ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Коммунал хўжалик / Тураржойлар ва уй атрофидаги ерлар. Уй атрофини озода сақлаш, маиший чикиндилардан тозалаш ва уларни ташиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.11.2018 й. ПФ-5580-сон "Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун тўловларни тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

22.11.2018 й.

N ПФ-5580



ҚАТТИҚ МАИШИЙ ЧИҚИНДИЛАРНИ ТЎПЛАШ

ВА ОЛИБ ЧИҚИШ УЧУН ТЎЛОВЛАРНИ ТЎЛАШ

ТИЗИМИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини ислоҳ қилиш доирасида ҳудудларни санитар тозалаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш, маиший чиқиндиларни тўплаш ва ҳудудлардан олиб чиқишнинг самарали механизмларини жорий этиш юзасидан изчил ишлар олиб борилмоқда.

Аҳолига санитар тозалаш хизматларини кўрсатиш кўлами ортмоқда, шу жумладан, ҳудудларда 174 та туман (шаҳар) филиалларидан иборат 13 та "Тоза ҳудуд" давлат унитар корхоналари ташкил этилди, ушбу соҳага электрон танловлар асосида ҳудудларни бириктиришнинг шаффоф механизмлари орқали тадбиркорлик субъектлари фаол жалб қилинмоқда.

Чиқиндилар билан боғлиқ инфратузилма такомиллаштирилмоқда, тасдиқланган дастурлар доирасида янги чиқинди тўплаш шохобчалари қурилмоқда ва контейнерлар билан жиҳозланмоқда, чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш ишлари билан шуғулланувчи ташкилотларнинг транспорт саройлари янгиланмоқда.

Шу билан бирга ҳудудларда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш ишларида айрим муаммоларнинг мавжудлиги чиқиндилар билан боғлиқ самарали тизимни шакллантиришга ҳамда соҳани янада ривожлантиришга тўсқинлик қилмоқда, жумладан:

биринчидан, тўлов интизоми даражасининг пастлиги қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатувчи ташкилотларнинг (кейинги ўринларда - хизмат кўрсатувчи ташкилотлар) молиявий кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатиб, асосий фондларни янгилаш ва хизматлар сифатини оширишга инвестиция киритиш имкониятларини чекламоқда, шунингдек, ушбу соҳага тадбиркорлик субъектларини жалб қилишга тўсиқ бўлмоқда;

иккинчидан, истеъмолчиларнинг ва улар томонидан тўланган тўловларнинг ягона ҳисоби амалда юритилмаяпти, бу эса ушбу соҳада нақд пул маблағлари банкдан ташқари айланишига ва уларни ўзлаштириш ҳолатларига замин яратмоқда;

учинчидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳудудларни санитар тозалаш ва улардаги экологик ҳолатни яхшилаш бўйича ўзларига юклатилган вазифаларни бажариш учун етарли молиявий ва ташкилий имкониятларга эга эмас;

тўртинчидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида ўзаро ҳамкорликнинг, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик битимлари доирасида ҳамкорликнинг аниқ маъмурий ва бозор механизмлари ишлаб чиқилмаган.

Маиший чиқиндилар билан боғлиқ тизимни янада ривожлантириш, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлаш, аҳолининг сифатли санитар тозалаш хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш мақсадида:

2. 2019 йил 1 январдан бошлаб шундай тартиб жорий этилсинки, унга кўра:

в) қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўлов истеъмолчилар ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида тузиладиган шартномаларга мувофиқ бевосита хизмат кўрсатувчи ташкилотларга 100 фоиз олдиндан тўлаш асосида амалга оширилади;

4. Белгилансинки:

а) хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахсларга кўрсатилган хизматлар учун тўловлар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази (кейинги ўринларда - Марказ) томонидан марказлаштирилган ҳолда амалга оширилади;

б) қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар аҳоли томонидан тўлов ҳисобланган даврдан кейинги ойнинг ўнинчи санасидан кечикмай Марказнинг махсус транзит банк ҳисоб рақамларига тўланади ва унинг махсус банк ҳисоб рақамида жамланади;

в) Марказнинг махсус банк ҳисоб рақамида жамланган маблағлар қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахсларга кўрсатилган хизматлар ҳақини санитар тозалаш корхоналарига марказлашган тартибда тўлаш учун:

хусусий санитар тозалаш корхоналарига - улар томонидан кўрсатилган хизматлар учун келиб тушган мажбурий тўловларнинг 100 фоизи миқдорида;

санитар тозалаш давлат корхоналарига - улар томонидан кўрсатилган хизматлар учун келиб тушган мажбурий тўловларнинг 90 фоизи миқдорида йўналтирилади. Бунда, қолган маблағлар Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари фаолиятини молиялаштириш учун йўналтирилади.

5. Давлат экология қўмитаси 2019 йил 1 январга қадар:

Бюрога тегишли вазифалар ўтказилишини инобатга олиб, "Тоза ҳудуд" ва "Махсустранс" давлат унитар корхоналаридаги якка тартибдаги ва кўп квартирали уй-жойлар участкалари назоратчилари штатлар сонининг қисқартирилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун аҳоли томонидан мажбурий тўловларни тўлаш ва ҳисобини юритишнинг ягона электрон тизими ишлашини, шунингдек, тизимга санитар тозалаш марказлари ва Бюронинг уланишини таъминласин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан биргаликда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловларни тўловчи жисмоний шахсларни хатловдан ўтказсин, уларга шахсий ҳисобварақлар очилишини, шунингдек, мавжуд қарздорлик тўғрисида ахборот қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун аҳоли томонидан мажбурий тўловларни тўлаш ва ҳисобини юритишнинг ягона электрон тизимига киритилишини таъминласин.


6. Белгилансинки, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш соҳасида:

б) хизмат кўрсатувчи ташкилотлар Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш қоидаларига қатъий мувофиқ ҳолда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан тузиладиган давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар ва шартномалардаги мажбуриятларга риоя этиш учун жавобгардир;

в) Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги:

қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун аҳоли томонидан мажбурий тўловларни тўлаш ва ҳисобини юритишнинг ягона электрон тизимини шакллантириш, мазкур тизимнинг бошқарилишини ва узлуксиз фаолият юритишини таъминлаш;

чиқиндилар билан боғлиқ соҳадаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини белгиланган тартибда амалга ошириш учун жавобгардир.

7. Бюро бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда аҳоли қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловларни тўлаши учун тушумларнинг ҳаққоний ҳисобини ва мониторингини юритиш имконини берадиган ягона транзит банк ҳисобварақлари очилишини таъминласин;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва аҳоли ягона транзит банк ҳисобварақлари ҳамда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловларни аҳоли томонидан тўлаш тартиби ҳақида хабардор қилинишини таъминласин.


8. Давлат экология қўмитаси ва Бош прокуратура бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2018 йил 20 декабрга қадар Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш қоидаларининг янги таҳрирдаги лойиҳасини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин, унда:

чиқиндилар билан боғлиқ соҳадаги охирги ўзгаришларни инобатга олган ҳолда истеъмолчилар, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасидаги янги ҳуқуқий муносабатлар тартиби;

қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловларни тўловчи жисмоний шахслар ҳисобини юритиш, шунингдек, белгиланган тарифдан келиб чиқиб тўланиши лозим бўлган ойлик мажбурий тўловлар миқдорини белгилаш механизмлари;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги намунавий битимни ҳамда аҳолига қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги намунавий шартномани тасдиқлаш назарда тутилсин.


9. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Давлат экология қўмитаси бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда мазкур Фармоннинг мазмуни ва моҳияти, шу жумладан, маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш зарурлиги, ушбу соҳадаги ҳуқуқбузарликлар учун қўлланиладиган жавобгарлик чоралари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


11. Давлат экология қўмитаси Адлия вазирлиги, Бюро, бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу Фармонга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


12. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 Ш. Мирзиёев





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 22 ноябрдаги

ПФ-5580-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритиладиган

ўзгартиш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059-сон "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони:


1) 2-бандида:

учинчи хатбошисидаги "тармоқларига" деган сўз "водопровод ва канализация тармоқларига, сув қувурларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошисидаги "учун тўловларнинг" деган сўзлар "ва сув учун тўловларнинг, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун аҳолидан келиб тушадиган мажбурий тўловларнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши "энергия ресурслари" деган сўзлардан кейин "ва сув" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

олтинчи хатбоши "энергия ресурсларини" деган сўзлардан кейин "ва сувни" деган сўзлар билан тўлдирилсин

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энергия ресурслари ва сувни эҳтиёт қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўйича истеъмолчиларнинг масъулияти ва ҳуқуқий маданиятини ошириш чораларини кўриш";

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"комплекс таҳлил ўтказиш, тизимли муаммоларни аниқлаш, энергия ресурслари ҳамда сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати тўловлари ҳисоб-китоб қилинишини, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун аҳолидан мажбурий тўловларнинг тўланишини таъминлаш, мажбурий ижро тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш";


2) 6-бандида:

бешинчи - тўққизинчи хатбошилар қуйидаги мазмундаги бешинчи - ўн иккинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

республика истеъмолчиларига энергия ресурслари сотишдан, шунингдек, сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатишдан тушган маблағларнинг 10 фоизи;

ваколатли органлар томонидан олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказилган мол-мулкларни сотишдан, шунингдек, қарздорнинг мол-мулкини сотиш ҳисобига солиқ қарздорлигини (давлат божидан ташқари) ундиришдан тушган маблағларнинг 8 фоизи;

Бюро органлари томонидан олиб қўйилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкларни сотишдан тушган маблағларнинг 8 фоизи;

давлат ижрочилари томонидан ундириладиган ижро йиғими маблағларининг 80 фоизи;

Бюро ходимлари томонидан қўлланиладиган ва ундириладиган жарималар суммасининг 80 фоизи;

Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

Бюро бўлинмалари, шунингдек, прокуратура органларининг Жамғарма маблағлари ҳисобидан харид қилинган асосий воситаларини сотишдан олинган маблағларнинг 50 фоизи;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа даромадлар.

ўнинчи - ўн учинчи хатбошилар тегишинча ўн учинчи - ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 февралдаги ПФ-5343-сон "Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони 8-банди биринчи хатбошисидаги "сув чиқариш хизмати" сўзларидан кейин "кўрсатилган қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сон "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорида:


1) 2-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимларининг чекланган сони 12 074 нафар, шу жумладан, марказий аппаратда 142 нафар этиб белгилансин, шундан 1 301 нафари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан, 10 773 нафари Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади";


2) 1-3-иловалар (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси марказий аппаратининг ташкилий-штат тузилмаси, Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг намунавий ташкилий-штат тузилмаси, Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимларининг намунавий ташкилий-штат тузилмаси) қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 30 майдаги

ПҚ-3016-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги

Мажбурий ижро бюроси марказий аппаратининг

ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ







Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими

3



ДИРЕКТОР



Директор ёрдамчиси










































































































































Директорнинг биринчи

ўринбосари - Ташкилий-

назорат ва таҳлил

бошқармаси бошлиғи



Директор ўринбосари - Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш бошқармаси бошлиғи



Директор ўринбосари - Энергия ресурслари, сув таъминоти, сув чиқариш ва маиший чиқиндилар соҳасида қарздорлик ундирувини

мувофиқлаштириш

бошқармаси бошлиғи




Кадрлар

бошқармаси

10



Суриштирув

ва маъмурий

амалиёт

бўлими


3















































Суд ҳужжатлари ва

бошқа органлар

ҳужжатларини ижро

этиш бошқармаси

23




Энергия

ресурслари, сув

таъминоти,

сув чиқариш

ва маиший

чиқиндилар

соҳасида

қарздорлик

ундирувини

мувофиқ-

лаштириш

бошқармаси

34
















Ташкилий-

назорат ва

таҳлил

бошқармаси

11









Ички

хавфсизликни

таъминлаш

бошқармаси

10



Ҳуқуқий

таъминлаш

ва халқаро-

ҳуқуқий

алоқалар бўлими

7









































Жиноят ишлари

бўйича ва маъмурий

судлар ҳужжатларини ижро этиш бўлими


4
















Назоратни ташкиллаш-

тириш, статистика ва таҳлил бўлими


7









Электр

таъминоти соҳасида

қарздорлик

ундирувини мувофиқлаш-

тириш бўлими

4











































Биринчи бўлим

1



Ишлар бошқармаси

10





























Мурожаатлар билан ишлаш бўлими

4





Иқтисодий судлар

ҳужжатларини ижро

этиш бўлими


4




































Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Ахборот-коммуникация технологияларни жорий этиш маркази

22












Газ таъминоти

соҳасида

қарздорлик

ундирувини мувофиқлаш-

тириш бўлими

4




























Ҳужжатли

текширишлар

бўлими

3





Фуқаролик ишлари

бўйича судлар

ҳужжатларини

ижро этиш бўлими

8
















































Ҳудудий бошқармалар











































Ичик ишлар, солиқ ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш бўлими


3





Сув таъминоти,

сув чиқариш

ва маиший

чиқиндилар

соҳасида

қарздорлик

ундирувини

мувофиқлаш-

тириш бўлими

6
































































Туман (шаҳар) бўлимлари





































































Ахборот

таъминоти ва

қидирув бўлими

4







































Энергия

ресурслари

ва сув ҳисобининг

автоматлаш-

тирилган

тизимларини

мониторинг

қилиш бўлими


7
























































































































"Электрон онлайн-

аукционларни

ташкил қилиш

маркази"

давлат унитар корхонаси

































































Тезкор-

қидирув

фаолияти ҳисоби

бўлими (А

шуъбаси)

3













































































































































































Тезкор бўлим

5




















































































































































































Крими-

налистика

лаборато-

рияси


2




















































































































































































Навбатчи қисм

3























































































































        

Бошқарув ходимларининг умумий сони - 142 бирлик, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган - 36 бирлик.


*) техник ва ёрдамчи ходимлар штат бирликлари сони ўрнатилган меъёрлар асосида аниқланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 30 майдаги

ПҚ-3016-сон қарорига

2-ИЛОВА



Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг

НАМУНАВИЙ ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ






Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича катта инспектор

1



Бошқарма бошлиғи



Ички хавфсизликни

таъминлаш шуъбаси

2-3






















































































































































Бошқарма бошлиғининг биринчи

ўринбосари - ташкилий-назорат

ва таҳлил бўлими бошлиғи


Бошқарма бошлиғи ўринбосари - суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш бўлими бошлиғи


Бошқарма бошлиғи ўринбосари - энергия ресурслари, сув таъминоти, сув чиқариш ва маиший чиқиндилар соҳасида қарздорлик ундирувини ташкиллаштириш бўлими бошлиғи




Кадрлар бўлими

3-6























































Биринчи бўлим

1




Ташкилий-назорат

ва таҳлил бўлими

4




Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш бўлими

4-6




Энергия ресурслари, сув таъминоти, сув чиқариш ва маиший чиқиндилар соҳасида қарздорлик ундирувини ташкиллаштириш бўлими

6-9


















































Суриштирув ва маъмурий амалиёт шуъбаси

2-3




Мурожаатлар билан

ишлаш шуъбаси

3





















Ахборот таъминоти ва қидирув шуъбаси

2
































Энергия ресурслари ва сув ҳисобининг автоматлаш-

тирилган тизимларини мониторинг қилиш шуъбаси

2












Ҳужжатли текширишлар

гуруҳи (шуъбаси)

1-2









Молия-хўжалик

бўлими

4











































































Ахборот-коммуникация

технологияларини жорий

этиш бўлими

2













Тезкор-қидирув фаолияти

ҳисоби шуъбаси

(А шуъбаси)

2



Депозит ҳисобварақлари

билан ишлаш гуруҳи

(шуъбаси)

1-11





























































































Тезкор шуъба

2-4






































































































































Навбатчи қисм

3








































       

Бошқарув ходимларининг умумий сони - 49-72 бирлик.

*) техник ва ёрдамчи ходимлар штат бирликлари сони ўрнатилган меъёрлар асосида аниқланади.


Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ходимларининг умумий сони - 810 бирлик, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган - 270 бирлик.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 30 майдаги

ПҚ-3016-сон қарорига

3-ИЛОВА



Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимларининг

НАМУНАВИЙ ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ















Бўлим бошлиғи
































































































































Бошлиқ ўринбосари

1


Бошлиқ ўринбосари

0-1























































Давлат ижрочиси

0-59




Мониторинг ва ҳисоб шуъбаси

2-13


Суриштирувчи

1-2











































Қидирув гуруҳи (шуъбаси)

1-2




Қарздорликни судгача

ундириш шуъбаси

2-3



Ҳисобчи

1














































































Тезкор шуъба

2-3


















































































Энергия ресурслари, сув ва маиший чиқиндилар бўйича қарздорликни ундириш ва назорат қилиш шуъбаси

3-120




























































































































Техник кузатув гуруҳи (шуъбаси)

1-5
































































       

Умумий штат бирликлари сони - 15-198 бирлик, шундан бошқарув ходимлари - 6-68 бирлик (шу жумладан давлат ижрочилари - 2-61 бирлик), ишлаб чиқариш ходимлари - 9-142 бирлик.


*) техник ва ёрдамчи ходимлар штат бирликлари сони ўрнатилган меъёрлар асосида аниқланади.


Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимларининг умумий чекланган сони 11 122 бирлик, шундан бошқарув ходимлари - 3 883 бирлик (шу жумладан давлат ижрочилари - 2 729 бирлик), ишлаб чиқариш ходимлари - 7 239 бирлик, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган - 995 бирлик";


3) 4-иловада (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси тўғрисидаги низом):


а) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9. Қуйидагилар Бюронинг асосий вазифалари ҳисобланади:

суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш, ижро ҳужжатлари ҳамда ундирилган маблағларнинг ҳаққоний ҳисобини юритиш, ижро иши юритишда сансалорлик ва суистеъмолчилик ҳолатларини олдини олиш;

электр, газ узатиш ва газ тақсимлаш, водопровод ва канализация тармоқларига, сув қувурларига ноқонуний уланиш, талон-торож ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш;

электр энергияси ва табиий газ (кейинги ўринларда энергия ресурслари деб аталади), сув учун тўловларнинг, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун аҳолидан келиб тушадиган мажбурий тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини, истеъмолчиларнинг қарздорлиги камайтирилишини таъминлаш;

энергия ресурслари ва сув истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг замонавий автоматлаштирилган тизимлари, шунингдек, муқобил энергия манбаларининг жорий этилиши устидан мониторинг ўтказиш;

энергия ресурсларини ва сувни сотиш ва истеъмоли ҳисобини юритишда иштирок этиш;

энергия ресурслари ва сувни эҳтиёт қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўйича истеъмолчиларнинг масъулияти ва ҳуқуқий маданиятини ошириш чораларини кўриш;

комплекс таҳлил ўтказиш, тизимли муаммоларни аниқлаш, энергия ресурслари ҳамда сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати тўловлари ҳисоб-китоб қилинишини, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун аҳолидан келиб тушадиган мажбурий тўловларнинг тўланишини таъминлаш, мажбурий ижро тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш, суриштирув ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш";


б) 10-бандда:

"в" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати тўловлари, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун мажбурий тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини, истеъмолчиларнинг қарздорлигини камайтиришни таъминлаш соҳасида:

истеъмолчилар, истеъмол қилинган энергия ресурслари, сув ҳажмлари, улар учун амалга оширилган тўловлар, юзага келган қарздорлик, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун аҳоли томонидан амалга оширилган мажбурий тўловлар ҳисобини шакллантириш ва юритишда қатнашади;

истеъмолчилар, электр, газ, сув таъминоти ва канализация тармоқларига уланиш нуқталари тўғрисида, шунингдек, истеъмол қилинган энергия ресурслари ва сув ҳажмларини аниқлашда электр, газ таъминоти, водопровод-канализация хўжалиги ҳамда бошқа ташкилотлар билан маълумотлар алмашинувини амалга оширади;

энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун тўловларни, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун аҳолидан мажбурий тўловларни тўлиқ ва ўз вақтида ундирилишини ташкил қилади;

истеъмолчи - юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг қарздорлиги сўзсиз ундирилишини амалга оширади, электр энергияси ва табиий газ таъминоти, водопровод-канализация хўжалиги корхоналари манфаатида қарздорликни ундириш бўйича талабнома-даъво ишларини олиб боради;

ижро ҳужжатлари асосида энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун тўловлар, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни мажбурий ундиришни амалга оширади";

"е" кичик бандининг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"е) энергия ресурслари ва сувни эҳтиёт қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўйича истеъмолчиларнинг масъулияти ва ҳуқуқий маданиятини ошириш чораларини кўриш соҳасида:

энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун тўловларнинг, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун мажбурий тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари сўзсиз ва ихтиёрий ижро этилиши юзасидан истеъмолчиларнинг маданиятини юксалтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўради";

"ж" кичик бандининг биринчи - тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ж) комплекс таҳлил ўтказиш, тизимли муаммоларни аниқлаш, энергия ресурслари ҳамда сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати тўловлари ҳисоб-китоб қилинишини, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун аҳолидан келиб тушадиган мажбурий тўловларнинг тўланишини таъминлаш, мажбурий ижро тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:

суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш, энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун тўловлар ҳисоб-китоб қилинишини, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун аҳолидан мажбурий тўловларни ундиришни таъминлаш соҳасида ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилади ва умумлаштиради, шунингдек, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади;

Бюро фаолиятининг натижалари, ижро иши юритиш ва энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун тўловларнинг, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун мажбурий тўловларнинг ундирилиши ҳақида статистик маълумотлар базасини шакллантиради ҳамда уларнинг ҳаққонийлигини таъминлайди;

энергия ресурсларидан фойдаланиш, сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати, қаттиқ маиший чиқиндилар соҳасида шартнома-тўлов интизомини мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва уларни тайёрлашда иштирок этади";


в) 11-банднинг "б" кичик бандида:

биринчи хатбошидаги "энергия ресурслари" сўзларидан кейин "сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати тўловлари, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун мажбурий тўловлар" сўзлари билан тўлдирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати истеъмоли, тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқлигини назорат қилиш ва мониторингини амалга ошириш, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун мажбурий тўловларни тўловчи жисмоний шахсларнинг ҳамда улар томонидан киритилган тўловларнинг ҳисоби тўғри олиб боришини назорат қилиш учун зарур бўлган маълумотларни вазирликлар, идоралар, бошқа ташкилотлар ва фуқаролардан талаб қилиб олиш";

тўртинчи хатбошидаги "энергия ресурслари" сўзларидан кейин "сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати тўловлари, шунингдек қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорликлар" сўзлари билан тўлдирилсин;

ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"вазирликлар, идоралар, бошқа ташкилотлар, шу жумладан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига энергия ресурсларини ва сувни етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар содир этилишига имкон бераётган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш, шунингдек, энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати тўловлари ҳамда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни мунтазам равишда амалга оширмаётган истеъмолчиларга нисбатан жамоат таъсир чораларини кўриш ҳақида тақдимномалар киритиш".

ўн иккинчи хатбошидаги "энергия ресурслари" сўзлари "энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати тўловлари, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун мажбурий тўловлар" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўзбек тилидаги матни ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"етказиб берилган энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати тўловлари ҳамда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш учун мажбурий тўловлар учун ҳар ойда энг кам иш ҳақининг икки бараваридан кўп бўлмаган миқдордаги қарздорликни истеъмолчиларнинг пластик карталарига хизмат кўрсатиладиган банк ҳисобрақамларидан низосиз тартибда ҳисобдан чиқариш";

ўн учинчи-ўн олтинчи хатбошилар тегишли равишда ўн тўртинчи-ўн еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


г) 12-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати тўловлари, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун мажбурий тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини, истеъмолчиларнинг қарздорлиги камайтирилишини таъминлаш";


д) 21-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"21. Прокуратура органлари ходимлари ўз мақомига кўра:

марказий аппарати бошқарув ходимлари;

Бюронинг ҳудудий бошқармалари бошқарув ходимлари (молия-хўжалик тузилмалари бундан мустасно);

туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, давлат ижрочилари, суриштирувчилар, шунингдек, Бюро бўлинмаларининг тезкор шўъбалари ва қидирув бўйича гуруҳлари (шўъбалари) ходимлари.

Ушбу ходимларга даражали унвонлар берилади ва улар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида хизматни ўташ тўғрисидаги низомга мувофиқ хизматни ўтайдилар.

Бюронинг бошқа ходимлари фаолиятни меҳнат шартномаларига асосан, прокуратура органларига қабул қилишда қўйиладиган талаблар ҳисобга олинган ҳолда, амалга оширади. Бюронинг туман (шаҳар) бўлимлари энергия ресурслари, сув ва маиший чиқиндилар бўйича қарздорликни ундириш ва назорат қилиш гуруҳлари (шўъбалари)нинг давлат инспекторлари, қоида тариқасида, олти ой муддатга тузиладиган меҳнат шартномаларига асосан ишга қабул қилинади. Ушбу ходимлар билан меҳнат муносабатларини давом эттиришнинг асосий шарти - бириктирилган ҳудудда энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун тўловлар, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндилар тўплаш ва олиб чиқиш учун мажбурий тўловлардан қарздорликнинг камида 80 фоиздан кам бўлмаган миқдорда ундирилишини таъминлаш ҳисобланади.

Мазкур банднинг олтинчи хатбошисида кўрсатилган:

ходимларга Бош прокурор томонидан ўрнатилган тартибда махсус тоифалар берилади, шунингдек, уларга махсус тоифалар ва узоқ йил хизмат қилганлик учун устама ҳақи тўланади;

прокуратура органларидан ўтказилган ходимларда прокуратура органлари ходимлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқ, имтиёз ва бошқа афзалликлар сақланиб қолинади".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 июндаги ПҚ-3060-сон қарори билан тасдиқланган Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 4-банди:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бюро органлари томонидан олиб қўйилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан тушган маблағларнинг 8 фоизи;

тўртинчи - саккизинчи хатбошилари тегишинча бешинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3149-сон қарори билан тасдиқланган Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:


1) 3-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"етказиб берилган энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун тўловлар, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун мажбурий тўловлар, шунингдек, ижро ҳужжатлари бўйича қарзи бўлган шахслар";


2) 18-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "бешинчи" сўзи "олтинчи" сўзи билан алмаштирилсин;


3) 37-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"37. Мол-мулк такрорий аукционга электрон онлайн-аукцион якунланган кундан бошлаб ўн икки иш кунидан кечиктирмасдан қўйилади. Такрорий аукцион хабарномада кўрсатилган кун ва вақтда бошланади";


4) 46-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"биронта аукцион иштирокчиси электрон онлайн-аукционда иштирок этиш учун қўйилмаган бўлса, шу жумладан, унда иштирок этиш учун биронта буюртманома тушмаган бўлса;

аукционда иштирок этиш учун фақат битта иштирокчи қўйилган ва у ушбу Низомнинг 48-1-бандида назарда тутилган тартибда аукцион объектини қўлга киритишни рад этган бўлса;"

учинчи - бешинчи хатбошилари тегишинча тўртинчи - олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


5) 48-бандда:

биринчи хатбошисида "тўртинчи ва бешинчи" сўзлари "бешинчи ва олтинчи" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хабошисида "тўртинчи ва бешинчи" сўзлари "бешинчи ва олтинчи" сўзлари билан алмаштирилсин;


6) 6-боб қуйидаги мазмундаги 48-1-банд билан тўлдирилсин:

"48-1. Агар буюртманома бериш вақти якунланган пайтга келиб фақат бир иштирокчи томонидан буюртманома берилган бўлса, оператор такрорий аукцион ўтказилиши кунида ушбу иштирокчига аукцион объектининг бошланғич нархдан битта қадамга туширилган нархдаги қийматини беш иш куни ичида тўлаган ҳолда сотиб олиш ҳақидаги таклифни электрон хат билан юборади.

Агар иштирокчи мол-мулкнинг бошланғич нархдан битта қадамга туширилган нархдаги қийматини беш иш куни давомида тўлиқ тўласа, у аукцион ғолиби деб топилади ва унга мазкур Низомнинг 50-51-бандларида белгиланган тартибда аукцион натижалари ҳақидаги баённома расмийлаштирилади.

Агар аукцион иштирокчиси таклиф юборилган кундан бошлаб беш иш куни давомида мол-мулкни сотиб олиш истаги йўқлиги ҳақида операторни хабардор қилса ёки ушбу муддат ичида мол-мулкнинг бошланғич нархдан битта қадамга туширилган нархдаги қийматини тўлиқ тўламаса, у аукцион объектини олишдан бош тортган деб ҳисобланади";


7) 55-банд "36" рақамидан кейин "48-1" рақами билан тўлдирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 23 ноябрь


"Халқ сўзи", 2018 йил 23 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 26 ноябрь, 47-сон, 900-модда





































Время: 0.2025
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск