язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Ноябрь, 2018 й./ Тадбиркорлик/ Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология/ Ташқи савдо вазирлигининг 2018/23-04-сон, Молия вазирлигининг 133-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/8-62-сон "Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 11.10.2018 й. Қарори (АВ томонидан 16.11.2018 й. 2131-3-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.11.2018 й.

N 2131-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ САВДО ВАЗИРЛИГИНИНГ

11.10.2018 й.

N 2018/23-04


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

11.10.2018 й.

N 133


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

11.10.2018 й.

N 01-02/8-62


ҚАРОРИ



Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни

ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 346-сон "Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги ва 1998 йил 31 мартдаги 137-сон "Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартибини такомиллаштириш ва амалдаги қонунчилик нормаларини бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2010 йил 19 июлдаги ЭГ-01/10-4014, 60, 01-02/8-10-сон қарори (рўйхат рақами 2131, 2010 йил 13 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 33-сон, 279-модда) билан тасдиқланган Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Ташқи савдо вазири

Ж. Ходжаев

Молия вазири

Д. Кучкаров

Давлат божхона қўмитаси раиси

М. Азимов





Қарорга

ИЛОВА



Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни

ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар



1. 13-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Товарларнинг келиб чиқиш мамлакати "етарли даражада қайта ишланганлик" мезонига мувофиқ аниқланганда, келиб чиқиши номаълум бўлган материаллар хорижий материаллар деб ҳисобланади.".


2. 17-банддаги "Сертификат Ўзбекистон Республикаси" деган сўзлар "Импорт қилинаётган товарлар учун сертификат Ўзбекистон Республикаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 27-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Аризага ариза берувчининг имзоси ва муҳри (мавжуд бўлса) билан тасдиқланган қуйидаги ҳужжатларнинг нусхалари (мазкур Низомнинг 27-3 ва 27-4-бандларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно) илова қилинади:";

учинчи хатбоши "бўйича шартнома" деган сўзлардан кейин "(контракт асосида экспорт қилинган тақдирда)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


4. Қуйидаги мазмундаги 27-3 ва 27-4-бандлар билан тўлдирилсин:

"27-3. Ўзбекистон Республикасида етиштирилиб экспорт қилинаётган қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларига сертификат олиш бўйича мурожаат қилинганда, аризага ариза берувчининг имзоси ва муҳри (мавжуд бўлса) билан тасдиқланган қуйидаги ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинади:

етказиб берувчи ва харидор ўртасидаги экспорт (реэкспорт) қилинаётган товар бўйича шартнома (контракт асосида экспорт қилинган тақдирда);

экспорт қилинаётган товарга ҳисобварақ-фактура (инвойс);

экспорт қилинаётган товарнинг келиб чиқишини тасдиқлайдиган ҳужжатлар (экспортёрнинг ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида етиштирилиб экспорт қилинаётган товарни сотиб олинганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар).

Сертификат олиш учун мурожаат қилинган куни мазкур бандда кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этиш имконияти бўлмаганда, ариза берувчи томонидан экспорт қилинаётган маҳсулотнинг номи, ҳажми, тайёрловчиси ва етиштирилган ҳудуди ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олувчи хат тақдим этиши рухсат этилади. Бунда халқаро меъёрларга мувофиқ товар олиб кирилаётган мамлакатнинг божхона ёки бошқа ваколатли органлари томонидан сўровнома келганда, ариза берувчи мазкур бандда кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этиши лозим.

27-4. Экспорт қилинаётган қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотига мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда сертификат олиш учун экспортёр мазкур Низомнинг 1а-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилган ариза-декларацияни тақдим этиши мумкин. Ариза-декларация ёзма ёки электрон шаклда ҳамда ариза берувчининг имзоси ва муҳри (мавжуд бўлса) билан тасдиқланган ҳолда тақдим қилинади.".


5. 28-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилинаётган товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш бўйича экспертиза ўтказиш ва экспертиза далолатномасини тузиш ариза белгиланган тартибда топширилган санадан бошлаб бир иш куни мобайнида амалга оширилади.";


6. 39-бандда:

биринчи хатбошиси "экспертиза далолатномаси" деган сўзлардан кейин "ёки ариза-декларация" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Экспертиза далолатномаси ёки ариза-декларация асосида сертификатни расмийлаштириш бир иш куни мобайнида амалга оширилади.".


7. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда 1а-илова билан тўлдирилсин.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

ИЛОВА



"Товарларнинг келиб чиқишини

сертификатлашни ўтказиш

тартиби тўғрисидаги низомга

1а-ИЛОВА



АРИЗА-ДЕКЛАРАЦИЯ

(қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун умумий

шаклда товарларнинг келиб чиқиш тўғрисидаги

сертификатни бериш учун)

Ариза берувчи

"Ўзбекэкспертиза" АЖ билан _____________________ санада тузилган _____-сонли шартнома асосида умумий шаклдаги товар(лар)нинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатни расмийлаштириш учун, эксперт ажратишингизни сўрайди.

Тўловни кафолатлаймиз. Бизнинг реквизитлар

1. Тузилган сана:

2. Тузилган жойи:

3. Ариза-декларация берувчи вакили:

томонидан тузилди.

(корхона номи, Ф.И.О. паспорт рақами, лавозими)


4. Экспортер (юк жўнатувчи):

5. Ишлаб чиқарувчи (тайёрловчи):

6. Сотиб олувчи (юк қабул қилувчи):

7. Экспорт шартномаси (мавжуд бўлса) ва ҳисобварақ-фактура (инвойс):

8. Юк жўнатиш тури ва санаси:

9. Жўнатилиш ва қабул қилиш станцияси:

10. Товар номи, ТИФ ТН коди, миқдори (товар турлари кўп бўлганда, товар номини ушбу декларациянинг алоҳида қўшимча варақларида кўрсатишга рухсат этилади):

11. Товарнинг келиб чиқиши ҳақида маълумотлар:

(мева-сабзавотларни сотиб олган/етиштирганлигини тасдиқловчи ҳужжатларинг номи ва рақами)

12. Хулоса қисми: Ушбу билан, юқоридаги маълумотлар тўғрилиги ва 10-бандда кўрсатилган товарлар ҳақиқатда Ўзбекистон Республикасидан келиб чиққанлиги декларацияланади. Тақдим қилинган барча маълумотлар учун жавобгарлик маъсулиятини оламиз ва кейинчалик биз экспорт қилган товар бўйича товар олиб кирилаётган мамлакат ваколатли органлари томонидан бизга ушбу ариза-декларациядаги маълумотлар асосида берилган сертификат доирасида нотўғри ёки ишончсиз маълумотлар аниқланган тақдирда товарнинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш бўйича барча зарур маълумот ва ҳужжатларни тақдим қилишни ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ барча ҳаражатларини тўлашни ўз зиммамизга оламиз.

Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2131, 2010 йил 13 август) талаблари билан таништирилдим.


Раҳбар

(вакил)

(мансаби)

(имзо)

(Ф.И.Ш.)

Келиб чиқиш мезони: "батамом ишлаб чиқарилган"

М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)

Ариза-декларация эксперт

томонидан рўйҳатга олинди







(имзо)


(Ф.И.Ш.)

М.Ў.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 19 ноябрь, 46-сон, 898-модда