишининг, янги иш ўринлари ташкил этиш ва бандликни, аҳоли турмуши даражаси ва фаровонлигини ошириш, шу жумладан тегишли маълумотлар базаларини шакллантириш ва уларни таҳлил қилиш йўли билан аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни таъминлаш дастурларининг мониторинги олиб борилиши тизимини ташкил этиш;

б) аҳоли бандлигини, ҳаёти даражасини ошириш ва уни ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасида:

янги иш ўринлари ташкил этиш, аҳоли бандлигини ошириш дастури ишлаб чиқилишини ва унинг белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этилишини, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, турмуши ва фаровонлиги даражасини ошириш дастурлари шакллантирилишини, улар тасдиқланишини ва амалга оширилиши мониторинги олиб борилишини таъминлаш;

демографик омилларни ва иқтисодиётни ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда ишга жойлаштиришнинг илғор шаклларини жорий этишга йўналтирилган аҳоли бандлигини таъминлашнинг ҳудудий дастурларини шакллантириш, кексалар, ногиронлар, кам таъминланган оилалар, етим болалар ва ота-оналарининг васийлигисиз қолган болаларни, шунингдек аҳолининг бошқа ижтимоий заиф гуруҳларини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича манзилли дастурларни ва самарали тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ишини мувофиқлаштириш;

республиканинг демографик ривожланиши ва ҳудудларнинг меҳнат ресурслари баланслари прогнозларини тайёрлаш мақсадида демографик жараёнларни, меҳнат ресурслари сони ва тузилмаси миқдор ва сифат жиҳатидан ўзгаришини чуқур таҳлил қилиниши ва мониторинги олиб борилишини, аҳоли турмуши ва фаровонлиги даражасини тадқиқ этилишини, бандликни таъминлаш, ижтимоий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш ва аҳолининг заиф тоифаларини ижтимоий реабилитация қилишни кучайтиришнинг самарали чора-тадбирлари комплекси ишлаб чиқилишини ташкил этиш;

аҳолининг заиф тоифаларига кўрсатилаётган ижтимоий ёрдамининг табақалаштирилганлиги ва манзиллилигини кучайтиришга йўналтирилган меҳнат ва аҳоли бандлиги, меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солиш, фуқароларнинг пенсия таъминоти, ижтимоий нафақалар ва компенсация тўловларини, ижтимоий ёрдамнинг бошқа турларини тайинлаш, ижтимоий сиёсатни амалга ошириш механизмлари ва усулларини яхшилаш соҳасида қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш;

давлат ижтимоий сиёсатининг муҳим устувор вазифаларини амалга ошириш ва давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари томонидан ишлаб чиқилган аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш механизмининг ишлаши бўйича мақсадли дастурлар, Президент ва республика Ҳукуматининг ҳужжатлари лойиҳаларини эксперт баҳолаш;

меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, меҳнат муносабатларини мустаҳкамлаш, моддий рағбатлантириш ва меҳнатни муҳофаза қилиш шарт-шароитлари механизмларини яхшилаш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришга йўналтирилган мақсадли дастурлар, қабул қилинган қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари амалга оширилишини назорат қилиш;

в) корпоратив бошқарув тизимини ва қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сон Фармонига мувофиқ акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, потенциал инвесторлар учун уларнинг очиқлиги ва жалб этувчанлигини таъминлаш, корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш, корхоналарни стратегик бошқаришда акциядорларнинг ролини кучайтириш бўйича дастурий чора-тадбирлар амалга оширилишини таҳлил қилиш;

қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш, инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун зарур ресурслар жалб этилишини таъминлайдиган молиявий воситаларнинг янги турларини жорий этиш бўйича тизимли чора-тадбирларни ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қимматли қоғозлар бозори фаол шакллантирилишини ва самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш, уни янада ривожлантириш учун зарур муҳит ва инфратузилмани яратиш чора-тадбирлари амалга оширилишини мувофиқлаштириш;

акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини янада ривожлантиришга, уни амалга оширишнинг корпоратив менежментнинг муваффақиятли хорижий тажрибасини ҳисобга олган ҳолда замонавий усулларини жадал жорий этиш, қимматли қоғозлар бозори ва унинг инфратузилмаси фаолият кўрсатишини фаоллаштиришга йўналтирилган қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрланишини ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари томонидан ишлаб чиқилган акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини, қимматли қоғозлар бозори ва унинг инфратузилмаси янада ривожлантиришга йўналтирилган давлат ижтимоий сиёсатининг муҳим устувор вазифаларини амалга ошириш бўйича мақсадли дастурлар, Президент ва республика Ҳукумати ҳужжатлари лойиҳаларини эксперт баҳолаш;

г) ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва иқтисодиётдаги таркибий қайта ўзгартиришлар, шунингдек инвестиция лойиҳалари бажарилишини назорат қилиш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизациялаш ва диверсификациялашни таъминлаш чора-тадбирлари дастури тўғрисида" 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сон Фармонига мувофиқ жаҳон бозорларида ва минтақавий бозорларда барқарор харидоргир бўлган юқори қўшилган қийматли рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлайдиган саноатнинг устувор тармоқларини жадал ривожлантиришга йўналтирилган саноатдаги таркибий ўзгартиришларни янада чуқурлаштириш соҳасидаги ишларни мувофиқлаштириш;

саноат ишлаб чиқаришларини модернизациялаш ва техник жиҳатдан янгилашга, уларда илғор инновация технологияларини жадал жорий этишга, меҳнат унумдорлигини оширишга, саноат учун юқори малакали кадрлар тайёрлашга йўналтирилган чора-тадбирлар амалга оширилишини таҳлил қилиш;

иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини таъминлаш, аҳолини иш билан банд этиш, уларнинг даромадларини кўпайтириш ва турмуш даражасини оширишни таъминлаш мақсадида иқтисодиётдаги таркибий қайта ўзгартиришлар, амалга оширилаётган бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш, фаол инвестиция сиёсатини амалга ошириш, инновацион ривожланиш механизмини изчил жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

тармоқларда ва республика минтақаларида ислоҳотларнинг бориши мониторинги ва маълумотлар базасини шакллантириш, Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастури, иқтисодиётнинг базавий тармоқларини модернизация қилиш, техник жиҳатдан янгилаш ва технология билан қайта жиҳозлаш дастурлари амалга оширилишини назорат қилиш тизимини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастури, тармоқ ва ҳудудий ривожлантириш дастурлари бажарилиши мониторинги натижаларини умумлаштириш ва комплекс таҳлил қилиш, улар асосида тасдиқланган параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирлар ишлаб чиқиш;

аниқ инвестиция дастурлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳужжатлари лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилиш ва комплекс экспертизадан ўтказиш ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг самарали ва энг мақбул схемаларини танлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;

Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг, бошқа органлар ва ташкилотларнинг Инвестиция дастурига, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилашнинг тармоқ ва ҳудудий дастурларига киритилган инвестиция лойиҳалари ўз вақтида тайёрланиши ва амалга оширилишини таъминлаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари томонидан ишлаб чиқилган муҳим таркибий ислоҳотлар, иқтисодиётни модернизация қилиш, ҳудудларнинг иқтисодий ва ижтимоий муаммолари бўйича тармоқ ва ҳудудий дастурлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳужжатлари лойиҳаларини эксперт баҳолаш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан моддий ва қиймат баланслари ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш, уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш;

тармоқлар ва ҳудудлар даражаларида иқтисодий ислоҳотлар, иқтисодий ривожланиш дастурлари, қабул қилинган қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари бажарилишини назорат қилиш;

д) экспорт салоҳиятини кенгайтириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш, импортни мақбуллаштириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш соҳасида:

мамлакатни ривожлантиришнинг стратегик мақсадларидан ва жаҳон бозорида конъюнктура ўзгаришини таҳлил қилишдан келиб чиққан ҳолда, биринчи навбатда, экспорт таркибида юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулот улуши янада ўсиши ҳисобига экспорт салоҳиятини оширишнинг тармоқ ва минтақавий дастурларини ишлаб чиқиш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш, мамлакат корхоналари, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг экспорт салоҳиятини кенгайтириш юзасидан назоратни амалга ошириш;

республика тармоқлари ва корхоналари бўйича экспорт қилинаётган маҳсулотлар ҳажмлари, таркиби ва турларини чуқур таҳлил қилиш ҳамда шу асосда мамлакатимиз маҳсулотларининг рақобатбардошлилигини мустаҳкамлаш ва уларни жаҳон ва минтақавий бозорларга киритиш, мамлакатимиз маҳсулотларини экспорт қилишни кўпайтиришни рағбатлантиришни янада кучайтириш ва уларнинг таркибини такомиллаштириш, ташқи савдо айланмаси мувозанатлилигини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

маҳсулот экспортининг йиллик прогнозларини шакллантириш ишларини мувофиқлаштириш ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан экспортга маҳсулот етказиб бериш ҳажми ва турлари бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичлар бажарилиши устидан доимий назоратни амалга ошириш;

импорт қилинадиган маҳсулот ҳажми ва турлари чуқур таҳлил қилинишини ташкил этиш, шу асосда импортни янада мақбуллаштириш, импорт божхона божларини ва божхона маъмурчилиги усулларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2015-2019 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида" 2015 йил 11 февралдаги ПҚ-2298-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини янада чуқурлаштириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш доирасида импортни қисқартиришнинг тасдиқланган параметрларига эришишни таъминлаш, рақобатбардошли импортнинг ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни, шунингдек маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материалларнинг тайёр турларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилишини тизимли таҳлил этиш ва назорат қилиш;

республикада яратилган қулай инвестиция муҳитини, хорижий инвесторларга берилган преференциялар ва имтиёзларни қўллаш самарадорлигини ҳар томонлама тизимли таҳлил қилишни, иқтисодиётни модернизациялашнинг устувор лойиҳаларини амалга ошириш, ишлаб чиқаришни техник ва технологик жиҳатдан янгилаш учун хорижий инвестициялар ва грантларни, биринчи навбатда тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш бўйича янада қулай муҳитни шакллантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини таъминлаш;

хорижий инвестицияларни жалб этиш, хорижий инвесторлар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида амалга оширилиши, шу жумладан хорижий инвесторлар ва кредиторлар томонидан қабул қилинган мажбуриятлар бажарилиши устидан мониторинг олиб бориш ва тизимли назоратни амалга ошириш;

Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишини, (техник-иқтисодий ҳисоб-китобини), молиялаштириш схемаларини кўриб чиқиш;

импорт ҳажми ва турларини чуқур таҳлил қилиш асосида маҳсулот ишлаб чиқаришни янада маҳаллийлаштириш йўналишлари, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ўзлаштириш учун тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар рўйхатлари бўйича таклифларни шакллантириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш;

потенциал инвесторларни Ўзбекистон Республикасидаги инвестиция муҳити тўғрисида, шу жумладан инвестиция қўйиш жараёнининг асосий тартиб-қоидалари масалалари, шунингдек таклиф этилаётган инвестиция ҳажмлари ҳақидаги ахборот билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш;

хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш учун инвестиция таклифларининг ягона базасини шакллантириш ва мунтазам янгилаб бориш жараёнини мувофиқлаштиришни таъминлаш, шунингдек амалга оширилиши тавсия қилинаётган инвестиция таклифлари тўғрисидаги маълумотларни потенциал хорижий инвесторлар ва кредиторларга етказиш;

республикага техник кўмаклашиш маблағлари ва мурувват ёрдамини жалб этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасига грантлар жалб этиш ҳажмини кўпайтиришни тизимли асосда таъминлайдиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларини рағбатлантириш чора-тадбирларини қўллаш ишларини мувофиқлаштириш;

е) хорижий мамлакатлар, халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар, хорижий компаниялар ва банклар билан ташқи иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш соҳасида:

маълумотларнинг туркумлаштирилган электрон банкини шакллантириш ва юритиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий давлатларга ташрифлари якуни бўйича эришилган аҳдлашувлар, шунингдек хорижий мамлакатлар, халқаро иқтисодий ва молиявий институтлар билан ташқи савдо, инвестиция ва молиявий ҳамкорликнинг қабул қилинган дастурлари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш, шунингдек хорижий мамлакатлар, халқаро тузилмалар, хорижий компаниялар ва банклар билан ташқи иқтисодий ва ташқи савдо ҳамкорлигини чуқурлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ташқи иқтисодий алоқалар соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, республиканинг бошқа ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминлаш ҳамда мамлакатни ривожлантиришнинг стратегик мақсадларидан келиб чиққан ҳолда ва жаҳон бозоридаги конъюнктура ўзгаришини таҳлил қилиш асосида хорижий давлатлар, халқаро иқтисодий ва молиявий институтлар, хорижий компаниялар ва банклар билан ташқи иқтисодий ҳамкорликнинг устувор вазифалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш масалалари бўйича халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда бошқа инвесторлар билан ҳамкорлик дастурларини ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш, шунингдек ҳамкорликнинг устувор ва истиқболли йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлилигини ривожлантириш ва ошириш ҳамда унинг жаҳон иқтисодий тизимига интеграцияси бўйича шарт-шароитлар яратишда ва чора-тадбирлар бажарилиши мониторингини олиб боришда қатнашиш.


9. Йиғма департамент ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

мамлакатни ва минтақаларни макроиқтисодий ҳамда ижтимоий ривожлантириш, таркибий ислоҳотларнинг амалга оширилиши, иқтисодиётни модернизация қилиш, давлат дастурлари ва ҳудудий дастурларни амалга ошириш масалалари бўйича маълумотлар базалари яратилиши, юритилиши ва мунтазам янгилаб борилишини таъминлайди;

ўзи мутасаддилик қиладиган соҳага кирадиган масалалар бўйича ахборотларни умумлаштиради ва таҳлил қилади, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари учун, шунингдек уларни Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўриб чиқиш учун тегишли маълумотномалар, таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;

ҳудудларда ишларнинг иқтисодий ва ижтимоий аҳволини, ижтимоий-иқтисодий, таркибий ва маъмурий ислоҳотлар масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари ижросини, шу жумладан жойига борган ҳолда ўрганади, Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун тегишли таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамасининг аппарати бошқарувчисининг топшириқлари ижросини назорат қилади;

Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳалари экспертизасини, уларни ишлаб чиқишни ҳамда келишишни амалга оширади, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материалларнинг сифатли тайёрланишини таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамасининг республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари бўйича мажлисларини тайёрлаш билан боғлиқ материалларни ишлаб чиқишда ва қарорларни расмийлаштиришда қатнашади ҳамда мазкур материаллар тўғрисида Бош вазирнинг биринчи ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамасининг аппарати бошқарувчисига ахборот беради, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг тегишли мажлис қарорлари бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;

материалларнинг комплекслилиги ҳамда сифатли ишлаб чиқилиши ва тайёрланишини, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларининг манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати таркибий бўлинмалари билан келишилишини таъминлайди;

Йиғма департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ҳамда уларни ҳимоя қилишни ташкил қилади;

ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги ахборот-таҳлил бошқармаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги ахборот-таҳлил гуруҳлари фаолиятини мувофиқлаштиради;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари бошчилик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ва кенгашлар ишлари самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, ушбу мурожаатларни кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ва бошқа ташкилотларга юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади;

аҳоли бандлигини таъминлаш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш бўйича мақсадли дастурларнинг, Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари амалга оширилишини мувофиқлаштиришни таъминлайди ва натижаларини республика минтақалари, шунингдек иқтисодиёт соҳалари бўйича умумлаштиради.

Департамент ўзига юкланган бошқа функцияларни ҳам белгиланган тартибда амалга оширади.



III. ЙИҒМА ДЕПАРТАМЕНТНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


10. Йиғма департамент ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ва бошқа ташкилотларнинг, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати ахборот-таҳлил департаментларининг макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ва институционал ислоҳотлар, иқтисодиёт тармоқлари, секторлари ва минтақаларни иқтисодий ривожлантириш стратегияси ва дастурларини ишлаб чиқиш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий ва прогнозлаш фаолиятини мувофиқлаштириш;

давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

марказий иқтисодиёт органлари, илмий-тадқиқот марказлари ва институтлари ходимларини, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда ахборот ва таҳлилий тадқиқотлар ўтказиш учун эксперт гуруҳлари ташкил этиш;

халқаро конференциялар, конгресслар, симпозиумлар, семинарлар ва кенгашлар ишида, шунингдек иқтисодий, ижтимоий, институционал ва таркибий ислоҳотлар муаммолари бўйича ахборот-таҳлилий тадқиқотлар соҳасидаги халқаро лойиҳаларда қатнашиш;

ташқи иқтисодий фаолият масалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек халқаро, хорижий молиявий ва иқтисодий ташкилотлар, хорижий ҳукумат муассасалари билан белгиланган тартибда ёзишмаларни юритиш;

хорижий давлатлар ҳукуматлари, халқаро, хорижий молия ва иқтисодиёт ташкилотлари, ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар, хорижий фирмалар ва компаниялар вакиллари билан ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалалари бўйича музокаралар ўтказиш ва уларда қатнашиш;

мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларнинг коллегиал органлари мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Бош вазир биринчи ўринбосарининг топшириғига биноан эса - давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг Йиғма департамент тасарруфидаги соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;

зарурат бўлганда, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

зарурат бўлганда, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни қайтариб юбориш.

Йиғма департаментнинг зарур материалларни, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг ва Вазирлар Маҳкамасининг аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Йиғма департамент белгилаган муддатларда бажарилиши керак.


11. Йиғма департамент:

ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;

Вазирлар Маҳкамасига киритилган ҳужжатлар лойиҳалари, таклифлар ва масалаларни эксперт жиҳатидан сифатли ишлаб чиқишнинг ташкил этилиши;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқлари мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши учун жавоб беради.



IV. ЙИҒМА ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ТУЗИЛМАСИ


12. Йиғма департаментнинг тузилмасига Йиғма департамент мудири, Йиғма департамент мудирининг макроиқтисодий ривожлантириш ва банк-молия тизимини ислоҳ қилиш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Йиғма департамент мудирининг ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар масалалари бўйича ўринбосари, шунингдек:

макроиқтисодий таҳлил ва иқтисодиёт ривожланишини прогнозлаштириш шўъбаси;

банк тизимини ва молиявий инфратузилмани ислоҳ қилиш шўъбаси;

таркибий ўзгартиришлар ва ишлаб чиқаришни модернизация қилиш шўъбаси;

экспорт салоҳиятини кенгайтириш, импортни оптималлаштириш ва хорижий инвестицияларни жалб этиш мониторинги масалалари шўъбаси;

ҳудудларни комплекс ривожлантириш шўъбаси киради.

Ҳар бир шўъба таркибига шўъбалар мудирлари, бош ва етакчи мутахассислар киради.

Йиғма департамент тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.


13. Йиғма департамент ишларига Йиғма департамент мудири раҳбарлик қилади.


14. Йиғма департамент мудири, мудирнинг биринчи ўринбосари, мудир ўринбосари, шўъбалар мудирлари ва мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.



V. ЙИҒМА ДЕПАРТАМЕНТ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


15. Йиғма департамент ишлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати тўғрисидаги низомга, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Бош вазир биринчи ўринбосарининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамасининг аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Йиғма департаментнинг иш режалари, Йиғма департамент мудири, мудирнинг ўринбосарлари, шўъба мудирлари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.

Йиғма департаментнинг иш режалари, Йиғма департамент мудирининг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишилади ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланади.

Мудирнинг ўринбосарлари, шўъба мудирлари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари Йиғма департамент мудири томонидан тасдиқланади.

Йиғма департаментнинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари амалга оширилиши тизимли мониторингини таъминлаш бўйича фаолияти мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида, бошқа органлар ва ташкилотларда Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига мувофиқ, комплекс ўрганишларни ўтказиш йўли билан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосарининг, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати, Комплекс, Йиғма департамент мажлисларида ҳисоботларни эшитиш ва маълумотларнинг тегишли банкини юритиш орқали ташкил этилади.


16. Йиғма департамент мудири:

Йиғма департаментга бевосита раҳбарликни амалга оширади, ўз ўринбосарлари, шўъбалар мудирлари, мутахассислар ишларини ташкил қилади ҳамда Йиғма департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Йиғма департаментнинг юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифларни ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат принципларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатдан ишлаб чиқилишини ташкил этади ва ҳужжатларнинг тайёрланган лойиҳаларига рухсат белгиси (виза) қўяди. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

республиканинг тегишли тармоқлари, соҳалари ва ҳудудларида иқтисодий ислоҳотларнинг аҳволи ва натижадорлигининг тизимли мониторинги ташкил этилиши ва маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек муаммоли масалаларни ҳал этишга доир амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини, республика тармоқлари ва ҳудудларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари амалга оширилишини таъминлайди;

Йиғма департаментнинг тасдиқланган тузилмасига ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимларга тавсия қилинаётган номзодлар бўйича таклифларни, шўъба мудирлари ва мутахассисларнинг касбий даражасини ва амалий малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга танбеҳ бериш чораларини пухта ишлаб чиқади ва Аппарат бошқарувчиси билан келишган ҳолда Комплекс раҳбарининг кўриб чиқиши учун киритади;

ўринбосарлар, шўъба мудирлари ва мутахассислар ўртасида вазифаларнинг тақсимланишини, шунингдек Комплекснинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Комплекс раҳбарига киритади, Йиғма департамент мудири ўринбосарларининг, шўъбалар мудирлари ва мутахассисларининг иш режаларини тасдиқлайди;

Вазирлар Маҳкамасига тушган, республика Ҳукуматининг қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ва бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборади;

Вазирлар Маҳкамасининг ва унинг Раёсатининг мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар мажлисларида ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан Йиғма департаментнинг иш юритиш соҳасига кирадиган масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;

Йиғма департамент кадрлар захираси шакллантирилиши ва янгиланишини, кадрлар захирасига киритилган шахслар билан тизимли иш олиб борилиши ташкил этилишини таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратида амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ ишларнинг юритилишини таъминлайди;

чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.


17. Йиғма департамент мудири вақтинчалик бўлмаган тақдирда унинг вазифасини биринчи ўринбосар бажаради.


18. Йиғма департамент мудирининг биринчи ўринбосари (ўринбосари):

тегишли мутахассисларга бевосита раҳбарлик қилади ҳамда ўзига бириктирилган масалалар бўйича Йиғма департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ҳамда ижро интизомининг ҳолати учун шахсан жавоб беради;

ўзига бириктирилган масалалар бўйича материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил қилади, топшириқларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;

тегишли масалалар бўйича туркумланган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилиши, уларнинг мунтазам равишда янгилаб борилиши юзасидан назоратни амалга оширади;

материаллар тўғрисида Йиғма департамент мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Бош вазирнинг биринчи ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;

ислоҳотларни чуқурлаштириш, республикани, тармоқлар ва ҳудудларни янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек тегишли соҳалардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларнинг ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Йиғма департамент мудирига тақдим этади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ҳамда идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, ўзи юритадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари, олимлар ва мутахассислар билан Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун ўзига бириктирилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади;

Йиғма департамент мудири топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;

Йиғма департамент мудирига тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларни тақсимлаш бўйича таклифлар киритади;

Йиғма департамент мудирига мутахассисларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга танбеҳ бериш тўғрисида таклифлар тақдим этади.


19. Шўъба мудири:

шўъба мутахассислари ишларини мувофиқлаштиради ва шўъбага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

шўъбага бириктирилган масалалар бўйича маълумотнома, таҳлилий, статистик ва бошқа материаллар, шунингдек қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг мутахассислар томонидан сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил этади;

қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларини амалга ошириш бўйича мутахассислар томонидан ташкилий чора-тадбирлар ёки назорат режалари тайёрланишини, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ёки унинг ўринбосари томонидан тасдиқланишини мувофиқлаштиради, эришилган натижаларнинг мониторингини доимий равишда таъминлайди;

масалаларни ўрганиб чиқишни мувофиқлаштиришни ва тегишли давр учун Вазирлар Маҳкамаси, Йиғма департаментнинг иш режаларида, шунингдек мутахассисларнинг шахсий иш режаларида назарда тутилган чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлайди, танқидий таҳлил асосида тегишли таклифларни кўриб чиқиш учун Йиғма департамент мудирининг ўринбосарига, Йиғма департамент мудирига ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига киритади;

иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари, соҳалари ва секторлари, шунингдек республика ҳудудлари бўйича туркумланган маълумотлар базасининг мутахассислар томонидан яратилиши ва юритилиши юзасидан назоратни амалга оширади;

маълумотнома материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Йиғма департамент мудирининг ўринбосарига, Йиғма департамент мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига ахборот беради;

ислоҳотларни чуқурлаштириш, республикани, тармоқлар ва ҳудудларни янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек тегишли масалалар бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Йиғма департамент мудирининг ўринбосарига, мудирига тақдим этади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ҳамда идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, шўъбанинг юритиш соҳасига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда қатнашади;

Йиғма департамент мудири топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун ўзига бириктирилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади, шунингдек ижрода турган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини муҳокама қилади;

вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.


20. Йиғма департаментнинг бош мутахассиси:

таклифларнинг ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, функционал вазифаларга мувофиқ топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатлар бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш учун шахсан жавоб беради;

тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича зарур таҳлилий материаллар ва эксперт таклифларни тайёрлайди, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ уларнинг зарурий келишилишини таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Йиғма департамент мудирига, унинг ўринбосарига, шўъба мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки республика ҳудудлари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг топшириқлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича туркумлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгилаб борилишини ташкил этади;

тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари марказий аппаратлари таркибий бўлинмалари (иқтисодий, молиявий ва юридик хизматлар), маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ишининг аҳволи ва натижадорлигини доимий асосда ўрганади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;

ўзига бириктирилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек ижрода турган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини муҳокама қилиш учун ўзига бириктирилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;

тегишли масалалар бўйича етакчи мутахассиснинг фаолиятини назорат қилади;

вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.


21. Йиғма департаментнинг етакчи мутахассиси:

таклифларнинг ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, функционал вазифаларга мувофиқ топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатлар бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича зарур таҳлилий материаллар ва эксперт таклифларни тайёрлайди, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ уларнинг зарурий келишилишини таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Йиғма департамент мудирига, унинг ўринбосарига, шўъба мудирига ва бош мутахассисга, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки республика ҳудудлари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг топшириқлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича туркумлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгилаб борилишини ташкил этади;

давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларининг марказий аппаратлари таркибий бўлинмалари (иқтисодий, молиявий ва юридик хизматлар)нинг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар ишларининг аҳволи ва натижадорлигини доимий равишда ўрганади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;

ўзига бириктирилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

шўъба мудири билан келишган ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан ижрода турган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади;

вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.


22. Инспектор Йиғма департаментда иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлашга ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)










































Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск