ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.11.2018 й. 924-сон "Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Нукус филиалини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.11.2018 й.

N 924




ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ЖИСМОНИЙ

ТАРБИЯ ВА СПОРТ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ

НУКУС ФИЛИАЛИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Қорақалпоғистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, халқаро спорт мусобақаларида иштирок этадиган ёшларни тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Нукус филиалини (кейинги ўринларда Филиал деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар Филиалнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

спорт фаолияти, жисмоний тарбия ва спорт менежменти, мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт, психология (спорт) таълим йўналишлари бўйича юқори малакали кадрларни халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш;

хизматлар ва соғломлаштириш тармоқларини ривожлантиришнинг илмий-технологик вазифаларини ҳал этишга, илғор хорижий тажрибадан фойдаланган ҳолда спорт соҳасига йўналтирилган илмий-амалий тадқиқотларни олиб бориш ва ишланмаларни амалга ошириш;

ўқув ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш, таълим ва илмий изланишлар жараёнига мутахассисларни кенг жалб этиш мақсадида ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш соҳаларидаги республика ва хорижий етакчи олий таълим муассасалари ва илмий марказлар билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш;

республика ва хорижий олий таълим муассасалари ҳамда илмий марказларга истиқболли ёш битирувчиларни магистратура ва докторантурага мунтазам юбориш орқали Филиалнинг илмий-педагогик салоҳиятини ошириб бориш.


3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиалининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Нукус филиалида бакалаврлар тайёрлаш бўйича таълим йўналишлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректорига, зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан келишган ҳолда ходимларнинг белгиланган штатдаги ходимлари сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Филиал тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Белгилансинки, Филиал Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ҳисобварақларига эга бўлади.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги 2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталарини ишлаб чиқишда Филиалга 50 нафар талаба қабул қилинишини назарда тутсин.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Филиалга талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгилансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги икки ҳафта муддатда:

Филиалнинг устави ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;

Филиалнинг олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, спорт ташкилотлари ва спорт федерациялари (уюшмалари)да катта амалий тажрибага эга бўлган мутахассислардан иборат юқори малакали кадрлар билан тўлдирилишини;

Филиал учун мослаштирилган ўқув режалари ва дастурлари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини;

Филиалда ўқув-методик жараённи самарали ташкил этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласинлар.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Нукус шаҳар, Қорақалпоғистон кўчаси, 24-уй манзилида жойлашган Нукус спорт коллежининг бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди билан биргаликда Филиалга оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги зарурат бўлганда Филиалнинг тўлақонли фаолият юритиши учун уни қўшимча бино ва иншоотлар, ер майдонлари билан таъминлаш чораларини кўрсин.

Белгилаб қўйилсинки, Нукус спорт коллежи ўқувчилари ўқишни битиргунларига қадар Филиал биноларида ўқув жараёнини давом эттирадилар.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Филиалга хизмат сафарига юборилган педагоглар ва уларнинг оила аъзоларини педагоглар Филиалда ишлаган даврда турар жой билан таъминлаш, уларнинг фарзандларини мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларига жойлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширсин.


9. Қуйидагилар Филиалнинг фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;

хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия институтларининг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2019 йил ва ундан кейинги йилларга мўлжалланган параметрларини шакллантиришда Филиални сақлаш харажатлари учун маблағлар ажратилишини назарда тутсин;

Филиалга 2 та, шу жумладан, 1 та шахсий ва 1 та навбатчи автотранспорт воситасини сақлашга лимит ажратилишини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига биноан 2020 йил ва кейинги йиллар учун Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурларини шакллантиришда Филиалнинг ўқув биносини реконструкция қилиш, янги спорт мажмуаси қуриш ва уларни жиҳозлаш бўйича лойиҳаларнинг белгиланган тартибда киритилишини назарда тутсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда Филиалда ахборот ва мультимедиа ускуналари қўлланилган, шу жумладан, масофадан ўқитишни назарда тутган ҳолда замонавий таълим технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Ҳ. Набиев ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Р. Сариев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                            А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 13 ноябрдаги

924-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва

спорт университети Нукус филиалининг

ТУЗИЛМАСИ

         



Олий таълим муассасаси кенгаши

Директор

Васийлик кенгаши






   

Ўқув ва тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари

Илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари

Бухгалтерия


Мониторинг ва

ички назорат бўлими



Режа-молия бўлими


Ўқув-услубий бўлим

Илмий тадқиқотлар,

инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими

 


Ходимлар бўлими


Ишлар бошқармаси


Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими


Буюртмалар портфелини шакллантириш, битирувчиларни ишга тақсимлаш ва мониторинг бўлими

Иқтидорли талабаларнинг

илмий-тадқиқот фаолиятини

ташкил этиш бўлими

Фуқаро ва меҳнат муҳофазаси бўлими

Ахборот-ресурс маркази

Техник-фойдаланиш ва хўжалик бўлими

 

Халқаро ҳамкорлик бўлими

Таълим сифатини назорат қилиш бўлими

Талабалар турар жойлари

 

Ахборот технологиялари

маркази

Ўқитишнинг техник воситалари бўлими

Ўқув-лаборатория

мажмуаси

1 бўлим


Таҳририй-нашриёт бўлими

Девонхона ва архив

2 бўлим




Бош муҳандис

Психолог



 


Юрисконсульт



ФАКУЛЬТЕТЛАР


Матбуот котиби




 


 

Кафедра

Кафедра

Кафедра

Кафедра

Кафедра

 

 

 


 

 

 

 

 

 

Изоҳ: Филиал (факультетлар, кафедралар ва бошқа таркибий бўлинмалар) ходимларининг чекланган умумий сони олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 13 ноябрдаги

924-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт

университетининг Нукус филиалида бакалаврлар

тайёрлаш бўйича таълим йўналишлари

РЎЙХАТИ

      

Т/р

Йўналиш шифри

Таълим йўналиши

2019/2020 ўқув йили учун

1.

5610514

Спорт фаолияти: бадиий гимнастика

2.

5610515

Спорт фаолияти: дзю-до

3.

5610501

Спорт фаолияти: баскетбол

4.

5610503

Спорт фаолияти: волейбол

5.

5610511

Спорт фаолияти: эшкак эшиш

6.

5610516

Спорт фаолияти: эркин кураш

7.

5112300

Мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт

8.

5210202

Психология (спорт)

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб*

9.

5610502

Спорт фаолияти: бокс

10.

5610506

Спорт фаолияти: сузиш

11.

5610520

Спорт фаолияти: кураш

12.

5610513

Спорт фаолияти: футбол

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб*

13.

5610507

Спорт фаолияти: енгил атлетика

14.

5610510

Спорт фаолияти: оғир атлетика

15.

5610508

Спорт фаолияти: қўл тўпи

16.

5610538

Спорт фаолияти: юнон-рум кураши

   

*) 2020/2021 ва 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб қўшимча равишда тегишли таълим йўналишлари назарда тутилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 14 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 19 ноябрь, 46-сон, 893-модда











































Время: 0.2297
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск