ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қимматли қоғозлар бозори / Қимматбаҳо қоғозлар билан биржадан ташқаридаги операциялар /

Уюшган биржадан ташқари бозорда қимматли қоғозларнинг олди-сотди битимларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 16.07.2004 й. 1384-сон билан рўйхатга олинган Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 10.06.2004 й. 2004-13-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2004 йил 16 июлда 1384-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги

Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини

мувофиқлаштириш ва назорат қилиш

маркази бош директорининг

2004 йил 10 июндаги

2004-13-сонли буйруғига

ИЛОВА



Уюшган биржадан ташқари бозорда қимматли

қоғозларнинг олди-сотди битимларини

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонуни ва Қимматли қоғозлар тўғрисидаги бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ уюшган биржадан ташқари бозорда акциялар, корпоратив облигациялар, инфратузилма облигациялари ва қимматли қоғозларнинг ҳосилалари (кейинги ўринларда - қимматли қоғозлар) олди-сотди битимларини амалга ошириш тартибини белгилайди.

Ушбу Низомнинг амал қилиши уюшган биржадан ташқари бозордаги қимматли-қоғозларнинг барча олди-сотди битимларига татбиқ этилади.



§ 1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


уюшган биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозори - қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан уюштирилган, қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдо тизимларида (БТСТ) қимматли қоғозларнинг муомаласи соҳаси;


биржадан ташқари савдолар тизими (БТСТ) - қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотишга буюртмаларни тўплаш ва қаноатлантиришни таъминлайдиган, қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари томонидан уюштирилган қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари электрон савдо тизими;


мижоз - БТСТда қимматли қоғозларни сотиб олиш ёки сотишга буюртмани расмийлаштирган жисмоний ёки юридик шахс (шу жумладан хорижий);


мижоз инвестиция воситачиси - тузилган шартномага мувофиқ мижозга брокерлик ва депозитар хизматлар кўрсатувчи инвестиция воситачиси;

қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдосини ташкил этиш - қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг тегишли лицензияси асосида қимматли қоғозлар сотувчилари ва харидорларидан тушаётган буюртмаларни тизимлаштириш, улар ўртасида савдоларни ўтказиш, ўтказилган савдолар натижаларини расмийлаштириш ва қимматли қоғозлар билан тузилган битимларни рўйхатдан ўтказиш фаолияти;


биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси - қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг тегишли лицензияси асосида қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдосини ташкил этиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси;


биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг шериги - жисмоний ва юридик шахслардан қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотишга буюртмаларни тўплаш ва ушбу буюртмаларни БТСТга юбориш учун биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси билан ҳамкорлик тўғрисида шартнома тузган хўжалик юритувчи субъект;


буюртмаларни қабул қилиш пункти (БҚҚП) - қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотишга буюртмаларни қабул қилиш, киритиш ва дастлабки кўриб чиқишни ва уларни БТСТга юборилишини амалга оширувчи биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг ҳудудий алоҳида бўлинмаси ёки унинг шеригининг бўлинмаси;


хизмат кўрсатувчи депозитарий - Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси;


қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;

биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг қоидалари - қимматли қоғозларни муомалага киритиш ва уларни муомаладан олиш тўғрисидаги нормаларни, қимматли қоғозлар котировкаларини; қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси томонидан иштирокчиларни киритиш тартибини, ахборотни ошкор қилиш тартибини ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатларни ўз ичига олувчи қимматли қоғозлар савдоси қоидалари;


буюртма - биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси талабларига мувофиқ битимларни тузиш учун керак бўладиган барча шартларни ўз ичига олувчи қимматли қоғозлар олди-сотди битимини тузиш тўғрисида таклиф;


топшириқ - биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси, мижоз инвестиция воситачиси, хизмат кўрсатувчи депозитарий томонидан қимматли қоғозларнинг уюшган биржадан ташқари бозорда қимматли қоғозлар олди-сотди битимларини амалга оширишда қимматли қоғозлар билан операцияларни ўтказиш учун электрон ёки қоғоз шаклда бериладиган фармойиш.


§ 2. БИРЖАДАН ТАШҚАРИ САВДОЛАР ТАШКИЛОТЧИСИ

ТОМОНИДАН КЎРСАТИЛАДИГАН ХИЗМАТЛАР


2. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси ўз мижозларига қуйидаги хизматларни кўрсатади:

юридик ва жисмоний шахслардан қимматли қоғозлар сотиб олиш ва сотишга буюртмаларни қабул қилиш ва уларни максимал қаноатлантирилиши учун буюртманинг шартларига мувофиқ шарт-шароитлар яратиш;

қимматли қоғозлар олди-сотдиси бўйича савдоларни ташкил этиш;

қимматли қоғозларга эгалик қилишга бўлган мулк ҳуқуқларини ўтказишни расмийлаштириш учун барча зарурий ҳаракатларни таъминлаш;

қимматли қоғозлар олди-сотди битимларини рўйхатдан ўтказиш;

БТСТда муомалада бўлган қимматли қоғозлар котировкаси;

қимматли қоғозлар билан битимлар бўйича ўзаро мажбуриятларни аниқлаш ва ҳисобга олиш (клиринг).


3. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси ўзи томонидан уюштирилган савдолардаги битимларда тарафлардан бири сифатида иштирок этишга ҳақли эмас.


4. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси амалдаги қонунчилик ҳужжатларининг ва ушбу Низомнинг барча талабларига риоя этган ҳолда қуйидагиларни белгилайди:

қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотишга буюртмалар турлари ва шакллари;

қимматли қоғозларни сотиб олиш ёки сотишга бўлган буюртмалар бериш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати;

тўловларни киритиш ва тўловларни амалга ошириш тартиби, шакли ва муддати;

қимматли қоғозларни етказиб бериш муддати ва тартиби.


5. БТСТ савдоларида тузилган битимлар, биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган савдолар натижалари асосида биржадан ташқари битимларни ҳисобга олиш регистри шаклида рўйхатга олинади.


5-1. Уюшган биржадан ташқари бозордаги савдоларга қўйишга фонд биржасининг биржа котировкалаш варағида мавжуд бўлмаган қимматли қоғозларга рухсат берилади.

5-2. Қимматли қоғозларнинг уюшган биржадан ташқари бозорида қимматли қоғозлар билан битимларни тузиш ва рўйхатдан ўтказиш уларнинг ёзма (қоғозли) расмийлаштириш заруратисиз электрон шаклда амалга оширилади.



§ 3. БТСТда МИЖОЗЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТАРТИБИ


6. Агар биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг қоидаларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси БТСТда рўйхатдан ўтказилган мижозларгагина хизмат кўрсатиши мумкин.

7. Мижозни БТСТда рўйхатдан ўтказиш мижоз томонидан тақдим этилган буюртмага асосан амалга оширилади.

12. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси мижознинг тўғри тўлдирилган буюртмаси топширилгандан сўнг бир иш куни давомида уни БТСТда рўйхатдан ўтказиши ва унга мижознинг идентификацион рақамини бериши шарт.


13. Мижоз биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг ўз БҚҚП орқали, шунингдек биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси шеригининг БҚҚП орқали ҳам БТСТда рўйхатдан ўтиши ва хизмат кўрсатилиши мумкин.


14. Мижоз қимматли қоғозларни сотиб олиш ёки сотишга буюртмаларни биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг ёки шеригининг исталган БҚҚПларидан бирига, шунингдек махсус веб-илова орқали топшириши мумкин. Бунда мижознинг БТСТдаги идентификацион рақами ўзгармайди.

Буюртмалар мижоз инвестиция воситачиси томонидан БҚҚП орқали топширилган тақдирда, буюртмага мижоз ва инвестиция воситачиси ўртасидаги инвестиция воситачисига мижознинг номидан буюртмалар бериш ҳуқуқини назарда тутувчи шартнома нусхаси илова қилинади.

15. Қимматли қоғозларни сотиб олиш ёки сотиш бўйича буюртмалар қаноатлантирилган тақдирда, биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси мижозга почта ёки факс орқали ёхуд мижознинг электрон почтасига (мавжуд бўлганда) битим рўйхатдан ўтган кундан эътиборан бир иш куни мобайнида биржадан ташқари битимларни ҳисобга олиш регистридан кўчирма юборади.


16. Рўйхатдан ўтгандан сўнг бир кун ичида биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси, агар биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг қоидаларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, мижозга шахсий ҳисобварақ очади.

17. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси мижозлар томонидан қимматли қоғозларни сотиб олиш (сотиш)га берилган буюртмалар ва савдолар якунларининг марказлаштирилган хронологик рўйхатини юритади.

18. Мижозларни рўйхатдан ўтказиш бепул амалга оширилади.


§ 4. БТСТда МИЖОЗЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


20. Мижоз ва (ёки) мижознинг инвестиция воситачиси уюшган биржадан ташқари бозорда битимларни амалга ошириши учун буюртмаларни биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг қоидаларида белгиланган шаклда ва тарзда бериши шарт.

21. Буюртмада, агар биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг қоидаларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса қуйидагилар кўрсатилиши керак:

БҚҚПнинг масъул ходими томонидан киритилган буюртманинг берилган санаси ва вақти;

солиқ тўловчининг идентификацион рақами (агар мавжуд бўлса);

битимнинг йўналиши (сотиб олиш ёки сотиш);

қимматли қоғозлар сони;

бир дона акцияни сотиб олишнинг энг юқори нархи (қимматли қоғозни сотиб олишга буюртма учун);

бир дона акцияни сотишнинг энг паст нархи (қимматли қоғозни сотишга буюртма учун);

битимларни амалга ошириш учун биржадан ташқари савдолар ташкилотчисида мижознинг депонентланган маблағлар суммаси;

қимматли қоғозларни ҳисобга олиш (ҳисобдан чиқариш) учун мижоз инвестиция воситачисидаги депо ҳисобварағи реквизитлари;

амал қилиш муддати тугашининг аниқ санаси кўрсатилган ҳолда буюртманинг амал қилиш муддати;

мижознинг имзоси (буюртмаларни электрон шаклда киритиш ҳоллари бундан мустасно);

БҚҚПнинг буюртмани қабул қилиб олган масъул ходимининг имзоси (буюртмани электрон тарзда киритиш бундан мустасно);

эмитентнинг номи;

қимматли қоғоз тури ва хили.


22. Қоғоз шаклида расмийлаштирилган буюртмалар мижозлар томонидан уч нусхада берилади. Бир нусхаси мижозда қолади, иккинчи нусхаси биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига берилади, учинчиси эса БҚҚПда сақланади.


23. Мижоз (сотувчи) томонидан қимматли қоғозларни сотишга буюртмани бериши унинг номидан:

биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига хизмат кўрсатувчи депозитарийга мижознинг ҳужжатли қимматли қоғозларини депонентлаш учун савдо ҳисобварағини очишга топшириқ бериш;

биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига мижознинг ҳужжатли қимматли қоғозларини хизмат кўрсатаётган депозитарийнинг сақлаш жойларига (мижознинг савдо хисобварағига) бериш (депонентлаш);

биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига хизмат кўрсатаётган депозитарийга мижознинг БТСТда савдо қилиши учун мижознинг савдо хисобварағидаги ҳужжатли қимматли қоғозлар ҳаракатини тўхтатишга топшириқ бериш;

биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг топшириғига асосан хизмат кўрсатаётган депозитарийга мижозга савдо ҳисобварағини очишга, мижознинг ҳужжатли қимматли қоғозларини сақлаш жойига қабул қилиш ва БТСТда савдоларни амалга ошириш учун уларни мижознинг савдо ҳисобварағига блокировка қилиш;

биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига мижоз инвестиция воситачисига хизмат кўрсатувчи депозитарийда мижозга савдо ҳисобварағини очишга, мижознинг ҳужжатсиз қимматли қоғозларини депо ҳисобварағидан ҳисобдан чиқариб унинг хизмат кўрсатувчи депозитарийдаги савдо ҳисобварағига ўтказиш ва БТСТда савдо қилиши учун ҳужжатсиз қимматли қоғозлар ҳаракатини тўхтатишга топшириқ бериш;

мижоз инвестиция воситачисига биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг топшириғига асосан мижознинг ҳужжатсиз қимматли қоғозларини мижознинг депо ҳисобварағидан ҳисобдан чиқариш ва мижозга хизмат кўрсатувчи депозитарийга мижозга савдо ҳисобварағини очиш, ҳужжатсиз қимматли қоғозларни мижознинг савдо ҳисобварағига ўтказиш ва мижознинг савдо ҳисобварағига биржадан ташқари савдо тизимида савдо қилиши учун ҳужжатсиз қимматли қоғозларни тўхтатиб қўйиш бўйича топшириқ бериш;

мижоз инвестиция воситачиси топшириғига асосан хизмат кўрсатаётган депозитарийга мижознинг савдо ҳисобварағини очиш, мижоз инвестиция воситачисининг ЛОРО ҳисобварағидан мижознинг ҳужжатсиз қимматли қоғозларини ҳисобдан чиқариш, уларни мижознинг савдо ҳисобварағига ўтказиш ва БТСТда савдоларни амалга ошириш учун ҳужжатсиз қимматли қоғозларни мижознинг савдо ҳисобварағига блокировка қилиш;

биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига, у томондан клиринг ўтказилгандан сўнг, бир иш куни мобайнида савдо натижалари асосида сотилган қимматли қоғозлар учун мижознинг (сотувчининг) ҳисобварағига пул маблағларини ўтказишни амалга ошириш;

биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига у томондан клиринг ўтказилгандан сўнг, хизмат кўрсатувчи депозитарийга савдо натижалари асосида мижознинг савдо ҳисобварағидан қимматли қоғозларни ҳисобдан чиқаришга топшириқ бериш;

биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси топшириғига асосан хизмат кўрсатувчи депозитарийга мижознинг савдо ҳисобварағидан қимматли қоғозларни ҳисобдан чиқаришни амалга ошириш ҳуқуқини беради.


23-1. Мижоз томонидан сотишга буюртмаларни қайтариб олиниши ёки сотишга буюртмаларнинг амал қилиш муддатининг тугаши, унинг номидан:

биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига хизмат кўрсатувчи депозитарийга реализация қилинмаган ҳужжатли қимматли қоғозларни блокировкадан ечишга топшириқ бериш;

хизмат кўрсатувчи депозитарийга биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси топшириғига асосан реализация қилинмаган ҳужжатли қимматли қоғозларни сотувчининг савдо ҳисобварағидан мижоз инвестиция воситачисидаги сотувчининг депо ҳисобварағига ўтказишни амалга ошириш;

биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига мижоз инвестиция воситачисига биржадан ташқари савдоларда реализация қилинмаган мижознинг ҳужжатсиз қимматли қоғозларини блокировкадан ечиш, уларни хизмат кўрсатувчи депозитарийдаги мижознинг (сотувчининг) савдо ҳисобварағидан ҳисобдан чиқариш ва уларни мижоз инвестиция воситачисидаги депо ҳисобварағига ўтказишга топшириқ бериш;

мижоз инвестиция воситачисига биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг топшириғига асосан хизмат кўрсатувчи депозитарийга мижознинг ҳужжатсиз қимматли қоғозларини блокировкадан ечиш, уларни хизмат кўрсатувчи депозитарийдаги мижознинг савдо ҳисобварағидан мижоз инвестиция воситачиси ЛОРО хисобварағига ҳисобдан чиқаришга топшириқ бериш;

мижоз инвестиция воситачиси топшириғига асосан хизмат кўрсатаётган депозитарийга мижознинг реализация қилинмаган ҳужжатсиз қимматли қоғозларини блокировкадан чиқариш, уларни мижознинг савдо ҳисобварағидан мижоз инвестиция воситачиси ЛОРО хисобварағига ҳисобдан чиқариш;

мижоз инвестиция воситачисига хизмат кўрсатувчи депозитарийнинг огоҳлантиришига асосан мижознинг реализация қилинмаган ҳужжатсиз қимматли қоғозларини унинг депо ҳисобварағига ўтказиш ҳуқуқини беради.

24. Мижознинг (харидорнинг) қимматли қоғозларни сотиб олишга буюртма бериши унинг номидан:

биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига мижоз инвестиция воситачисига хизмат кўрсатувчи депозитарийда мижознинг савдо ҳисобварағини очиши учун топшириқ бериш;

мижоз инвестиция воситачисига биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг топшириғига асосан хизмат кўрсатувчи депозитарийга мижознинг савдо ҳисобварағини очишга топшириқ бериш;

хизмат кўрсатувчи депозитарийга биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси ёки мижоз инвестиция воситачиси топшириғига асосан мижознинг савдо ҳисобварағини очиш;

биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига, у томондан клиринг ўтказилганидан сўнг, биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси мижозининг ҳисобварағи бўйича савдо натижалари асосида сотиб олинган қимматли қоғозлар учун пул маблағларини ҳисобдан чиқаришни амалга ошириш;

биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига у томондан клиринг ўтказилганидан сўнг, хизмат кўрсатувчи депозитарийга савдолар натижаларига асосан мижознинг савдо ҳисобварағига қимматли қоғозларни ўтказишга топшириқ бериш;

хизмат кўрсатувчи депозитарийга биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси топшириғига асосан БТСТда харид қилинган қимматли қоғозларни мижознинг савдо ҳисобварағига ўтказиш;

биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига хизмат кўрсатувчи депозитарийга мижознинг савдо ҳисобварағидан нақд бўлмаган қимматли қоғозларни мижоз инвестиция воситачиси ЛОРО ҳисобварағига ҳисобдан чиқаришга топшириқ бериш;

хизмат кўрсатувчи депозитарийга биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси топшириғига асосан мижознинг савдо ҳисобварағидан нақд бўлмаган қимматли қоғозларни мижоз инвестиция воситачиси ЛОРО ҳисобварағига ҳисобдан чиқаришни амалга ошириш;

хизмат кўрсатувчи депозитарийга биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси топшириғига асосан мижоз инвестиция воситачисига нақд бўлмаган қимматли қоғозларни мижоз инвестиция воситачисидаги мижознинг депо ҳисобварағига ўтказишга топшириқ бериш;

мижоз инвестиция воситачисига хизмат кўрсатувчи депозитарий топшириғига асосан мижознинг қимматли қоғозларини унинг депо ҳисобварағига ўтказиш;

биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига БТСТдаги савдолар якунларига кўра мижоз инвестиция воситачисидаги мижознинг депо ҳисобварағи бўйича кўчирмани олиш ҳуқуқини беради.


§ 5. БИРЖАДАН ТАШҚАРИ САВДО ТАШКИЛОТЧИСИ

ВА МИЖОЗНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


25. Мижоз қуйидаги ҳуқуқларга эга:

қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотишга буюртма бериш, шу жумладан БҚҚП орқали;

биржадан ташқари савдо ташкилотчисидан қимматли қоғозларни сотиб олишга/сотишга берилган буюртмаларни қондириш тўғрисидаги ҳисоботни талаб қилиш;

БТСТга келиб тушган қимматли қоғозларни сотиб олишга/сотишга таклифлар тўғрисидаги маълумотларни олиш;

савдолар ўтказилгунига қадар ўз буюртмаларининг қондирилмаган қисмини қайтариб олиш. Савдолар ўтказилгунига қадар биржадан ташқари савдолар ташкилотчисида депонентланган пул маблағлари, қимматли қоғозлар ва буюртмаларни қайтариб олиш тартиби биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг ўрнатилган қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.


26. Мижоз:

ушбу Низом ва амалдаги қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек БТСТда савдоларни ўтказиш қоида ва тартибларига риоя қилиши;

қимматли қоғозларни сотиб олишга бўлган буюртмаларни қондиришни назарда тутган, ҳисоб-китоб клиринг операцияларини ўтказиш қоидалари билан ўрнатилган миқдор ва шартларда пул маблағларни депонентланишини таъминлаши;

буюртмада сотиш учун кўрсатилган ҳажмда қимматли қоғозлар (ҳужжатли қимматли қоғозлар учун) мавжудлигини таъминлаши;

мижоз инвестиция воситачисининг депо ҳисобварағида (ҳужжатсиз қимматли қоғозлар учун) буюртмада сотиш учун кўрсатилган ҳажмда қимматли қоғозлар мавжудлигини таъминлаши;

тегишли буюртмани қайтариб олмасдан туриб, депонентланган пул маблағлари ва қимматли қоғозларни олмаслиги шарт.


27. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси хизматларни сифатли ва ўз вақтида тақдим этиши учун куйидаги ҳуқуқларга эга:

Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида БҚҚПлари фаолиятини ташкил этишни таъминлаш;

маълумотни узатиш учун ўз телекоммуникация тармоғини ташкил этиш ёки ижарага олиш;

белгиланган тартибда мижозларнинг электрон алоқа каналлари орқали БТСТга бевосита киришини таъминлаш;

қимматли қоғозларни сотиш учун берилган буюртмалар асосида хизмат кўрсатувчи депозитарийга ёки мижоз инвестиция воситачисига хизмат кўрсатувчи депозитарийда мижознинг қимматли қоғозларини депонентлашни таъминлашга ва уларни биржадан ташқари савдоларини тўхтатиб қўйишга топшириқ бериш;

биргаликдаги фаолият тўғрисида мижоз инвестиция воситачиси билан битимлар тузиш;

хизмат кўрсатувчи депозитарийдан биржадан ташқари савдоларда депонентланган қимматли қоғозлар тўғрисида маълумотлар олиш;

сотиб олишга буюртмаларни мижознинг депонентланган пул маблағлари миқдоригагина мутаносиб ҳажмида қондириш;

сотишга буюртмаларни мижознинг депонентланган қимматли қоғозлар миқдоригагина мутаносиб ҳажмида қондириш;

тақдим этилган буюртмалар ҳақидаги барча маълумотларни (мижоз тўғрисидаги маълумотлар бундан мустасно) оммавий эълон қилиш.

28. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси:

ҳар қандай манфаатдор шахсга қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларини савдога киритиш қоидаларини, қимматли қоғозларни савдога қўйиш қоидаларини, битимларни тузиш ва таққослаш қоидаларини, битимни рўйхатдан ўтказиш қоидаларини, битимларни бажариш тартибини, нархлар билан манипуляция қилишни чеклаш қоидаларини, қимматли қоғозлар бозорида биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси томонидан тақдим этиладиган хизматлар кўрсатиш жадвалини, юқорида санаб ўтилган ҳолатлар ва савдоларга қўйилган қимматли қоғозлар рўйхатига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш регламантини, шунингдек ҳисоб-китоб клиринг операцияларини ўтказиш қоидаларини ошкор этиши;

савдоларни ўтказиш қоидаларига мувофиқ мунтазам савдоларни ўтказилишини таъминлаши;

биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг қоидаларига мувофиқ қимматли қоғозлар бозорининг барча иштирокчилари учун савдоларга қиришнинг тенглигини таъминлаши;

манфаатдор шахсларнинг БТСТда мавжуд бўлган қимматли қоғозларни сотиб олишга/сотишга таклифлар ва ўтказилган савдолар натижалари тўғрисидаги маълумотларга тўсиқсиз киришини таъминлаши;

мижозларнинг қимматли қоғозларни сотиб олишга/сотишга буюртмаларини буюртмада ва қоидада белгиланган шартларга мувофиқ уларнинг ташкилий савдоларига тегишли таклиф/сўров мавжуд бўлган тақдирда қаноатлантириши;

қаноатлантирилган буюртмаларга мувофиқ белгиланган мижозга пул маблағлари ва қимматли қоғозлар ўтказилишини таъминлаши;

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қимматли қоғозлар олди-сотди битимларини рўйхатдан ўтказиши;

биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг қоидаларида белгиланган тартибда мижознинг қаноатлантирилган буюртмалари билан боғлиқ биржадан ташқари битимларни ҳисобга олиш регистридан мижозга кўчирма нусхаларини бериши;

мижозларнинг розилигисиз мижозлар тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилмаслиги, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг сўровига кўра, рўйхатдан ўтказилган шахслар сони ва тоифалари тўғрисидаги, бозор фаоллиги параметрлари тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида тақдим этиши;

мижозлар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг хавфсизлигини ва уларнинг рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилишини таъминлаши;

мижознинг сўрови бўйича қимматли қоғозларни сотиб олишга/сотишга берилган буюртмалари қондирилиши тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этиши;

оммавий ахборот воситаларида савдолар натижалари, эмитентларнинг номлари, сотиб олишга/сотишга таклиф этилган қимматли қоғозларнинг сони, тури ва баҳоси тўғрисидаги маълумотларни мунтазам эълон қилинишини таъминлаши шарт.

Мижоз томонидан сотишга буюртмани қайтариб олганида ёки сотишга буюртманинг амал қилиш муддати тугаганда биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси:

мижознинг қимматли қоғозларини БТСТда сотишга қўйилган қимматли қоғозлар рўйхатидан чиқарилишини таъминлаши;

инвестиция воситачисидаги мижознинг депо ҳисобварағига қимматли қоғозларнинг қайтарилишини таьминлаши (ҳужжатсиз қимматли қоғозлар учун) шарт.

29. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси мижозларга савдоларда иштирок этиш имкониятининг қуйидаги усулларини таъминлаши мумкин:

БҚҚП операторлари орқали қимматли қоғозларни сотиб олишга/сотишга қоғоз шаклидаги буюртмаларни бериш билан;

БҚҚПда ўрнатилган терминаллар орқали қимматли қоғозларни сотиб олишга/сотишга тўғридан-тўғри электрон буюртмалар киритиш йўли билан;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг қоидаларида белгиланган бошқа усуллар билан.



§ 6. БТСТда САВДОЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


30. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси қатъий белгиланган вақт оралиғида савдоларни мунтазам равишда ўтказилишини таъминлаши шарт.


31. Савдолар қимматли қоғозларни сотиб олишга/сотишга буюртмаларни йиғиш йўли билан қатъий белгиланган муддат ичида ўтказилади.


32. Мижозлар буюртмаларини қаноатлантириш икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда сотувчилардан қимматли қоғозларнинг энг кўп миқдорини сотиб олувчиларнинг мол-мулкига ўтказилишини таъминловчи котировка баҳоси белгиланади. Иккинчи босқичда сотиб олиш нархи котировка баҳосидан юқори ёки тенг ва сотиш баҳоси котировка баҳосидан паст ёки тенг бўлган барча буюртмалар қаноатлантирилади.

34. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси қоидаларини ва биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг БҚҚП ҳамда инвестиция воситачилари билан ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.

35. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси ва хизмат кўрсатувчи депозитарий ўртасидаги ҳамкорлик қилиш шартлари ва тартиби амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ва улар ўртасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилган ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома билан тартибга солинади.

Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси, хизмат кўрсатувчи депозитарий ва мижоз нвестиция воситачисининг ҳамкорлиги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда электрон ҳужжатларни қабул қилиш ва юбориш йўли билан амалга оширилади.

36. Ҳамкорлик қилиш шартномасига мувофиқ, савдога қўйилган қимматли қоғозларнинг мавжудлигини кафолатлаш ва ҳисобга олиш ҳуқуқи хизмат кўрсатувчи депозитарий томонидан амалга оширилади, рўйхатдан ўтказилган мижозларнинг пул маблағлари ҳисоби ва сақланиши эса биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси томонидан амалга оширилади.



§ 7. МИЖОЗЛАР БИЛАН ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


37. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси ўз хизматлари учун тарифларни белгилаш ҳуқуқига эга.


38. Клиринг амалга оширилгандан сўнг қимматли қоғозларга доир битимлар натижалари бўйича пул маблағларининг ҳисоб-китоблари Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан амалга оширилади.

39. Клиринг амалга оширилгандан сўнг қимматли қоғозларга доир битимлар натижалари бўйича қимматли қоғозлардаги ҳисоб-китоблар хизмат кўрсатувчи депозитарий ва (ёки) инвестиция воситачиси томонидан амалга оширилади.


§ 8. БИРЖАДАН ТАШҚАРИ САВДОЛАР

ИШТИРОКЧИЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

ВА ҲИСОБОТ БЕРИШИ


40. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси ва инвестиция воситачиларининг вазифалари, ваколатлари ва мажбуриятлари амалдаги қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.

41. Биржадан ташқари савдолар ташкил этилишининг ҳамда БТСТда амалга оширилган қимматли қоғозлар билан операциялар тўғрисидаги маълумотлар ошкор қилиниши устидан назорат қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан ўз ваколати доирасида амалга оширилади.


42. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига ҳар ойнинг биринчи иш кунида рўйхатдан ўтказилган битимларнинг ҳисоб регистридан кўчирма тақдим этиши шарт.


43. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси, хизмат кўрсатувчи депозитарий ва мижоз инвестиция воситачиси мижозга етказилган ҳақиқий зарар учун, шунингдек ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги оқибатида мижознинг йўқотилган фойдаси учун тўлиқ моддий жавобгар бўлади.

44. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси, хизмат кўрсатувчи депозитарий ва мижоз инвестиция воситачиси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда уларнинг тасарруфида бўлган маълумотларнинг хавфсизлиги ва махфийлиги ҳамда уларнинг ошкор қилиниши натижасида етказилган барча зарарларни қоплаш учун жавобгар бўлади.

45. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси, хизмат кўрсатувчи депозитарий, мижоз инвестиция воситачиси, шунингдек мижоз ушбу Низом талабларини бажармаганлик учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

46. Мижоз, биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси, хизмат кўрсатувчи депозитарий ва мижоз инвестиция воситачиси ўртасидаги низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

47. БТСТда рўйхатдан ўтказилган битимларни ҳақиқий эмас деб топиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)































Время: 0.1966
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск