язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Ноябрь, 2018 й./ Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.11.2018 й. ПФ-5582-сон "Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

24.11.2018 й.

N ПФ-5582

БОЖХОНА МАЪМУРИЯТЧИЛИГИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ХИЗМАТИ

ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-

ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА

Республикада ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш, инвестицион жозибадорликни ошириш ва мамлакатнинг экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича вазифалар тизимли асосда амалга оширилмоқда.

Кўзланган вазифаларнинг муваффақиятли амалга оширилиши кўп жиҳатдан божхона органлари фаолияти самарадорлигига боғлиқ.

Шу билан бирга, божхона маъмуриятчилиги соҳасида мамлакатда қулай инвестиция муҳитини яратиш ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи бир қатор тизимли муаммолар сақланиб қолинмоқда.

Амалдаги божхона тартиб-таомиллари халқаро норма ва стандартлар талабларига тўлиқ жавоб бермайди, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун ортиқча вақт ва молиявий сарф-харажатлар билан боғлиқ бўлиб қолмоқда.

Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан божхона қонунчилигига риоя этишлари ва ҳалол тадбиркорларни рағбатлантириш, улар учун маъмурий тўсиқларни камайтириш бўйича деярли ҳеч қандай механизмлар қўлланилмаяпти.

Божхона органларининг самарасиз ва ортиқча назорат функциялари тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилишига олиб келмоқда.

Божхона органлари ходимларини моддий жиҳатдан рағбатлантириш учун имкониятлардан етарли даражада фойдаланилмаслик коррупция ҳолатлари профилактикаси ва бутун тизимнинг самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш ва божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш, божхона органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, бизнесни ривожлантириш йўлида бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилаш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг:

2019-2020 йилларда "Яллама" ва "С.Нажимов" (Тошкент вилояти), "Дўстлик" (Андижон вилояти), "Олот" (Бухоро вилояти);

2020-2021 йилларда "Доут-ота" (Қорақалпоғистон Республикаси), "Маданият" (Андижон вилояти), "Ўзбекистон" (Фарғона вилояти), "Ғишткўприк" ва "Ойбек" (Тошкент вилояти) божхона постлари ҳудудларига туташ жойларда замонавий божхона терминалларини, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида қуриш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:

2. Белгилансинки:

божхона терминалларидаги давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг асосий функциялари "ягона дарча" тамойили асосида божхона, банк, логистика, тезкор-лаборатория, фитосанитар, ветеринар, санитар-эпидемиологик, экологик, сертификатлаштириш ва бошқа хизматларни кўрсатиш ҳисобланади;

тадбиркорлик субъектлари божхона терминалларида кўрсатиладиган тижорат хизматларидан ихтиёрий равишда фойдаланадилар.

3. Хавфларни автоматлаштирилган бошқариш тизимига қуйидагиларни қўллаган ҳолда тўлиқ режимда жорий этилсин:

а) 2018 йил 1 декабрдан бошлаб:

"сариқ йўлак", бунда божхона декларацияси, ҳужжатлар ва маълумотларни текшириш бўйича божхона назорати шакллари хавф даражаси ўрта кўрсаткичга эга ёки тасодифий танловда аниқланган товар ва транспорт воситаларига нисбатан амалга оширилади;

"қизил йўлак", бунда божхона назорати шакллари хавф даражаси юқори кўрсаткичга эга ёки тасодифий танловда аниқланган товар ва транспорт воситаларига нисбатан амалга оширилади;

б) 2019 йил 1 мартдан бошлаб:

"яшил йўлак", бунда хавф даражаси паст бўлган товар ва транспорт воситаларини чиқариб юбориш тўғрисидаги қарор қабул қилинганда, божхона назорати шакллари уларга нисбатан амалга оширилмайди;

"кўк йўлак", бунда хавф даражаси ўрта кўрсаткичга эга ёки тасодифий танлов асосида аниқланган товарларга нисбатан божхона назорати шакллари улар чиқариб юборилгандан сўнг амалга оширилади.

4. Қуйидагилар:

Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича "Йўл харитаси" 1-иловага мувофиқ;

чегара божхона постлари ҳудудларига туташ жойларда божхона терминалларини қуриш тармоқ жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Ариповга - "Йўл харитаси" ва тармоқ жадвалида назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши устидан қатъий назоратни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимовга - "Йўл харитаси" ва тармоқ жадвалида назарда тутилган тадбирларни ўз вақтида, тўлиқ ва самарали бажарилиши, хавфларни автоматлаштирилган бошқариш тизимини сифатли жорий этиш ҳамда фойдаланиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, Тошкент, Бухоро, Андижон ва Фарғона вилоятлари ҳокимларига - "Йўл харитаси" ва тармоқ жадвалларида назарда тутилган объектларни қуриш ҳамда ишга тушириш юзасидан зарур рухсат этиш кўринишига эга ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштиришни таъминлаш бўйича шахсий жавобгарлик юклансин.

5. 2019 йил 1 февралдан бошлаб:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган талабларга жавоб берадиган, ташқи иқтисодий фаолиятнинг ҳалол иштирокчиларига соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этишни назарда тутувчи халқаро стандартларга мувофиқ ваколатли иқтисодий операторлари институтининг жорий этилиши;

Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплексининг божхона постларида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона юк декларациясини тўлдириш бўйича бепул асосда хизмат кўрсатувчи шахсларнинг махсус гуруҳи - "фронт-офис" тузиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш бўйича дастлабки лойиҳа (кейинги ўринларда - дастлабки лойиҳа) амалга оширилиши белгилансин.

Дастлабки лойиҳанинг харажатлари, шу жумладан фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида жалб қилинадиган шахсларга иш ҳақи тўлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси (кейинги ўринларда - Махсус жамғарма) маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши назарда тутилсин.

Дастлабки лойиҳа доирасида божхона юк декларациясини тўлдириш учун тақдим этилган маълумот ва ҳужжатлар ҳаққонийлиги учун жавобгарлик ташқи иқтисодий фаолият иштирокчисига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси 2019 йил 1 декабрга қадар дастлабки лойиҳа натижаларини Давлат божхона қўмитасининг бошқа ҳудудий бошқармалари фаолиятига жорий этиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

6. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходими ўрнатилган тартибда тасдиқланган товарларни кўздан кечириш ҳамда намуна ва (ёки) пробалар олишда божхона тартиб-таомилларини амалга ошириш тўғрисидаги йўриқномага асосан хавфларни автоматлаштирилган бошқариш тизими буюрган божхона операцияларини бажаришга мажбур;

ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиси томонидан товар ва транспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви учун сарфланадиган вақти божхона постлари ходимлари фаолияти самарадорлигининг асосий кўрсаткичи ҳисобланади. Шу билан бирга, божхона расмийлаштируви вақти тўғрисидаги статистик ахборот ҳар ойда барча божхона постлари кесимида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг расмий веб-сайтида эълон қилинади;

"Сариқ" ва "қизил" йўлаклар мос равишда 70 ва 30 фоиз нисбатда товар ва транспорт воситаларининг хавф профиллари ёки тасодифий танлаш асосида қўлланилади. Шу билан бирга, "яшил" ва "кўк" йўлаклар амалга киритилган кундан бошлаб, мазкур хатбошида кўрсатилган фоиз нисбати Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан хавфларни автоматлаштирилган бошқариш тизимини қўллаш самарадорлиги мониторинги асосида белгиланади;

"кўк йўлак"га йўналтирилган товарларга нисбатан божхона назорати белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг марказий аппарати ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади;

2019 йил 1 мартдан бошлаб, олиб кириладиган товарларнинг божхона кўриги уч ой давомида божхона кўриги процедураси видеоёзуви сақланишини ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси марказий аппаратининг уланишини таъминловчи видеокузатув тизими билан жиҳозланган жойлардагина амалга оширилади.

7. Барча товарларга нисбатан экспорт контрактларини Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларида ҳисобга қўйиш борасидаги талаб бекор қилинсин.

8. Белгилансинки:

Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра, Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимларининг лавозим маошини аниқлашда тариф коэффициентлари 1,7 карра миқдорда қўлланилади;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг марказий аппарати, Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари ва ихтисослаштирилган божхона комплекслари, шунингдек, Миллий кинология маркази ходимларига алоҳида меҳнат шароитлари учун лавозим маошларига устамалар 50 фоизни ташкил этади;

мазкур бандда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Махсус фонд маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

божхона йиғимлари тушумининг 50 фоизи миқдордаги ажратмалар, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган харажатлар сметасига мувофиқ фойдаланиш шарти билан Махсус жамғармада қолади.

9. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисига ўзининг хизмат вазифасини сидқидилдан ва самарали бажариб келаётган Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг юқори малакали, ташаббускор ходимларига Махсус фонд маблағлари ҳисобидан меҳнатига ҳақ тўлаш фонди (пул таъминоти)нинг 100 фоизигача миқдорда ҳар ойлик устамалар белгилаш ҳуқуқи берилсин.

10. Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларида хизмат ўтаётган ходимларга нисбатан "гаупвахтада ҳибсда ушлаб туриш" интизомий жазо чораси киритилсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

2019 йил 1 январга қадар ваколатли иқтисодий оператор мақомини, шунингдек, улар фойдаланиши мумкин бўлган соддалаштирилган божхона тартиб-таомиллари шаклларини назарда тутувчи Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги Низомни тасдиқласин;

бир ой муддатда божхона йиғимлари ставкалари турларини мақбуллаштириш ва қатъий белгилаган ҳолда уларнинг янгиланган ставкаларини тасдиқласин;

2019 йил 1 мартга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан биргаликда ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун ҳуқуқий таъсир чораларини кучайтириш, шу жумладан божхона идентификация воситаларига шикаст етказганлик учун жарима санкциялари миқдорини ошириш бўйича қонун ҳужжатлари лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

13. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 4-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

14. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:

2019 йилнинг 1 февралига қадар ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари мурожаатларини кўриб чиқиш тартиб-таомилларини соддалаштириш мақсадида баъзи ваколатларни божхона постларига бериш орқали ҳудудий бошқармалар ва божхона постлари ўртасидаги ваколатларнинг тақсимланишини танқидий кўриб чиқсин;

товарларни импорт қилишда ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кодлари тўғри қўлланилганлиги тўғрисида эксперт хулосаси талаб этилиши амалиётини бекор қилиш бўйича чоралар кўрсин;

икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

15. Вазирлик ва идоралар икки ой муддатда қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини мазкур Фармонга мувофиқлаштирсин.

16. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосарлари Б.М. Мавлонов ва Э.М. Ганиев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                           Ш. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 24 ноябрдаги

ПФ-5582-сон Фармонига

1-ИЛОВА

Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича

ЙЎЛ ХАРИТАСИ

N

Тадбирлар

Амалга ошириш шакли

ва механизми

Бажариш муддатлари

Масъул ижрочилар

1.

Божхона йиғимлари ставкалари турларини мақбуллаштириш ва қатъий белгилаган ҳолда уларнинг янгиланган ставкаларини тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамаси

қарори лойиҳаси

2018 йил

10 декабргача

ДБҚ (Азимов), ТСВ (Ходжаев), Молия вазирлиги (Хайдаров), Иқтисодиёт вазирлиги (Мирзаев), Савдо-саноат палатаси (Икрамов)

2.

Ваколатли иқтисодий оператор мақомини бериш, шунингдек, соддалаштирилган божхона тартиб-таомиллари турларини, божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлашни назарда тутувчи Ваколатли иқтисодий оператор тўғрисидаги низомни тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамаси

қарори лойиҳаси

2018 йил

25 декабргача

ДБҚ (Азимов), ТСВ (Ходжаев), Иқтисодиёт вазирлиги (Мирзаев), ЛБМА (Ахмедходжаев)

3.

Мувофиқликни баҳолаш лозим бўлган товарлар номенклатурасини сезиларли даражада қисқартириш ва ягона рўйхатни тасдиқлаш орқали ушбу номенклатурани тизимлаштириш.

Вазирлар Маҳкамаси

қарори лойиҳаси

2019 йил

1 январгача

"Ўзстандарт" агентлиги (Саттаров), "Ўздавкарантин" инспекцияси (Эргашев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов),

Ветеринария давлат кўмитаси (Норқобилов),

Экология давлат қўмитаси (Қўчқаров)

4.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида амалга оширилган мувофиқликни баҳолаш натижаларини Ўзбекистон Республикасида тан олиш тартибини соддалаштириш.

Вазирлар Маҳкамаси

қарори лойиҳаси

5.

Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун ҳуқуқий таъсир чораларини кучайтириш, жумладан, божхона идентификация воситаларига қасдан шикаст етказганлик учун жарима санкциялари миқдорини ошириш.

Ўзбекистон Республикаси

қонуни лойиҳаси

2019 йил

20 февралгача

ДБҚ (Азимов), Бош прокуратура (Мавлонов), Адлия вазирлиги (Жўраев)

6.

Халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда,  қуйидаги тартиб-таомилларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш:

давлат божхона хизмати органларига тақдим этилиши шарт бўлган ҳужжатлар рўйхатини қисқартириш орқали божхона қийматини маълум қилиш ва аниқлаш;

соддалаштириш орқали, божхона юк декларацияларини тўлдириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

2019 йил

20 январгача

ДБҚ (Азимов)

7.

Давлат божхона органларининг қонун импорт қилинаётган товарларда ҳужжатларида белгиланган маркировкалар мавжудлигини назорат қилиш функцияларини тегишли ваколатли органларга ўтказиш ва мазкур органлар ўртасида самарали идоралараро ҳамкорликни йўлга қўйиш. Шу билан бирга, импорт қилинаётган товарларни тегишли маркировкаларсиз сотишни тақиқлаш, улар бажарилмаганлиги учун жавобгарлик чоралари кучайтириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

лойиҳалари

2019 йил

1 февралгача

ДБҚ (Азимов), ДСҚ (Мусаев), "Ўзстандарт" агентлиги (Саттаров), Иқтисодиёт вазирлиги (Мирзаев), Молия вазирлиги (Хайдаров), ТСВ (Ходжаев), ЛБМА (Ахмедходжаев)

8.

Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплексининг божхона постларида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона юк декларациясини тўлдириш бўйича бепул асосда хизмат кўрсатувчи шахсларнинг махсус гуруҳи - "фронт-офис" тузиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш бўйича дастлабки лойиҳани амалга ошириш.

Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона қўмитаси қарори

2019 йил

1 январгача

ДБҚ (Азимов), Молия вазирлиги (Хайдаров)

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг бошқа ҳудудий бошқармалари фаолиятига дастлабки лойиҳа натижаларини жорий этиш мақсадга мувофиқлигини кўриб чиқиш.

Ахборот хати

2019 йил

1 сентябргача

9.

Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан ташқи савдо шартномалари бўйича маълумотларни киритишни тубдан соддалаштиришни назарда тутувчи дастурий ва техник ўзгартиришлар киритиш.

Техник топшириқ

2019 йил

1 мартгача

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков), Марказий банк (Ишметов),Савдо-саноат палатаси (Икрамов), ТСВ (Ходжаев), ДБҚ (Азимов)

10.

Шу жумладан рақамли иқтисодиётда божхона маъмуриятчилигининг замонавий усулларини жорий этишни назарда тутувчи 2019-2013 йилларда Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича Концепцияни тасдиқлаш.

Ўзбекистон Республикаси

Президенти қарори лойиҳаси

2019 йил

1 июлгача

ДБҚ (Азимов), ДСҚ (Мусаев), Молия вазирлиги (Хайдаров), Иқтисодиёт вазирлиги (Мирзаев)

11.

Хизмат вазифасини сидқидилдан ва самарали бажариб келаётган Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг юқори малакали, ташаббускор ходимларига Махсус фонд маблағлари ҳисобидан иш ҳақи фонди (пул таъминоти)нинг 100 фоизигача миқдорда ҳар ойлик устамалар бериш Тартибини тасдиқлаш.

Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона қўмитаси буйруғи

2018 йил

10 декабргача

ДБҚ (Азимов)

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 24 ноябрдаги

ПФ-5582-сон Фармонига

2-ИЛОВА

Чегара божхона постлари ҳудудларига туташ жойларда

замонавий божхона терминалларини қуриш

ТАРМОҚ ЖАДВАЛИ

N

Тадбирлар

Амалга ошириш шаклива механизми

Бажариш муддатлари

Масъул ижрочилар

Президент Администрацияси ва

Вазирлар Маҳкамаси

Вазирликлар

ва идоралар

Маҳаллий ижро

этувчи ҳокимият

органлари

1.

"Яллама" (Тошкент вилояти) чегара божхона пости ҳудудига туташ жойларда кунига 500 та автотранспорт воситасини ўтказиш имкониятига эга божхона терминалини қуриш.

1. Замонавий божхона терминалини қуриш бўйича техник топшириқ ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш.

2019 йил

10 январгача

ДБҚ (Азимов), Қурилиш вазирлиги (Тухтаев), мутасадди вазирлик ва идоралар

Тошкент вилояти ҳокимлиги (Ибрагимов, Қосимов)

2. ОАВда эълон қилиш орқали божхона терминалини қуриш бўйича энг яхши таклифларни танлаш йўли билан потенциал, жумладан, хорижий инвесторларни аниқлаш.

2019 йил

30 январгача

Президент Администрациясидан  - Абдувахабов И.М.

ДБҚ (Азимов),

Давлат инвестиция қўмитаси (Қудратов)

3. Божхона терминалини қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича инвестор билан, жумладан давлат-хусусий шериклик асосида битим тузиш ва уни белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш.

2019 йил

20 февралгача

Вазирлар Маҳкамасидан - Сайдалиев Ж.С.

Молия вазирлиги (Қўчқоров)

ДБҚ (Азимов),

Давлат инвестиция қўмитаси (Қудратов)

4. Тошкент вилояти ҳокимлиги мутасадди ташкилотларининг далолатномаларини тузган ҳолда божхона терминалини қуриш учун ер участкасини ажратиш.

2019 йил

1 мартгача

"Давергеодезкадастр" қўмитаси (Абдуллаев),

инвестор

5. Божхона терминалининг бош режасини, жумладан етакчи хорижий лойиҳа ташкилотларини жалб қилиш йўли билан ишлаб чиқиш, шунингдек, тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2019 йил

1 апрелгача

Президент Администрациясидан  - Абдувахабов И.М.

ДБҚ (Азимов),

Қурилиш вазирлиги (Тухтаев), инвестор,

мутасадди вазирликва идоралар

6. Божхона терминалининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2019 йил

1 августгача

Вазирлар Маҳкамасидан - Сайдалиев Ж.С

Қурилиш вазирлиги (Тухтаев), инвестор,

лойиҳа ташкилотлари

7. Лойиҳа - смета ҳужжатларини қонунчиликка мувофиқ экспертиза қилиш ва тасдиқлаш.

2019 йил

1 сентябргача

Инвестор,

ДБҚ (Азимов)

8. Инвестор томонидан молиялаштиришни таъминлаш ва қурилиш ишларини бошлаш.

2019 йил

15 сентябргача

9. Объектни фойдаланишга топшириш.

2020 йил

1 августгача

2.

"С. Наджимов" (Тошкент вилояти) чегара божхона пости ҳудудига туташ жойларда кунига 450 та автотранспорт воситасини ўтказиш имкониятига эга божхона терминалини қуриш.

"Дўстлик" (Андижон вилояти) чегара божхона пости ҳудудига туташ жойларда кунига 380 та автотранспорт воситасини ўтказиш имкониятига эга божхона терминалини қуриш.

1. Замонавий божхона терминалини қуриш бўйича техник топшириқ ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш.

2019 йил

10 январгача

ДБҚ (Азимов), Қурилиш вазирлиги (Тухтаев), мутасадди вазирлик ва идоралар

Андижон вилояти ҳокимлиги (Абдураҳмонов, Ҳабибуллаев)

2. ОАВда эълон қилиш орқали божхона терминалини қуриш бўйича энг яхши таклифларни танлаш йўли билан потенциал, жумладан, хорижий инвесторларни аниқлаш.

2019 йил

30 январгача

Президент Администрациясидан  - Абдувахабов И.М.

ДБҚ (Азимов),

Давлат инвестиция қўмитаси (Қудратов)

3. Божхона терминалини қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича инвестор билан, жумладан давлат-хусусий шериклик асосида битим тузиш ва уни белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш.

2019 йил

20 февралгача

Вазирлар Маҳкамасидан - Сайдалиев Ж.С.

Молия вазирлиги (Қўчқоров)

ДБҚ (Азимов),

Давлат инвестиция қўмитаси (Қудратов)

4. Андижон вилояти ҳокимлиги мутасадди ташкилотларининг далолатномаларини тузган ҳолда божхона терминалини қуриш учун ер участкасини ажратиш.

2019 йил

1 мартгача

"Давергеодезкадастр" қўмитаси (Абдуллаев),

инвестор

5. Божхона терминалининг бош режасини, жумладан етакчи хорижий лойиҳа ташкилотларини жалб қилиш йўли билан ишлаб чиқиш, шунингдек, тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2019 йил

1 апрелгача

ДБҚ (Азимов),

Қурилиш вазирлиги (Тухтаев), инвестор,

мутасадди вазирликва идоралар

6. Божхона терминалининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2019 йил

1 августгача

Президент Администрациясидан  - Абдувахабов И.М.

Қурилиш вазирлиги (Тухтаев), инвестор,

лойиҳа ташкилотлари

7. Лойиҳа - смета ҳужжатларини қонунчиликка мувофиқ экспертиза қилиш ва тасдиқлаш.

2019 йил

1 сентябргача

Вазирлар Маҳкамасидан - Сайдалиев Ж.С

Инвестор,

ДБҚ (Азимов)

8. Инвестор томонидан молиялаштиришни таъминлаш ва қурилиш ишларини бошлаш.

2019 йил

15 сентябргача

9. Объектни фойдаланишга топшириш.

2020 йил

1 августгача

4.

"Олот" (Бухоро вилояти) чегара божхона пости ҳудудига туташ жойларда кунига 500 та автотранспорт воситасини ўтказиш имкониятига эга божхона терминалини қуриш.

1. Замонавий божхона терминалини қуриш бўйича техник топшириқ ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш.

2019 йил

10 январгача

ДБҚ (Азимов), Қурилиш вазирлиги (Тухтаев), мутасадди вазирлик ва идоралар

Бухоро вилояти ҳокимлиги (Барноев)

2. ОАВда эълон қилиш орқали божхона терминалини қуриш бўйича энг яхши таклифларни танлаш йўли билан потенциал, жумладан, хорижий инвесторларни аниқлаш.

2019 йил

30 январгача

Президент Администрациясидан  - Абдувахабов И.М.

ДБҚ (Азимов),

Давлат инвестиция қўмитаси (Қудратов)

3. Божхона терминалини қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича инвестор билан, жумладан давлат-хусусий шериклик асосида битим тузиш ва уни белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш.

2019 йил

20 февралгача

Вазирлар Маҳкамасидан - Сайдалиев Ж.С.

Молия вазирлиги (Қўчқоров)

ДБҚ (Азимов),

Давлат инвестиция қўмитаси (Қудратов)

4. Бухоро вилояти ҳокимлиги мутасадди ташкилотларининг далолатномаларини тузган ҳолда божхона терминалини қуриш учун ер участкасини ажратиш.

2019 йил

1 мартгача

"Давергеодезкадастр" қўмитаси (Абдуллаев),

инвестор

5. Божхона терминалининг бош режасини, жумладан етакчи хорижий лойиҳа ташкилотларини жалб қилиш йўли билан ишлаб чиқиш, шунингдек, тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2019 йил

1 апрелгача

ДБҚ (Азимов),

Қурилиш вазирлиги (Тухтаев), инвестор,

мутасадди вазирликва идоралар

6. Божхона терминалининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2019 йил

1 августгача

Президент Администрациясидан  - Абдувахабов И.М.

Қурилиш вазирлиги (Тухтаев), инвестор,

лойиҳа ташкилотлари

7. Лойиҳа - смета ҳужжатларини қонунчиликка мувофиқ экспертиза қилиш ва тасдиқлаш.

2019 йил

1 сентябргача

Вазирлар Маҳкамасидан - Сайдалиев Ж.С.

Инвестор,

ДБҚ (Азимов)

8. Инвестор томонидан молиялаштиришни таъминлаш ва қурилиш ишларини бошлаш.

2019 йил

15 сентябргача

9. Объектни фойдаланишга топшириш.

2020 йил

1 августгача

5.

"Даут-ата" (Қорақалпоғистон Республикаси) чегара божхона пости ҳудудига туташ жойларда кунига 450 та автотранспорт воситасини ўтказиш имкониятига эга божхона терминалини қуриш.

1. Замонавий божхона терминалини қуриш бўйича техник топшириқ ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш.

2019 йил

10 январгача

ДБҚ (Азимов), Қурилиш вазирлиги (Тухтаев), мутасадди вазирлик ва идоралар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Сариев, Ҳабибуллаев)

2. ОАВда эълон қилиш орқали божхона терминалини қуриш бўйича энг яхши таклифларни танлаш йўли билан потенциал, жумладан, хорижий инвесторларни аниқлаш.

2019 йил

30 январгача

Президент Администрациясидан  - Абдувахабов И.М.

ДБҚ (Азимов),

Давлат инвестиция қўмитаси (Қудратов)

3. Божхона терминалини қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича инвестор билан, жумладан давлат-хусусий шериклик асосида битим тузиш ва уни белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш.

2019 йил

20 февралгача

Вазирлар Маҳкамасидан - Сайдалиев Ж.С.

Молия вазирлиги (Қўчқоров)

ДБҚ (Азимов),

Давлат инвестиция қўмитаси (Қудратов)

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши мутасадди ташкилотларининг далолатномаларини тузган ҳолда божхона терминалини қуриш учун ер участкасини ажратиш.

2019 йил

1 мартгача

"Давергеодезкадастр" қўмитаси (Абдуллаев),

инвестор

5. Божхона терминалининг бош режасини, жумладан етакчи хорижий лойиҳа ташкилотларини жалб қилиш йўли билан ишлаб чиқиш, шунингдек, тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2019 йил

1 апрелгача

ДБҚ (Азимов),

Қурилиш вазирлиги (Тухтаев), инвестор,

мутасадди вазирликва идоралар

6. Божхона терминалининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2019 йил

1 августгача

Президент Администрациясидан  - Абдувахабов И.М.

Қурилиш вазирлиги (Тухтаев), инвестор,

лойиҳа ташкилотлари

7. Лойиҳа - смета ҳужжатларини қонунчиликка мувофиқ экспертиза қилиш ва тасдиқлаш.

2019 йил

1 сентябргача

Вазирлар Маҳкамасидан - Сайдалиев Ж.С.

Инвестор,

ДБҚ (Азимов)

8. Инвестор томонидан молиялаштиришни таъминлаш ва қурилиш ишларини бошлаш.

2019 йил

15 сентябргача

9. Объектни фойдаланишга топшириш.

2020 йил

1 августгача

6.

"Маданият" (Андижон вилояти) чегара божхона пости ҳудудига туташ жойларда кунига 250 та автотранспорт воситасини ўтказиш имкониятига эга божхона терминалини қуриш.

1. Замонавий божхона терминалини қуриш бўйича техник топшириқ ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш.

2019 йил

10 январгача

Президент Администрациясидан  - Абдувахабов И.М.

ДБҚ (Азимов), Қурилиш вазирлиги (Тухтаев), мутасадди вазирлик ва идоралар

Андижон вилояти ҳокимлиги (Абдураҳмонов, Ҳабибуллаев)

2. ОАВда эълон қилиш орқали божхона терминалини қуриш бўйича энг яхши таклифларни танлаш йўли билан потенциал, жумладан, хорижий инвесторларни аниқлаш.

2019 йил

30 январгача

Вазирлар Маҳкамасидан - Сайдалиев Ж.С.

ДБҚ (Азимов),

Давлат инвестиция қўмитаси (Қудратов)

3. Божхона терминалини қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича инвестор билан, жумладан давлат-хусусий шериклик асосида битим тузиш ва уни белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш.

2019 йил

20 февралгача

Молия вазирлиги (Қўчқоров)

ДБҚ (Азимов),

Давлат инвестиция қўмитаси (Қудратов)

4. Андижон вилояти ҳокимлиги мутасадди ташкилотларининг далолатномаларини тузган ҳолда божхона терминалини қуриш учун ер участкасини ажратиш.

2019 йил

1 мартгача

"Давергеодезкадастр" қўмитаси (Абдуллаев),

инвестор

5. Божхона терминалининг бош режасини, жумладан етакчи хорижий лойиҳа ташкилотларини жалб қилиш йўли билан ишлаб чиқиш, шунингдек, тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2019 йил

1 апрелгача

ДБҚ (Азимов),

Қурилиш вазирлиги (Тухтаев), инвестор,

мутасадди вазирликва идоралар

6. Божхона терминалининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2019 йил

1 августгача

Президент Администрациясидан  - Абдувахабов И.М.

Қурилиш вазирлиги (Тухтаев), инвестор,

лойиҳа ташкилотлари

7. Лойиҳа - смета ҳужжатларини қонунчиликка мувофиқ экспертиза қилиш ва тасдиқлаш.

2019 йил

1 сентябргача

Вазирлар Маҳкамасидан - Сайдалиев Ж.С.

Инвестор,

ДБҚ (Азимов)

8. Инвестор томонидан молиялаштиришни таъминлаш ва қурилиш ишларини бошлаш.

2019 йил

15 сентябргача

9. Объектни фойдаланишга топшириш.

2020 йил

1 августгача

7.

"Ўзбекистон" (Фарғона вилояти) чегара божхона пости ҳудудига туташ жойларда кунига 250 та автотранспорт воситасини ўтказиш имкониятига эга божхона терминалини қуриш.

1. Замонавий божхона терминалини қуриш бўйича техник топшириқ ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш.

2019 йил

10 январгача

ДБҚ (Азимов), Қурилиш вазирлиги (Тухтаев), мутасадди вазирлик ва идоралар

Фарғона вилояти ҳокимлиги (Ғаниев, Абдураҳмонов)

2. ОАВда эълон қилиш орқали божхона терминалини қуриш бўйича энг яхши таклифларни танлаш йўли билан потенциал, жумладан, хорижий инвесторларни аниқлаш.

2019 йил

30 январгача

Президент Администрациясидан  - Абдувахабов И.М.

ДБҚ (Азимов),

Давлат инвестиция қўмитаси (Қудратов)

3. Божхона терминалини қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича инвестор билан, жумладан давлат-хусусий шериклик асосида битим тузиш ва уни белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш.

2019 йил

20 февралгача

Вазирлар Маҳкамасидан - Сайдалиев Ж.С.

Молия вазирлиги (Қўчқоров)

ДБҚ (Азимов),

Давлат инвестиция қўмитаси (Қудратов)

4. Фарғона вилояти ҳокимлиги мутасадди ташкилотларининг далолатномаларини тузган ҳолда божхона терминалини қуриш учун ер участкасини ажратиш.

2019 йил

1 мартгача

"Давергеодезкадастр" қўмитаси (Абдуллаев),

инвестор

5. Божхона терминалининг бош режасини, жумладан етакчи хорижий лойиҳа ташкилотларини жалб қилиш йўли билан ишлаб чиқиш, шунингдек, тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2019 йил

1 апрелгача

ДБҚ (Азимов),

Қурилиш вазирлиги (Тухтаев), инвестор,

мутасадди вазирликва идоралар

6. Божхона терминалининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2019 йил

1 августгача

Президент Администрациясидан  - Абдувахабов И.М.

Қурилиш вазирлиги (Тухтаев), инвестор,

лойиҳа ташкилотлари

7. Лойиҳа - смета ҳужжатларини қонунчиликка мувофиқ экспертиза қилиш ва тасдиқлаш.

2019 йил

1 сентябргача

Вазирлар Маҳкамасидан - Сайдалиев Ж.С

Инвестор,

ДБҚ (Азимов)

8. Инвестор томонидан молиялаштиришни таъминлаш ва қурилиш ишларини бошлаш.

2019 йил

15 сентябргача

9. Объектни фойдаланишга топшириш.

2020 йил

1 августгача

8.

"Ғишткўприк" (Тошкент вилояти) чегара божхона пости ҳудудига туташ жойларда кунига 350 та автотранспорт воситасини ўтказиш имкониятига эга божхона терминалини қуриш.

1. Замонавий божхона терминалини қуриш бўйича техник топшириқ ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш.

2019 йил

10 январгача

ДБҚ (Азимов), Қурилиш вазирлиги (Тухтаев), мутасадди вазирлик ва идоралар

Тошкент вилояти ҳокимлиги (Ибрагимов, Қосимов)

2. ОАВда эълон қилиш орқали божхона терминалини қуриш бўйича энг яхши таклифларни танлаш йўли билан потенциал, жумладан, хорижий инвесторларни аниқлаш.

2019 йил

30 январгача

Президент Администрациясидан  - Абдувахабов И.М.

ДБҚ (Азимов),

Давлат инвестиция қўмитаси (Қудратов)

3. Божхона терминалини қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича инвестор билан, жумладан давлат-хусусий шериклик асосида битим тузиш ва уни белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш.

2019 йил

20 февралгача

Вазирлар Маҳкамасидан - Сайдалиев Ж.С.

Молия вазирлиги (Қўчқоров)

ДБҚ (Азимов),

Давлат инвестиция қўмитаси (Қудратов)

4. Тошкент вилояти ҳокимлиги мутасадди ташкилотларининг далолатномаларини тузган ҳолда божхона терминалини қуриш учун ер участкасини ажратиш.

2019 йил

1 мартгача

"Давергеодезкадастр" қўмитаси (Абдуллаев),

инвестор

5. Божхона терминалининг бош режасини, жумладан етакчи хорижий лойиҳа ташкилотларини жалб қилиш йўли билан ишлаб чиқиш, шунингдек, тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2019 йил

1 апрелгача

ДБҚ (Азимов),

Қурилиш вазирлиги (Тухтаев), инвестор,

мутасадди вазирликва идоралар

6. Божхона терминалининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2019 йил

1 августгача

Президент Администрациясидан  - Абдувахабов И.М.

Қурилиш вазирлиги (Тухтаев), инвестор,

лойиҳа ташкилотлари

7. Лойиҳа - смета ҳужжатларини қонунчиликка мувофиқ экспертиза қилиш ва тасдиқлаш.

2019 йил

1 сентябргача

Вазирлар Маҳкамасидан - Сайдалиев Ж.С.

Инвестор,

ДБҚ (Азимов)

8. Инвестор томонидан молиялаштиришни таъминлаш ва қурилиш ишларини бошлаш.

2019 йил

15 сентябргача

9. Объектни фойдаланишга топшириш.

2020 йил

1 августгача

9.

"Ойбек" (Тошкент вилояти) чегара божхона пости ҳудудига туташ жойларда кунига 300 та автотранспорт воситасини ўтказиш имкониятига эга божхона терминалини қуриш.

Изоҳ:

Бажариш муддатлари лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертиза қилиш босқичларига боғлиқ равишда, бироқ лойиҳаларни эксплуатация қилишга топшириш муддатлари чегарасида ўзгариши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 24 ноябрдаги

ПФ-5582-сон Фармонига

3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикаси

Ҳукуматининг баъзи қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон Фармони 3-бандининг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тадбиркорлик субъектларининг экспорт контрактларини давлат божхона хизмати органларида ҳисобга қўйиш борасидаги талаб валюта назорати органлари томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими орқали ташқи савдо контрактлари назорати ва мониторингини сақлаб қолиш шарти билан бекор қилинади";

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3512-сон қарорининг рус тилидаги матни 1-бандининг "д" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"д) порядок, в соответствии с которым:

ввоз и вывоз физическим лицом товаров при пересечении таможенной границы в пределах норм, указанных в подпунктах "а" - "г" настоящего пункта, осуществляется без их обязательного письменного декларирования, за исключением международных почтовых и курьерских отправлений, а также ввозимых товаров, предназначенных для предпринимательской деятельности;

при определении таможенным органом предназначения товаров, перемещаемых физическими лицами через таможенную границу, учитываются количество товаров, где однородные товары, количество которых превышает потребность физического лица, перемещающего товары, и членов его семьи, рассматриваются как товары, ввозимые для использования в предпринимательской деятельности, если лицо, перемещающее товары, не окажет обратное;

при ввозе физическими лицами товаров через таможенную границу для предпринимательской деятельности применяются общие правила таможенного оформления, установленные законодательством в отношении всей суммы ввозимых товаров;

при превышении предельных норм ввоза в республику физическим лицом товаров, не подлежащих обложению таможенными платежами и не предназначенных для предпринимательской деятельности, таможенные платежи уплачиваются в части превышения предельных норм.

Кабинет Министров Республики Узбекистан вправе устанавливать по согласованию с Национальным агентством проектного управления при Президенте Республики Узбекистан предельные нормы и условия перемещения физическим лицом товаров через таможенную границу, не подлежащих обложению таможенными платежами".

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги ПҚ-3665-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг Интизомий уставининг рус тилидаги матнида:

а) 28-банд қуйидаги мазмундаги "д-1" кичик банди билан тўлдирилсин:

"д-1) арест с содержанием на гауптвахте;";

б) 46-бандда:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"арест с содержанием на гауптвахте - в качестве крайней меры дисциплинарного воздействия в отношении сотрудников за совершение проступка, являющегося основанием для увольнения со службы таможенных органов";

олтинчи - саккизинчи хатбошилар тегишинча еттинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

в) 47-банднинг олтинчи хатбошиси "уважительных причин" сўзларидан кейин "более трех дней" сўзлари билан тўлдирилсин;

г) қуйидаги мазмундаги 49-1-банд билан тўлдирилсин:

"49-1. При наложении дисциплинарного взыскания в виде ареста с содержанием на гауптвахте, увольнение со службы таможенных органов за этот проступок не допускается, если оно не влечет за собой уголовную ответственность.

Срок ареста с содержанием на гауптвахте составляет для сотрудников рядового, сержантского и младшего офицерского состава - до 10 суток, сотрудников старшего офицерского состава - до 5 суток.

Дисциплинарное взыскание в виде ареста с содержанием на гауптвахте не может быть наложено в отношении женщин".

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига 1-иловада:

а) 3-банднинг "Ажратмалар миқдори (фоизларда)" устунидаги "35****" рақами "50" рақами билан алмаштирилсин.

б) изоҳда:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи - еттинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи - олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Божхона органлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 16 сентябрдаги 263-сон қарорининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Божхона органлари ходимларининг лавозим маошларига устамалар юклама ҳажмини ва иш шароитларини ҳисобга олган ҳолда:

тоифалардан ташқари божхона постларида - лавозим маошининг 40 фоизи миқдорида;

биринчи тоифали постларда - лавозим маошининг 35 фоизи миқдорида;

иккинчи тоифали постларда - лавозим маошининг 30 фоизи миқдорида;

божхона постининг тоифасидан қатъий назар, алоҳида шароитлардаги божхона постларида хизматни ўтаётганлик учун кинология гуруҳларига - лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида белгилансин".

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 24 ноябрдаги

ПФ-5582-сон Фармонига

4-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Экспорт-импорт операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2003 йил 30 сентябрдаги 416-сон қарорига 1-илованинг 9-банди.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтилаётганда кўздан кечириш мажбурий бўлган товарлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги 2006 йил 4 майдаги 75-сон қарори.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қийматини белгилаш ва декларациялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 2007 йил 19 сентябрдаги 198-сон қарори.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 305-сон қарори билан тасдиқланган "Бир дарча" тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизми тўғрисида вақтинчалик низомнинг 13-банди.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Донни қайта ишловчи корхоналарни қўшимча равишда қўллаб-қувватлаш ва уларнинг экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2018 йил 24 августдаги 684-сон қарорининг 3-банди.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 26 ноябрь

"Халқ сўзи", 2018 йил 27 ноябрь

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 3 декабрь, 48-сон, 913-модда