ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Минтақалар тараққиёти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.01.2017 й. 15-сон "Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.01.2017 й.

N 15




ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУДУДЛАРИНИ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ

РИВОЖЛАНТИРИШ, АҲОЛИ ТУРМУШ

ДАРАЖАСИНИ ЯНАДА ЯХШИЛАШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларининг келгусидаги истиқболларини белгилаш, фан-таълим, маънавий-маърифий ишларни янада кучайтириш, аҳоли саломатлиги ҳамда турмуш даражасини янада яхшилаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикаси сайловчилари билан учрашуви давомида Сайловолди дастурида қўйилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш чора-тадбирлари дастури (кейинги ўринларда - Дастур деб аталади) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Дастурнинг асосий молиявий манбаси этиб қуйидагилар белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети;

Қорақалпоғистон Республикаси маҳаллий бюджети;

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари;

Халқаро молия институтлари маблағлари;

Хўжалик бирлашмалари ўз маблағлари;

Тижорат банклари кредитлари;

Лойиҳа ташаббускорлари маблағлари ва бошқа маблағлар.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши юқорида қайд этилган маблағларни ўз муддатида ва тўлиқ молиялаштирилишини таъминласин.

Мутасадди вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарлари Дастурда назарда тутилган лойиҳа ва тадбирларни ўз муддатида амалга оширилиши юзасидан шахсан масъул эканликлари тўғрисида огоҳлантирилсин.


3. Қуйидагилар Дастурнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

иқтисодий ва ижтимоий соҳани кенг ривожлантириш, ҳудудларнинг макроиқтисодий кўрсаткичлари барқарорлигини таъминлаш, туман, шаҳар ҳамда ҳудуднинг маҳаллий бюджетларидаги субвенция улушини қисқартириш ва бартараф этиш;

кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва эркинликларининг кафолатларини таъминлаш, қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, янги корхоналар, шу жумладан, кичик ва хусусий тадбиркорлик йўналишида корхоналар ташкил этиш;

ҳудудларда ва тармоқ корхоналарида саноат ишлаб чиқариши, хизмат кўрсатиш лойиҳаларини ҳамкорликда амалга ошириш учун тижорат банклари кредитлари, чет эл ва маҳаллий инвестицияларни кенг жалб этиш ҳисобига иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш;

қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш, мазкур соҳани индустрлашган тармоққа айлантириш мақсадида қишлоқ хўжалигининг барча турдаги маҳсулотларини қайта ишлашни ташкил қилиш;

ишлаб чиқарилган маҳсулотлар турини ва ҳудудий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳисобига ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ошириш, янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш ҳамда уларнинг янги бозорларга экспорт қилинишини таъминлаш;

қурилиш, ободонлаштириш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани янада ривожлантириш ҳисобига аҳолига намунали ҳамда сифатли хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш;

янги иш ўринлари яратиш ва аҳолининг турли қатламлари бандлиги масалаларини ҳал этиш ҳисобига инсон манфаатларини таъминлаш, айниқса қишлоқ жойларда аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш, янада фаровон ҳаёт кечириши учун мустаҳкам замин яратиш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, айниқса оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, маънавий-маърифий ишлар ҳамда ёшлар сиёсати масалаларини изчил ҳал этиш.


4. Дастурда юкланган вазифа ва топшириқларни масъул вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан белгиланган муддатларда, тўлиқ ижро этилишини таъминлаш, бажарилишини назорат қилиш ва улар фаолиятини мувофиқлаштириб бориш бўйича республика ишчи гуруҳи таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Республика ишчи гуруҳи (А.Ж. Раматов) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ.Р. Сариев) билан биргаликда:

Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан белгиланган муддатларда бажарилишини мувофиқлаштириб борсин;

тегишли вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банкларини жалб этиб, жойига борган ҳолда Дастурда назарда тутилган кўрсаткичларга эришиш бўйича барча зарурий чораларни кўрсин;

ҳар чорак якунлари бўйича Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб ўтадиган фаоллар йиғилишларида Дастурнинг топшириқлари ижроси алоҳида масала сифатида муҳокама этиб борилишини таъминласин;

зарурият бўлганда, белгиланган тартибда Дастурдаги тадбирлар ва лойиҳаларга ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритсин;

Дастурда белгиланган тадбирлар ва лойиҳаларнинг амалга оширилиши юзасидан ҳар ўн беш кунда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига ахборот бериб борсин.


5. Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарлари:

бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда Дастурга киритилган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тармоқ жадвали тасдиқланишини таъминласин;

Дастурдаги лойиҳаларни амалга ошириш учун белгиланган тартибда ер участкалари ажратиш, лойиҳаларни ишга тушириш юзасидан зарурий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш, замонавий технологик асбоб-ускуналар билан бутлаш ва ижтимоий соҳа объектларини белгиланган муддатларда фойдаланишга топшириш чораларини кўрсинлар;

Дастурда белгиланган тадбирлар ва лойиҳаларнинг амалга оширилиши тўғрисидаги таҳлилий маълумотларни ҳар ойнинг 5-санасига қадар кунигача Вазирлар Маҳкамасига киритиб борсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги тегишли ташкилотлар билан биргаликда Дастур доирасида Ўзбекистон Республикасининг Республика бюджети маблағларидан молиялаштириладиган лойиҳаларни келгуси йиллардаги Инвестиция дастурларига белгиланган тартибда киритиб борилишини таъминласин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳаларни ҳар йили шакллантириладиган республика ва маҳаллий бюджет харажатлари қисмида назарда тутсин ҳамда белгиланган муддатларда маблағлар ажратсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат рақобат қўмитаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Марказий банки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, мутасадди вазирликлар ва идоралар билан биргаликда аввал ишлаб чиқилган Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларини комплекс ривожлантириш дастурларининг 2017-2018 йиллар қисмини мазкур қарор билан белгиланган топшириқлардан келиб чиқиб, икки ой муддатда қайта ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига келишилган таклиф киритсин.


9. "Ўзбекэнерго" АЖ ва "Ўзтрансгаз" АК маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда Дастур доирасида инвестиция лойиҳаларини амалга оширувчи ишлаб чиқариш корхоналарининг ташқи коммуникациялар тизимларига уланишини таъминласинлар.


10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Дастурдан келиб чиқадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини белгиланган тартибда келишиб олиш ҳамда давлат бошқарув органлари ва Ҳукуматга киритиш тартиботидан ўтказиш юзасидан мониторинг ўрнатсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Қ.Р. Сариев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 17 январдаги

15-сон қарорига

2-ИЛОВА



Дастурда юкланган вазифа ва топшириқларни масъул

вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ҳамда

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан

белгиланган муддатларда, тўлиқ ижро этилишини

таъминлаш, бажарилишини назорат қилиш ва улар

фаолиятини мувофиқлаштириб бориш бўйича

Республика ишчи гуруҳи

ТАРКИБИ

   

1. Раматов А.Ж.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси, Республика ишчи гуруҳи раҳбари


2. Сариев Қ.Р.

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, Республика ишчи гуруҳи раҳбарининг ўринбосари


3. Бекенов С.Х.

-

Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари


4. Қўчқоров Ж.А.

-

Молия вазирининг биринчи ўринбосари


5. Иноятов У.И.

-

Халқ таълими вазири


6. Қосимов Р.С.

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазири


7. Ахмедов Б.М.

-

Маданият ва спорт ишлари вазири


8. Хаджибаев А.М.

-

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари


9. Хамраев Ш.Р.

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари


10. Ходжаев С.С.

-

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари


11. Тохтаев А.Р.

-

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


12. Мансуров М.Д.

-

"Ўзбекчармпойабзали" уюшмаси раиси


13. Дусмуратов М.М.

-

"Ўзфармсаноат" ДАК раиси


14. Махкамов И.Р.

-

"Ўзкоммунхизмат" агентлиги бош директори


15. Ахмедов М.А.

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси


16. лавозими бўйича

-

Вазирлар Маҳкамаси АТДнинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бош мутахассиси, Республика Ишчи гуруҳи котиби

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)

































Время: 0.0151
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск