ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.11.2018 й. ПҚ-4024-сон "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг жорий этилишини назорат қилиш, уларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

21.11.2018 й.

N ПҚ-4024



АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИНГ ЖОРИЙ

ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ, УЛАРНИ ҲИМОЯ

ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Давлат ва жамият бошқаруви соҳасига замонавий ахборот-коммуникация тизимларини жорий этиш мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар ва ўзгаришларни самарали амалга оширишнинг муҳим шарти ҳисобланади.

Шу билан бирга, давлат органлари ва ташкилотларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар кўрилаётганига қарамасдан "Электрон ҳукумат" тизимининг жорий этилиши ва самарали фаолият кўрсатишига, ахборот соҳасидаги таҳдидларга қарши курашишга тўсқинлик қилувчи қатор муаммолар сақланиб қолмоқда. Жумладан:

биринчидан, ахборотлаштириш субъектлари томонидан қонун ҳужжатлари, норматив ҳужжатлар ва давлат стандартларининг ижро этилиши устидан назорат ва текширишнинг амалдаги механизми замонавий талабларга мувофиқ эмаслиги кўрсатилаётган хизматлар сифатининг пасайишига олиб келмоқда;

иккинчидан, ахборот хавфсизлиги соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишга масъул ягона ваколатли органнинг мавжуд эмаслиги мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишларнинг самарасизлигига сабаб бўлмоқда;

учинчидан, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан жорий этилаётган аппарат воситалари ва дастурий маҳсулотларни экспертиза ва сертификациядан ўтказиш тизимидаги камчиликлар уларнинг "Электрон ҳукумат" тизимига жадал интеграциялашувини сусайтирмоқда;

тўртинчидан, телекоммуникация, ахборот ва киберхавфсизлик соҳасидаги назорат тизими, муҳим ахборот инфратузилмасининг мукаммал эмаслиги давлат ахборот тизимлари объектлари, рақамли иқтисодиёт ва шахсий маълумотларнинг заифлашувига олиб келмоқда;

бешинчидан, бузғунчи кучларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва Интернет тармоғидан фаол фойдаланиши аҳоли, айниқса, ўсиб келаётган авлоднинг дунёқараши ва онгига салбий таъсир кўрсатмоқда;

олтинчидан, ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш соҳасидаги илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва жорий қилиш бўйича тизимли ишларнинг мавжуд эмаслиги миллий ахборот маконини ҳимоя қилишнинг замонавий усулларини жорий қилиш имконини бермаяпти.

Ахборот соҳасида ягона давлат сиёсати рўёбга чиқарилишининг самарадорлигини ошириш, телекоммуникация, ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш соҳасидаги назорат тизимини янада такомиллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг:

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекцияни;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш марказини тугатиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Қуйидагилар:

умумий штат бирлиги 198 нафар, шу жумладан, ҳудудий бўлинмаларда - 110 нафар бўлган Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси (кейинги ўринларда - Давлат инспекцияси);

давлат унитар корхонаси шаклида Техник кўмаклашиш маркази (кейинги ўринларда - Марказ);

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг "Хавфсиз шаҳар" жамоат тартибига кўмаклашиш маркази" давлат муассасаси (кейинги ўринларда - "Хавфсиз шаҳар" маркази) ташкил этилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш марказининг бўшаётган 135 нафар штат бирлиги Марказга ўтказилсин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

Давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекциянинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

Марказ Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш марказининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади, "Хавфсиз шаҳар" лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқ ва мажбуриятлари бундан мустасно.

Давлат инспекцияси Марказнинг таъсисчиси ҳисобланади.

"Хавфсиз шаҳар" маркази жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ички тартибни сақлаш соҳасига рақамли технологияларни жорий этишда "Электрон ҳукумат" тизимини давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш бўйича Ягона интегратор ҳисобланади.

"Хавфсиз шаҳар" маркази Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш марказининг "Хавфсиз шаҳар" ягона интеграцияланган тизимини яратиш лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

5. Қуйидагилар:


а) Давлат инспекциясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий босма нашрларни тарқатиш соҳасида қонун ҳужжатлари, норматив ҳужжатлар ва давлат стандартлари талабларига риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга ошириш;

ўз ваколати доирасида почта алоқаси, ахборот технологиялари ва телекоммуникациялари хизматларининг сифатли тақдим этилиши, даврий босма нашрлар, фонограммалар, аудиовизуал асарлар ва ЭҲМ учун дастурлар тарқатилишида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чораларини таъминлаш устидан давлат назоратини амалга ошириш;

фонограммалар, аудиовизуал асарлар, ЭҲМ учун дастурлар тарқатишда (сотиш, ижарага бериш ва барчанинг эътиборига етказишда) муаллифлик ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига ва норматив ҳужжатларга риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга ошириш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, бошқа ташкилот ва идораларда "Электрон ҳукумат" тизимида инфратузилмани ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;

иш ва бошқарув жараёнларини автоматлаштириш, интеграллашган ахборот тизимларини, маълумотлар узатиш ва алмашишнинг идоралараро тармоқларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш, давлат ахборот ресурслари интеграцияси, шу жумладан, электрон давлат хизматлари кўрсатиш самарадорлиги;

"охирги миля" тамойили бўйича Интернет тармоғидан кенг полосали фойдаланишни, мультисервис алоқа тармоқлари технологияларини, мобил алоқа бозорини, бошқа замонавий телекоммуникация хизматларини, шунингдек, почта алоқаси хизматларини ва даврий босма нашрлар тарқатишни кенгайтириш йўли билан телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш устидан давлат назоратини амалга ошириш;


б) Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ахборот хавфсизлигига ҳозирги вақтдаги таҳдидлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва тўплаш, давлат органлари ва ташкилотлари ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базаларига ноқонуний кириб олиш ҳолатларининг олдини олишни таъминлайдиган самарали ташкилий ва дастурий-техник ечимларни тезкор қабул қилиш бўйича тавсиялар ва таклифлар ишлаб чиқиш;

қонун бузувчиларни, ахборотлар маконидаги рухсатсиз ёхуд бузувчи ҳаракатларни амалга оширишда фойдаланиладиган методлар ва воситаларни таҳлил қилиш, идентификациялашда телекоммуникациялар тармоқларининг операторлари ва провайдерлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорлик қилиш;

ахборотлаштириш объектларида (давлат сирлари бундан мустасно) аппарат воситалари ва дастурий маҳсулотларни, ахборот-коммуникация технологиялари, телекоммуникация жиҳозлари ва бошқа техник воситаларни аттестация, экспертиза ва сертификациядан ўтказиш;

давлат органлари ва ташкилотлари ахборот тизимлари ва ресурслари ахборот хавфсизлиги сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда кўмаклашиш;

давлат ахборот тизимлари ва ресурслари, шунингдек, интернет тармоғи миллий сегментининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

Интернетнинг миллий фойдаланувчиларини Интернет тармоғи миллий сегментида ахборот хавфсизлигига пайдо бўлаётган таҳдидлар тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиш, шунингдек, ахборотларни ҳимоя қилиш бўйича маслаҳат хизматлари кўрсатиш;


в) "Хавфсиз шаҳар" марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикасида "Хавфсиз шаҳар" ягона интеграцияланган тизимини яратиш ва ундан фойдаланишни назорат қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ички тартибни сақлаш соҳасига рақамли технологияларни жорий этиш ва уларнинг "Электрон ҳукумат" тизими билан интеграциясини амалга ошириш;

жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ички тартибни сақлаш соҳасида жорий этилаётган рақамли технологиялар бўйича ягона технологик ёндашувни амалга оширишда ягона талаблар, меъёрлар ва мезонларни белгилаш;

давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектларга жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ички тартибни сақлаш соҳасида рақамли технологиялар жорий этишда кўмаклашиш;

жамоат хавфсизлиги ва ҳуқуқ тартиботни таъминлаш соҳасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган лойиҳаларни келишиш ва хулосалар бериш.

6. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси ҳудудий бўлинмаларининг намунавий тузилмаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон "Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони 5 ва 6-бандлари талаблари Давлат инспекцияси томонидан амалга ошириладиган текширишларга татбиқ этилмайди.


7. Қуйидаги тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:

а) Жорий таъминот (иш ҳақига давлат қўшимча тўловлари ва устама пуллар сақланган ҳолда), Давлат инспекцияси ва Марказнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, улар ходимларининг меҳнатини қўшимча моддий рағбатлантириш бўйича харажатларни молиялаштириш Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

б) Марказ ходимларига ахборот ва киберхавфсизлик соҳасидаги алоҳида меҳнат шароитлари учун ходим лавозим маошининг камида 100 фоизи миқдорида ойлик устама белгиланади;

в) 2019 йил 1 январдан:

ахборот-коммуникация технологиялари, аппарат воситалари ва дастурий маҳсулотлар, ҳимоя воситалари ва бошқа техник воситаларга техник топшириқлар бўйича хулосалар Марказ билан мажбурий тартибда келишилади;

давлат органлари ва ташкилотларининг ахборотлаштириш объектларида (давлат сирлари бундан мустасно) жорий этиладиган ва фойдаланиладиган аппарат воситалари ва дастурий маҳсулотлар мажбурий равишда Марказда аттестация ва экспертизадан ўтказилиши зарур;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ахборот-коммуникация технологиялари, аппарат воситалари ва дастурий маҳсулотлар, ҳимоя воситалари ҳамда бошқа техник воситаларга техник топшириқлар бўйича хулосаларни Марказ билан мажбурий келишилгандан сўнг берилишини таъминласин;

г) жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ички тартибни сақлаш соҳасида:

рақамли технологияларни жорий этиш, таълим муассасаларига кириш тест синовлари жараёнини ошкора ва шаффоф ўтказиш, шунингдек, "112" Ягона диспетчерлик хизматини ташкил этиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилади;

давлат аҳамиятига эга тадбирларда ва объектларда, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларида рақамли технологияларни жорий этиш Ички ишлар вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади;

рақамли технологияларни жорий этиш бўйича ягона технологик ёндашувни амалга оширишда ягона талаблар, меъёрлар ва мезонларни белгилаш ва уларни "Электрон ҳукумат" тизими билан интеграциялашга кўмаклашиш Ягона интегратор томонидан амалга оширилади.

11. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси:

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекцияга бириктирилган транспорт воситалари ва бошқа мол-мулкни Давлат инспекциясига;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш марказига бириктирилган техник ва транспорт воситалари, шунингдек, бошқа мол-мулкни Марказ балансига беғараз ўтказсин, "Хавфсиз шаҳар" лойиҳасини амалга ошириш учун мўлжалланган мол-мулк бундан мустасно.


12. Фанлар академияси Давлат инспекцияси ва Марказни жойлаштириш учун Тошкент шаҳри, Дўрмон йўли кўчаси, 29 ва 31-уйлари манзили бўйича жойлашган маъмурий бино ва иншоотларини туташ ҳудудлари билан биргалиқда оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Давлат инспекциясига ўтказсин.

13. Қуйидагилар:

"Ўзбектелеком" АКга Марказни зарур алоқа воситалари ва юқори тезликдаги Интернет тармоғи билан таъминлаш;

"Ўзбекэнерго" АЖга Марказга ажратилган бинони мажбурий тартибда захира қилинган узлуксиз энергия таъминоти билан таъминлаш тавсия этилсин.


14. Марказ ахборот соҳасида давлат хавфсизлигини таъминлаш учун олиб кириладиган замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, аппарат-дастурий комплекслар, ўқув ва лаборатория жиҳозлари, эҳтиёт қисмлар, бутловчи қисмлар ва радиодеталларга божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) тўлашдан озод этилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг "Хавфсиз шаҳар" жамоат тартибига кўмаклашиш маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини киритсин;

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

ўзлари қабул қилган идоравий ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ушбу қарорига мувофиқлаштирсин.


16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Раиси И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                           Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 21 ноябрдаги

ПҚ-4024-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва

телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича

давлат инспекциясининг

ТУЗИЛМАСИ

  





 













Бошлиқ






Кенгаш

















































































Бошлиқнинг биринчи ўринбосари



Бошлиқ ўринбосари



Бошлиқ ўринбосари


Бухгалтерия

3








































"Электрон ҳукумат" тизими лойиҳаси жорий этилишининазорат

қилиш бўлими

4




Телекоммуникация

хизматларини назорат

қилиш бўлими

7



Почта алоқаси ва даврий босма

нашрлари тарқатилишини

назорат қилиш бўлими

5


Бош иқтисодчи

1









































Давлат органларида АКТ

жорий этилишини назорат

қилиш бўлими

5



Мобил алоқа ва радиочастоталардан

фойдаланишни назорат

қилиш бўлими

7



Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлими

6


Махсус ишлар бўлими

4










































Хўжалик органларида

АКТ жорий этилишининазорат қилиш бўлими

5



Телерадиоэшиттиришни

назорат қилиш бўлими

4



Ахборот хизмати

1


Юридик бюро

2








































Ахборот хавфсизлиги

бўлими

4



Маълумотларни узатиш тармоқларини назорат

қилиш бўлими

4



Корпоратив тармоқни техник қўллаб-қувватлаш бўлими

3


Ходимларни бошқариш бўлими

3










































Дастурий маҳсулотларнинг

муаллифлик ҳуқуқлари

назорати бўлими

4



Фонограмма, аудиовизуал

асарлар тарқатилишида

муаллифлик ҳуқуқларини

назорат қилиш бўлими

4



Моддий-техника таъминотива автотранспорт бўлими

2












































Ҳудудий инспекциялар



Норматив ҳужжатлар биланишлаш бўлими

5











Умумий бўлим

1















































"Техник кўмаклашиш маркази" ДУК































 


  

Марказий аппарат ходимларининг чекланган умумий сони - 88 бирлик, шундан:

бошқарув ходимлари - 26 бирлик;

ишлаб чиқариш ходимлари - 62 бирлик.

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 21 ноябрдаги

ПҚ-4024-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида

назорат бўйича ҳудудий инспекцияларнинг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

  











Бошлиқ





































































   

Телекоммуникация тармоқлари,

мобил алоқа, телевидение,

радиоэшиттириш ва почта

алоқасини назорат қилиш бўлими

3-7-3

  



Ахборот хавфсизлиги ҳамда

давлат ва хўжалик органларида

АКТни  жорий  этиш бўлими

2-5-2



Фонограммалар, аудиовизуал асарлар ва дастурий маҳсулотлар тарқатилишида муаллифлик ҳуқуқларини назорат

қилиш бўлими

2-4-1








 


  

Ҳудудий инспекциялар ходимларининг чекланган умумий сони - 110 бирлик, шундан:

Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент вилоятида - 8 бирликдан, шу жумладан ишлаб чиқариш ходимлари - 8 бирликдан;

Тошкент шаҳрида - 17 бирлик, шу жумладан ишлаб чиқариш ходимлари - 17 бирлик;

қолган ҳудудларда - 7 бирликдан, шу жумладан ишлаб чиқариш ходимлари - 7 бирликдан.

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 22 ноябрь


"Халқ сўзи", 2018 йил 22 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 26 ноябрь, 47-сон, 905-модда
















































Время: 0.2170
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск