язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Ноябрь, 2018 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Қишлоқ хўжалиги/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.11.2018 й. ПҚ-4020-сон "Иссиқхона комплексларини ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

20.11.2018 й.

N ПҚ-4020



ИССИҚХОНА КОМПЛЕКСЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН ҚЎШИМЧА

ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатда мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ва экспорт қилиш ҳажмларини кўпайтириш, ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, қишлоқ хўжалигига инновацион технологияларни жорий этиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, ҳақиқий аҳвол таҳлили мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва хорижий давлатларга экспорт қилишда иссиқхона хўжаликларининг салоҳиятидан тўлақонли фойдаланишга тўсқинлик қилаётган муаммолар сақланиб қолаётганидан далолат бермоқда.

Хусусан, иссиқхона комплекслари ишлаб чиқариш бўйича замонавий қувватларнинг мавжуд эмаслиги маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ускуналарни хориждан келтиришга мажбур қилмоқда, бу эса уларга сервис хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ муаммоларга ҳамда катта миқдорда куч ва маблағ сарфлашга сабаб бўлмоқда.

Замонавий иссиқхона комплексларини ташкил этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг амалдаги механизмлари самарадорлигининг пастлиги мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш, мазкур соҳага инвестициялар жалб қилиш бўйича бизнес-лойиҳаларни кенг миқёсда амалга оширишга тўсқинлик қилмоқда.

Иссиқхоналарда етиштириладиган қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғлик материалларини етиштириш йўлга қўйилмаганлиги уларни хориждан импорт қилишга олиб келмоқда.

Ресурс ва энергия тежайдиган технологияларга асосланган иссиқхона хўжаликларини жадал ривожлантириш учун қўшимча шароитлар яратиш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш, соҳани малакали мутахассислар билан таъминлаш ҳамда мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажмларини ошириш мақсадида:


1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикасида иссиқхона хўжалигини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, саралаш, калибрлаш, қадоқлаш ва экспорт қилишнинг бутун занжирини ўз ичига олувчи мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг кластер шаклини, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида жорий қилиш;

энергиянинг муқобил манбалари, энергия самарадор ва энергия тежамкор технологиялардан фойдаланган ҳолда замонавий иссиқхона комплексларини яратиш;

иссиқхона комплексларини улар жойлашган ҳудуднинг ўзига хос хусусиятлари, тупроққлим шароитлари, етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги экинлари турлари, туташ инфратузилма ва логистика объектлари, ҳудудларнинг энергия ресурслари билан таъминланиш даражаси ва иссиқхона хўжалиги самарадорлигига таъсир этувчи бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда жойлаштириш;

бозор конъюнктураси таҳлили асосида ва қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришнинг замонавий усулларини қўллаган ҳолда ишлаб чиқарилаётган экологик тоза мева-сабзавот маҳсулотлари турларини кенгайтириш;

импорт қилувчи давлатлар билан яқин алоқалар ўрнатиш ва экспорт қилинаётган маҳсулотлар сифатини яхшилаш йўли билан мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти географиясини кенгайтириш ва ҳажмини кўпайтириш;

мазкур қарор талаблари асосида иссиқхона хўжалиги соҳасида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, меҳнат бозорида ушбу йўналишдаги малакали мутахассисларга бўлган талабни тўлиқ қондириш.


2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан манфаатдор вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан биргаликда Замонавий иссиқхона комплекслари ташкил этиш бўйича истиқболли лойиҳалар рўйхати 1-иловага мувофиқ шакллантирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

бир ҳафта муддатда ёқилғи ёқиш йўли билан иссиқлик ёки электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхона, муассаса ва ташкилотлар (мазкур қарорга 2-иловада келтирилган корхоналарни қўшган ҳолда) реестрининг шакллантирилишини;

бир ой муддатда ёқилғи ёқиш йўли билан иссиқлик ёки электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар (биринчи навбатда давлат улуши 51 фоиз ва ундан юқори бўлган), муассасалар ва ташкилотларга туташ ҳудудларда замонавий иссиқхона комплекслари жойлаштирилишини, шу жумладан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида таъминласин.


3. Туташ ҳудудларида биринчи навбатда замонавий иссиқхона комплексларини жойлаштириш режалаштирилаётган иқтисодиёт тармоқлари корхоналарининг рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Р. Холмуродовга кўрсатилган рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Ҳудудларда замонавий иссиқхона комплексларини ташкил этишга кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳлар (кейинги ўринларда - ишчи гуруҳлар) ташкил этилсин ва уларнинг намунавий таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қуйидагилар ишчи гуруҳларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

давлат-хусусий шериклик шартлари асосида замонавий иссиқхона комплексларини жойлаштириш учун ёқилғи ёқиш йўли билан иссиқлик ёки электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга туташ ҳудудларда жойлашган бўш ер майдонларини аниқлаш;

замонавий иссиқхона комплексларини тез суръатларда ташкил этишда, уларнинг тўлақонли фаолиятини йўлга қўйишда тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий-техник кўмаклашиш.

Ишчи гуруҳлар раҳбарлари:

20 кун муддатда хатлов натижалари асосида келгусида замонавий иссиқхона комплексларини жойлаштириш мақсадида ёқилғи ёқиш йўли билан иссиқлик ёки электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга туташ ҳудудларда жойлашган аниқ ер участкаларининг рўйхатини шакллантирсин;

аниқланган ер участкалари қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда замонавий иссиқхона комплекслари ташкил этиш бўйича мажбуриятларни кўрсатган ҳолда электрон савдоларга қўйилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Агросаноат комплекси ва озиқ-овқат таъминоти соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг 2019 йилда замонавий иссиқхона комплексларини ташкил этиш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш, шу жумладан мазкур қарорнинг 1-иловасида келтирилган лойиҳаларни амалга ошириш учун Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси, бошқа халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукуматлар молия ташкилотларининг кредит линиялари ҳисобига 200 миллион АҚШ долларидан кам бўлмаган ҳажмда маблағлар жалб қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ж.А. Қўчқоров, С.Р. Холмуродов) икки ҳафта муддатда, шу жумладан, мазкур қарорнинг 1-иловасида келтирилган замонавий иссиқхона комплексларни ташкил этиш бўйича лойиҳаларни молиялаштиришда иштирок этадиган тижорат банкларини аниқласин ҳамда лойиҳаларнинг рентабеллиги ва иқтисодий самарадорлиги таҳлили асосида уларни амалга оширишнинг тармоқ жадвалларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


6. 2019-2020 йилларда замонавий иссиқхона комплексларини ташкил этиш бўйича лойиҳалар сони ва уларни амалга ошириш учун талаб этиладиган валюта ҳажмидан қатъи назар тижорат банклари томонидан ажратилаётган кредитлар бўйича фоизларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб беришнинг қуйидаги тартиби қўлланилиши белгилаб қўйилсин:

айланма маблағларни тўлдиришга (уруғлик, кўчат, минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари, кўмир, кўмир брикети, суюқ ва ёқилғининг бошқа турлари ва ҳоказоларни харид қилишга) ажратилаётган кредитлар бўйича тижорат банки томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 25 фоизи миқдорида, бироқ 5 фоизли пунктдан ортмаган даражада;

энергиянинг муқобил манбаларидан (кўмир, кўмир брикети, суюқ ва ёқилғининг бошқа турларидан), энергия самарадор ва энергия тежамкор технологиялардан фойдаланган ҳолда замонавий иссиқхона комплексларини ташкил этиш учун ажратилаётган кредитлар бўйича тижорат банки томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 50 фоизи миқдорида, бироқ 10 фоизли пунктдан ортмаган даражада.

Молия вазирлиги замонавий иссиқхона комплексларини ташкил этиш учун тижорат банклари томонидан ажратилаётган кредитлар бўйича фоизларни қоплаш учун зарур бўлган маблағларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига 2019-2020 йиллар давомида ўрнатилган тартибда ажратсин.


7. Юридик шахслар 2021 йил 1 январга қадар:

замонавий иссиқхона комплекслари, уларнинг бутловчи қисмлари ва гофрланган картон идиш ишлаб чиқаришда фойда солиғи, ягона солиқ тўлов ва қўшилган қиймат солиғидан озод этилсин, бўшаб қолган маблағлар ишлаб чиқаришни техник ва технологик қайта жиҳозлаш, модернизация қилиш ва ривожлантиришга мақсадли йўналтирилсин;

замонавий иссиқхона комплекслари ва гофрланган картон идиш ишлаб чиқариш учун талаб этиладиган ва белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ускуна, хом ашё ва материаллар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар учун божхона тўловларидан озод этилсин (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари).


8. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини етиштириш бўйича Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида уруғчилик кластерларини (кейинги ўринларда - уруғчилик кластерлари) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда яратилаётган уруғчилик кластерлари фаолиятини ташкил этиш бўйича ҳукумат қарорларини қабул қилсин, бунда уларнинг мазкур қарор билан белгиланаётган асосий вазифалари ва фаолият йўналишларини ҳисобга олган ҳолда қуйидагилар аниқланишини назарда тутсин:

уруғчилик кластерлари жойлаштириладиган аниқ ер майдонлари;

уруғчилик кластерлари фаолиятини молиялаштириш манбалари;

маблағлар ҳажмини кўрсатган ҳолда уруғчилик кластерларини ташкил этиш учун маблағ киритишга тайёр бўлган салоҳиятли инвесторлар;

уруғчилик кластерларини ташкил этиш учун давлат-хусусий шериклик шартлари;

уруғчилик кластерлари фаолияти самарадорлиги мониторингини юритиш механизмлари.


9. Қуйидагилар уруғчилик кластерларининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:

давлат ва халқаро стандартлар талабларига мувофиқ, шу жумладан, ҳимояланган майдонларда, гидропоника ва аэропоника технологияларини қўллаган ҳолда техник, дон, дуккакли дон, сабзавот, полиз ва бошқа экинлар уруғларини етиштириш, тайёрлаш ва сотиш;

маҳаллий ва хорижий селекция навларининг мавжуд коллекцияси асосида  ҳосилдорлиги ва сифати юқори, зараркунанда ва касалликларга чидамли, қўшилган қиймати юқори бўлган рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтирилган қишлоқ хўжалиги экинларининг навлари ва дурагайларини етиштириш тизимини яратиш;

қишлоқ хўжалиги экинларининг янги навлари ва дурагайларини яратиш бўйича илмий ва таълим муассасалари билан ҳамкорликда тадқиқотлар олиб боришга кўмаклашиш;

уруғчилик соҳасида кадрлар малакасини оширишда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга ва таълим муассасаларига шартномалар асосида амалий ёрдам кўрсатиш.


10. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги:


а) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 сентябрга қадар:

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш марказининг сифатни назорат қилиш лабораторияси негизида Уруғ сифатини назорат қилиш бўйича халқаро уюшмадан (ISTA) аккредитациядан ўтказиладиган, Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан лаборатория амалиётининг халқаро стандартлари (GLP) бўйича замонавий юқори технологияли ускуналар билан жиҳозланган қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларининг нав, генетика ва экиш сифат кўрсаткичларини баҳолаш бўйича лаборатория ташкил этилишини;

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази Уруғ сифатини назорат қилиш бўйича халқаро уюшмага (ISTA) аъзо сифатида киритилишини таъминлаш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрсин.


б) Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан биргаликда:

бирламчи материаллар ва донорлар тўпланишини, танланишини ўрганиш, шунингдек мавжуд генетик ресурслар ва замонавий селекция усулларини қўллаш асосида иссиқхона хўжаликлари учун жаҳон бозори талабларига мос келадиган, мазали сабзавот экинларининг ҳосилдорлиги юқори янги навлари ва дурагайларини яратсин;

2019 йилдан бошлаб етиштиришнинг гидропоника усули қўлланиладиган иссиқхона комплекслари учун сабзавот экинларининг ҳосилдорлиги ва сифати юқори бўлган, транспортда ташишга мўлжалланган, жаҳон бозори талабларига мос келадиган навлари ва дурагайларини яратиш бўйича 5 йиллик давр учун илмий лойиҳаларнинг республика грант танловларини ташкил этсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Самарқанд вилояти Самарқанд туманида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида юридик шахс мақомига эга бўлган қишлоқ хўжалиги ахборот-маслаҳат марказини (экстеншн марказини) (кейинги ўринларда - марказ) ташкил этиш бўйича дастлабки лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда марказ ташкил этилиши, жойлаштирилиши ва фаолияти самарали йўлга қўйилишини таъминласин.


12. Қуйидагилар:


а) марказ фаолиятининг асосий йўналишлари этиб:

қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчиларга ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш;

қишлоқ хўжалиги соҳасидаги инновацион ишланмалар ва илғор тажрибани ўзлаштириш ҳамда жорий этишда қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчиларга кўмаклашиш;

контингентга қишлоқ хўжалиги соҳасидаги инновацион ишланмалар ва илғор тажрибани ўргатиш мақсадида семинар, тренинг, конференция ва бошқа тадбирлар (шу жумладан, "дала кунлари") ўтказиш;

қишлоқ хўжалиги соҳасига ихтисослашган илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари билан ҳамкорликда ишлаб чиқаришга жорий қилиш учун тайёр илмий ишланмалар тўғрисида маълумотлар базасини яратиш;


б) марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб:

фаолият соҳаси бўйича шартнома асосида бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлардан тушумлар;

халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари ҳамда кредитлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия эҳсонлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар белгилансин.


13. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2019 йил якунига қадар дастлабки лойиҳа натижаларини таҳлил қилсин ва натижалари бўйича ижобий тажрибани бошқа ҳудудларда татбиқ этиш юзасидан таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб "Иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш ва юритиш", "Агрокимё ва агротупроқшунослик", "Ўсимликларни ҳимоя қилиш" ихтисосликлари йўналишлари бўйича олий таълим муассасаларига бакалаврлар тайёрлаш юзасидан қабул квоталарини камида 2 баробар ошириш тўғрисида таклифлар киритсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда 2020 йил якунига қадар Ўсимликлар миллий генофондининг иссиқхона комплекслари учун қишлоқ хўжалиги экинлари навлари билан бойитилишини таъминласин.


16. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2019 йилнинг 1 мартига қадар иссиқхона хўжаликларининг ягона маълумотлар базаси тўлиқ ишлашини ва уларда ишлаб чиқарилган мева-сабзавот маҳсулотларининг тизимли ҳисоби юритилишини ўз маблағлари ҳисобидан таъминласин.


17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини йўлга қўйиш учун мазкур маҳсулотларни импорт қилувчи мамлакатларнинг, биринчи навбатда, Хитой, Ҳиндистон, Корея Республикаси ва Япониянинг карантин рухсатини олишда тизимли асосда кўмаклашсин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мева-сабзавот маҳсулотлари экспортига тўсқинлик қилаётган масалаларни тезкор ҳал этиш чора-тадбирларини, шу жумладан музокаралар ўтказиш йўли билан амалга оширсин.


18. "Ўзэлтехсаноат" АК Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2022 йил охирига қадар иссиқхона комплекслари учун циркуляцион, тортувчи вентиляторлар ва бошқа ускуналар, асбоб ва жиҳозлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича чоралар кўрсин.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда иссиқхона комплекслари учун зарур бўлган ускуналар, асбоблар ва механизмлар рўйхатини "Ўзэлтехсаноат" акциядорлик компаниясига тақдим этилишини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси иссиқхоналар комплексларига талаб этиладиган ускуналар, асбоблар ва механизмлар ишлаб чиқариш учун "Ўзэлтехсаноат" АК томонидан тақдим этилган лойиҳа ҳужжатлари асосида чет эл инвесторларини жалб этсин.


19. Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари С.Р. Холмуродовга - ҳудудларда замонавий иссиқхона комплексларини ташкил этиш билан боғлиқ чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, халқаро молия институтлари ва ташкилотларининг маблағларини жалб қилиш, шунингдек, замонавий иссиқхона комплексларида мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва салоҳиятли инвесторларни излаш бўйича вазирликлар, идоралар ва ишчи гуруҳлар фаолиятини самарали мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдураҳмоновга - уруғчиликнинг замонавий тизимини шакллантириш, бирламчи уруғчилик, янги ва истиқболли навларни синаш билан шуғулланувчи уруғчилик кластерлари, илмий-тадқиқот муассасалари ва бошқа корхоналар фаолиятини самарали ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Б.Т. Юсуповга - иссиқхона хўжалиги соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишда тадбиркорлик субъектларига ахборот-маслаҳатлар билан кўмаклашиш, марказнинг фаолиятини самарали ташкил этиш, шунингдек, ҳокимлар билан биргаликда мазкур қарорнинг 1-бандида назарда тутилган тадбирларни самарали амалга ошириш учун;

"Ўзэлтехсаноат" АК бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи А.А.Абдуллаевга - иссиқхона комплекслари учун ускуналар, асбоблар ва механизмлар ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


20. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


21. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                 Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 20 ноябрдаги

ПҚ-4020-сон қарорига

1-ИЛОВА



Замонавий иссиқхона комплексларини ташкил

этиш бўйича истиқболли лойиҳалар

РЎЙХАТИ

    

N

Лойиҳа ташаббускори номи

Ҳудуд

Ер майдони

(га)

Лойиҳанинг умумий қиймати

(млн АҚШ долл. экв.)

шу жумладан, молиялаштириш манбалари бўйича

Иш ўрни (нафар)

ўз маблағлари

тижорат банкларининг кредитлари

Жами республика бўйича (105 та лойиҳа)

800,0

343,3

233,1

110,2

4 481

Қорақалпоғистон Республикаси

(2 та лойиҳа)

6,0

3,7

0,5

3,2

55

1.

"Мўйноқ агро дос" МЧЖ

Мўйноқ тумани

2,0

1,2

0,0

1,2

20

2.

"Қорақалпоқ агро импекс" МЧЖ

Элликқалъа тумани

4,0

2,5

0,5

2,0

35

Андижон вилояти

(2 та лойиҳа)

9,0

4,4

4,4

0,0

90

3.

"Нектар агро" МЧЖ

Булоқбоши тумани

2,5

0,8

0,8

0,0

25

4.

"Always fresh" МЧЖ

Избоскан тумани

6,5

0,7

0,7

0,0

65

Бухоро вилояти

(3 та лойиҳа)

10,0

0,9

0,4

0,5

60

5.

"Каган клининг сервис сервис" МЧЖ

Бухоро шаҳри

2,0

0,2

0,1

0,1

20

6.

"Drilling еlectric Servise" МЧЖ

Бухоро шаҳри

5,0

0,4

0,2

0,2

20

7.

"Жалил бобо замин файз"

фермер хўжалиги

Вобкент тумани

3,0

0,3

0,1

0,2

20

Жиззах вилояти

(12 та лойиҳа)

25,8

14,9

3,4

11,5

262

8.

"Элет-Ярин" МЧЖ

Жиззах шаҳри

1,5

0,7

0,2

0,5

15

9.

"Мелон траде" МЧЖ

Бахмал тумани

2,0

1,2

0,2

1,0

12

10.

"Гидропоник гроп" МЧЖ

Бахмал тумани

2,5

1,5

0,2

1,3

15

11.

"Agro Invest production" МЧЖ

Ғаллаорол тумани

1,0

1,2

0,3

0,9

7

12.

"Супер голд" МЧЖ

Дўстлик тумани

2,5

1,1

0,3

0,8

25

13.

"Баракали полиз" МЧЖ

Дўстлик тумани

1,3

0,5

0,1

0,4

15

14.

"Сангзор водийси" МЧЖ

Дўстлик тумани

2,5

1,1

0,3

0,8

25

15.

"Гўзал Жиззах боғлари"

фермер хўжалиги

Дўстлик тумани

2,5

1,1

0,3

0,8

25

16.

"Дафина агро" МЧЖ

Ш.Рашидов тумани

2,0

0,9

0,2

0,7

16

17.

"Grean dream" МЧЖ

Ш.Рашидов тумани

2,0

1,4

0,2

1,2

7

18.

"Greenhouse fruits" МЧЖ


Ш.Рашидов тумани

2,0

1,6

0,4

1,2

50

19.

"Мега гранд гроуп" МЧЖ

Ш.Рашидов тумани

4,0

2,7

0,7

2,0

50

Қашқадарё вилояти

(2 та лойиҳа)

3,0

0,9

0,3

0,6

30

20.

"Хосиятли"

фермер хўжалиги

Ғузор тумани

1,0

0,5

0,2

0,3

10

21.

"Eko parranda" МЧЖ

Шаҳрисабз тумани

2,0

0,4

0,1

0,3

20

Навоий вилояти

(10 та лойиҳа)

55,5

17,3

3,9

13,4

223

22.

"Иброхимбек Исломбек Агро" МЧЖ

Навоий шаҳри

1,0

0,2

0,0

0,2

5

23.

"Navoi qurilish komplekt" МЧЖ

Навоий шаҳри

1,0

0,1

0,0

0,1

5

24.

"Жахон бизнес барака сервис" МЧЖ

Конимех тумани

6,0

1,3

0,2

1,1

30

25.

"Кармана голден граунд" МЧЖ

Кармана тумани

8,0

4,8

1,2

3,6

20

26.

"Karmana agrotrading" МЧЖ

Кармана тумани

20,0

5,8

1,2

4,6

75

27.

"Зиё нур Навоий" МЧЖ

Кармана тумани

5,0

2,4

0,7

1,7

20

28.

"Марзияхони" МЧЖ

Кармана тумани

5,0

0,7

0,2

0,5

20

29.

"Зарафшон файз барака" ХК

Қизилтепа тумани

0,5

0,06

0,03

0,03

3

30.

"Иброхим Худойшкуров Пахтакор" фермер хўжалиги

Хатирчи тумани

8,0

1,0

0,1

0,9

40

31.

"Xatirchi toмato" МЧЖ

Хатирчи тумани

1,0

0,7

0,1

0,6

5

Наманган вилояти

(8 та лойиҳа)

78,5

32,6

25,6

7,0

810

32.

"Ligthart bloembollen V.O.F." МЧЖ

Косонсой тумани

3,0

0,2

0,2

0,0

10

33.

"VP gold" ҚК

Косонсой тумани

10,0

5,1

4,1

1,0

50

34.

"Greet mobile invest" МЧЖ

Тўрақўрғон тумани

12,0

4,0

4,0

0,0

100

35.

"VP global tech" МЧЖ

Тўрақўрғон тумани

7,0

4,0

3,0

1,0

30

36.

"Голд фреш фрутс" МЧЖ

Тўрақўрғон тумани

25,0

12,5

12,5

0,0

500

37.

"Enermous wave agro tech" ХК

Чортоқ тумани

1,5

1,5

1,5

0,0

30

38.

"Барака мева саноат савдо" МЧЖ

Чуст тумани

15,0

5,0

0,0

5,0

55

39.

"Чуст Умарова Хамраби"

фермер хўжалиги

Чуст тумани

5,0

0,4

0,4

0,0

35

Самарқанд вилояти

(34 та лойиҳа)

136,2

43,8

8,0

35,8

966

40.

"Фузайлова Гулчехра" МЧЖ

Самарқанд шаҳри

1,0

0,6

0,1

0,5

15

41.

"Санобар Ризо" ХК

Самарқанд шаҳри

0,9

0,5

0,1

0,4

10

42.

"Умар агро холдинг" МЧЖ

Оқдарё тумани

2,0

1,0

0,0

1,0

20

43.

"Сам агро рассвет" МЧЖ

Оқдарё тумани

2,3

0,5

0,5

0,0

16

44.

"Корея Самарқанд" МЧЖ

Оқдарё тумани

4,0

1,2

0,2

1,0

52

45.

"Ecoline lider plast" МЧЖ

Оқдарё тумани

3,0

1,8

0,4

1,4

25

46.

"Даромад файз омад" МЧЖ

Оқдарё тумани

4,3

1,9

0,4

1,5

25

47.

"Голден евро Азия" МЧЖ

Булунғур тумани

2,0

0,6

0,0

0,6

12

48.

"Фарход" МЧЖ

Жомбой тумани

15,0

5,8

0,0

5,8

100

49.

"Али-обло Сехри" МЧЖ

Каттақўрғон шаҳри

5,3

0,6

0,1

0,5

10

50.

"Камила фарм" МЧЖ

Каттақўрғон тумани

2,0

1,2

0,3

0,9

15

51.

"Алишер лидер Файз" ХК

Каттақўрғон тумани

1,0

0,5

0,1

0,4

7

52.

"Истиқбол иссиқхоналар" МЧЖ

Қўшработ тумани

6,0

1,0

0,0

1,0

5

53.

"Нарпай Хосилбек агро" ХК

Нарпай тумани

1,7

0,8

0,1

0,7

12

54.

"Стандарт экспорт" МЧЖ

Пайариқ тумани

1,0

0,3

0,0

0,3

4

55.

"Истиқлол" фермер хўжалиги

Пайариқ тумани

1,0

0,3

0,0

0,3

4

56.

"Davr" МЧЖ

Пастдарғом тумани

1,0

0,6

0,1

0,5

20

57.

"Сам ихлос парранда" МЧЖ

Пастдарғом тумани

5,0

1,0

1,0

0,0

35

58.

"Чархин фаровон боғлари" МЧЖ

Пастдарғом тумани

2,0

1,2

0,2

1,0

10

59.

"Амиржон Саид Афзал"

фермер хўжалиги

Пастдарғом тумани

1,0

0,2

0,1

0,1

10

60.

"Агро тада" МЧЖ

Пастдарғом тумани

3,7

0,5

0,1

0,4

12

61.

"Пахтачи бодомлари"

фермер хўжалиги

Пахтачи тумани

1,0

0,2

0,1

0,1

8

62.

"Зафар осиё саховати"

фермер хўжалиги

Пахтачи тумани

3,0

1,5

0,3

1,2

20

63.

"Мирзаев Шухрат Кенжаевич" фермер хўжалиги

Пахтачи тумани

1,0

0,6

0,2

0,4

15

64.

"Чакар инвест" МЧЖ

Пахтачи тумани

1,0

0,1

0,1

0,0

3

65

"Чоштепа чорва инвест"

фермер хўжалиги

Пахтачи тумани

1,0

0,2

0,1

0,1

4

66.

"Ikromjon oltin bog'lari"

фермер хўжалиги

Самарқанд тумани

2,0

0,9

0,0

0,9

10

67.

"Green capital" МЧЖ

Самарқанд тумани

2,0

1,2

0,2

1,0

15

68.

"Chordara sifat agro invesт" МЧЖ

Самарқанд тумани

3,0

1,1

0,2

0,9

20

69.

"Парвиз фариз" МЧЖ

Самарқанд тумани

4,0

1,8

0,5

1,3

10

70.

"Амир Дамир инвест" МЧЖ

Самарқанд тумани

1,0

0,4

0,1

0,3

12

71.

"Махмуд Самарқандий-2019" МЧЖ

Тайлоқ тумани

45,0

12,4

2,4

10,0

420

72.

"Нур Сам Кур" МЧЖ

Ургут тумани

5,0

1,0

0,1

0,9

5

73.

"Диёра Олтин Замини"

фермер хўжалиги

Ургут тумани

2,0

0,5

0,1

0,4

5

Сурхондарё вилояти

(7 та лойиҳа)

69,0

7,9

7,9

0,0

273

74.

"Шашамохкашоб" агрофирмаси

Денов тумани

30,0

3,6

3,6

0,0

120

75.

"Сурхондарё улкукалам" УК

Денов тумани

2,0

0,2

0,2

0,0

16

76.

"Денов фаворит барака" ХК

Денов тумани

10,0

1,3

1,3

0,0

15

77.

"Карвон алфа макс" МЧЖ

Жарқўрғон тумани

15,0

1,2

1,2

0,0

20

78.

"Регистон олтинсой мега" МЧЖ

Олтинсой тумани

8,0

1,0

1,0

0,0

80

79.

"Сундорбек инвест экспресс" МЧЖ

Қизириқ тумани

2,0

0,2

0,2

0,0

10

80.

"Юсуф Мухаммад" МЧЖ

Сариосиё тумани

2,0

0,2

0,2

0,0

12

Сирдарё вилояти

(3 та лойиҳа)

30,0

24,0

6,0

18,0

210

81.

"Бек" МЧЖ

Мирзаобод тумани

10,0

8,0

2,0

6,0

70

82.

"Мирзаобод универсал Трайл" МЧЖ

Мирзаобод тумани

10,0

8,0

2,0

6,0

70

83.

"Сирдаринский берег" МЧЖ

Мирзаобод тумани

10,0

8,0

2,0

6,0

70

Тошкент вилояти

(13 та лойиҳа)

269,5

187,1

171,0

16,1

1 150

84.

"Ideal tomat" МЧЖ

Оҳангарон тумани

80,0

136,8

136,8

0,0

600

85.

"Nature grow" МЧЖ

Оҳангарон тумани

20,0

11,6

6,6

5,0

120

86.

"Pro agro" МЧЖ

Оҳангарон тумани

6,0

0,3

0,3

0,0

20

87.

ЯТТ "Маматов Рахматжон"

Оҳангарон тумани

20,0

0,5

0,5

0,0

12

88.

"Грин хаус Ясмина" МЧЖ

Бекобод тумани

6,0

1,6

0,1

1,5

50

89.

"Холис барака агро фуд" МЧЖ

Бекобод тумани

9,0

1,2

0,2

1,0

20

90.

"Toxtaniyoz ota" фермер хўжалиги

Тошкент тумани

10,0

4,0

2,0

2,0

20

91.

"Tolerance business group" МЧЖ

Чиноз тумани

5,0

2,3

2,3

0,0

25

92.

"Mds mebel invest savdo" МЧЖ

Чиноз тумани

0,5

0,005

0,005

0,0

3

93.

"BNR engineering" МЧЖ

Юқори Чирчиқ тумани

80,0

20,0

20,0

0,0

150

94.

"Фарм агро импекс" МЧЖ

Юқори Чирчиқ тумани

12,0

6,0

0,0

6,0

20

95.

"Fayz construction company" ҚК МЧЖ

Юқори Чирчиқ тумани

15,0

2,0

2,0

0,0

100

96.

"JR-GROP" МЧЖ

Янгийўл тумани

6,0

0,8

0,2

0,6

10

Фарғона вилояти

(1 та лойиҳа)

53,0

2,4

2,4

0,0

150

97.

"Agro sheriff Asia" МЧЖ

Данғара тумани

53,0

2,4

2,4

0,0

150

Хоразм вилояти

(3 та лойиҳа)

6,5

2,1

0,2

1,9

42

98.

"Захро грен хоус" МЧЖ

Қўшкўпир тумани

1,50

0,5

0,1

0,4

8

99.

"Зоиршох Шовот"

фермер хўжалиги

Шовот тумани

3,0

0,6

0,1

0,5

10

100.

"Куриктом газ" МЧЖ

Янгиариқ тумани

2,0

1,1

0,1

1,0

24

Тошкент шаҳри

(5 та лойиҳа)

48,0

2,6

0,5

2,1

160

101.

ЯТТ "Ғаффоров Нодиржон Баходирович"

Миробод тумани

3,0

0,4

0,4

0,0

30

102.

"Ака-ука бизнес" МЧЖ

Олмазор тумани

40,0

1,8

0,1

1,7

100

103.

ЯТТ "Қувонов Шавкат Турдиевич"

Сергели тумани

1,0

0,04

0,04

0,0

5

104.

ЯТТ "Тоиров Иззат Боходирович"

Учтепа тумани

3,0

0,1

0,0

0,1

15

105.

ЯТТ "Зупаров Алимджан Рахимжанович"

Шайхонтоҳур тумани

1,0

0,3

0,0

0,3

10

           

Изоҳ: лойиҳаларнинг якуний кўрсаткичлари лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини (бизнес-режани) тасдиқлаш натижалари бўйича аниқлаштирилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 20 ноябрдаги

ПҚ-4020-сон қарорига

2-ИЛОВА



Туташ ҳудудларида биринчи навбатда замонавий иссиқхона

комплексларини жойлаштириш режалаштирилаётган

иқтисодиёт тармоқлари корхоналарининг

РЎЙХАТИ


1. "Ўзбекэнерго" АЖ тизими корхоналари


2. "Ўздонмаҳсулот" АК тизими корхоналари


3. "Ўзкимёсаноат" АЖ тизими корхоналари


4. "Ўзшаробсаноат" АЖ тизими корхоналари


5. "Ўзпахтаёғ" АЖ тизими корхоналари






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 20 ноябрдаги

ПҚ-4020-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ҳудудларда замонавий иссиқхона комплексларини ташкил

этишга кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳларнинг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ


1. вилоят ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини (туризмни) ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳи раҳбари


2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими


3. вилоят прокурорининг ўринбосари


4. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси вилоят бошқармаси бошлиғи


5. вилоят қишлоқ ҳўжалиги бошқармаси бошлиғи


6. вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи


7. "Ўзбекэнерго" АЖ вакили


8. "Ўзкимёсаноат" АЖ вакили


9. "Ўзшаробсаноат" АЖ вакили


10. "Ўзпахтаёғ" АЖ вакили


11. "Ўздонмаҳсулот" АК вакили



"Халқ сўзи", 2018 йил 21 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 26 ноябрь, 47-сон, 901-модда