ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.09.2017 й. 761-сон "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбарининг функционал вазифалари ҳамда Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
24.09.2017 й.
N 761
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
БОШ ВАЗИРИНИНГ ЎРИНБОСАРИ - ГЕОЛОГИЯ,
ЁҚИЛҒИ-ЭНЕРГЕТИКА КОМПЛЕКСИ, КИМЁ, НЕФТЬ-КИМЁ
ВА МЕТАЛЛУРГИЯ САНОАТИ МАСАЛАЛАРИ КОМПЛЕКСИ
РАҲБАРИНИНГ ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ ҲАМДА
ГЕОЛОГИЯ, ЁҚИЛҒИ-ЭНЕРГЕТИКА КОМПЛЕКСИ,
КИМЁ, НЕФТЬ-КИМЁ ВА МЕТАЛЛУРГИЯ САНОАТИ
МАСАЛАЛАРИ АХБОРОТ-ТАҲЛИЛ ДЕПАРТАМЕНТИ
ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 12 июндаги ПҚ-3051-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида" 2017 йил 21 августдаги ПҚ-3226-сон қарорларини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбарининг функционал вазифалари тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти раҳбарлари ва мутахассисларининг функционал вазифалари тақсимотини бир ҳафта муддатда тасдиқласин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбарининг функционал вазифалари ҳамда Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 15 февралдаги 84-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига ҳамда Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)