Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш /

Давлат экологик экспертизаси амалга ошириладиган фаолият турлари Рўйхати (ЎзР ВМ 22.11.2018 й. 949-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 22 ноябрдаги

949-сон қарорига

2-ИЛОВА



Давлат экологик экспертизаси амалга

ошириладиган фаолият турлари

РЎЙХАТИ


АТРОФ-МУҲИТГА ТАЪСИР КЎРСАТИШНИНГ

I ТОИФАСИГА КИРАДИГАН (ЮҚОРИ ДАРАЖАДА

ХАВФЛИ) ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ


1. Автомагистраллар, метро, темир йўллар, тез ҳаракатланадиган катта йўллар, республика ва халқаро аҳамиятига эга бўлган юк терминаллари.


2. Аэропортлар.


3. Атом станциялар, шунингдек, ядровий реакторли қурилмалар.


4. I ва II тоифадаги нефть ва нефть маҳсулотлари базалари.


5. Нефть ва газ қудуқларини қазиш ва жиҳозлаш.


6. Республика ва туманлараро аҳамиятига эга бўлган сув ўтказгичлар.


7. Сув омборлари ва  тўғонлар.


8. Кон-бойитиш фабрикалари.


9. Шаҳар маиший чиқинди полигонлари (аҳолиси 200 минг кишидан ортиқ бўлган шаҳарлар учун).


10. 30 МВт дан ортиқ қувватга эга бўлган гидроэлекторстанциялар.


11. Руда ва кимёвий хомашё қазиб олиш, қазиб олишдаҳосил бўладиган карьерларни рекультивация қилиш.


12. Дарё ва сой ўзанларида қазиб олиш ишлари.


13. Ёқилғи ресурларини (нефть, газ, кўмир ва бошқалар) қидириш,  разведка қилиш ва қазиб олиш.


14. Қора ва рангли металлургия заводлари.


15. Тери-кўнчилик корхоналари.


16. Суткалик иш унуми 280 минг куб метрдан ортиқ бўлган канализация тозалаш иншоотлари.


17. Республика ва давлатлараро аҳамиятга эга бўлган электр узатиш линиялари.


18. Машинасозлик (авиасозлик, вагонсозлик, автомобиль, трактор, мотор ишлаб чиқариш ва бошқалар) саноати.


19. Заҳарли чиқиндиларни, шунингдек, шламни (кўмир кукуни) тўплаш ёки кўмиш жойлари.


20. Чиқинди ёқиш ва кайта ишлаш заводлари.


21. Республика аҳамиятига эга бўлган нефть ва газ қувурлари, шунингдек, нефть ва газни қайта ишлаш заводлари.


22. Ер ости газ омборлари.


23. Ер остида ишқор билан ювиш полигонлари, шунингдек,зич ҳолатда ишқор билан ювиш технологиясидан фойдаланадиган корхоналар.


24. Хавфлилик даражаси I ва II синфга мансуб чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналари.


25. Аккумуляторлар, гальваник батареялар ва элементлар ишлаб чиқариш.


26. Асбест ва таркибида асбест бўлган буюмлар ишлаб чиқариш.


27. Портловчи моддалар ишлаб чиқариш.


28. Халқаро битимлар билан тартибга солинадиган таркибида заҳарли моддалар бўлган асбоб-ускуналар ёки қурилмаларни ишлаб чиқариш.


29. Радиоактив моддалар (изотоплар) ишлаб чиқариш, уларни ишлатиш ва сақлаш.


30. Таркибида заҳарли аралашмалар бўлган ойна, заҳарли кимёвий моддалар ва I ва II хавфлилик синфга мансуббирикмалар ишлаб чиқариш.


31. Тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш.


32. Цемент ишлаб чиқариш.


33. Заҳарли чиқиндихоналарни рекультивация қилиш.


34. Республика аҳамиятига эга бўлган заҳарли кимёвий моддалар омборхоналари.


35. 300 МВт ёки ундан ортиқ иссиқлик қувватига эга бўлган иссиқлик электр станциялари ва бошқа энергетик ёндириш қурилмалари.


36. Фармацевтика заводлари ва фабрикалари (тайёр доривор воситаларни қадоқлаш корхоналари бундан мустасно).


37. Кимё комплекслари ва заводлари.



АТРОФ МУҲИТГА ТАЪСИР КЎРСАТИШНИНГ

II ТОИФАСИГА КИРАДИГАН (ЎРТАЧА ДАРАЖАДА

ХАВФЛИ) ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ


1. Аэродромлар.


2. Вилоятлараро аҳамиятга эга бўлган ер ости сувларини олиш иншоотлари.


3. Шаҳар маиший чиқинди полигонлари (100 мингдан 200 минг кишигача истиқомат қиладиган аҳоли пунктлари учун).


4. Темир йўл деполари.


5. Йилига 30 минг куб метрдан ортиқ умумий тарқалган фойдали қазилмаларни кидириб топиш, разведка қилиш, қазиб олиш ва қайта ишлаш.


6. Суткалик иш унуми 50 мингдан 280 минг куб метргача бўлган канализация тозалаш иншоотлари.


7. Озиқ-овқат маҳсулотлари, ёғ-мой ва биологик қўшимчалар ишлаб чиқариш комплекслари.


8. Биотехнологиялардан фойдаланувчи, шу жумладан пиллани қайта ишловчи корхоналар.


9. Резина ишлаб чиқариш.


10. Вилоят аҳамиятга эга бўлган электр узатиш линиялари.


11. Сув ўтказиш қуввати секундига 50 куб метрдан ортиқ бўлган магистрал каналлар, дарёлар ва лойиҳа бўйича ҳисобланган қуввати секундига 20 куб метрдан ортиқ бўлган коллекторлар.


12. Вилоят аҳамиятга эга бўлган нефть ва газ қувурлари.


13. Дамбалар.


14. Алкоголли ичимликлар ишлаб чиқарувчи корхоналар.


15. Чармни бўяш ва локлаш корхоналари.


16. Йилига 300 тоннадан ортиқ газмол ва қоғозни лок билан кимёвий тўйинтириш корхоналари, шунингдек, рубероид ишлаб чиқаришҳамда хавфлилик даражаси III - Vсинфга мансуб заҳарли кимёвий моддалар ва бирикмалар ишлаб чиқариш.


17. Хавфлилик даражаси III синфга мансуб чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналари.


18. Қурилиш саноати корхоналари, асбест ва цемент ишлаб чиқариш бундан мустасно.


19. Қоғоз ва картон ишлаб чиқариш.


20. Ёғоч-қипиқ ва ёғоч-толали плиталар ишлаб чиқариш.


21. Шиша тола ишлаб чиқариш.


22. Инерт газлар ишлаб чиқариш.


23. Косметика препаратлари ишлаб чиқариш.


24. Кўмир брикетлари ишлаб чиқариш корхоналари, шунингдек, кўмир ва кўмир чанги омборлари.


25. Бўяш ва оқартириш цехлари бўлган йигирув ва тўқув фабрикалари.


26. Паррандачилик корхоналари, шу жумладан паррандани етиштириш, сўйиш ва қайта ишлаш.


27. Радиотехника саноати ва электрон саноат.


28. Вилоят аҳамиятга эга бўлган заҳарли кимёвий моддалар, шу жумладан ўғитлар омборхоналари.


29. Нефть ва газ конларини сеймик жиҳатдан разведка қилиш.


30. Иссиқлик қуввати 100 МВтдан 300 МВтгача бўлган иссиқлик электр станциялари ва бошқа энергетик ёндириш қурилмалари.


31. Пахтани қайта ишлаш саноати.



АТРОФ МУҲИТГА ТАЪСИР КЎРСАТИШНИНГ

III ТОИФАСИГА КИРАДИГАН (ПАСТ ДАРАЖАДА

ХАВФЛИ) ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ


1. Маҳаллий аҳамиятга эга бўлган автомобиль йўллари.


2. Автопарклар.


3. Автомобилга ёнилғи ва газ қуйиш станциялари.


4. III тоифадаги нефть ва нефть маҳсулотлари базалари.


5. Биогаз курилмалари.


6. Вилоят аҳамиятига эга бўлган ер ости сувларини чиқариш иншоотлари, шунингдек, сув чиқариш қудуқларини бурғулаш.


7. Вилоят ва туман аҳамиятига эга бўлган сув ўтказгичлар.


8. Шаҳарча аҳамиятига эга бўлган газ қувурлари.


9. Қуввати 30 МВт ва ундан кам бўлган гидроэлектрстанциялар.


10. Йилига 30 минг куб метрдан кам ҳажмдаги умумий тарқалган фойдали қазилмаларни қайта ишлаш.


11. Чорвачилик комплекслари.


12. Идоравий аҳамиятга эга бўлган темир йўллар.


13. Ҳайвонотчилик хўжаликлари.


14. Суткалик иш унуми 50 минг куб метрдан кам бўлган канализация тозалаш иншоотлари.


15. Гилам фабрикалари.


16. Алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқариш ва қадоқлаш.


17. Хом ғишт, шлакоблок, тротуар плиткалари ишлаб чиқариш.


18. Терига ишлов бериш, ошлаш ва бўяш бундан мустасно.


19. Ҳар секундда 50 куб метрдан кам сув ўтказадиган магистрал каналлар ва ҳар секундда лойиҳа бўйича ҳисобланган қуввати 20 куб метрдан кам бўлган коллекторлар.


20. Гўшт саноати (сўйиш ва қайта ишлаш).


21. Мебель фабрикалари.


22. Ун тортиш корхоналари


23. Корхона ва ташкилотларнинг нефть омборхоналари.


24. Аҳолиси 100 минг кишидан кам бўлган аҳоли пунктлари учун маиший чиқиндилар полигонлари.


25. Жунни қайта ишлаш корхоналари.


26.  Хавфлилик даражаси IV ва V синфга мансуб чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналари.


27. Пахта толасини қайта ишлаш корхоналари.


28. Сутни қайта ишлаш корхоналари.


29. Йиллик иш унуми 300 тоннадан кам бўлган газмол ва қоғозни лок билан кимёвий тўйинтириш корхоналари.


30. Қурилишда фойдаланиладиган пардозлаш материаллари ишлаб чиқариш, шунингдек, оҳак, гипс, шпаклевка ва бўр ишлаб чиқариш.


31. Резинотехника буюмларини ишлаб чиқариш.


32. Пойабзал ишлаб чиқариш.


33. Омихта ем ишлаб чиқариш.


34. Қаттиқ ва суюқ совун ишлаб чиқариш.


35. Салфетка, туалет коғози, тагликлар ва гигиеник воситалар ишлаб чиқариш.


36. Полимер буюмлар ва синтетик материаллар, шу жумладан ювиш ва тозалаш моддалари ишлаб чиқариш.


37. Шишадан таркибида заҳарли моддалар бўлмаган буюмлар ишлаб чиқариш.


38. Чинни буюмлар ишлаб чиқариш.


39. Бўяш ва оқартириш цехлари бўлмаган йигирув ва тўқув фабрикалари.


40. Парранда боқиш бўйича паррандачиик корхоналари.


41. Тайёр доривор воситаларни, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари (чой, туз, шакар ва бошқаларни)  қадоқлаш корхоналари.


42. Кўмир майдасидан (увоғи) кўмир брикетлари ишлаб чиқариш корхоналари.


43. Суғориладиган ерларни реконструкция қилиш ва мелиоратив жиҳатдан яхшилаш.


44. Двигатель ва машиналарни таъмирлаш, шунингдек, уларни бўяш.


45. Майдони 30 гектардан ортиқ бўлган балиқ урчитиш ҳавзалари, шунингдек, балиқни қайта ишлаш комплекси.


46. Бозорлар.


47. Электр асбоб-ускуналарини йиғиш ва таъмирлаш, металлга ишлов бериш.


48. Сел сувини тўплаш омборлари.


49. Геофизик ва геологик тадқиқотларнинг сейсмик ва электр разведкаси.


50. Туман аҳамиятига эга бўлган заҳарли кимёвий моддалар, шу жумладан ўғитлар омборлари.


51. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг махсус объектлари.


52. Босмахоналар.


53. 100 Мегаваттдан кам қувватга эга бўлган иссиқлик электр станциялари ва бошқа ёндириш қурилмалари.


54. Трамвай-троллейбус парклари.


55. Хлораторлар.


56. Кимёвий тозалаш корхоналари ва  кир ювиш корхоналари.


57. 50 тоннадан ортиқ сиғимли совутгич қурилмалари.


58. Кальций карбиди ишлаб чиқариш цехлари.



АТРОФ МУҲИТГА ТАЪСИР КЎРСАТИШНИНГ

IV ТОИФАСИГА КИРАДИГАН (МАҲАЛЛИЙ ТАЪСИР

КЎРСАТИШ) ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ


1. Автосервис пунктлари ва автомобилларни ювиш жойлари.


2. Пахта титиш корхоналари.


3. Балиқ қайта ишланмайдиган, майдони 30 гектаргача бўлган балиқ урчитиш ҳавзалари.


4. Гилам тўқиш цехлари.


5. Кичик тегирмонлар.


6. Тошга ишлов бериш.


7. Рекреация ва уй-жой-фуқаролик объектлари.


8. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва консервалаш.


9. Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш майдончалари.


10. Иссиқхоналар ва парниклар, шахсий ёрдамчи хўжаликлардан ташқари.


11. Қорамол, йилқичилик,қўйчилик, чўчқачилик ва қуёнчилик фермалари.


12. Мебель ишлаб чиқариш ва таъмирлаш.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 23 ноябрь












































Время: 0.2034
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск