Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбарининг функционал вазифалари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 24.09.2017 й. 761-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 24 сентябрдаги

761-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг

ўринбосари - Геология, ёқилғи-энергетика комплекси,

кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари

комплекси раҳбарининг функционал вазифалари тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 12 июндаги ПҚ-3051-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида" 2017 йил 21 августдаги ПҚ-3226-сон қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбарининг (кейинги ўринларда Бош вазир ўринбосари деб аталади) функционал вазифаларини белгилайди.


2. Бош вазир ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳисобот беради.


3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.


4. Бош вазир ўринбосарининг фаолияти ёқилғи-энергетика комплексини, геология соҳасини, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноатини янада ислоҳ қилиш, ривожлантириш, модернизация қилиш ва диверсификациялашни янада чуқурлаштириш билан боғлиқ масалаларини ҳал этишга йўналтирилган.


5. Бош вазир ўринбосари мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг аъзоси ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати таркибига киради.

Бош вазир ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида бевосита иштирок этади.



2-БОБ. БОШ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИОНАЛ МАЖБУРИЯТЛАРИ


6. Қуйидагилар Бош вазир ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:


а) геология ва минерал хомашё базаси соҳасида:

геология тармоғини ва геология-қидирув ишларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда ер қаъридан ва қазиб олинадиган минерал-хомашё ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш талабларини ҳисобга олган ҳолда ҳудудларни комплекс геологик ўрганиш, энг аввало, рангли, нодир металлар ва уран, шунингдек минерал хомашёнинг бошқа қаттиқ турларини, чучук ва минерал ер ости сувларини қидириш ва разведка қилиш самарадорлигини ошириш мақсадида фойдали қазилмаларнинг геологик захираларини прогнозлаштиришнинг замонавий технологиялари, асбоб-ускуналар ва усулларини жорий этиш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва кўпайтириш давлат дастурларини, шу жумладан хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш ҳисобига фойдали қазилмалар конларини жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шунингдек улар амалга оширилиши мониторинги олиб борилишини таъминлаш;

фойдали қазилмаларнинг асосий турлари захираси ва ресурслари ўз вақтида ўсиши бўйича чора-тадбирларнинг натижадорлигини тизимли таҳлил қилган ҳолда ер қаърини геологик ўрганиш, минерал-хомашё базасини тиклаш соҳасида давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;

геология тармоғини янада ислоҳ қилиш, қисқача муддатли, ўртача муддатли ва узоқ муддатли даврларда тармоқни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

геология, ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилишини комплекс ўрганишни, ягона техника сиёсати олиб борилишини, геология тармоғи корхоналари модернизация қилинишини, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозланишини ташкил этиш;

геология тармоғи ташкилотларининг ҳужжатлар айланиши, ҳисоб ва ҳисобот, молия-хўжалик фаолияти, ходимларни бошқариш, ишлаб чиқариш-технологик жараёнларни ташкил этиш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилишини ташкил этиш;

шу жумладан хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этган ҳолда стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурларнинг комплекс экспертизадан ўтказилишини ташкил этиш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурлар амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, шунингдек тасдиқланган мақсадли параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;

геология тармоғи корхоналарида менежмент тизимини янада ривожлантириш, маънавий ва жисмонан эскирган асбоб-ускуналарни янгилашни таъминлаш, ишлаб чиқариш харажатларини, энергия сиғими сарфини қисқартириш ва геология-қидирув ишлари натижадорлигига эришишни ҳисобга олган ҳолда уларнинг таннархини пасайтириш;


б) металлургия ва қимматбаҳо металлар соҳасида:

ишлаб чиқаришнинг янги қувватларини яратишга ва ишлаб турганларини модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга йўналтирилган кон-металлургия саноатини барқарор ва мувозанатли ривожлантиришнинг мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкил этиш;

рангли ва нодир металларни чуқур қайта ишлаш асосида ташқи бозорларда барқарор талаб қилинадиган, қўшилган қийматли тайёр, экспортга йўналтирилган маҳсулотлар турларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш вазифалари амалга оширилишини, ушбу мақсадларга хорижий инвестициялар кенг жалб этилишини таъминлаш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда кон-металлургия саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишнинг энг муҳим баланслари ишлаб чиқилишини, уларнинг бажарилиши назорат қилинишини ташкил этиш;

ягона техника сиёсатини олиб бориш, кон-металлургия ишлаб чиқаришлари корхоналарини, шу жумладан маънавий ва жисмонан эскирган асбоб-ускуналар ва технологияларни алмаштириш йўли билан модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, қисқа муддатли, ўртача муддатли ва узоқ муддатли даврларда кон-металлургия тармоғини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таннархи пасайтирилишини назарда тутиб кон-металлургия тармоғига замонавий энергия жиҳатидан самарали технологиялар ва асбоб-ускуналарни янада жорий этишни таъминлаш;

импортнинг ўрнини босиш ҳамда ички бозорни истеъмол товарлари ва бутловчи буюмлар билан тўлдириш мақсадида маҳаллий хомашё ресурслари базасида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни янада маҳаллийлаштириш вазифалари амалга оширилишини таъминлаш;

кон-металлургия ташкилотларини вертикал бошқариш тезкорлигини ва иш самарадорлигини оширишга, шунингдек қоғоздаги ҳужжатлар айланишини қисқартиришга йўналтирилган ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш бўйича тадбирлар тизимли ва комплекс амалга оширилишини ташкил этиш;

корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини кенг жорий этиш ва ишлаб чиқариш қувватларини янада модернизация ва реконструкция қилиш мақсадида акциядорлик жамиятларининг устав капиталларига хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш;

кон-металлургия саноатида, шу жумладан хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этган ҳолда стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурлар комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурлар амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, шунингдек тасдиқланган мақсадли параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;

жаҳон бозорининг чуқур маркетинг тадқиқотлари олиб борилишини ҳамда рангли ва қора металлургия маҳсулотларининг рақобатбардошлигини оширишни ва экспорт географиясини кенгайтиришни ҳисобга олган ҳолда уларнинг ички ва ташқи бозорларга кириб бориши таҳлил қилинишини ташкил этиш;


в) ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш соҳасида:

янги ишлаб чиқариш қувватларини барпо этишга, ишлаётганларини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга йўналтирилган ёқилғи-энергетика комплекси ишлаб чиқариш қувватларини барқарор ва мувозанатли ривожлантириш мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ер қаъридан самарали ва оқилона фойдаланиш талабларини ҳисобга олган ҳолда геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва ўтказиш тизимини такомиллаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, нефть ва газ ресурслари ва захираларини прогнозлаштиришнинг замонавий технологиялари, ускуналари ва методларини жорий этиш, углеводородлар конларини қидириш ва разведка қилиш самарадорлигини ошириш;

углеводородларнинг хомашё базасини ривожлантириш ва тиклаш давлат дастурларини, республиканинг истиқболли ҳудудларида углеводородлар қазиб олиш ишлари режаларини, шу жумладан хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш ҳисобига уларнинг конларини ўзлаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шунингдек уларнинг амалга оширилиши мониторингини таъминлаш;

углеводород хомашёни чуқур қайта ишлаш асосида жаҳон бозорларида ва минтақавий бозорларда талаб барқарор бўлган юқори қўшилган қийматли рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмлари ва турларини янада кенгайтиришни таъминлаш, нефть ва газни чуқур қайта ишлаш бўйича ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибасини жорий этишга доир таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш;

ишлаб чиқариш мақсадидаги объектларни, ижтимоий соҳа ва республика аҳолисини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида газ узатиш тизимларини янада модернизация қилиш ва янгилаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибасини жорий этиш, тикланмайдиган углеводород ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлилигини ошириш, иқтисодиёт тармоқларини ва халқ билан доимий мулоқотни кенгайтириш асосида аҳолини ёқилғи-энергетика ресурслари билан барқарор таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш;

ижтимоий соҳа объектларини ва республика аҳолисини, унинг ҳаёт даражасини оширишни назарда тутиб электр энергияси билан таъминлаш мақсадида паст вольтли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

энергетика баланси таркибида гидроэнергетика улушини кўпайтириш мақсадида республика гидроэнергетика салоҳиятини комплекс ўзлаштириш асосида гидроэнергетикани ривожлантириш дастурларини, шунингдек йирик, ўртача, кичик ва микрогидроэлектрстанцияларини лойиҳалаш ва қуриш соҳасида илғор илмий-техника ечимлари асосида янги гидроэлектрстанцияларни қуриш ва мавжудларини реконструкция қилиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни ташкил этиш;

ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш соҳасида ягона давлат сиёсатини, шунингдек энергияни тежайдиган дастурларни шакллантириш ва амалга ошириш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда углеводород хом ашё ва ёқилғи-энергетика ресурсларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишнинг энг муҳим баланслари ишлаб чиқилишини ва уларнинг бажарилиши назорат қилинишини ташкил этиш;

ягона техника сиёсатини олиб бориш, ёқилғи-энергетика комплекси корхоналарини, ҳосил қилинадиган қувватлар ва электр тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, энергиянинг муқобил манбаларидан фойдаланишнинг синаб кўрилган технологиялари жорий этиш;

қисқача муддатли, ўртача муддатли ва узоқ муддатли даврларда ёқилғи-энергетика комплекси тармоқларини ривожлантириш концепцияларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

вертикал бошқариш тезкорлигини ва иш самарадорлигини оширишни, шунингдек қоғоздаги ҳужжатлар айланишини қисқартиришни назарда тутиб, ахборот-коммуникация технологияларини ёқилғи-энергетика комплексига жорий этишни давом эттириш тадбирларини тизимли ва комплекс амалга оширишни ташкил этиш;

маҳаллий хомашё ресурслари базасида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни янада маҳаллийлаштиришда импортнинг ўрнини босиш ҳамда ички бозорни истеъмол товарлари ва бутловчи буюмлар билан тўлдириш вазифалари амалга оширилишини таъминлаш;

корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини кенг жорий этиш ва акциядорлик жамиятларининг устав капиталларига хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш;

ёқилғи-энергетика комплексида, шу жумладан хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этган ҳолда стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурлар комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурлар амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, шунингдек тасдиқланган мақсадли параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;

автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари ва автомобилларга газ қуйиш станциялари тармоқларини ривожлантириш ва нефть маҳсулотларининг ўрнини босиш учун автотранспорт воситаларини суюлтирилган ва сиқилган газга босқичма-босқич ўтказиш дастурлари амалга оширилишини ташкил этиш;

янги кўмир конларини қазишга жалб этиш мақсадида кўмир конларини хавфсиз қазиш ва фойдаланишнинг, геология-қидирув ишларини олиб боришнинг самарали тизимлари ва усулларини жорий этиш;


г) кимё ва нефть-кимё саноати соҳасида:

янги ишлаб чиқариш қувватларини барпо этишга, ишлаётганларини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга йўналтирилган кимё тармоғининг ишлаб чиқариш қувватларини барқарор ва мувозанатли ривожлантиришнинг мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

минерал-хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида тайёр экспортга йўналтирилган кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришини кўпайтириш, шунингдек ушбу мақсадга хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш йўли билан кимё тармоғида таркибий ўзгартиришларни янада амалга ошириш;

ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибасини жорий этиш, кимё тармоғида ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланилишини таъминлаш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг таннархини янада қисқартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш;

манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда минерал ўғитлар ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишнинг энг муҳим балансларини ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;

ягона техника сиёсати олиб бориш, кимё ва нефть-кимё ишлаб чиқаришларини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, кичик ҳажмли кимё ишлаб чиқаришларини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш;

импортнинг ўрнини босишни ҳамда ички бозорни истеъмол товарлари ва бутловчи буюмлар билан тўлдиришни таъминлайдиган маҳаллий хомашё ресурслари базасида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни янада маҳаллийлаштириш вазифалари амалга оширилишини таъминлаш;

корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини кенг жорий этиш ва акциядорлик жамиятларининг устав капиталларига хорижий инвестицияларни жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишни, қисқача муддатли, ўртача муддатли ва узоқ муддатли даврларда кимё тармоғини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этиш;

кимё тармоғи ташкилотларини вертикал бошқариш тезкорлигини ва иш самарадорлигини оширишни, шунингдек қоғоздаги ҳужжатлар айланишини қисқартиришни назарда тутиб ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш бўйича тадбирлар амалга оширилишини ташкил этиш;

кимё ва нефть-кимё саноатида, шу жумладан хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этган ҳолда стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурлар комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурлар амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, шунингдек тасдиқланган мақсадли параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирлар ишлаб чиқиш;

иқтисодиёт тармоқларининг кимё ва нефть-кимё маҳсулотларига бўлган жорий ва истиқболли эҳтиёжларини тадқиқ этиш ва аниқлаш ишларини мувофиқлаштириш, жаҳон бозорининг чуқур маркетинг тадқиқотлари олиб борилишини ва кимё маҳсулотларининг рақобатбардошлилигини оширишни ва экспорт қилиш географиясини кенгайтиришни ҳисобга олган ҳолда унинг маҳсулотларининг ички ва ташқи бозорларга кириб боришини таҳлил қилишни ташкил этиш.


7. Бош вазир ўринбосари ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига биноан республиканинг тегишли ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодий ислоҳотларнинг устувор вазифалари ва дастурлари бажарилишини мувофиқлаштириб боради;

Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаментига бевосита раҳбарлик қилади;

мутасаддилик қилинадиган ташкилотлар, шунингдек ҳудудлар ва бошқа ташкилотларнинг ўз юритишига кирадиган масалалар бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органларидаги, бошқа ташкилотлардаги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчилари номенклатурасига кирадиган лавозимларга номзодлар бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири билан келишган ҳолда, белгиланган тартибда киритади;

Комплекс юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя этилишини таъминлайди. Тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли назорат ташкил этилишини таъминлайди;

қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларининг экспертизадан ўтказилишини ва сифатли тайёрланишини ташкил этиш масалаларида Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан ҳамкорлик қилади;

Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Ҳукумат қарорлари ва фармойишларининг ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;

Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири, шўъбалари мудирлари, бош ва етакчи мутахассислари лавозимларига кадрлар танлашни Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан биргаликда амалга оширади;

Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири, шўъба мудирлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида таклифлар киритади;

Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаментида ҳамда тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг марказий аппаратларида кадрлар захирасини шакллантириш ишларини тизимли асосда ташкил қилади;

жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек Комплекс юритишига кирадиган масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири бошқарадиган тегишли комиссияларга (кенгашларга) раҳбарлик қилади, шунингдек Комплекс юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича комиссиялар (кенгашлар) фаолияти ташкил этилишини таъминлайди ва қарорларининг бажарилишини назорат қилади.



3-БОБ. БОШ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


8. Бош вазир ўринбосари ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан ҳамда бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

мутасаддилик қилинадиган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, хўжалик бошқаруви органлари коллегиал органларининг мажлисларида, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири топшириқлари бўйича - давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва бошқа ташкилотларнинг Комплекс бошқарадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва вакилларини Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар тузиш;

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамаси Регламенти талаблари бузилган ҳолда тушадиган ҳужжатларни қайтариш.

Бош вазир ўринбосарининг зарур материалларни, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари ва топшириқлари унинг томонидан белгиланган муддатларда бажарилиши керак.

Бош вазир ўринбосарининг ўзи бошқарадиган масалалар бўйича вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига топшириқлари белгиланган тартибда бажарилиши мажбурийдир.


9. Бош вазир ўринбосари:

зиммасига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва сифатли бажарилиши;

ўзи раҳбарлик қиладиган Комплексдаги ишларнинг ҳолати, тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, бошқа ташкилотларнинг фаолияти мувофиқлаштирилиши ва назорат қилинишини, Комплекс юритувига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифларнинг ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш;

Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини республиканинг давлат манфаатларини, иқтисодий самарадорлигини назарда тутиб ва улардаги масалаларни барча манфаатдор тузилмалар билан боғлаган ҳолда пухта экспертизадан ўтказилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Ҳукумат қарорлари ва фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқларининг Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси таркибига кирадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши учун жавоб беради.



4-БОБ. БОШ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


10. Бош вазир ўринбосарининг ишлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари ҳамда Комплекснинг иш режаси асосида ташкил этилади.

Комплекснинг иш режаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланади.


11. Бош вазир ўринбосарининг Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Ҳукумат қарорлари ва фармойишларининг мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида амалга оширилиши тизимли мониторингини таъминлаш бўйича фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ комплекс ўрганишларни амалга ошириш йўли билан, Вазирлар Маҳкамаси, Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисларида ҳисоботларни эшитган ҳолда ташкил этилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)








































Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск