язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Ноябрь, 2018 й./ Уй-жой қонунчилиги/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.11.2018 й. ПҚ-4028-сон "Қишлоқ жойларда ва фуқароларнинг айрим тоифалари учун арзон уй-жойлар қуришни кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

24.11.2018 й.

N ПҚ-4028



ҚИШЛОҚ ЖОЙЛАРДА ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ

АЙРИМ ТОИФАЛАРИ УЧУН АРЗОН УЙ-ЖОЙЛАР

ҚУРИШНИ КЕНГАЙТИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда янгиланган намунавий лойиҳалар асосида арзон уй-жойлар қуриш ҳисобига қишлоқ аҳолисини уй-жой билан таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон қарори билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойларни қуриш Дастурига (кейинги ўринларда - Дастур) мувофиқ янгиланган намунавий лойиҳалар асосида 53 мингдан зиёд арзон уй-жойлар ва квартиралар қурилди, турар жой шароитларини яхшилашга муҳтож 65 мингга яқин оила уй-жой билан таъминланди.

Шу билан бирга, Дастур ижро қилинишини ўрганиш якунлари қишлоқ жойларда арзон уй-жойларга талаб юқори эканлигини кўрсатди, янгича ёндашувларни ишлаб чиқишни тақозо этадиган уй-жойлар қурилишини ташкил этиш ва муҳтож оилаларни арзон уйлар билан таъминлаш бўйича бир қатор жиддий камчиликлар аниқланди:

биринчидан, намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қурилиши учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасига кирадиган ер участкаларидан фойдаланиш ҳолатлари кўплаб учрамоқда. Хусусан, жорий йилда мазкур мақсадлар учун туман ҳокимликлари томонидан ажратилган 1065 гектар ернинг 60 гектарга яқини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасига киради;

иккинчидан, қурилаётган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойларнинг нархини мақбуллаштириш ҳамда энергия самарадор ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг арзон қурилиш материалларидан фойдаланган ҳолда меъморий ва техник ечимларни қўллаш етарли даражада таъминланмаяпти;

учинчидан, муҳандислик-транспорт коммуникациялари ва намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қурилишида ўзаро уйғунлик таъминланмаётгани натижасида республика бюджети, мақсадли жамғармалар ва ижрочилар маблағлари ортиқча сарф қилинмоқда;

тўртинчидан, намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуришда шаҳарсозлик норма ва қоидалари талабларини бузиш, қурилиш-монтаж ишларини сифатсиз бажариш, лойиҳадан четга чиқиш ҳолатлари мавжуд.

Арзон уй-жойлар қурилишини самарали ташкил этиш, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, аҳоли пунктларининг муҳандислик-транспорт коммуникацияларини ва инфратузилмасини ривожлантириш орқали аҳолининг уй-жойга бўлган юқори талабини тўлиқ қондириш мақсадида:


1. Қуйидагилар қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини янада ривожлантириш ва муҳтож оилаларни арзон уй-жой билан таъминлашнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:

уй-жойларни ҳудудий оптимал жойлаштириш ҳамда улар учун фақат қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва ўрмон фонди ерлари тоифаларига кирмайдиган ер участкаларини тақдим этиш ҳисобига ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш;

кам таъминланган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган оилалар учун мўлжалланган арзон уй-жойлар қуриш кўламини кенгайтириш;

уй-жойларнинг нархини пасайтириш ва энергия самарадорлигини ошириш мақсадида меъморий ва техник ечимларни мақбуллаштириш, маҳаллий қурилиш материаллари, ускуналар ва замонавий деворбоп материалларни кенг қўллашни назарда тутувчи янги намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойларни қуриш;

уй-жойларни тақдим этишда манзиллилик, шаффофлик ва ижтимоий адолатни таъминлаш тамойилларини инобатга олган ҳолда қишлоқ жойларда яшовчиларнинг турмуш шароитларини яхшилаш ва уй-жойга муҳтож оилаларнинг эҳтиёжини қондириш;

муҳандислик-транспорт коммуникациялари ва инфратузилма объектлари қурилишини "Обод қишлоқ" дастури билан ўзаро уйғунликда ташкил этиш, шунингдек, қишлоқ жойларда самарали канализация тизимларини жорий этиш.


2. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг Дастур доирасида, 2019 йилдан бошлаб қуйидаги янги намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар (кейинги ўринларда - арзон уй-жойлар) қурилиши тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:

"Обод қишлоқ" дастурига киритилган аҳоли пунктларида, шунингдек, аҳолиси зич бўлмаган ва зарур муҳандислик-транспорт коммуникациялари билан таъминланмаган ҳудудларда 0,02 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлар;

"Обод қишлоқ" дастурига киритилган аҳоли пунктларида, шунингдек, аҳоли зичлиги юқори бўлган ва зарур муҳандислик-транспорт коммуникациялари билан таъминланган ҳудудларда тўрт қаватли арзон кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар;

шаҳарларда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари ҳамда ички ишлар органлари ходимлари (кейинги ўринларда - фуқароларнинг алоҳида тоифалари) учун беш қаватли арзон кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар.

Бунда бўш ер участкалари мавжуд бўлмаган аҳоли пунктларида арзон кўп квартирали уйларни қуриш йўл бўйларида жойлашган яроқсиз уй-жойлар, бино ва иншоотларни бузиш ҳисобига бўшаган ҳудудларда чизиқли-қаторли кўринишда жойлаштирган ҳолда амалга оширилади.


3. Маълумот учун қабул қилинсинки:

"Қишлоқ қурилиш лойиҳа" МЧЖ томонидан маҳаллий қурилиш материаллари, ускуналар ва замонавий деворбоп материаллардан кенг фойдаланган ҳолда барпо этиладиган ва қишлоқ шароитига мослаштирилган арзон кўп квартирали уйларнинг (ёрдамчи иншоотлар ва ҳовли қурилмалари билан биргаликда) намунавий лойиҳалари ишлаб чиқилган;

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Қурилиш вазирлиги томонидан маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар билан биргаликда марказлашган канализация, газ ва иссиқлик таъминоти тизимлари билан таъминланмайдиган арзон кўп квартирали уйлар учун мўлжалланган локал оқова сув тозалаш иншоотлари ва қаттиқ ёқилғида ишловчи энергия самарадор иситиш қозонлари жорий этилмоқда;

арзон уй-жойлар, шунингдек, ичимлик суви, канализация ва иссиқлик таъминоти иншоотлари ва тармоқлари ҳамда йўллар (цемент-бетон қопламали) қурилиши бўйича буюртмачи этиб "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖ, бош лойиҳачи этиб эса "Қишлоқ қурилиш лойиҳа" МЧЖ белгиланган.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари "Қишлоқ қурилиш инвест ИК" МЧЖ, иштирок этувчи тижорат банклари, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилган:

2019-2020 йилларда қишлоқ жойларда ва фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун арзон уй-жойлар қурилиши бўйича йиғма кўрсаткичлар 1 ва 1.1-иловаларга мувофиқ;

2019-2020 йилларда қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар қурилиши бўйича асосий параметрлар 2 ва 2.1-иловаларга мувофиқ;

2019-2020 йилларда фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун арзон кўп квартирали уйлар қурилиши бўйича асосий параметрлар 3 ва 3.1-иловаларга мувофиқ;

2019-2020 йилларда арзон уй-жой массивларида ташқи муҳандислик тармоқлари, иншоотлари ва транспорт коммуникациялари қурилиши бўйича йиғма кўрсаткичлар 4 ва 4.1-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖ ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2019 йилнинг 1 июлига қадар арзон уй-жойлар қурилиши мониторинги бўйича ахборот тизимини (кейинги ўринларда - ахборот тизими) ишлаб чиқсин ва татбиқ қилсин, ушбу тизим уй-жой қурувчилар ва бошқа манфаатдор шахслар учун Интернет тармоғида реал вақт режимида қуйидагилар тўғрисида ахборот олиш имкониятини таъминлайди:

бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг ҳажмлари (шу жумладан, объектларнинг фотосуратлари ва видео-ёзувлари);

объектлар қурилишида иштирок этаётган пудратчилар;

қурилиши тугалланган объектларда ўтказилган назорат тартибида ўлчаш натижалари;

қурилишни молиялаштиришнинг бориши.


6. Белгилансинки:

арзон уй-жойлар, ташқи муҳандислик тармоқлари, иншоотлари ва транспорт коммуникациялари қурилишининг келгуси йиллар учун асосий параметрлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар йили 1 июнга қадар "Обод қишлоқ" дастури билан ўзаро боғланган ҳолда тасдиқланади;

арзон уй-жойлар, ташқи муҳандислик тармоқлари, иншоотлари ва транспорт коммуникациялари қурилишининг массивлар кесимидаги тақсимоти Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Обод қишлоқ" дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 29 мартдаги ПҚ-3630-сонли қарори билан тузилган Республика комиссияси томонидан тасдиқланади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2018 йилда уй-жой қурилишини ривожлантириш мақсадли дастурларини самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 18 январдаги ПҚ-3480-сонли қарорининг 7-иловасида кўрсатилган асосий қурилиш материаллари ва ускуналар "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖ томонидан бош пудрат ташкилотларига марказлаштирилган тартибда етказиб берилади;

ичимлик суви, канализация, иссиқлик, электр, газ таъминоти иншоотлари ва тармоқлари ҳамда йўллар қурилиши марказлаштирилган манбалар, халқаро молия институтлари маблағлари, шунингдек, "Ўзбекэнерго" АЖ ва "Ўзтрансгаз" АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

арзон уй-жойлар, муҳандислик-транспорт коммуникациялари ва инфратузилма объектлари қурилиши иштирокчиларига, қурилиш материаллари ва ускуналарни ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарга, шунингдек, транспорт ташкилотлари ва бошқа ташкилотларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида" 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сонли қарорида назарда тутилган солиқ ва божхона имтиёзлари қўлланилади;

арзон кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватларида нотурар жойлари қурилиши "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖнинг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

арзон кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватларида қурилаётган нотурар жойлар ертўласи билан бирга "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖ томонидан "E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдончасида аукционга қўйилади ва уларни сотишдан олинган даромадлар "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖнинг захира жамғармасига йўналтирилади;

Ахборот тизимини ишлаб чиқиш, татбиқ этиш ва қўллаб-қувватлаш "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖ томонидан унинг захира жамғармаси маблағлари ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


7. 2019 йилда қишлоқ жойларда ва фуқароларнинг айрим тоифалари учун арзон уй-жойлар қурилиши асосий параметрлари ва йиғма кўрсаткичларининг жадал равишда ижро этилишини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари белгиланган тартибда:

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази билан биргаликда икки ҳафта муддатда арзон уй-жойлар, муҳандислик-транспорт коммуникациялари ва инфратузилма объектларини қуриш учун буюртмачиларга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва ўрмон фонди ерлари тоифаларига кирмайдиган ҳамда ташқи муҳандислик-транспорт коммуникацияларига чиқиш имкониятига эга бўлган бўш ер участкалари ажратилишини;

иштирок этувчи тижорат банклари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда арзон уй-жойлар қурилиши учун талабгорларни танлаш ва уларнинг бошланғич бадалларини шакллантиришни;

буюртмачилар ва лойиҳа ташкилотлари билан биргаликда икки ой муддатда арзон уй-жойлар, муҳандислик-транспорт коммуникациялари ва инфратузилма объектлари қурилиши бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини;

буюртмачилар билан биргаликда уч ой муддатда арзон уй-жойлар, муҳандислик-транспорт коммуникациялари ва инфратузилма объектларини қуриш учун пудрат ташкилотлари аниқланишини таъминласинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги:

Қурилиш вазирлиги билан биргаликда арзон кўп квартирали уйлар учун сув таъминоти тизимлари лойиҳалари узлуксиз сув таъминотини таъминловчи самарали техник ечимларни, шу жумладан, зарур ҳолларда, махсус иншоотларни (босимли сув минораси, резервуар ва бошқалар) ўрнатишни назарда тутган ҳолда ишлаб чиқилишини;

вилоятлар ҳокимликлари ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар билан биргаликда марказлаштирилган канализация, иссиқлик ва газ таъминоти тизимлари билан таъминланмайдиган арзон кўп квартирали уйлар учун зарур бўлган ҳажм ва қувватларда локал оқова сув тозалаш иншоотлари ва қаттиқ ёқилғида ишловчи энергия самарадор иситиш қозонлари ишлаб чиқарилишини таъминласин.

Белгилансинки:

муҳандислик-транспорт коммуникацияларига уланмаган, узлуксиз электр ва сув таъминоти йўлга қўйилмаган арзон уй-жойлар фойдаланишга қабул қилинмайди;

қурилиши тугалланган ичимлик суви, канализация ва иссиқлик таъминоти иншоотлари ҳамда тармоқларини эксплуатация қилиш ва сақлаш ҳудудий ичимлик суви ва иссиқлик таъминоти корхоналари томонидан, шунингдек, давлат-хусусий шериклик асосида тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилади.


9. "Ўзбекэнерго" АЖ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда арзон кўп квартирали уйларни ҳамда уларнинг ичимлик суви, канализация ва иссиқлик таъминоти иншоотларини узлуксиз равишда электр энергияси билан таъминласинлар.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда ичимлик суви, канализация ва иссиқлик таъминоти иншоотлари ва тармоқлари ҳамда автомобиль йўллари қуриш учун марказлаштирилган манбалар ҳисобидан зарур маблағлар ажратсин;

иштирок этувчи тижорат банкларининг буюртманомалари бўйича биринчи 5 йил мобайнида йилига 4 фоизли ставка билан ва кейинги даврда иштирок этувчи тижорат банкларининг маржаси йилига 3 фоиз миқдорида бўлишини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида 2 йиллик имтиёзли давр билан қишлоқ жойларда яшовчи шахслар учун - 20 йил, фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун - 15 йил муддатларга миллий валютада кредит линияларини очсин, ушбу маблағлар арзон уй-жойлар қурилишига мақсадли йўналтирилсин.


11. Белгилансинки, иштирок этувчи тижорат банклари арзон уй-жойлар қурилиши учун уй-жой қурувчиларга 2 йиллик имтиёзли давр ҳамда дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида:

қишлоқ жойлардаги арзон уй-жойларни сотиб олиш учун - 20 йил муддатга ва уй-жой қурувчиларнинг бошланғич бадали 10 фоиз миқдорида;

фуқароларнинг алоҳида тоифалари томонидан арзон кўп квартирали уйларни сотиб олиш учун - 15 йил муддатга ва уй-жой қурувчиларнинг бошланғич бадали 25 фоиз миқдорида ипотека кредитлари тақдим этади.


12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан "Қишлоқ қурилиш банк" АТБ томонидан "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖга ажратилган 350 миллиард сўм миқдоридаги кредитларни қайтариш муддати 2019 йилнинг 1 июлига қадар узайтирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзметкомбинат" АЖ ва "Ўзқурилишматериаллари" АЖ буюртмачилар ҳамда лойиҳа ташкилотларнинг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича арзон уй-жойлар, шунингдек, уларнинг муҳандислик-транспорт коммуникациялари ва инфратузилма объектлари қурилиши учун тўғридан-тўғри шартномаларга ва биржа котировкаларининг ўртача нархларига мувофиқ ҳақини олдиндан тўлиқ тўлаш шарти билан металл прокати ва цемент ажратилишини таъминласин.


14. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги, иштирок этувчи тижорат банклари, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

арзон уй-жойлар, муҳандислик-транспорт коммуникациялари ва инфратузилма объектлари қурилиши учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг узоқ муддатли имтиёзли кредитларини жалб этиш чораларини кўрсин;

ушбу қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда аввал имзоланган қарз битимларига тегишли ўзгартиришлар киритиш юзасидан Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки, Саудия тараққиёт жамғармаси ва Кувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси билан музокаралар олиб борсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Тошкент вилоятида эксперимент тариқасида қурилишнинг инновацион усулларидан, замонавий қурилиш материаллари ва технологияларидан фойдаланган ҳолда давлат-хусусий шериклиги шартлари асосида арзон уй-жойлар қурилиши бўйича таклиф киритсин.


16. Маълумот учун қабул қилинсинки:

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан БМТ Тараққиёт дастури ва Глобал экологик фонд (кейинги ўринларда - иштирокчилар) билан ҳамкорликда "Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ жойларда энергия самарадор уй-жойлар қурилишини ривожлантиришга кўмаклашиш" қўшма лойиҳаси (кейинги ўринларда - Қўшма лойиҳа) амалга оширилмоқда;

Қўшма лойиҳа доирасида 2019-2021 йилларда арзон уй-жойлар қурилиши учун 3,0 миллион АҚШ доллари миқдорида мақсадли грантлар ажратилиши назарда тутилган бўлиб, улар қурилаётган арзон уй-жойларнинг энергия самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча харажатларни қоплашга йўналтирилади;

Қўшма лойиҳа доирасида "Қишлоқ қурилиш лойиҳа" МЧЖ томонидан арзон уй-жойларнинг энергия самарадорлигини оширишга қаратилган замонавий энергия тежамкор материаллар ва технологиялардан фойдаланишни кўзда тутувчи намунавий лойиҳалари ишлаб чиқилди;

энергия самарадор арзон уй-жойларнинг қурилиши Қўшма лойиҳа иштирокчилари билан келишган ҳолда аниқланадиган массивларда амалга оширилади;

мақсадли грантлар БМТ Тараққиёт дастури билан грантлар ажратиш бўйича имзоланадиган шартномага мувофиқ "Қишлоқ қурилиш банк" АТБ орқали ипотека кредити доирасида ажратилади.


17. "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖ, "Қишлоқ қурилиш лойиҳа" МЧЖ ва "Қишлоқ қурилиш банк" АТБ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:

Қўшма лойиҳа иштирокчилари билан келишган ҳолда намунавий лойиҳаларнинг жойларга боғланишини ва энергия самарадор арзон уй-жойлар қурилиши бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини;

грантлардан мақсадли фойдаланилиши ва қурилиш-монтаж ишларининг сифатли амалга оширилиши устидан доимий назорат ва мониторинг олиб борилишини;

Қўшма лойиҳа иштирокчилари талабига биноан мониторинг ва назорат натижалари тўғрисида маълумотлар тақдим этилишини таъминласинлар.


18. Тошкент шаҳар ҳокимлиги иштирок этувчи тижорат банклари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш Дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 22 ноябрдаги ПҚ-2660-сонли қарори доирасида Тошкент шаҳрида қурилаётган кўп квартирали уйлардаги квартиралар ҳисобидан ҳар йили:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 1 июндаги ПФ-5066-сонли Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизими ҳарбий хизматчилари, қутқарувчилари ва ходимлари учун - 56 та квартира;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 августдаги ПҚ-3224-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳарбий хизматчилари учун - 300 та квартира;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ички ишлар органлари ходимларининг турар жой шароитларини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 29 июндаги 444-сонли қарорига мувофиқ ички ишлар органлари ходимлари учун - 168 та квартира;

Вазирлар Маҳкамасининг "Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашда қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 23 сентябрдаги 753-сонли қарорига мувофиқ мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар учун - 420 та квартира;

Вазирлар Маҳкамасининг "Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2018 йил 12 апрелдаги 285-сонли қарорига мувофиқ оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар учун - 66 та квартира ажратилишини таъминласин.


19. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари иштирок этувчи тижорат банклари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш Дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 22 ноябрдаги ПҚ-2660-сонли қарорига мувофиқ шаҳарларда қурилаётган кўп квартирали уйлардаги квартиралар ҳисобидан ҳар йили мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар учун амалдаги параметрлар ва низомларга биноан квартиралар тақдим этилишини таъминласин.


20. 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ қурилиши тугалланган арзон уй-жойларда асосли тарзда назорат тартибида ўлчаш натижалари бўйича аниқланган ва ушлаб қолинган суммалар уй-жой қурувчиларга қайтарилади.


21. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖ ва иштирок этувчи тижорат банклари билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмуни ва моҳияти оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилишини таъминласин.


22. Қуйидагилар:

ушбу қарорнинг талаблари ўз вақтида ва тўла-тўкис амалга оширилишини таъминлаш устидан қаттиқ назорат олиб борилиши юзасидан - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари (Раматов) зиммасига;

ушбу қарор билан тасдиқланган йиғма кўрсаткичлар ва асосий параметрларга мувофиқ арзон уй-жойлар, муҳандислик-транспорт коммуникациялари ҳамда инфратузилма объектлари ўз вақтида ва сифатли қурилиши юзасидан - Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири (Тўхтаев) зиммасига;

қурилиш-монтаж ишлари таннархини пасайтириш ва уларда маҳаллий замонавий қурилиш материаллари ва ускуналарини кенг қўллаш, шунингдек, маҳаллий қурилиш индустриясини барқарор ривожлантириш ва пудрат ташкилотлари салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни изчил амалга ошириш юзасидан - Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири (Ходжаев) зиммасига шахсий жавобгарлик юклансин.


23. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчиликка ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


24. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Г.К. Саидова зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 24 ноябрдаги

ПҚ-4028-сон қарорига

1-ИЛОВА



2019 йилда қишлоқ жойларда ва фуқароларнинг алоҳида

тоифалари учун арзон уй-жойлар қурилиши бўйича

ЙИҒМА КЎРСАТКИЧЛАР

    

Т/р

Ҳудудлар номи

Жами (дона)

шу жумладан қуйидагилар учун:

Хара-

жат-

ларнинг тахми-

ний қий-

мати***

(млрд

сум)

шу жумладан қуйидагилар ҳисобидан:****

арзон уй-жой-

лар ва квар-

тиралар сони*

шундан:

уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилалар

алоҳида намуна кўрса-

таётган

ёш

оилалар

оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар

Мудофаа вазирлиги-

нинг ҳарбий хизмат-

чилари

Миллий гвардия-

нинг ҳарбий хизмат-

чилари

ички

ишлар

орган-

лари

ходим-

лари

бош-

ланғич бадаллар

ипотека кредит-

лари

арзон намун-

авий уй-жой-

лар сони

арзон кўп квар-

тирали уйлар сони

квар-

тира-

лар сони**

1.

Қорақалпоғистон

Республикаси

866

146

29

720

575

51

120

60

30

30

135,8

16,2

119,5

2.

Андижон

вилояти

1 550

224

54

1 326

1 263

25

112

90

30

30

240,5

27,4

213,2

3.

Бухоро

вилояти

890

242

26

648

648

34

88

60

30

30

145,4

17,2

128,2

4.

Жиззах

вилояти

932

92

34

840

688

28

96

60

30

30

141,9

16,8

125,1

5.

Қашқадарё

вилояти

1 205

365

34

840

911

70

104

60

30

30

199,3

22,6

176,7

6.

Навоий

илояти

696

144

22

552

452

60

64

60

30

30

110,8

13,7

97,1

7.

Наманган

вилояти

1 528

226

53

1 302

1 268

22

88

90

30

30

237,5

27,0

210,4

8.

Самарқанд

вилояти

1 900

370

62

1 530

1 508

70

112

120

30

60

301,0

34,7

266,3

9.

Сурхондарё

вилояти

1 001

401

24

600

773

44

64

60

30

30

171,8

19,8

152,0

10.

Сирдарё

вилояти

696

288

16

408

427

45

104

60

30

30

120,1

14,6

105,4

11.

Тошкент

вилояти

1 210

130

42

1 080

664

66

120

180

90

90

185,1

26,4

158,7

12.

Фарғона

вилояти

1 584

252

54

1 332

1 192

92

120

90

30

60

247,3

28,7

218,6

13.

Хоразм

вилояти

952

112

34

840

701

51

80

60

30

30

146,1

17,3

128,9


Жами:

15 010

2 992

484

12 018

11 070

658

1 272

1 050

450

510

2 382,6

282,5

2 100,1

         

*) Арзон уй-жойлар ва квартиралар сони Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этилган ҳисоб-китоблар, шунингдек, муҳтож оилаларнинг арзон уй-жойларга бўлган реал талаблари асосида шакллантирилган.


**) Арзон кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватларида жойлашган квартиралар, биринчи навбатда, таркибида I ва II гуруҳ ногиронлиги бор шахслар бўлган оилаларга ҳамда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёлларга тақдим этилади.


***) Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва намунавий лойиҳаларни жойларга боғлаш якунларидан сўнг тахминий қийматга аниқлик киритилади. Уй-жойларнинг якуний нархига уларни қуришда фойдаланилган қурилиш материаллари, жиҳозлар ва бошқа товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ҳақиқий нархидан келиб чиққан ҳолда аниқлик киритилади.


****) Уй-жой қурувчиларни ипотека кредитлаш мақсадида арзон уй-жойларни иштирокчи тижорат банклар ўртасида тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан амалга оширилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 24 ноябрдаги

ПҚ-4028-сон қарорига

1.1-ИЛОВА



2020 йилда қишлоқ жойларда ва фуқароларнинг алоҳида

тоифалари учун арзон уй-жойлар қурилиши бўйича

ЙИҒМА КЎРСАТКИЧЛАР

     

Т/р

Ҳудудлар номи

Жами (дона)

шу жумладан қуйидагилар учун:

Хара-

жат-

ларнинг тахми-

ний қий-

мати***

(млрд

сум)

шу жумладан қуйидагилар ҳисобидан:****

арзон уй-жой-

лар ва кварти-

ралар

сони*

шундан:

уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилалар

алоҳида

намуна

кўрса-

таётган

ёш оилалар

оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар

Мудофаа вазирли-

гининг ҳарбий хизмат-

чилари

Миллий гвардиянинг ҳарбий хизмат-

чилари

ички ишлар органлари ходим-лари

бош-

ланғич бадаллар

ипотека кредит-

лари

арзон наму-

навий уй-жой-

лар сони

арзон кўп квар-

тирали уйлар сони

квар-

тира-

лар сони**

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

866

146

29

720

575

51

120

60

30

30

156,1

18,6

137,5

2.

Андижон

вилояти

1 550

224

54

1 326

1 263

25

112

90

30

30

276,6

31,5

245,2

3.

Бухоро

вилояти

890

242

26

648

648

34

88

60

30

30

167,2

19,8

147,5

4.

Жиззах

вилояти

932

92

34

840

688

28

96

60

30

30

163,2

19,4

143,9

5.

Қашқадарё

вилояти

1 205

365

34

840

911

70

104

60

30

30

229,1

25,9

203,2

6.

Навоий

вилояти

696

144

22

552

452

60

64

60

30

30

127,5

15,8

111,7

7.

Наманган

вилояти

1 528

226

53

1 302

1 268

22

88

90

30

30

273,1

31,1

242,0

8.

Самарқанд

вилояти

1 900

370

62

1 530

1 508

70

112

120

30

60

346,2

39,9

306,2

9.

Сурхондарё

вилояти

1 001

401

24

600

773

44

64

60

30

30

197,6

22,8

174,8

10.

Сирдарё

вилояти

696

288

16

408

427

45

104

60

30

30

138,1

16,8

121,2

11.

Тошкент

вилояти

1 210

130

42

1 080

664

66

120

180

90

90

212,9

30,4

182,5

12.

Фарғона

вилояти

1 584

252

54

1 332

1 192

92

120

90

30

60

284,4

33,0

251,4

13.

Хоразм

вилояти

952

112

34

840

701

51

80

60

30

30

168,0

19,8

148,2


Жами:

15 010

2 992

484

12 018

11 070

658

1 272

1 050

450

510

2 740,0

324,9

2 415,2

     

*) Арзон уй-жойлар ва квартиралар сони Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этилган ҳисоб-китоблар, шунингдек, муҳтож оилаларнинг арзон уй-жойларга бўлган реал талаблари асосида шакллантирилган.


**) Арзон кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватларида жойлашган квартиралар, биринчи навбатда, таркибида I ва II гуруҳ ногиронлиги бор шахслар бўлган оилаларга ҳамда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёлларга тақдим этилади.


***) Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва намунавий лойиҳаларни жойларга боғлаш якунларидан сўнг тахминий қийматга аниқлик киритилади. Уй-жойларнинг якуний нархига уларни қуришда фойдаланилган қурилиш материаллари, жиҳозлар ва бошқа товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ҳақиқий нархидан келиб чиққан ҳолда аниқлик киритилади.


****) Уй-жой қурувчиларни ипотека кредитлаш мақсадида арзон уй-жойларни иштирокчи тижорат банклар ўртасида тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан амалга оширилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 24 ноябрдаги

ПҚ-4028-сон қарорига

2-ИЛОВА



2019 йилда қишлоқ жойларда арзон

уй-жойлар қурилиши бўйича

АСОСИЙ ПАРАМЕТРЛАР

   

Т/р

Ҳудудлар номи

Жами (дона)

шу жумладан қуйидагилар учун:

Харажат-

ларнинг

тахминий

қиймати*** (млрд сум)

шу жумладан қуйидагилар ҳисобидан:****

арзон

уй-жойлар

ва квар-

тиралар

сони*

шундан:

уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилалар

алоҳида намуна кўрса-

таётган ёш оилалар

оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар

бошлан-

ғич бадаллар

кредитлаш

учун тижорат

банкларига

йўналтири-

ладиган

ресурслар,

жумладан

халқаро

молиявий

институтлар

маблағлари

арзон намунавий уй-жойлар сони

арзон кўп квар-

тирали уйлар сони

квартиралар сони**

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

746

146

25

600

575

51

120

118,2

11,8

106,3

2.

Андижон

вилояти

1 400

224

49

1 176

1 263

25

112

218,5

21,9

196,7

3.

Бухоро

вилояти

770

242

22

528

648

34

88

127,8

12,8

115,0

4.

Жиззах

вилояти

812

92

30

720

688

28

96

124,3

12,4

111,9

5.

Қашқадарё

вилояти

1 085

365

30

720

911

70

104

181,7

18,2

163,5

6.

Навоий

вилояти

576

144

18

432

452

60

64

93,2

9,3

83,9

7.

Наманган

вилояти

1 378

226

48

1 152

1 268

22

88

215,5

21,5

193,9

8.

Самарқанд

вилояти

1 690

370

55

1 320

1 508

70

112

270,2

27,0

243,2

9.

Сурхондарё

вилояти

881

401

20

480

773

44

64

154,2

15,4

138,8

10.

Сирдарё

вилояти

576

288

12

288

427

45

104

102,5

10,2

92,2

11.

Тошкент

вилояти

850

130

30

720

664

66

120

132,3

13,2

119,1

12.

Фарғона

вилояти

1 404

252

48

1 152

1 192

92

120

220,9

22,1

198,8

13.

Хоразм

вилояти

832

112

30

720

701

51

80

128,5

12,9

115,7


Жами:

13 000

2 992

417

10 008

11 070

658

1 272

2 087,8

208,8

1 879,0


*) Арзон уй-жойлар ва квартиралар сони Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этилган ҳисоб-китоблар, шунингдек, муҳтож оилаларнинг арзон уй-жойларга бўлган реал талаблари асосида шакллантирилган.


**) Арзон кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватларида жойлашган квартиралар, биринчи навбатда, таркибида I ва II гуруҳ ногиронлиги бор шахслар бўлган оилаларга ҳамда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёлларга тақдим этилади.


***) Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва намунавий лойиҳаларни жойларга боғлаш якунларидан сўнг тахминий қийматга аниқлик киритилади. Уй-жойларнинг якуний нархига уларни қуришда фойдаланилган қурилиш материаллари, жиҳозлар ва бошқа товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ҳақиқий нархидан келиб чиққан ҳолда аниқлик киритилади.


****) Уй-жой қурувчиларни ипотека кредитлаш мақсадида арзон уй-жойларни иштирокчи тижорат банклар ўртасида тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан амалга оширилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 24 ноябрдаги

ПҚ-4028-сон қарорига

2.1-ИЛОВА



2020 йилда қишлоқ жойларда арзон

уй-жойлар қурилиши бўйича

АСОСИЙ ПАРАМЕТРЛАР

   

Т/р

Ҳудудлар номи

Жами (дона)

шу жумладан қуйидагилар учун:

Харажат-

ларнинг тахминий қий-

мати*** (млрд

сум)

шу жумладан қуйидагилар ҳисобидан:****

арзон уй-жойлар ва квар-

тиралар сони*

шундан:

уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилалар

алоҳида намуна кўрса-

таётган ёш оилалар

оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар

бош-

ланғич бадаллар

кредитлаш

учун тижорат

банкларига

йўналти-

риладиган

ресурслар,

жумладан

халқаро

молиявий

институтлар

маблағлари

арзон наму-

навий уй-жойлар сони

арзон кўп квар-

тирали уйлар сони

квар-

тиралар сони**

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

746

146

25

600

575

51

120

135,9

13,6

122,3

2.

Андижон

вилояти

1 400

224

49

1 176

1 263

25

112

251,3

25,1

226,2

3.

Бухоро

вилояти

770

242

22

528

648

34

88

147,0

14,7

132,3

4.

Жиззах

вилояти

812

92

30

720

688

28

96

143,0

14,3

128,7

5.

Қашқадарё

вилояти

1 085

365

30

720

911

70

104

208,9

20,9

188,0

6.

Навоий

вилояти

576

144

18

432

452

60

64

107,2

10,7

96,5

7.

Наманган

вилояти

1 378

226

48

1 152

1 268

22

88

247,8

24,8

223,0

8.

Самарқанд

вилояти

1 690

370

55

1 320

1 508

70

112

310,7

31,1

279,7

9.

Сурхондарё

вилояти

881

401

20

480

773

44

64

177,3

17,7

159,6

10.

Сирдарё

вилояти

576

288

12

288

427

45

104

117,9

11,8

106,1

11.

Тошкент

вилояти

850

130

30

720

664

66

120

152,1

15,2

136,9

12.

Фарғона

вилояти

1 404

252

48

1 152

1 192

92

120

254,1

25,4

228,7

13.

Хоразм

вилояти

832

112

30

720

701

51

80

147,8

14,8

133,0


Жами:

13 000

2 992

417

10 008

11 070

658

1 272

2 401,0

240,1

2 160,9

   

*) Арзон уй-жойлар ва квартиралар сони Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этилган ҳисоб-китоблар, шунингдек, муҳтож оилаларнинг арзон уй-жойларга бўлган реал талаблари асосида шакллантирилган.


**) Арзон кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватларида жойлашган квартиралар, биринчи навбатда, таркибида I ва II гуруҳ ногиронлиги бор шахслар бўлган оилаларга ҳамда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёлларга тақдим этилади.


***) Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва намунавий лойиҳаларни жойларга боғлаш якунларидан сўнг тахминий қийматга аниқлик киритилади. Уй-жойларнинг якуний нархига уларни қуришда фойдаланилган қурилиш материаллари, жиҳозлар ва бошқа товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ҳақиқий нархидан келиб чиққан ҳолда аниқлик киритилади.


****) Уй-жой қурувчиларни ипотека кредитлаш мақсадида арзон уй-жойларни иштирокчи тижорат банклар ўртасида тақсимот Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан амалга оширилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 24 ноябрдаги

ПҚ-4028-сон қарорига

3-ИЛОВА



2019 йилда фуқароларнинг алоҳида тоифалари

учун арзон кўп квартирали уйлар қурилиши бўйича

АСОСИЙ ПАРАМЕТРЛАР

Т/р

Ҳудудлар номи

Жами

(дона)

шу жумладан қуйидагилар учун:

Харажат-

ларнинг

тахминий қиймати*****

(млрд сўм)

шу жумладан қуйидагилар ҳисобидан:******

Мудофа

вазирлиги ҳарбий хизматчилари***

Миллий

гвардия ҳарбий хизматчилари****

ички ишлар органлар

ходимлари

бошланғич бадаллар

кредитлаш

учун тижорат

банкларига

йўналтири-

ладиган

ресурслар,

шунингдек

банкларнинг ўз

маблағлари, шу

жумладан аввал

берилган кредит-

лар қайтими

уйлар сони*

кварти-

ралар сони**

уйлар сони

кварти-

ралар сони

уйлар сони

кварти-

ралар сони

уйлар сони

кварти-

ралар сони

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

4

120

2

60

1

30

1

30

17,6

4,4

13,2

2.

Андижон

вилояти

5

150

3

90

1

30

1

30

22,0

5,5

16,5

3.

Бухоро

вилояти

4

120

2

60

1

30

1

30

17,6

4,4

13,2

4.

Жиззах

вилояти

4

120

2

60

1

30

1

30

17,6

4,4

13,2

5.

Қашқадарё

вилояти

4

120

2

60

1

30

1

30

17,6

4,4

13,2

6.

Навоий

вилояти

4

120

2

60

1

30

1

30

17,6

4,4

13,2

7.

Наманган

вилояти

5

150

3

90

1

30

1

30

22,0

5,5

16,5

8.

Самарқанд

вилояти

7

210

4

120

1

30

2

60

30,8

7,7

23,1

9.

Сурхондарё

вилояти

4

120

2

60

1

30

1

30

17,6

4,4

13,2

10.

Сирдарё

вилояти

4

120

2

60

1

30

1

30

17,6

4,4

13,2

11.

Тошкент

вилояти

12

360

6

180

3

90

3

90

52,8

13,2

39,6

12.

Фарғона

вилояти

6

180

3

90

1

30

2

60

26,4

6,6

19,8

13.

Хоразм

вилояти

4

120

2

60

1

30

1

30

17,6

4,4

13,2


Жами:

67

2 010

35

1 050

15

450

17

510

294,8

73,7

221,1

*) Арзон кўп квартирали уйлар (5 қаватли, 30 квартирали) Нукус шаҳри, вилоятларнинг маъмурий марказлари ва йирик шаҳарларда жойлаштирилади.


**) Арзон кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватларида жойлашган квартиралар, биринчи навбатда, таркибида I ва II гуруҳ ногиронлиги бор шахслар бўлган оилаларга тақдим этилади.


***) Бошланғич бадаллар Мудофаа вазирлиги томонидан Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида кўзда тутиладиган маблағлар ҳисобидан ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.


****) Бошланғич бадаллар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида кўзда тутиладиган маблағлар ҳисобидан ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.


*****) Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва намунавий лойиҳаларни жойларга боғлаш якунларидан сўнг тахминий қийматга аниқлик киритилади. Уй-жойларнинг якуний нархига уларни қуришда фойдаланилган қурилиш материаллар, жиҳозлар ва бошқа товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ҳақиқий нархидан келиб чиққан ҳолда аниқлик киритилади.


******) Уй-жой қурувчиларни ипотека кредитлаш мақсадида арзон уй-жойларни иштирокчи тижорат банклар ўртасидаги тақсимоти Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан амалга оширилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 24 ноябрдаги

ПҚ-4028-сон қарорига

3.1-ИЛОВА



2020 йилда фуқароларнинг алоҳида тоифалари

учун арзон кўп квартирали уйлар қурилиши бўйича

АСОСИЙ ПАРАМЕТРЛАР

    

Т/р

Ҳудудлар номи

Жами

(дона)

шу жумладан қуйидагилар учун:

Харажат-

ларнинг

тахминий

қий-

мати*****

(млрд

сўм)

шу жумладан қуйидагилар ҳисобидан:******

Мудофаа

вазирлиги ҳарбий хизматчилари***

Миллий

гвардия ҳарбий хизматчилари****

ички ишлар органлар ходимлари

бошланғич бадаллар

кредитлаш

учун тижорат

банкларига

йўналтири-

ладиган

ресурслар,

шунингдек

банкларнинг ўз

маблағлари, шу

жумладан аввал

берилган кредитлар

қайтими

уйлар сони*

кварти-

ралар

сони**

уйлар сони

кварти-

ралар

сони

уйлар сони

кварти-

ралар

сони

уйлар сони

кварти-

ралар

сони

1.

Қорақалпоғистон Республика

4

120

2

60

1

30

1

30

20,2

5,1

15,2

2.

Андижон

вилояти

5

150

3

90

1

30

1

30

25,3

6,3

19,0

3.

Бухоро

вилояти

4

120

2

60

1

30

1

30

20,2

5,1

15,2

4.

Жиззах

вилояти

4

120

2

60

1

30

1

30

20,2

5,1

15,2

5.

Қашқадарё

вилояти

4

120

2

60

1

30

1

30

20,2

5,1

15,2

6.

Навоий

вилояти

4

120

2

60

1

30

1

30

20,2

5,1

15,2

7.

Наманган

вилояти

5

150

3

90

1

30

1

30

25,3

6,3

19,0

8.

Самарқанд

вилояти

7

210

4

120

1

30

2

60

35,4

8,9

26,6

9.

Сурхондарё

вилояти

4

120

2

60

1

30

1

30

20,2

5,1

15,2

10.

Сирдарё

вилояти

4

120

2

60

1

30

1

30

20,2

5,1

15,2

11.

Тошкент

вилояти

12

360

6

180

3

90

3

90

60,7

15,2

45,5

12.

Фарғона

вилояти

6

180

3

90

1

30

2

60

30,4

7,6

22,8

13.

Хоразм

вилояти

4

120

2

60

1

30

1

30

20,2

5,1

15,2


Жами:

67

2 010

35

1 050

15

450

17

510

339,0

84,8

254,3

      

*) Арзон кўп квартирали уйлар (5 қаватли, 30 квартирали) Нукус шаҳри, вилоятларнинг маъмурий марказлари ва йирик шаҳарларда жойлаштирилади.


**) Арзон кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватларида жойлашган квартиралар, биринчи навбатда, таркибида I ва II гуруҳ ногиронлиги бор шахслар бўлган оилаларга тақдим этилади.


***) Бошланғич бадаллар Мудофаа вазирлиги томонидан Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида кўзда тутиладиган маблағлар ҳисобидан ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.


****) Бошланғич бадаллар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида кўзда тутиладиган маблағлар ҳисобидан ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.


*****) Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва намунавий лойиҳаларни жойларга боғлаш якунларидан сўнг тахминий қийматга аниқлик киритилади. Уй-жойларнинг якуний нархига уларни қуришда фойдаланилган қурилиш материаллар, жиҳозлар ва бошқа товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ҳақиқий нархидан келиб чиққан ҳолда аниқлик киритилади.


******) Уй-жой қурувчиларни ипотека кредитлаш мақсадида арзон уй-жойларни иштирокчи тижорат банклар ўртасидаги тақсимоти Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан амалга оширилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 24 ноябрдаги

ПҚ-4028-сон қарорига

4-ИЛОВА



2019-2020 йилларда қишлоқ жойларда арзон уй-жой

массивларида ташқи муҳандислик тармоқлари, иншоотлар

ва транспорт коммуникациялари қурилиши бўйича

ЙИҒМА КЎРСАТКИЧЛАР

км

Т/р

Ҳудудлар номи

Ичимлик суви тармоқлари

Локал оқава-тозалаш иншоотлари (дона)

Канализация тармоқлари

Электр тармоқлари

Газ

тармоқлари

Қаттиқ ёқилғида ишловчи иссиқлик иншоотлари

(дона)

Кириш ва

ички йўллар (цемент-бетон қопламали)

1.

Қорақалпоғистон

Республикаси

16,8

36

14,0

14,3

13,4

10,0

7,3

2.

Андижон вилояти

33,4

92

35,2

28,7

29,2

26,0

15,5

3.

Бухоро вилояти

23,3

40

15,4

19,8

17,2

10,0

9,7

4.

Жиззах вилояти

17,5

46

20,2

15,1

16,3

16,0

8,4

5.

Қашқадарё вилояти

33,9

48

20,4

28,8

24,5

10,0

13,9

6.

Навоий вилояти

15,8

30

12,4

13,5

12,4

10,0

6,8

7.

Наманган вилояти

33,6

86

34,6

28,8

29,3

28,0

15,5

8.

Самарқанд вилояти

44,2

106

39,2

37,8

35,9

28,0

19,5

9.

Сурхондарё вилояти

32,1

32

13,6

27,1

21,0

16,0

12,4

10.

Сирдарё вилояти

22,1

20

8,2

18,6

14,0

6,0

8,4

11.

Тошкент вилояти

19,8

30

18,6

17,0

17,4

16,0

9,2

12.

Фарғона вилояти

35,1

86

34,6

30,1

30,1

26,0

16,0

13.

Хоразм вилояти

18,7

56

21,2

16,1

16,9

18,0

8,8


Жами:

346,3

708

287,6

295,6

277,4

220

151,6

*) Қурилиши массивларни танлаш, арзон уй-жойларнинг намунавий лойиҳаларини жойларга боғлаш ва ташқи муҳандислик тармоқлари, иншоотлар ва транспорт коммуникациялари лойиҳа смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш якунларига кўра қурилиш параметрларига аниқлик киритилади.


**) Иншоотлар, ичимлик суви ва канализация тармоқлари, шунингдек йўлларнинг қурилиши марказлашган манбалар ва халқаро молиявий институтлар ҳисобидан молиялаштирилади.


***) Электр ва газ таъминоти тармоқларининг қурилиши тегишли равишда "Ўзбекэнерго" АЖ ва "Ўзтрансгаз" АЖ маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 24 ноябрдаги

ПҚ-4028-сон қарорига

4.1-ИЛОВА


2019-2020 йилларда фуқароларнинг алоҳида тоифалари

учун қуриладиган арзон кўп квартирали уйларнинг

массивларида ташқи муҳандислик тармоқлари ва

транспорт коммуникациялари қурилиши бўйича

ЙИҒМА КЎРСАТКИЧЛАР

км

Т/р

Ҳудудлар номи

Ичимлик суви тармоқлари

Канализация тармоқлари

Электр тармоқлари

Газ тармоқлари

Кириш ва ички

йўллар (цемент-

бетон қопламали)

1.

Қорақалпоғистон

Республикаси

1,6

1,3

1,4

1,8

0,9

2.

Андижон вилояти

2,0

1,6

1,8

2,3

1,1

3.

Бухоро вилояти

1,6

1,3

1,4

1,8

0,9

4.

Жиззах вилояти

1,6

1,3

1,4

1,8

0,9

5.

Қашқадарё вилояти

1,6

1,3

1,4

1,8

0,9

6.

Навоий вилояти

1,6

1,3

1,4

1,8

0,9

7.

Наманган вилояти

2,0

1,6

1,8

2,3

1,1

8.

Самарқанд вилояти

2,8

2,2

2,5

3,2

1,5

9.

Сурхондарё вилояти

1,6

1,3

1,4

1,8

0,9

10.

Сирдарё вилояти

1,6

1,3

1,4

1,8

0,9

11.

Тошкент вилояти

4,8

3,8

4,2

5,4

2,6

12.

Фарғона вилояти

2,4

1,9

2,1

2,7

1,3

13.

Хоразм вилояти

1,6

1,3

1,4

1,8

0,9


Жами:

26,8

21,4

23,5

30,2

14,7

*) Қурилиш массивларини танлаш, арзон уй-жойларнинг намунавий лойиҳаларини жойларга боғлаш ва ташқи муҳандислик тармоқлари ва транспорт коммуникацияларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш якунларига кўра қурилиш параметрларига аниқлик киритилади.


**) Ичимлик суви ва канализация тармоқлари ҳамда йўлларнинг қурилиши марказлашган манбалар ва халқаро молиявий институтлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


***) Электр ва газ таъминоти тармоқларининг қурилиши тегишли равишда "Ўзбекэнерго" АЖ ва "Ўзтрансгаз" АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 26 ноябрь


"Халқ сўзи", 2018 йил 27 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 3 декабрь, 48-сон, 918-модда