Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Таълим тўғрисида /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.11.2018 й. ПҚ-3995-сон "Ўзбекистон Республикаси божхона органлари кадрларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.11.2018 й.

N ПҚ-3995



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОЖХОНА ОРГАНЛАРИ КАДРЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ

ТИЗИМИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Халқаро-иқтисодий муносабатларнинг ривожланиш тенденциялари ва мамлакат инвестициявий жозибадорлигининг ошиб боришини ҳисобга олган ҳолда, божхона органлари кадрларини касбий тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон Фармонига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Олий ҳарбий божхона институтини Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти (кейинги ўринларда - Институт) этиб қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Белгилансинки:

Институт божхона органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ихтисослаштирилган олий таълим ҳамда илмий-методик муассаса ҳисобланади;

Институт юридик шахс бўлиб, алоҳида мол-мулк, мустақил балансга эга, ўз мажбуриятлари бўйича тасарруфидаги пул маблағлари ва мол-мулки билан жавобгар ҳисобланади;

Институтнинг илмий - таълим фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан амалга оширилади;

Институт Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ташкилий тузилмасига киради.


2. Институтни янада ривожлантиришнинг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

божхона органлари ходимларининг билим ва кўникмаларини, шунингдек, вазифа ва функцияларни самарали ва оқилона амалга ошириш учун зарур бўлган юксак касбий маҳоратини ривожлантириш ва такомиллаштиришни таъминловчи божхона органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг ягона тизимини ташкил этиш;

курсантларда таҳлилий фикрлаш, янги билимларни мустақил равишда эгаллаш ва уларни амалиётда қўллаш кўникмасини ривожлантиришга йўналтирилган, асосан мутахассислик фанларидан ташкил топган замонавий таълим стандартларини ва сифат жиҳатидан янгича ўқитиш тизимини жорий этиш;

ўқитишнинг замонавий инновацион шакл ва усуллари, педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари асосида ўқув жараёнини ташкил этиш, назарий тайёргарлик ва божхона органларининг амалий фаолияти билан боғлиқликни таъминловчи амалиёт ўташ тартибини такомиллаштириш;

замонавий талаблар ва стандартларга жавоб берадиган ўқув адабиётлари, ўқув-услубий материалларни ишлаб чиқиш ва чоп этиш, ўқув, илмий ва бошқа адабиётлар фондини, ўқитишнинг техник воситалари, шунингдек, глобал ахборот-ҳуқуқий ва таълим ресурсларини мунтазам янгилаб бориш ҳамда улардан курсантлар ва ўқитувчиларнинг фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш;

профессор-ўқитувчилар таркибини юқори даражадаги касбий ва педагогик маҳоратга, шу жумладан, амалий иш тажрибасига эга бўлган мутахассислар билан мустаҳкамлаш;

илмий ишланмалар натижаларини ўқув жараёнига ва божхона органлари фаолиятига жорий этишни назарда тутган ҳолда божхона фаолиятини ҳуқуқий ва ахборот-техник таъминлаш, божхона назоратини такомиллаштиришга доир мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб муаммолари бўйича комплекс илмий тадқиқотларни амалга ошириш;

етакчи хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш, шу жумладан, кадрлар тайёрлаш, профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш соҳасида тажриба алмашиш;

курсантларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш, жанговар ва жисмоний тайёргарлиги, ҳуқуқий маданиятини ва ҳуқуқий онгини ошириш бўйича самарали тизимни яратиш, уларда юксак маънавий, ахлоқий ва ватанпарварлик фазилатларни шакллантириш ҳамда ривожлантириш.


3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтидаги таълим мутахассисликлари рўйхати 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича Комплекс чора-тадбирлар дастури 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисига:

Институт тузилмасига белгиланган умумий штатлар сони доирасида ўзгартиришлар киритиш;

Институтдаги таълим мутахассисликлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.

Белгилансинки, Институтни Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланадиган бошлиқ бошқаради.


4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

Институт божхона органлари учун кадрларни базавий ва амалий профессионал тайёрлаш, шунингдек, ўрнатилган тартибда стипендия тўлаш ва моддий таъминот белгилашни таъминлаган ҳолда таълим муддати тўрт йил бўлган бакалаврларни ва таълим муддати бир йил бўлган магистрларни тайёрлайди;

Институтда олий таълимдан кейинги таълим асосида илмий даражага эга илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрланади;

божхона органлари ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича амалий кўникмаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашни назарда тутувчи божхона иши соҳасидаги халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади;

божхона органлари раҳбар кадрларини тайёрлаш учун ўқиш муддати 3 ойдан иборат бўлган "Божхона менежменти" олий курслари жорий этилади;

Институтда ўқиш даври божхона органларидаги хизмат стажига қўшиб ҳисобланади, биринчи курсда таълим муддатини якунлаган курсантлар эса муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ҳисобланадилар ва уларга Институт жойлашган манзилдаги мудофаа ишлари бўйича ҳудудий бўлим томонидан ҳарбий гувоҳнома берилади;

Институт курсантлари билан ўқишни тугатгандан сўнг божхона органларида беш йил давомида мажбурий хизматни ўташ тўғрисида белгиланган тартибда шартнома тузилади;

тегишли соҳаларда илмий, педагогик ёки амалий тажрибага эга бўлган шахслар Институтнинг профессор-ўқитувчилар ва ўқув-ёрдамчи таркиби лавозимларига тайинланишлари мумкин;

Институтнинг офицерлар ва сержантлар таркибига, курсантларига, шунингдек, докторантларига (докторантларнинг охирги эгаллаб турган лавозими сақланган ҳолда) Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ходимларининг тегишли тоифалари учун кўзда тутилган пул таъминоти, имтиёзлар, буюмлар ва озиқ-овқат таъминоти ҳамда бошқа зарур нормалар, шунингдек, хизматни ўташ тартиби татбиқ этилади.

5. Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:

а) тегишли фанлар ва предметлар бўйича янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмаларини тайёрлашнинг комплекс дастури ишлаб чиқилишини таъминласин;

б) битирувчиларга нисбатан малака талаблари, божхона органлари учун мутахассислар тайёрлаш ўқув режалари ва дастурларини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда танқидий қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин:

илғор халқаро тажрибани, курсантларда тил тайёргарлигини, таҳлил қилиш қобилиятини, тизимли таҳлил ва божхона фаолиятининг тегишли соҳаларида бошқариш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган талабларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган таълим дастурлари асосида ўқув жараёнини ташкил этиш;

махсус фанлар бўйича ўқув юкламаси, шунингдек, ихтисослаштирилган тренажер-имитацион ва дастурий комплексларни қўллаш ҳисобига амалий машғулотлар ҳажмини ошириш;

божхона органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш таълим жараёнини ташкил этиш ва амалга оширилишини тартибга солувчи ҳужжатларни ишлаб чиқиш.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:

бир ойлик муддатда Институт Уставини тасдиқласин;

мутахассислик фанлари ўқитувчиларининг ротациясини (1 йилгача бўлган муддатга) амалга ошириб борсин;

ҳар йили кадрларга бўлган эҳтиёжни ўрганиш асосида Институтга қабул квоталарини шакллантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин;

Институт ўқитувчиларини республиканинг етакчи таълим муассасалари, тадқиқот марказлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органларида, шунингдек, хорижий мамлакатларда стажировка ўташ дастурларини ҳар йили ишлаб чиқсин ва амалга оширсин;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда етакчи хорижий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари мутахассисларини Институтда маъруза ўқиш ва "маҳорат дарслари"ни, шу жумладан, масофавий тарзда, ўтказиш учун жалб этишга доимий равишда кўмаклашсин;

божхона ишининг долзарб муаммолари бўйича илмий-тадқиқот ишлари натижаларини чоп этиш учун Институт ҳузурида "Ўзбекистон божхона ахборотномаси" даврий илмий журналини таъсис этсин.


7. Институтга қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

профессор-ўқитувчилар таркибининг фаолият турлари бўйича вақт меъёрларини белгилаш;

бакалавриат ва магистратура йўналишлари бўйича етакчи хорижий ихтисослаштирилган таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурларини жорий этиш.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:

ўқув жараёнига жалб қилинадиган илмий-педагогик кадрлар ва тажрибали амалиётчи-мутахассисларга Давлат божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси (кейинги ўринларда - Махсус жамғарма) маблағлари ҳисобидан меҳнатга соатбай ҳақ тўлашни назарда тутувчи тартибни тасдиқласин;

Институтни озиқ-овқат, ўқув анжомлари, мебель ва казарма жиҳозлари, озиқ-овқат хизматини мол-мулк билан таъминлашнинг зарур нормаларини қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин.


9. Қуйидагилар Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Махсус жамғарма маблағлари;

хўжалик фаолияти бўйича ва шартнома асосида кўрсатилган хизматлардан тушумлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайрия маблағлари;

халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Институт таъминоти учун зарур бюджет маблағларининг белгиланган тартибда ажратилишини назарда тутсин.

Белгилансинки, Институт бинолари, иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, шунингдек, унинг ахборот-ресурс ва моддий-техника таъминоти Махсус жамғарма маблағлари, халқаро молия институтлари ва бошқа институтлар, хорижий ташкилотлар маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


10. Институт ходимларига (мутахассислар, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан лавозим маошининг 70 фоизи миқдорида ойлик устама белгилансин.

11. Институт:

қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари мажбурий (бир нусхада) юбориладиган ташкилотлар рўйхатига;

босма ва китоб маҳсулотлари (ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий нашрлар)нинг бепул назорат нусхаларини (бир нусхада) оладиган ташкилотлар рўйхатига;

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, шунингдек, бошқа вазирлик ва идораларнинг статистик ахборотлари мажбурий юбориладиган рўйхатга киритилсин.


12. Давлат божхона қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига

...
Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск