ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси тўғрисидаги Низом (ЎзР Президентининг 21.11. 2018 й. ПҚ-4024-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 21 ноябрдаги

ПҚ-4024-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва

телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича

давлат инспекцияси тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг (кейинги ўринларда - Давлат инспекцияси) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги ва фаолиятининг ташкилий асосларини, шунингдек, унинг раҳбарлари функционал мажбуриятларини белгилайди.


2. Давлат инспекцияси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий босма нашрларни тарқатиш ва муаллифлик ҳуқуқлари соҳасида фонограммалар, аудиовизуал асарлар, электрон ҳисоблаш машиналари (кейинги ўринларда - ЭҲМ) учун дастурлар тарқатилишида қонун ҳужжатларига риоя қилиниши юзасидан назоратни амалга оширувчи махсус мақомга эга ваколатли давлат органи ҳисобланади.


3. Давлат инспекцияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ушбу Низомга амал қилади.


4. Давлат инспекциясининг ўз ваколати доирасида қабул қиладиган қарорлари алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий босма нашрларни тарқатиш, аудиовизуал асарлар, фонограммалар, ЭҲМ учун дастурларни (сотиш, ижарага бериш ва барчанинг эътиборига етказиш) тарқатиш соҳасида фаолият юритувчи барча давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар ва идоралар, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


5. Давлат инспекцияси давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида, бошқа ташкилотлар ва идораларда ахборот-коммуникация технологиялари, ахборот ва киберхавфсизликни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жорий этиш ва ривожлантириш ҳолати устидан назорат, мониторинг олиб бориш, уни ўрганиш ва текшириш ваколатига эга.


6. Давлат инспекцияси юридик шахс ҳисобланади, ўзининг мустақил балансига, Ўзбекистон Республикасининг банк муассасаларида ҳисоб рақамига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга эга.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий инспекциялари юридик шахс ҳисобланмайди ҳамда ўз фаолиятини ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.


7. Давлат инспекциясининг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи - Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси, қисқартирилган номи - Ўзалоқаназорат;

б) рус тилида:

тўлиқ номи - Государственная инспекция по контролю в сфере информатизациии телекоммуникаций Республики Узбекистан, қисқартирилган номи - Госинспекциясвязи;

в) инглиз тилида:

тўлиқ номи - The State Inspection for control in the field of informatization and telecommunication of the Republic of Uzbekistan.


8. Давлат инспекцияси тузилмасига:

Давлат инспекциясининг марказий аппарати;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий инспекциялари;

"Техник кўмаклашиш маркази" давлат унитар корхонаси киради.

Давлат инспекцияси бошлиғига, зарурат бўлганда, белгиланган штатлар сони доирасида тузилмага ва штатлар жадвалига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ,

МАРКАЗИЙ   АППАРАТ ВА   ҲУДУДИЙ

ИНСПЕКЦИЯЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ҲАМДА ФУНКЦИЯЛАРИ


§ 1. Давлат инспекциясининг вазифалари

ва функциялари


9. Қуйидагилар юзасидан давлат назоратини амалга ошириш Давлат инспекциясининг асосий вазифалари ҳисобланади:

1) алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий босма нашрларни тарқатиш соҳасида қонун ҳужжатлари, норматив ҳужжатлар ва давлат стандартлари талабларига риоя қилиш;

2) ўз ваколати доирасида почта алоқаси, ахборот технологиялари ва телекоммуникациялари хизматларининг сифатли тақдим этилиши, даврий босма нашрлар, фонограммалар, аудиовизуал асарлар ва ЭҲМ учун дастурлар тарқатилишида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чораларини таъминлаш;

3) фонограммалар, аудиовизуал асарлар, ЭҲМ учун дастурлар тарқатиш (сотиш, ижарага бериш ва барчанинг эътиборига етказиш)да муаллифлик ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига ва норматив ҳужжатларга риоя қилиш;

4) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ давлат органлари ва ташкилотларида, шунингдек, бошқа ташкилот ва идораларда "Электрон ҳукумат" тизимида инфратузилмани ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш;

5) иш ва бошқарув жараёнларини автоматлаштириш, интеграциялашган ахборот тизимларини, маълумотлар узатиш ва алмашишнинг идоралараро тармоқларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш, давлат ахборот ресурслари интеграцияси, шу жумладан электрон давлат хизматлари кўрсатиш самарадорлиги;

6) "охирги миля" тамойили бўйича Интернет тармоғидан кенг полосали фойдаланишни, мультисервис алоқа тармоқлари технологияларини, мобил алоқа бозорини, бошқа замонавий телекоммуникация хизматларини, шунингдек, почта алоқаси хизматларини ва даврий босма нашрлар тарқатишни кенгайтириш йўли билан телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш.


10. Давлат инспекцияси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:


1) алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий босма нашрларни тарқатиш соҳасида қонун ҳужжатлари, норматив ҳужжатлар ва давлат стандартлари талабларига риоя қилиниши юзасидан назорат соҳасида:

хўжалик юритувчи субъектлар томонидан лицензиялаш ҳақидаги қонун ҳужжатлари, лицензия битимлари бажарилиши, радиочастота спектридан фойдаланиш, почта алоқаси ва телекоммуникациялар тармоқларидаги, маълумотлар узатишдаги хавфсизлик, ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик, телерадиоэшиттириш ва ахборот тизимларида хавфсизлик бўйича техник ва технологик талаблар бажарилишини назорат қилади, ўрганади ва текширади;

алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида лицензия талаблари ва шартларини бузган ҳолда, шунингдек, тегишли лицензияни расмийлаштирмасдан фаолиятни амалга ошираётган хўжалик юритувчи субъектларни аниқлайди, ўрганади ва текширади;

телекоммуникациялар, почта алоқаси, даврий босма нашрларни тарқатиш хизматларини кўрсатишда, шунингдек, телекоммуникациялар тармоқларини, шу жумладан мобил алоқа, радиоэлектрон воситалар, юқори частотали қурилмалар ва телекоммуникация тизимлари тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, қайта қуриш, кенгайтириш ва фойдаланишда қонун ҳужжатлари, норматив ҳужжатлар ва давлат стандартлари, амалдаги нормалар ва қоидаларнинг бажарилишини назорат қилади ва текширади;

электр алоқа тармоқларининг умумий фойдаланишдаги алоқа тармоқларига уланиши қоидаларининг, жумладан уланиш шартларининг бажарилишини назорат қилади, ўрганади ва текширади;

радиоэлектрон воситаларни, юқори частотали қурилмаларни ва телекоммуникация тизимларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олиш (бериш) ҳамда чет элдан олиб келиш тартибини, почта ва телекоммуникациялар тармоқлари ва иншоотларида сертификатлаштирилган асбоб-ускуналар қўлланишини назорат қилади, ўрганади ва текширади;

радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларнинг электромагнит мослашувчанлигини таъминлаш бўйича ташкилий-техник тадбирлар бажарилиши устидан назорат, текширув ва мониторинг олиб боради;

радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар радионурланишлари параметрлари, радиочастота спектридан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиниши устидан назорат, текширув ва мониторинг олиб боради, алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, радиочастота спектридан фойдаланиш ва электрон рақамли имзо соҳасида мониторингни олиб бориш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларгачек қўйиш масалаларида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва бошқа органлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган ички назорат қоидаларига почта алоқаси операторлари, провайдерлари риоя этишини белгиланган тартибда мониторинг қилади, ўрганади, текширади ва назорат қилади;

почта алоқаси хизматлари ташкил этилишини, почта жўнатмаларини ва пул суммаларини сақлаш таъминланишини, почта жўнатмалари қабул қилиш, қайта ишлаш, топшириш технологияларига риоя этилишини ва уларнинг белгиланган назорат муддатларида ўтказилишини ўрганади ва текширади;

алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида қўлланадиган ўлчаш воситаларини текшириш ва калибрлаш тартибига риоя этилишини назорат қилади;

телекоммуникациялар, почта алоқаси, телерадиоэшиттириш тармоқларида ва ахборот тизимларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш ишларининг хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши юзасидан назоратни, ўрганишни ва текширувни ташкил этади;

алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларга чек қўйиш бўйича комплекс тадбирлар амалга оширилишини таъминлайди;

мониторинг ва текширишлар натижалари бўйича аниқланган қоидабузарликлар ҳақида тегишли қарорлар қабул қилади, кўрсатмалар беради ва уларни бартараф этиш муддатларини белгилайди, шунингдек, лицензия берадиган органга хўжалик юритувчи субъектлар лицензияларининг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисида таклифлар киритади, Давлат инспекцияси ваколатларига кирмайдиган қоидабузарликлар бўйича материалларни белгиланган тартибда тегишли ваколатли органларга беради;

ўтказилган назорат натижаларини таҳлил қилади ва умумлаштиради, аниқланган камчиликлар ва қоидабузарликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлайди, уларни тегишли давлат органларига кўриб чиқиш учун киритади;

алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида фаолиятни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ахборот хавфсизлигини, шу жумладан фойдаланилиши чекланган ахборотнинг ҳимояланишини таъминлаш, ахборотни криптографик ҳимоялаш соҳасидаги фаолият тури бўйича лицензия битимлари ва маҳсулотларни сертификатлаш шартларига риоя этиш масалалари борасида давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий жазо чораларини қўллайди;


2) ўз ваколати доирасида почта алоқаси, ахборот технологиялари ва телекоммуникациялари хизматларининг сифатли тақдим этилиши, даврий босма нашрлар, фонограммалар, аудиовизуал асарлар ва ЭҲМ учун дастурлар тарқатилишида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чораларини таъминлаш юзасидан назорат соҳасида:

республика ҳудудида жойлашган алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектларда почта алоқаси, ахборот технологиялари ва телекоммуникациялар, даврий матбуот нашрларини тарқатиш хизматлари параметрлари ва сифат кўрсаткичларининг амалдаги нормаларга мувофиқлиги юзасидан мониторинг, текширув ва назорат ўтказади;

техник воситалар ва ахборот тизимлари орқали телекоммуникациялар тармоқлари хизматларининг параметрлари ва сифат кўрсаткичларининг мувофиқлигини ўлчайди ва мониторинг олиб боради;

почта алоқаси, телекоммуникациялар ва даврий босма нашрларни тарқатиш хизматларини ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан, шунингдек, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар, бошқа ташкилотлар ва идоралар томонидан электрон давлат хизматларини кўрсатиш масалалари бўйича юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини зарур ҳолатларда жойига бориб ҳамда тегишли ҳужжатларни ўрганган ҳолда қонун ҳужжатларига мувофиқ кўриб чиқади;

ваколатли давлат органлари томонидан тартибга солинадиган тарифлар рўйхатига кирувчи почта алоқаси ва телекоммуникациялар хизматларига тарифларнинг тўғри қўлланилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширади;

кўрсатиладиган хизматлар, тарифлар, хизматлар кўрсатиш қоидалари тўғрисидаги ахборотнинг, алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий матбуот нашрларини тарқатиш соҳасида хўжалик юритувчи субъектларнинг иш тартиби ва уларни тартибга солувчи бошқа ахборотларнинг мавжудлиги ва фойдаланувчилар учун тушунарлилигини, шунингдек, улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар ҳажмининг тўлиқлиги ва муддатларини назорат қилади;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий оммавий ахборот воситаларининг телерадиомаҳсулотларини ва даврий нашрларини тарқатиш тартибига риоя қилинишини белгиланган тартибда назорат қилади, ўрганади ва текширади;

почта алоқаси, телекоммуникациялар ва даврий матбуот нашрларини тарқатиш хизматлари сифати бўйича статистик ҳисоботларнинг ишончлилигига риоя этилишини назорат қилади ва текширади;

ҳисобланган молиявий санкциялар (жарималар)нинг белгиланган муддатларга риоя қилинган ҳолда тўланиши ва тўланаётган молиявий санкциялар (жарималар)нинг суммаси тўғрилигини назорат қилади;

алоқа маҳсулотлари сифатига ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, телекоммуникациялар воситалари параметрларига, радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар радионурланишларига тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, техник регламентлар, стандартлар, техник шартлар, қоидалар, йўриқномалар, лицензия талаблари ва шартлари лойиҳаларини кўриб чиқади ва улар бўйича хулосалар беради;

алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, техник регламентлар, стандартлар, нормалар, қоидалар ва бошқа норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш, қайта кўриб чиқиш бўйича буюртмачи функцияларини бажаради;


3) фонограммалар, аудиовизуал асарлар, ЭҲМ учун дастурлар тарқатиш (сотиш, ижарага бериш, барчанинг эътиборига етказиш)да муаллифлик ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига ва норматив ҳужжатларгариоя қилиниши юзасидан назорат соҳасида:

фаолиятни амалга оширишда лицензия битим талаблари ва шартларининг хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилишини назорат қилади, ўрганади ва текширади;

фонограммалар, аудиовизуал асарлар, ЭҲМ учун дастурларни тарқатишда муаллифлик ҳуқуқларига риоя этилишини ўрганади, мониторинг қилади ва текширади, унинг якунлари бўйича тегишли хулосалар тайёрлайди;

аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун дастурларни сотиш, ижарага бериш ва барчанинг эътиборига етказиш бўйича фаолиятни амалга оширадиган хўжалик юритувчи субъектларни текшириш натижаларини таҳлил қилади ва умумлаштиради ҳамда таҳлилий материалларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этади;

Интернет тармоғида муаллифлик ҳуқуқи объектлари ноқонуний тарқалишини (барчанинг эътиборига етказилишини) бартараф этиш чораларини кўради;


4) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ давлат органлари ва ташкилотларида, шунингдек, бошқа ташкилотлар ва идораларда "Электрон ҳукумат" тизимида инфратузилмани ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланишни назорат қилиш соҳасида:

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида, шунингдек, алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳаси корхоналари ва ташкилотларида "Электрон ҳукумат" тизимида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш жараёнларини белгиланган тартибда ўрганади, мониторинг қилади ва текширади;

"Электрон ҳукумат" тизимида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасининг жорий ҳолатини ўрганади ва текширади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида, шунингдек, бошқа ташкилот ва идораларда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида қонун ҳужжатлари, норматив ҳужжатлар ва давлат стандартлари талаблари бажарилишини назорат қилади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида, шунингдек, бошқа ташкилотлар ва идораларда ахборот ресурслари ва электрон давлат хизматларининг мавжудлиги ҳамда улардан фойдаланишнинг имкони яратилганлиги устидан мониторинг ва текширув олиб боради;


5) иш ва бошқарув жараёнларини автоматлаштириш, интеграциялашган ахборот тизимларини, маълумотлар узатиш ва алмашишнинг идоралараро тармоқларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш, давлат ахборот ресурслари интеграцияси, шу жумладан электрон давлат хизматлари кўрсатиш самарадорлиги юзасидан назорат соҳасида:

иш ва бошқарув жараёнларини автоматлаштириш, интеграциялашган ахборот тизимлари, маълумотлар узатиш ва маълумотлар алмашишнинг идоралараро тармоқларини жорий этиш ҳамда улардан фойдаланиш, давлат ахборот ресурслари интеграцияси ҳолатини таҳлил қилади, баҳолайди ва текширади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш жараёнлари устидан олиб борилган мониторинг ва текширув натижаларини таҳлил қилади ва умумлаштиради, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли хулоса ва таклифлар тайёрлайди;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ахборот-коммуникация технологияларининг ҳолати ва уларни ривожлантириш тўғрисида ахборотларнинг ишончлилиги таъминланиши ва ўз вақтида тақдим этилишини ўрганади, текширади ва мониторингини олиб боради;


6) "охирги миля" тамойили бўйича Интернет тармоғидан кенг полосали фойдаланишни, мультисервис алоқа тармоқлари технологияларини, мобил алоқа бозорини, бошқа замонавий телекоммуникация хизматларини, шунингдек, почта алоқаси хизматларини ва даврий босма нашрлар тарқатишни кенгайтириш йўли билан телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш юзасидан назорат соҳасида:

қонун ҳужжатларига мувофиқ телекоммуникация тармоқлари, ахборотлаштириш тизимлари ва воситалари яратилиши ва ишлатилиши бўйича хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширади, ўрганади ва назорат қилади;

алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари тармоқларининг янгидан қуриладиган ва қайта қуриладиган объектларини фойдаланишга қабул қилиб олиш комиссияларида қатнашади.

Давлат инспекцияси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажариши мумкин.



§ 2. Давлат инспекцияси марказий аппаратининг

вазифалари ва функциялари


11. Қуйидагилар Давлат инспекцияси марказий аппаратининг асосий вазифалари ҳисобланади:

1) ҳудудий инспекциялар билан биргаликда Давлат инспекциясига юклатилган вазифа ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлаш;

2) ҳудудий инспекцияларни ривожлантиришга кўмаклашиш ва уларни ривожлантириш истиқболларини белгилаш;

3) Давлат инспекциясига юкланган вазифаларни бажаришда бошқа вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорликни ташкил қилиш ва ҳудудий инспекциялар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

4) алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, ахборот хавфсизлиги ҳамда муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш соҳасидаги йўналишлар бўйича тегишли таълим муассасаларида, шунингдек, республика ваколатли органларининг ихтисослашган ўқув юртларида Давлат инспекцияси ходимлари қайта тайёрланишини ва малакаси оширилишини ташкил этиш.


12. Давлат инспекциясининг марказий аппарати ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

1) ҳудудий инспекциялар билан биргаликда Давлат инспекциясига юклатилган вазифалар ва функциялар бажарилишини таъминлайди;

2) олиб бориладиган назорат, текширув ва ўрганиш натижаларинитаҳлил қилади ҳамда умумлаштиради, аниқланган камчиликлар ва қоидабузарликларини бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлайди, уларни кўриб чиқиш учун тегишли давлат органларига киритади;

3) мониторинг ва текширишлар натижалари бўйича аниқланган қоидабузарликлар юзасидан тегишли қарорлар, уларни бартараф этиш муддатлари белгиланган кўрсатмалар, хўжалик юритувчи субъектлар лицензияларининг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисида таклифлар, шунингдек, Давлат инспекцияси ваколатларига кирмайдиган қоидабузарликлар бўйича материалларни белгиланган тартибда тегишли ваколатли органларга топшириш учун тайёрлайди;

4) алоқа сифатига ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, телекоммуникация воситалари параметрларига, радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар радионурланишларига тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, техник регламентлар, стандартлар, техник шартлар, қоидалар, йўриқномалар, лицензия талаблари ва шартлари лойиҳаларини кўриб чиқади ва улар бўйича таклиф тайёрлайди;

5) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида, шунингдек, бошқа ташкилотлар ва идораларда ахборот-коммуникация технологияларининг ҳолати ҳамда уни ривожлантириш бўйича ҳудудий инспекциялар томонидан тақдим этиладиган ҳисоботлар ва ахборотларнинг ишончлилигини ўрганади.

Давлат инспекциясининг марказий аппарати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажариши мумкин.



§ 3. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва

Тошкент шаҳар ҳудудий инспекцияларининг

вазифалари ва функциялари


13. Ҳудудий инспекциялар тегишли ҳудудда Давлат инспекциясига юкланган ва ушбу Низом билан белгиланган вазифалар ҳамда функцияларнинг самарали бажарилишини амалга оширади.

Бундан ташқари, ҳудудий инспекциялар:

1) юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш доирасида йиллик, чораклик ва ойлик иш режаларини ишлаб чиқади ҳамда белгиланган тартибда Давлат инспекцияси билан келишади;

2) алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, фонограммалар, аудиовизуал асарлар, ЭҲМ учун дастурларни тарқатишда муаллифлик ҳуқуқлари соҳасида амалга оширилган ишлар тўғрисида белгиланган тартибда ҳисобот ва ахборотларни тақдим этади;

3) Давлат инспекцияси иш режаларини тайёрлашда қатнашади;

4) аҳолини оммавий ахборот воситалари орқали Давлат инспекциясининг мақсадлари, вазифалари ва амалга оширилаётган фаолиятининг аниқ натижалари тўғрисида мунтазам хабардор қилиб боради.

Ҳудудий инспекциялар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.



4-БОБ. ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ ВА ҲУДУДИЙ

ИНСПЕКЦИЯЛАРНИНГҲУҚУҚЛАРИ ВА

ЖАВОБГАРЛИГИ


§ 1. Давлат инспекциясининг ҳуқуқлари

ва жавобгарлиги


14. Давлат инспекцияси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

1) алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, шунингдек, даврий босма нашрларни тарқатиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари, норматив ҳужжатлар ва давлат стандартлари талаблари ва кўрсатиладиган хизматлар сифати бузилиши фактлари тўғрисида маълумотлар олиш ва аниқлаш;

2) алоқа, ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари, аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун дастурларни, даврий босма нашрларни тарқатиш (сотиш, ижарага бериш ва барчанинг эътиборига етказиш) соҳасида фаолият юритадиган хўжалик юритувчи субъектларни, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолатини ўрганиш ва текшириш;

3) алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий босма нашрларни тарқатиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектларга, улар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, техник регламентлар, стандартлар, нормалар талаблари ва тақдим этилаётганхизматлар сифати бузилган ҳолда белгиланган тартибда молиявий санкциялар (жарималар)ни ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилиш;

4) давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар ва идоралардан ўз фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотлар, ҳужжатлар, маълумотномалар ва бошқа материалларни сўраш ва олиш;

5) алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, радиочастота спектридан фойдаланиш ва даврий босма нашрларни тарқатиш соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва баённомалар тузиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан бузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда эса, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўриш;

6) фонограммалар, аудиовизуал асарлар, ЭҲМ учун дастурларни тарқатишда муаллифлик ҳуқуқлари соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомаларни тузиш ва кўриб чиқиш учун судга юбориш;

7) зарур ҳолларда, алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасидаги масалаларни текшириш, ўрганиш ва кўриб чиқишда қатнашиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, илмий-тадқиқот муассасаларининг мутахассислари ва экспертларини жалб этиш, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорлик қилиш;

8) алоқа, ахборотлаштириш, ва телекоммуникация технологиялари, даврий босма нашрларни тарқатиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлардан, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан Давлат инспекцияси ваколатига тегишли масалалар бўйича зарур маълумотлар, материаллар ва ҳисоботларни талаб қилиш;

9) вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлардан, шу жумладан илмий-тадқиқот муассасалари ва лабораториялардан ўз ваколатларини амалга ошириш учун алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий босма нашрларни тарқатиш соҳасидаги техник ҳужжатлар, қоидалар, воситаларнинг иш нормаларини олиш;

10) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш мониторингини олиб бориш;

11) эксперт хулосасини олиш учун текшириш ва мониторинг натижаларини ваколатли органларга тақдим этиш;

12) алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасидаги воситалар ва иншоотларнинг техник ҳолатини, улардан техник фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш;

13) алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида қурилиш нормалари ва қоидалари бузилган ҳолда олиб борилаётган қурилиш ишларини аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар тўхтатиб туриш;

14) лицензия битимлари талаб ва шартлари хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бузилган ҳолатларда уларга огоҳлантиришлар бериш;

15) ташкилий-ҳуқуқий шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар хўжалик юритувчи субъектларга, юридик ва жисмоний шахсларга, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантиришнинг боришида қоидабузарликларга йўл қўйган мансабдор шахсларига давлат назорати доирасида олиб борилган ўрганишлар, мониторинг, текширишлар натижасида аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

16) техник воситалар ва ахборот тизимлари орқали телекоммуникациялар тармоқлари хизматларининг сифатини ўлчаш ва мониторингини олиб бориш.

Давлат инспекцияси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


15. Давлат инспекцияси:

1) ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши ва тақдим этиладиган таҳлилий ҳужжатларнинг холисоналиги ва комплекслилиги;

2) ўз ваколатига кирмайдиган қоидабузарликлар бўйича маълумотларнинг ваколатли органларга ўз вақтида тақдим этилиши;

3) алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, фонограммалар, аудиовизуал асарлар, ЭҲМ учун дастурларни тарқатишда муаллифлик ҳуқуқлари соҳасида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши ва уларнинг ҳимояси таъминланиши;

4) алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, фонограммалар, аудиовизуал асарлар, ЭҲМ учун дастурларни тарқатишда муаллифлик ҳуқуқлари соҳасида қонун ҳужжатлари, норматив ҳужжатлар ва давлат стандартлари бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун жавоб беради.



§ 2. Давлат инспекцияси марказий аппаратининг

ҳуқуқлари ва жавобгарлиги


16. Давлат инспекциясининг марказий аппарати ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун Давлат инспекциясининг ҳуқуқлари билан бир қаторда қуйидаги ҳуқуқларга ҳам эга:

1) алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий босма нашрларни тарқатиш соҳасида фаолият кўрсатувчи ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, техник регламентлар, стандартлар талаблари ва улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифати, республика ҳудудида фойдаланиладиган телекоммуникация воситалари, радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар радионурланишлари параметрларининг мунтазам равишда бузилишига йўл қўяётган хўжалик юритувчи субъектларнинг айрим қурилмалари ва технологик участкалари ишини аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар вақтинча тўхтатиш тўғрисида қарор чиқариш;

2) радионурланишлар нормаси ва параметрлари бузилганда, шу жумладан телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини қабул қилишда тўсқинлик қилишга олиб келган ҳолатларда радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланишга берилган рухсатномаларнинг амал қилишини аниқланган камчиликлар бартараф этилгунгача 10 кундан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйиш;

3) лицензия битимларининг талаб ва шартлари бузилганлиги учун лицензияларнинг амал қилишини тугатиш ва тўхтатиб туриш, уларни бекор қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;

4) алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, муаллифлик ҳуқуқлари соҳасида фаолиятни амалга оширишга лицензия олиш учун ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ишончлилигини текшириш;

5) ҳудудий инспекциялардан Давлат инспекциясининг марказий аппаратида кўриб чиқиладиган масалаларни, шунингдек, норматив ҳужжатлар лойиҳаларини таҳлил қилиш ва ўрганиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни сўраш ва олиш;

6) зарур бўлганда, Давлат инспекциясида кўриб чиқиладиган масалаларни ўрганиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек, норматив ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун ҳудудий инспекциялар раҳбарлари ҳамда вакилларини жалб қилиш, ушбу мақсадлар учун эксперт ва ишчи гуруҳлар тузиш;

7) ҳудудий инспекциялардан улар томонидан киритилган норматив ҳужжатлар лойиҳалари қайта ишлаб чиқилишини талаб қилиш, зарур бўлганда, уларни пухталаштириш учун қайтариш;

8) ҳудудий инспекциялар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

9) ҳудудий инспекцияларга Давлат инспекциясига юкланган ҳамда тезкор ҳал этишни талаб этадиган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

10) ҳудудий инспекциялар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқлари, шунингдек, Давлат инспекцияси ва унинг раҳбарияти ҳужжатлари ҳамда топшириқларини бажариш бўйича фаолиятини белгиланган тартибда ўрганиш ҳамда текшириш;

11) алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, фонограммалар, аудиовизуал асарлар, ЭҲМ учун дастурларни тарқатишда муаллифлик ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатлари, норматив ҳужжатлар ва давлат стандартлари бузилишлари билан боғлиқ материалларни ваколатли органлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига белгиланган тартибда юбориш.

Давлат инспекциясининг марказий аппарати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


17. Давлат инспекциясининг марказий аппарати қуйидагилар учун масъул:

1) ҳудудий инспекциялар билан биргаликда Давлат инспекциясига юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини, тақдим этиладиган таҳлилий ҳужжатларнинг холислигини ва комплекслилигини таъминлаш;

2) Давлат инспекцияси томонидан киритиладиган, шунингдек, ўзи томонидан қабул қилинадиган қарорларни сифатли тайёрлаш ва экспертизадан ўтказиш;

3) марказий аппарат ва ҳудудий инспекциялар томонидан алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, фонограммалар, аудиовизуал асарлар, ЭҲМ учун дастурларни тарқатиш соҳасида қонун ҳужжатларига, норматив ҳужжатлар ва давлат стандартларига риоя қилинишини назорат қилиш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатлар амалга оширилишини ташкил қилиш;

4) марказий аппарат ва ҳудудий инспекциялар ходимлари резервини шакллантириш.



§ 3. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва

Тошкент шаҳар ҳудудий инспекцияларнинг

ҳуқуқлари ва жавобгарлиги


18. Ҳудудий инспекциялар ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун Давлат инспекциясининг ҳуқуқлари билан бир қаторда қуйидаги ҳуқуқларга ҳам эга:

1) давлат ва хўжалик бошқаруви ҳудудий органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ҳудудий инспекцияларнинг ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

2) давлат ва хўжалик бошқаруви ҳудудий органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўриб чиқиш учун ҳудудий инспекциялар ваколатига кирадиган масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш;

3) Давлат инспекцияси ҳайъати ва илмий-техник кенгаши ишида қатнашиш;

4) Давлат инспекцияси топшириғига кўра алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, фонограммалар, аудиовизуал асарлар, ЭҲМ учун дастурларни тарқатишда муаллифлик ҳуқуқлари соҳасидаги масалалар бўйича йиғилишлар ва семинарлар ташкил қилиш ва ўтказиш;

5) ҳудудий инспекцияларнинг моддий-техника базасини яхшилаш бўйича таклифлар киритиш;

6) алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, фонограммалар, аудиовизуал асарлар, ЭҲМ учун дастурларни тарқатишда муаллифлик ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатлари, норматив ҳужжатлар ва давлат стандартлари бузилишлари билан боғлиқ материалларни ваколатли органлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига белгиланган тартибда юбориш;

7) Давлат инспекциясига ҳудудий инспекцияларнинг раҳбарлари ва ходимлари учун малака ошириш курсларини ташкил қилиш бўйича таклифлар бериш;

8) ҳудудий инспекцияларга малакали ва қобилиятли ёш ходимларни жалб қилиш.

Ҳудудий инспекциялар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


19. Ҳудудий инспекциялар қуйидагилар учун масъул:

1) ҳудудий инспекцияларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

2) ўз ваколатига кирмайдиган масалалар бўйича аниқланган камчиликлар тўғрисидаги маълумотларни ваколатли органларга ўз вақтида тақдим этиш;

3) алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, фонограммалар, аудиовизуал асарлар, ЭҲМ учун дастурларни тарқатишда муаллифлик ҳуқуқлари соҳасида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини ва уларга риоя этилишини таъминлаш;

4) алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, фонограммалар, аудиовизуал асарлар, ЭҲМ учун дастурларни тарқатишда муаллифлик ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатлари, норматив ҳужжатлар ва давлат стандартлари бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

5) Давлат инспекциясига киритиладиган ҳужжатлар ва таклифларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш сифати, якуний натижалари ва амалга ошириш оқибатлари;

6) Давлат инспекциясининг марказий аппарати билан биргаликда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, фонограммалар, аудиовизуал асарлар, ЭҲМ учун дастурларни тарқатишда муаллифлик ҳуқуқлари соҳасида қонунчиликка риоя қилиниши юзасидан назоратни таъминлаш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали амалга оширилиши.



5-БОБ. ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ РАҲБАРЛАРИНИНГ

АСОСИЙ ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ


20. Қуйидагилар Давлат инспекцияси бошлиғининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

2) Давлат инспекцияси фаолиятига умумий раҳбарликни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари билан юкланган вазифа ва функциялар бажарилишини ташкиллаштириш;

3) Давлат инспекцияси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари билан тасдиқланган концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс тадбирлар бажарилишини танқидий ва пухта таҳлил қилиш;

4) Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқларини бажариш;

5) ўз ўринбосарларининг ва Давлат инспекцияси бошқа мансабдор шахсларининг ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Давлат инспекцияси фаолиятининг айрим участкаларига раҳбарлик юзасиданўз ўринбосарларининг ва бошқа мансабдор шахсларнинг ваколатларини ҳамда шахсий жавобгарлиги даражасини белгилаш;

6) Давлат инспекцияси ходимларини тизимли қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил қилиш;

7) Давлат инспекцияси тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Давлат инспекциясининг кадрлар захирасини шакллантириш;

8) бўш лавозимларга таклиф этилган номзодларнинг, шунингдек, Давлат инспекциясига ишга қабул қилинадиган бошқа кадрларнинг профессионаллиги, чуқур билимга эгалиги, амалий тажрибаси, ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатлари юқори даражаси кафолатланганлигини таъминлаш;

9) Давлат инспекцияси фаолиятига тааллуқли бўлган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини, Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги, "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ ҳолда уларнинг тегишли вазирлик ва идораларга киритилишини ташкил қилиш, уларни ишлаб чиқишда қатнашиш;

10) қонунчилик талабларига қатъий мувофиқ равишда Давлат инспекцияси раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини ташкил этиш, хизмат сафарларининг асослилиги, самарадорлиги ҳамда натижадорлигини, сафар харажатлари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;

11) ўз ўринбосарларининг, марказий аппарат бўлинмалари ва ҳудудий инспекциялар раҳбарларининг фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, Давлат инспекцияси кенгаши мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини тинглаш, чорак якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;

12) Давлат инспекцияси ходимлари ва ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

13) Ходимларнинг тасдиқланган одоб-ахлоқ қоидалари талабларига Давлат инспекцияси ходимлари томонидан риоя этилишини таъминлаш;

14) Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни талабларига мувофиқ Давлат инспекцияси фаолиятида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашадиган сабаблар ҳамда шароитларни ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш орқали аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

15) Давлат инспекцияси ва унинг ҳудудий инспекциялари ишларини ташкил қилишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;

16) жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил қилиш, аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, қонунчилик билан белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг шахсий қабулларини, шу жумладан сайёр қабулларини мунтазам олиб бориш;

17) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, Давлат инспекцияси раҳбарлари ва ходимларининг қабулхоналар фаолиятида фаол иштирок этишини ташкил қилиш, жисмоний ва юридик шахслардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига келиб тушадиган мурожаатларнинг ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

18) давлат сирларига киритилган ахборот ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

19) Давлат инспекциясининг, шунингдек, унинг ҳудудий инспекцияларининг барча ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар, қарорлар чиқариш ҳамда кўрсатмалар бериш;

20) зарур бўлганда белгиланган умумий штатлар сони доирасида Давлат инспекцияси тузилмасига ўзгартиришлар киритиш.

Давлат инспекцияси бошлиғи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.


21. Қуйидагилар Давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

2) Давлат инспекцияси бошлиғи вақтинчалик бўлмаганда тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;

3) мутасаддилик қилинадиган марказий аппарат бўлинмалари ва ҳудудий инспекцияларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва бевосита раҳбарлик қилиш, ходимлар ўртасида мажбуриятларни тақсимлаш;

4) Давлат инспекцияси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирлар бажарилишини танқидий ҳамда чуқур таҳлил қилиш;

5) мутасаддилик қилинадиган марказий аппарат бўлинмалари ва ҳудудий инспекциялар томонидан вазифаларнинг бажарилишини сўзсиз таъминлаш чораларини кўриш, бошқармалар раҳбарларининг ҳисоботларини тизимли равишда эшитиш ҳамда қайд этилган кўрсаткичларга эришиш борасида уларнинг шахсий масъулиятини ошириш;

6) мутасаддилик қилинадиган марказий аппарат бўлинмалари ва ҳудудий инспекциялар раҳбарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши назоратини таъминлаш;

7) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилишини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун марказий аппарат бўлинмалари ва ҳудудий инспекциялар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

8) Давлат инспекцияси бошлиғининг топшириқлари ва буйруқлари ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таъминлаш;

9) Давлат инспекцияси бошлиғига мутасаддилик қилинадиган марказий аппарат бўлинмаларида ва ҳудудий инспекцияларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишга доир таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионал даражаси, чуқур билимга, амалий тажрибага эгалиги, ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларининг юқорилиги кафолатланганини таъминлаш, уларнинг касб малакасини ошириш чораларини кўриш, Давлат инспекциясининг кадрлар захирасини шакллантириш;

10) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини таъминлаш, қонун ҳужжатлари талабларига қатъий мувофиқ равишда Давлат инспекцияси томонидан тайёрланган ҳужжатларнинг лойиҳаларини кўриб чиқиш ва уларга виза қўйиш;

11) қонунчилик талабларига қатъий мувофиқ равишда хизмат сафарларида бўлиш, хизмат сафарларининг асослилиги, самарадорлиги ва натижадорлигини ҳамда хизмат сафарлари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;

12) мутасаддилик қилинадиган марказий аппарат бўлинмалари ва ҳудудий инспекцияларнинг раҳбарлари ҳамда ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, Давлат инспекцияси кенгаши мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;

13) Давлат инспекцияси бошлиғига мутасаддилик қилинадиган марказий аппарат бўлинмалари ҳамда ҳудудий инспекцияларнинг раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан уларнинг эгаллаб турган лавозимига нолойиқлиги тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш бўйича таклифлар бериш, юкланган вазифалар ва функционал мажбуриятларнинг бажарилиши юзасидан уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

14) Давлат инспекцияси ходимларининг тасдиқланган Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, кўрсатилган қоидаларга мутасаддилик қилинадиган марказий аппарат бўлинмалари ва ҳудудий инспекцияларнинг раҳбарлари ва ходимлари томонидан риоя қилинишини таъминлаш;

15) Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни талабларига мувофиқ Давлат инспекцияси фаолиятида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига имкон берувчи сабаблар ҳамда шароитларни ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

16) Давлат инспекцияси бошлиғига давлат хизматларининг самарадорлиги, сифати ва қулайлигини ошириш бўйича таклифлар киритиш;

17) жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқишни ташкил қилиш, аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, қонунчилик билан белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларининг шахсий қабулларини, шу жумладан, сайёр қабулларни мунтазам ўтказиш;

18) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг ишида фаол қатнашиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан келиб тушадиган жисмоний ва юридик шахсларнинг барча мурожаатлари ўз вақтида ҳамда тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

19) давлат сирлари ҳисобланган ахборот ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя этиш.


22. Қуйидагилар ҳудудий инспекциялар раҳбарларининг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;

2) ҳудудий инспекциялар фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, ушбу ҳудудий инспекцияларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари ва қарорлари, бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда Давлат инспекциясининг буйруқлари, фармойишлари билан юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилишини ташкил қилиш;

3) ҳудудий инспекциялар фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга сўзсиз эришиш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

4) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари, шунингдек, Давлат инспекциясининг буйруқлари, фармойишлари бажарилишини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлашга доир комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан топшириқлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун ҳудудий инспекциялар ходимларинингшахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

5) Давлат инспекцияси бошлиғи ва унинг ўринбосарларининг буйруқлари ҳамда фармойишлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

6) Давлат инспекцияси фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

7) ҳудудий инспекциялар фаолияти режалаштирилишини ташкил этиш, ҳудудий инспекциялар ва улар ходимларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилишини назорат қилиш;

8) ҳудудий инспекцияларда кадрларни жой-жойига қўйиш бўйича таклифларни танлаш ва киритиш, уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шароитлар яратиш, ҳудудий инспекцияларнинг кадрлар захирасини шакллантириш;

9) Давлат инспекцияси номенклатурасига кирувчи бўш лавозимларга тавсия этилган номзодларнинг, шунингдек, ҳудудий инспекцияларга ишга қабул қилинадиган бошқа кадрларнинг касбий маҳорат, чуқур билим, амалий тажрибага эгалиги, ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларининг юқорилиги кафолатланганлигини таъминлаш;

10) ҳудудий инспекциялар ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этиш, шу жумладан уларнинг эгаллаб турган лавозимига нолойиқлиги масалаларини кўриб чиқиш, уларнинг шахсий масъулиятини оширишга доир тизимли чораларни амалга ошириш;

11) Давлат инспекцияси ходимларининг тасдиқланган Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига ҳудудий инспекциялар ходимлари томонидан риоя этилишини таъминлаш;

12) Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни талабларига мувофиқ Давлат инспекцияси тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига имкон берувчи сабаблар ва шароитларни ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчиликни такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш орқали аниқлаш,таҳлил қилиш, бартараф этиш;

13) прогноз кўрсаткичлар бажарилишини тизимли таҳлил қилиш, Давлат инспекциясининг назорат қиладиган ўринбосарларига ҳудудий инспекциялар томонидан белгиланган кўрсаткичларга сўзсиз эришилишини таъминлашга қаратилган қўшимча чоралар кўриш бўйича таклифлар киритиш;

14) ҳудудий инспекциялар ходимларининг фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, мажлисларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;

15) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларининг шахсий қабуллари, шу жумладан сайёр қабулларини мунтазам ўтказиш;

16) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг ишида фаол қатнашиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан келиб тушадиган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида ҳамда тўлиқ кўриб чиқиш;

17) давлат сири бўлган маълумотларнинг ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирнинг муҳофаза қилинишини таъминлаш.



6-БОБ. ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

РАҲБАРЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


23. Давлат инспекцияси бошлиғи қуйидагилар учун шахсан жавобгардир:

1) Давлат инспекциясига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

2) Давлат инспекциясининг ушбу Низом 15-бандида назарда тутилган жавобгарлик соҳалари бўйича;

3) ушбу Низомнинг 20-бандида кўрсатилган ўз функционал мажбуриятларининг сифатли бажарилиши.


24. Давлат инспекцияси бошлиғининг ўринбосарлари қуйидагилар учун шахсан жавобгардир:

1) мутасаддилик қилинадиган бўлинмалар ва ҳудудий инспекциялар томонидан Давлат инспекциясига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

2) ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган Давлат инспекцияси жавобгарлик соҳаларининг ўзи назорат қиладиган масалалар қисми;

3) ушбу Низомнинг 21-бандида кўрсатилган ўз функционал мажбуриятларининг сифатли бажарилиши.


25. Ҳудудий инспекциялар бошлиқлари қуйидагилар учун шахсан жавобгардир:

1) ҳудудий инспекцияларга юкланган вазифалар ва функциялар амалга оширилиши;

2) ҳудудий инспекцияларнинг ушбу Низом 19-бандида назарда тутилган жавобгарлик соҳалари бўйича;

3) ушбу Низомнинг 22-бандида кўрсатилган ўз функционал мажбуриятларининг сифатли бажарилиши.



7-БОБ. ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


§ 1. Давлат инспекциясига раҳбарлик қилиш


26. Давлат инспекциясига белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.


27. Давлат инспекцияси бошлиғи унинг буйруғи билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган уч нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарига эга бўлади.


28. Давлат инспекцияси раиси мақоми, моддий таъминоти, транспорт ва тиббий хизмат кўрсатиш бўйича вазирга, унинг ўринбосарлари эса тегишлича вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.


29. Давлат инспекцияси бошлиғи Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштириш кенгашининг аъзоси ҳисобланади.


30. Ҳудудий инспекцияларга Давлат инспекцияси бошлиғи томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқлар раҳбарлик қилади.



§ 2. Давлат инспекцияси марказий аппарати

бўлинмаларининг ҳудудий инспекциялар

билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби


31. Давлат инспекцияси марказий аппарати бўлинмаларининг раҳбарлари марказий аппарат бўлинмаларининг ҳудудий инспекциялар билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди.


32. Давлат инспекцияси марказий аппаратининг бўлинмалари ҳудудий инспекциялар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш доирасида:

1) топшириқларни ҳудудий инспекцияларга етказади, уларнинг бажарилишини назорат қилади;

2) ҳудудий инспекциялар фаолиятини ўрганади ва умумлаштиради, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

3) ҳудудий инспекциялар фаолиятини ташкил этиш ва унинг натижалари тўғрисидаги ҳисобот, ахборот материаллари ҳамда статистика ва бошқа маълумотларни ўрганишни ташкил қилади;

4) ҳудудий инспекцияларнинг иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштириш чораларини кўради;

5) ҳудудий инспекциялардан келган таклифларни кўриб чиқади;

6) ҳудудий инспекцияларнинг норматив ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашдаги иштирокини ташкил қилади, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича улардан келган таклифларни кўриб чиқади;

7) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан лицензиялаш ҳақидаги қонун ҳужжатлари, лицензия битимлари бажарилиши, радиочастота спектридан фойдаланиш, почта алоқаси ва телекоммуникациялар, маълумотлар узатиш, телерадиоэшиттириш тармоқларида, ахборот тизимларида хавфсизлик бўйича техник ва технологик талаблар бажарилиши устидан назоратни ташкил этади;

8) ҳудудий инспекциялар ходимларини алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, ахборот хавфсизлиги ва ахборотни ҳимоя қилиш, муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш соҳасидаги йўналишлар бўйича тегишли олий таълим муассасаларида, шунингдек, ихтисослаштирилган таълим муассасаларида қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади.


33. Ҳудудий инспекциялар Давлат инспекцияси марказий аппаратининг бўлинмалари билан ҳамкорлик қилади, шу жумладан:

1) Давлат инспекцияси раҳбариятининг топшириқлари бажарилиши тўғрисида ахборот беради;

2) марказий аппаратга алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий босма нашрларни тарқатиш соҳасидаги қонунчилик, норматив ҳужжатлар ва давлат стандартларини бажариш бўйича фаолият натижалари тўғрисида ахборот тақдим этади;

3) ҳудудий инспекциялар фаолиятини ўрганиш ва текширишлар натижасида аниқланган камчиликлар ҳамда қонунбузарликларни бартараф этиш натижалари тўғрисида ахборот беради;

4) Давлат инспекциясининг марказий аппаратига белгиланган тартибда ва муддатларда ўз фаолияти натижалари тўғрисида ҳисоботлар тақдим этади;

5) Давлат инспекциясининг марказий аппаратига алоқа сифатини яхшилаш бўйича таклифлар юборади;

6) ўз фаолиятининг ваколатли органлар томонидан текширилиши натижалари ҳақида хабардор қилади.


34. Марказий аппарат бўлинмалари ва ҳудудий инспекцияларнинг ўзаро ҳамкорлиги жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар Давлат инспекцияси бошлиғининг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосари томониданкўриб чиқилади. Келишмовчиликлар кўриб чиқилгандан сўнг ҳам ҳал этилмаган тақдирда, улар юзасидан қарор бевосита Давлат инспекцияси бошлиғи томонидан қабул қилинади.



§ 3. Давлат инспекциясининг давлат ва хўжалик

бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти

органлари ва бошқа ташкилотлар билан

ҳамкорлик қилиш тартиби


35. Давлат инспекцияси ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.


36. Давлат инспекцияси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.


37. Давлат инспекцияси фойдаланилиши чекланган ахборотнинг муҳофаза қилинишини таъминлаш, фаолият турига доир лицензия битимлари шартларига риоя қилиш, ахборотни криптографик муҳофаза қилиш шу жумладан, фонограммалар, аудиовизуал асарлар, ЭҲМ дастурларини тарқатишда муаллифлик ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги маҳсулотларни сертификатлаш масалалари бўйича хўжалик юритувчи субъектлар, бошқа ташкилотлар ва идоралар билан биргаликда ишлайди.


38. Давлат инспекцияси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик, радиочастота спектридан фойдаланиш, электрон рақамли имзо ва фонограммалар, аудиовизуал асарлар, ЭҲМ учун дастурларни тарқатишда муаллифлик ҳуқуқлари соҳасида мониторинг олиб бориш, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа органлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.


39. Ҳудудий инспекциялар ўз ваколатлари доирасида давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бошқармалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади.



8-БОБ. ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ ФАОЛИЯТИНИНГ

САМАРАДОРЛИГИ ВА НАТИЖАДОРЛИГИНИ

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ ҲАМДА

ИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ


40. Давлат инспекцияси фаолиятининг самарадорлиги мунтазамбаҳолаб борилади.


41. Давлат инспекцияси фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги Давлат инспекцияси бошлиғи томонидан тасдиқланган самарадорлик ва натижадорлик мезонлари ҳамда иш кўрсаткичлари асосида баҳоланади.


42. Давлат инспекцияси фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:

Давлат инспекцияси раҳбарлари ва ходимларига нисбатан рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки тегишли интизомий жавобгарлик чоралари;

аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва уларнинг Давлат инспекциясидаги фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари кўрилади.



9-БОБ. ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ ВА МОДДИЙ-ТЕХНИК ТАЪМИНЛАШ,

УНИНГ ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ

ВА УЛАРНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ


43. Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг маблағлари ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа маблағлар Давлат инспекцияси фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.

Жорий таъминот (иш ҳақига давлат қўшимча тўловлари ва устама пуллар сақланган ҳолда), Давлат инспекцияси моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимларнинг меҳнатини қўшимча моддий рағбатлантириш бўйича харажатларни молиялаштириш Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг маблағлари ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланган смета доирасида амалга оширилади.


44. Давлат инспекцияси ходимларининг меҳнатини қўшимча моддий рағбатлантириш Давлат инспекцияси бошлиғи томонидан тасдиқланган Низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланган смета доирасида амалга оширилади.

Бунда Давлат инспекцияси ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш тўғрисидаги Низомда уларнинг лавозим маошларига меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун 200 фоиз ойлик устама белгиланиши кўзда тутилади.


45. Давлат инспекциясининг марказий аппаратига 8 та, шу жумладан 4 та бириктирилган, 2 та навбатчи, 2 та махсус автомобиль, ҳудудий бошқармаларга - 14 та махсус автомобилдан иборат хизмат автомобиль транспорти лимити кўзда тутилади.

Хизмат автомобилларининг йиллик йўл босиш лимити 36 500 км этиб белгиланади.



10-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


46. Давлат инспекцияси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 22 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 26 ноябрь, 47-сон, 905-модда








































Время: 0.0076
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск