ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Битимлар. Ваколатхоналар. Ишончнома /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.11.2018 й. 941-сон "Кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлашни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.11.2018 й.

N 941



КЎЧМАС МУЛК БИЛАН

БОҒЛИҚ БИТИМЛАРНИ НОТАРИАЛ

ТАСДИҚЛАШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 25 майдаги ПҚ-3741-сон қарори ижроси юзасидан ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 25 майдаги ПҚ-3741-сон қарори билан 2019 йил 1 январдан бошлаб кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш фақат "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланадиган, ҳимоя даражасига, серияга, тартиб рақамига ва ҳудудий кодга эга бўлган, қатъий ҳисобот бериладиган гербли (махсус) бланкаларда (кейинги ўринларда гербли бланкалар деб аталади) амалга оширилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

гербли бланкалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланади;

кўчмас мулкни айирбошлаш шартномасининг икки нусхаси, кўчмас мулк билан боғлиқ қолган барча битимларнинг бир нусхаси гербли бланкаларда расмийлаштирилади.


3. Кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни гербли бланкаларда нотариал тартибда тасдиқланганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида герб йиғими ундирилади.

Герб йиғимидан тушадиган маблағлар қуйидаги тартибда тақсимланади:

50 фоизи - туманлар ва шаҳарлар бюджетлари даромадига;

50 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ғазначилик ҳисоб рақамларига ўтказилади ва гербли бланкалар тайёрлашга, бошқа шахсга бериш тақиқланган ёки хатлаб қўйилган кўчмас мулклар тўғрисидаги электрон маълумотлар банкини яратишга, шунингдек, адлия органлари ва муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ходимларини моддий рағбатлантириш тадбирларига сарфланади.


4. Бошқа шахсга бериш тақиқланган ёки хатлаб қўйилган кўчмасмулклар тўғрисидаги электрон маълумотлар банкини шакллантириш тартиби манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда тасдиқланади.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

бошқа шахсга бериш тақиқланган ёки хатлаб қўйилган кўчмас мулклар тўғрисидаги электрон маълумотлар банкини шакллантирсин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                              А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 23 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 26 ноябрь, 47-сон, 907-модда








































Время: 0.2030
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск