ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / ТошДТУ /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2018 й. 754-сон "Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг Қўқон филиалини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.09.2018 й.

N 754




ИСЛОМ КАРИМОВ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ

ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИНИНГ ҚЎҚОН

ФИЛИАЛИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Республикамиз минтақаларида жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлаш тизимини жойларда ташкил этишни янада такомиллаштириш ва сифатини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидовга мазкур қарор лойиҳаси вазирлик томонидан Вазирлар Маҳкамасига белгиланган муддатдан кечикиб киритилгани кўрсатиб ўтилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Фарғона вилояти ҳокимлигининг Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг Қўқон филиалини (кейинги ўринларда Филиал деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Қуйидагилар Филиалнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, муҳандислик иши ҳамда ишлаб чиқариш технологиялари соҳалари учун, хусусан, электроника ва асбобсозлик, материалшунослик ва янги материаллар технологияси, технологик машиналар ва жиҳозлар, электрон аппаратуралар ишлаб чиқариш технологиялари йўналишлари бўйича юқори малакали кадрларни халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш;

иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришнинг илмий-технологик вазифаларини ҳал этишга, илғор хорижий технологияларни синаб кўриш ва жорий этишга йўналтирилган илмий-амалий тадқиқотларни олиб бориш ва ишланмаларни амалга ошириш;

кадрлар буюртмачилари таклифлари ҳамда хорижий мамлакатлар таълим муассасаларининг тажрибасини ҳисобга олган ҳолда тегишли муҳандислик-техник ва ишлаб чиқариш бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда магистратура мутахассисликлари бўйича илмий-услубий адабиётларни ишлаб чиқиш;

ўқув ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш, таълим ва илмий изланишлар жараёнига мутахассисларни кенг жалб этиш мақсадида ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш соҳаларидаги республика ва хорижий етакчи олий таълим муассасалари ва илмий марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш;

республика ва хорижий олий таълим муассасалари ва илмий марказларига истиқболли ёш битирувчиларни магистратура ва докторантурага мунтазам юбориш орқали Филиалнинг илмий-педагогик салоҳиятини ошириб бориш.


4. Қуйидагилар:

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Қўқон филиалининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

2018/2019 ўқув йилида Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг Қўқон филиалида бакалаврлар тайёрлаш бўйича қабул квоталари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирига, зарур ҳолларда, Филиалнинг тузилмасига олий таълим муассасаси учун ўрнатилган нормативларга мувофиқ ходимларнинг умумий чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


5. Белгилансинки, Филиал Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ҳисоб рақамларига эга бўлади.


6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг Филиалга 2018/2019 ўқув йили учун талабалар контингентини Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида доимий яшаётган (доимий прописка қилинган) республика олий таълим муассасаларига мазкур қарорнинг 2-иловасида белгиланган таълим йўналишларининг мос ва турдош таълим йўналишларига ҳужжат топширган ва тест синовлари натижаларига кўра ўқишга кира олмаган, бироқ тўплаган баллари энг юқори баллнинг 30 фоизидан кам бўлмаган абитуриентлар ҳисобидан тўлов-контракт асосида шакллантириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази баллар кетма-кетлигига риоя этган ҳолда тегишли таълим йўналишлари кесимидаги тест натижалари қайдномаларини чоп этсин ва белгиланган тартибда расмийлаштириш учун Филиалга етказсин.

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, Филиалга талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгилансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддатда:

Филиалнинг уставини белгиланган тартибда тасдиқласин ва унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

Филиални юқори малакали профессор-ўқитувчилар билан таъминлаш чораларини кўрсин;

Филиалда ўқув-методик жараёнининг ташкил этилишини таъминлаш, штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш, уни ўқув адабиётлари, замонавий ўқув-лаборатория жиҳозлари ва компьютер техникаси билан таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга оширсин;

Филиал ахборот-ресурс марказини таянч олий таълим муассасаси томонидан ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар билан тўлдириш чораларини кўрсин.


8. Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Қўқон шаҳар, Усмон Носир кўчаси, 4-уй манзилида жойлашган Қўқон қурилиш ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди билан биргаликда Филиалга оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Белгилаб қўйилсинки, Қўқон қурилиш ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ўқишни битиргунларига қадар Филиал биноларида ўқув жараёнини давом эттирадилар.


9. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда 2019 йил ва кейинги йиллар учун Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурларини шакллантиришда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ Филиал бино ва иншоотларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш лойиҳаларини ушбу дастурларга белгиланган тартибда киритилишини назарда тутсин.


10. Белгилансинки, Филиалнинг бошланғич фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида унинг бино ва иншоотларини жорий таъмирлаш ва жиҳозлаш (мебеллар, компьютер техникаси, ўқув адабиётлари ва бошқа моддий-техника воситалари) билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


11. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда Филиални белгиланган тартибда онлайн маъруза ҳамда масофавий таълим учун телекоммуникация жиҳозлари ва инфратузилмаси билан таъминлаш, шунингдек, юқори тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғи ҳамда электрон таълим миллий тармоғига улаш чораларини кўриш юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


12. Қуйидагилар Филиалнинг фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;

хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия ташкилотларининг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Филиални сақлаш харажатлари 2018 йилда "Маориф" соҳаси бўйича тасдиқланган бюджет параметрлари доирасида, 2019 йилдан бошлаб эса мазкур соҳага ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилишини назарда тутсин;

Филиалга 2 та, шу жумладан, 1 та шахсий ва 1 та навбатчи автотранспорт воситаларини сақлашга лимит ажратилишини таъминласин.


14. Фарғона вилояти ҳокимлиги республика олий таълим муассасаларидан Филиалга фаолият юритиш учун таклиф этилган профессор-ўқитувчиларни уй-жой билан таъминлаш, узоқ муддатли, имтиёзли ипотека кредитларини ажратиш чораларини кўрсин.


15. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини Фарғона вилояти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.


16. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов, олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов ҳамда Фарғона вилояти ҳокими Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 22 сентябрдаги

754-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника

университети Қўқон филиалининг

ТУЗИЛМАСИ


Олий таълим муассасаси кенгаши



Директор



Васийлик кенгаши












































































Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари



Илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари




Бухгалтерия



Мониторинг ва ички

назорат бўлими


























































Ўқув-услубий бўлим



Илмий-тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими




Режа-молия бўлими



Буюртмаларни шакллантириш, битирувчиларни ишга тақсимлаш ва мониторинг бўлими






























Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими






Ишлар бошқармаси





































Техник фойдаланиш

ва хўжалик бўлими


















Иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш бўлими






Ходимлар бўлими


Ахборот-ресурс маркази




















Ўқитишнинг техник

воситалари бўлими























Таълим сифатини назорат

қилиш бўлими


Факультетлараро умумтаълим кафедралари




















Фуқаро ва меҳнат

муҳофазаси бўлими























Психолог




Халқаро ҳамкорлик бўлими
























Бош муҳандис










Талабалар турар жойи














Матбуот котиби




Таҳририй-нашриёт бўлими
























Девонхона ва архив










Ўқув-лаборатория мажмуаси














1-бўлим




Ахборот технологиялари маркази
































































2-бўлим







































Факультетлар































Юрисконсульт


































































Электроника ва электр

техникаси







Муҳандислик

технологиялари























































































кафедралар







кафедралар





























Изоҳ. Филиал (факультетлар, кафедралар ва бошқа таркибий бўлинмалар) ходимларининг чекланган умумий сони олий таълим муассасалари учун ўрнатилган нормативларга мувофиқ аниқланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 22 сентябрдаги

754-сон қарорига

2-ИЛОВА



2018/2019 ўқув йилида Ислом Каримов номидаги

Тошкент давлат техника университетининг Қўқон

филиалида бакалаврлар тайёрлаш бўйича

ҚАБУЛ КВОТАЛАРИ

Шифр

Таълим йўналишлари (мутахассисликлар) номи

2018/2019 ўқув йили

қабул режаси*


Жами:


125

5310700

Электр техникаси, электр механикаси ва электр технологиялари (тармоқлар бўйича)


25

5310800

Электроника ва асбобсозлик (тармоқлар бўйича)


25

5320100

Материалшунослик ва янги материаллар технологияси (тармоқлар бўйича)


25

5320300

Технологик машиналар ва жиҳозлар (тармоқлар бўйича)


25

5321900

Электрон аппаратуралар ишлаб чиқариш технологияси


25

           

Изоҳ. *) 2018/2019 ўқув йилида Филиалга талабалар тўлов-контракт асосида қабул қилинади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 24 сентябрь












































Время: 0.2044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск