язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Ноябрь, 2018 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Алоҳида соҳалар фаолиятини ташкил этиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.11.2018 й. 947-сон "Ўзбеккино" Миллий агентлигининг Бадиий кенгаши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.11.2018 й.

N 947




"ЎЗБЕККИНО" МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИНИНГ

БАДИИЙ КЕНГАШИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Миллий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 24 июлдаги ПҚ-3880-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, мамлакатда кино саноатини янада ривожлантириш, "Ўзбеккино" Миллий агентлиги Бадиий кенгашининг фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбеккино" Миллий агентлигининг Бадиий кенгаши тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги 1030-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 йил, 12-сон, 308-модда) билан тасдиқланган "Ўзбеккино" Миллий агентлиги тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.


3. "Ўзбеккино" Миллий агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш "Ўзбеккино" Миллий агентлиги бош директори Ф.Ш. Зокиров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон РеспубликасинингБош вазири                                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 22 ноябрдаги

947-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги

1030-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбеккино"

Миллий агентлиги тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш


1. 46-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"46. Агентликда таркиби продюсерлар, адиблар, тарихчилар, кинооператорлар, режиссёрлар, кинопрокатчилар, кинотанқидчилар, психологлар, кинематография соҳасидаги нодавлат ташкилотлар вакиллари ва бошқа мутахассислардан иборат Бадиий кенгаш тузилади.

Бадиий кенгаш таркиби Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Агентлик томонидан тасдиқланади. Унинг таркибига Кенгаш томонидан қабул қилинадиган қарорлардан бевосита ёки билвосита манфаатдор бўлган шахсларнинг киришига ва уларнинг танловда иштирок этишига йўл қўйилмайди.

Бадиий кенгаш ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган низом асосида амалга оширади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 23 ноябрь