ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ташқи сиёсий фаолиятни тартибга солиш / Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги ваколатхоналари фаолиятини тартибга солиш / Алоҳида ваколатхоналар / МДҲ /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.10.2018 й. ПҚ-3959-сон "Ростов-Дон шаҳрида (Россия Федерацияси) Ўзбекистон Республикасининг Бош консулхонасини очиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.10.2018 й.

N ПҚ-3959



РОСТОВ-ДОН ШАҲРИДА (РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИ)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ БОШ

КОНСУЛХОНАСИНИ ОЧИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда юридик шахсларининг ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилишни таъминлаш, уларга сифатли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, меҳнат фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш ҳамда меҳнат мигрантлари бўлиб турган давлатда уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини амалга оширишларида кўмаклашиш мақсадида:


1. Ростов-Дон шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Бош консулхонаси очилсин.


2. Ўзбекистон Республикасининг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонасининг штат жадвали ва таъминоти харажатлар сметаси 1- ва 2-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Ростов-Дон шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси очилаётганлигини ҳисобга олиб, 2018 йилдан бошлаб хорижий муассасани молиялаштиришни амалга оширсин;

Ўзбекистон Республикасининг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонасига учта автомобиль таъминоти учун лимит ажратсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:

масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда штат жадвалига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонасини мутасаддилик қиладиган йўналишлар бўйича консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва меҳнат мигрантлари масалалари бўйича мутахассислар билан тўлдирсин;

Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ростов-Дон шаҳри маъмурияти билан биргаликда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига мувофиқ, Бош консулхонани жойлаштириш ва жиҳозлаш масаласини, шунингдек, унинг фаолиятини ташкиллаштириш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этсин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Х. Комилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               Ш. Мирзиёев



*) Иловалар берилмайди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 5 октябрь














































Время: 0.0340
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск