язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2018 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.11.2018 й. ПҚ-4023-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентинииг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

21.11.2018 й.

N ПҚ-4023



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИИГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Товар бозорларида чинакам рақобат муҳитини яратиш ҳамда тақсимлаш тизими элементларини тугатиш, қишлоқ хўжалиги базавий тармоқларининг молиявий барқарорлигини таъминлашда бозор механизмларини жорий этиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Белгилансинки, илованинг 1-банди 2018 йил 22 ноябрдан эътиборан кучга киради.


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Кўчкоров ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Б. Муродов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 21 ноябрдаги

ПҚ-4023-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартишлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сон қарорининг 12-1-иловасидан 6-позиция чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 17 январдаги ПҚ-3479-сон қарорида:


а) 2-бандда:

"а" кичик банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"техник чигит - мулкчилик шаклидан қатъи назар пахта чигитини қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқариш қувватига ва тегишли (мувофиқлик ва гигиеник) сертификатларга эга бўлган маҳаллий корхоналарга. Бунда сотиб олинган пахта чигитини қайта сотиш фақат биржа савдолари орқали амалга оширилади";

"б" кичик банднинг бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

"г" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"г) пахта чигити шелухаси ва шроти биржа савдоларида эркин реализация қилинади";


б) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 22 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 26 ноябрь, 47-сон, 904-модда