ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Меҳмонхоналар. Саёхат комплекслари. Меҳмонхона хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.03.2014 й. ПҚ-2153-сон "Халқаро тоифадаги "INTERSERVIS" хўжалик ҳисобидаги республика ташқи савдо бирлашмаси давлат корхонаси меҳмонхона мажмуини ривожлантириш ва самарали ишлашини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

18.03.2014 й.

N ПҚ-2153



ХЎЖАЛИК ҲИСОБИДАГИ РЕСПУБЛИКА ТАШҚИ

САВДО БИРЛАШМАСИ ДАВЛАТ КОРХОНАСИ

МЕҲМОНХОНА МАЖМУИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ВА САМАРАЛИ ИШЛАШИНИ ТАЪМИНЛАШГА

ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



Халқаро тоифадаги "INTERSERVIS" хўжалик ҳисобидаги республика ташқи савдо бирлашмаси давлат корхонаси (ХРТСБ ДК) меҳмонхона мажмуи бошқарувини ташкил этиш ва юқори халқаро стандартлар ҳамда талаблар даражасида меҳмонхона хизмати кўрсатилишини таъминлаш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, "INTERSERVIS" хўжалик ҳисобидаги республика ташқи савдо бирлашмаси давлат корхонаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда "Hilton Worldwide" (АҚШ) компанияси ўртасида 2013 йил 31 декабрда меҳмонхона мажмуини "Hilton - Tashkent" бренди (номи) билан бошқариш тўғрисида тегишли шартномалар тузилган.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда "INTERSERVIS" хўжалик ҳисобидаги республика ташқи савдо бирлашмаси давлат корхонасига қуйидагилар:

"Hilton Worldwide" (АҚШ) компанияси билан бирга тендер (танлов) савдолари ўтказмай, лицензияга эга дизайнерлик компаниясини, меҳмонхона мажмуини қайта қуриш жараёнини бошқарадиган компанияни, таъмирлаш ишларини олиб борадиган пудрат ташкилотини, шунингдек меҳмонхона мажмуини "Hilton Worldwide" (АҚШ) компаниясининг талаб даражасидаги стандартга мувофиқ қайта жиҳозлаш учун товар (иш, хизмат)ларни етказиб берувчиларни белгилашга;

таъмирлаш ишлари ва меҳмонхона мажмуини қайта жиҳозлаш "Hilton Worldwide" (АҚШ) компаниясининг бренд стандартига мувофиқ бўлиши учун унинг тўхтовсиз ишлашини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда амалга оширишга рухсат этилсин.


3. "INTERSERVIS" хўжалик ҳисобидаги республика ташқи савдо бирлашмаси давлат корхонаси 2017 йил 1 январга қадар қуйидаги тўловлардан озод этилсин:

"Hilton Worldwide" (АҚШ) компанияси бошқарувига берилган, фақат меҳмонхона мажмуи фаолияти доирасида солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг барча турларидан (бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратмалардан ташқари);

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатларга киритилган асбоб-ускуналар, материаллар, мебель ва таъмирлаш ишлари ҳамда меҳмонхона мажмуини қайта жиҳозлаш учун инвентарь олиб келинганлик учун бож тўловларидан (бож йиғимларидан ташқари).

Ушбу қарорда назарда тутилган солиқ ва бож имтиёзлари берилиши туфайли бўшайдиган маблағлар фақат меҳмонхона мажмуини таъмирлаш ва қайта жиҳозлаш, шунингдек тижорат банкларидан олинган кредитларни қайтариш билан боғлиқ ишларни молиялаштиришга йўналтирилиши белгилансин.


4. "INTERSERVIS" хўжалик ҳисобидаги республика ташқи савдо бирлашмаси давлат корхонасига:

меҳмонхона хизматлари кўрсатиш соҳасида умум томонидан қабул қилинган жаҳон ҳисоб-китоб қоидаларига мувофиқ, олдиндан тўловлар ундирмасдан меҳмонхона хизматларини кўрсатишга;

меҳмонхона мажмуига керак бўлган корпоратив харидларни харид суммасидан қатъи назар, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг электрон савдо таомилисиз амалга оширишга рухсат этилсин.


5. "Hilton Worldwide" (АҚШ) компанияси "INTERSERVIS" хўжалик ҳисобидаги республика ташқи савдо бирлашмаси давлат корхонаси билан тузган шартномаларини амалга оширишдан олинган даромадлари бўйича юридик шахснинг фойда солиғи тўловидан озод қилинсин.

"Hilton Worldwide" (АҚШ) компаниясини доимий муассаса сифатида рўйхатга олмасдан, "INTERSERVIS" хўжалик ҳисобидаги республика ташқи савдо бирлашмаси давлат корхонаси билан тузилган шартнома доирасида фаолиятини амалга оширишга рухсат этилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "INTERSERVIS" хўжалик ҳисобидаги республика ташқи савдо бирлашмаси давлат корхонасининг талабномасига биноан меҳмонхона мажмуидан фойдаланишга жалб қилинадиган "Hilton Worldwide" (АҚШ) компанияси ходимларига кўп марталик кириш визаларини белгиланган тартибда беришни таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги "INTERSERVIS" хўжалик ҳисобидаги республика ташқи савдо бирлашмаси давлат корхонасининг талабномаларига асосан Ўзбекистон Республикасига меҳмонхона мажмуидан фойдаланишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларни жалб қилиш учун белгиланган тартибда рухсатнома беришни (муддатини узайтиришни), шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл фуқароларига меҳнат қилиш ҳуқуқи тасдиғини бериш (уни узайтириш)ни таъминласин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             И. Каримов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)


































Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск