язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Ноябрь, 2018 й./ Табиатдан фойдаланиш. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш/ Давлат экологик экспертизаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.11.2018 й. 949-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 22 ноябрдаги

949-сон қарорига

1-ИЛОВА



Давлат экологик экспертизаси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Экологик экспертиза тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун тақдим этиладиган материалларни давлат экологик экспертизасидан ўтказиш тартиби ва таомилларини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


давлат экологик экспертизаси - мўлжалланаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик ва бошқа фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини ва экологик экспертиза объектини реализация қилиш мумкинлиги ёки мумкин эмаслигини аниқлаш мақсадида ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари томонидан ўтказиладиган экологик экспертиза тури;


буюртмачи - амалга оширилаётган ёки мўлжалланаётган хўжалик фаолиятини давлат экологик экспертизасидан ўтказиш мақсадида материаллар ва бошқа ҳужжатларни тақдим этадиган юридик ёки жисмоний шахс;


мўлжалланаётган хўжалик ва бошқа фаолият - табиий ресурслардан фойдаланишни назарда тутадиган ва бу жараёнда атроф табиий муҳит компонентларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳар қандай режалаштирилган фаолият;


давлат экологик экспертизаси лойиҳаларини ишлаб чиқувчи - давлат экологик экспертизасига тақдим этиладиган материалларни ишлаб чиқувчи, табиатни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият олиб борадиган ходимларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш жараёнларидан белгиланган тартибда ўтган юридик ёки жисмоний шахс;


экологик талаблар - табиий ресурлардан оқилона фойдаланишни таъминлаш, атроф муҳитга ва фуқаролар соғлигига салбий таъсирнинг олдини олишга қаратилган талаблар.


3. Экологик экспертиза:

прогноз қилинаётган хўжалик ва бошқа фаолиятни амалга ошириш хақида қарор қабул қилишгача бўлган босқичда ушбу фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини;

атроф табиий муҳитнинг ҳолатига ва фуқаролар соғлигига салбий таъсир кўрсатаётган ёки таъсир кўрсатиши мумкин бўлган мўлжалланаётган ва амалга оширилаётган хўжалик ҳамда бошқа фаолиятнинг экологик хавфлилик даражасини;

атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича назарда тутилаётган тадбирларнинг етарлилиги ва асослилигини аниқлаш мақсадида ўтказилади.


4. Давлат экологик экспертизасининг буюртмачилари Ўзбекистон Республикаси  Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда Давлат экология қўмитаси деб аталади) ихтисослаштирилган тегишли эксперт бўлинмаларига давлат экологик экспертизасини ўтказиш материалларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда батафсил кўриб чиқиш учун тақдим этади.

Давлат экологик экспертизаси мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ тартибда ташкил этилади ва ўтказилади.

Давлат экологик экспертизасини ўтказиш тартиби мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ЭКОЛОГИК ЭКСПЕРТИЗАСИ

СОҲАСИДАГИ МАХСУС ВАКОЛАТЛИ

ДАВЛАТ ОРГАНИ


5. Давлат экология қўмитаси давлат экологик экспертизаси соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Давлат экология қўмитаси давлат экологик экспертизасини ўтказиш мақсадида:

давлат экологик экспертизасини ташкил этади ва ўтказади;

давлат ва жамоат экологик экспертизаси, шунингдек, экологик аудит буйича норматив-техник ва йўриқнома-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди;

давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун эксперт ва мутахассисларни жалб қилади;

банк ва бошқа кредит ташкилотларига давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасини олмаган объектларни молиялаштириш, уларга кредит ажратиш ва бошқа молиявий операцияларни тўхтатиш (тугатиш) ҳақида тақдимномалар юборади;

давлат экологик экспертизаси бўйича хулоса талабларининг бажарилишини назорат қилади;

давлат экологик экспертизасини ўтказиш масалалари бўйича бошқа мамлакатларнинг табиатни муҳофаза қилиш ташкилотлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.



3-БОБ. ДАВЛАТ ЭКОЛОГИК ЭКСПЕРТИЗАСИНИ

ЎТКАЗИШНИ ТАШКИЛ КИЛИШ


6. Давлат экология қўмитасининг қуйидаги ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари давлат экологик экспертизасини ўтказади:

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг "Давлат экологик экспертизаси маркази" давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда "Давлат экологик экспертизаси маркази" ДУК деб аталади);

"Қорақалпоғистон Республикаси давлат экологик экспертизаси маркази" давлат унитар корхонаси;

вилоятлар ва Тошкент шаҳар "Давлат экологик экспертизаси маркази" давлат унитар корхоналари.

Давлат экология қўмитаси давлат экологик экспертизасининг ягона тизимини ташкил этувчи ихтисослаштирилган эксперт бўлинмаларига услубий раҳбарлик қилади.


7. "Давлат экологик экспертизаси маркази" ДУК қуйидаги объектлар бўйича:

атроф муҳитга таъсир кўрсатишни баҳолаш - лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини, кенгайтирилиши, реконструкция қилишини ва техник қайта жиҳозланиши лозим бўлган ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектлар ёки атроф муҳитнинг ҳолатига ва фуқаролар соғлигига салбий таъсир кўрсатадиган технологик жараённи ўзгартиришларни, атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифасига кирадиган фаолият турлари бўйича махсус ҳуқуқий режимгаэга объектларни (юқори ва ўртача даражада хавфли);

I тоифага кирадиган (юқори даражада хавфли) атмосферага чиқариладиган ташламаларнинг, ер усти сув оқимлари ёки жой рельефига ифлослантирувчи моддалар ташламаларини оқизишнинг, ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларининг ҳосил бўлиши ҳамда уларни жойлаштиришнинг йўл қўйиладиган чекланган экологик нормативлари лойиҳалари;

ҳудудларга муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, фавқулодда экологик вазият ҳамда экологик офат зоналари мақомини бериш мақсадида уларни комплекс текшириш материалларини;

техника, технология, материаллар, моддалар, маҳсулотларнинг янги турларини яратишга доир ҳужжатларни;

давлат дастурлари ва концепцияларининг, ишлаб чиқариш кучларини, иқтисодий ва ижтимоий соҳа тармоқларини жойлаштириш ҳамда ривожлантириш схемаларининг лойиҳаларини;

аҳолиси сони 50 минг кишидан ортиқ бўлган лойиҳалаштириладиган объектларнинг шаҳарсозлик ҳужжатларини;

табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ хўжалик ва бошқа фаолиятни тартибга солувчи норматив-техник ва йўриқнома-услубий ҳужжатлар (техник регламентлар ёки стандартлар, экологик нормативлар, қоидалар, йўриқномалар) лойиҳаларини давлат экологик экспертизасидан ўтказади.


8. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар "Давлат экологик экспертизаси маркази" давлат унитар корхоналари қуйидаги объектлар буйича:

атроф муҳитга таъсир кўрсатишни баҳолаш - атроф муҳитнинг ҳолатигава фуқаролар соғлигига салбий таъсир кўрсатадиган ҳамда атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг III ва IV  тоифаларига  кирадиган лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини, кенгайтирилиши, реконструкция қилишини ва техник қайта жиҳозланиши лозим бўлган ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектларни ёки технологик жараённи ўзгартиришларни (паст даражада хавфли ва маҳаллий таъсир кўрсатиш);

аҳолиси сони 50 минг киши ва ундан кам бўлган объектларнинг (посёлкалар, турар жой даҳалари) шаҳарсозлик ҳужжатларини;

муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш режаларининг лойиҳаларини;

атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг II, III тоифасига кирадиган (юқори ва паст даражада хавфли) атмосферага чиқариладиган ташламаларнинг, ер усти сув оқимлари ёки жой рельефига ифлослантирувчи моддалар ташламаларини оқизишнинг, ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларининг ҳосил бўлиши ҳамда уларни жойлаштиришнинг экологик нормативлари лойиҳаларини, шунингдек, IV тоифа бўйича тегишли экологик нормативларни (маҳаллий таъсир кўрсатиш) давлат экологик экспертизасидан ўтказади.


9. Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари кўриб чиқиладиган объектнинг ўзига хослиги ва мураккаблигига қараб, давлат экологик экспертизаси учун битта ёки бир гуруҳ малакали мутахассислар ва олимларни, зарур бўлганда, хулосалари тавсия хусусиятига эга бўлган хорижий экспертларни шартнома асосида жалб этиши мумкин.


10. Қурилишнинг барча турлари учун ер участкаларини ажратиш (танлаш) материаллари лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларининг атроф муҳитга таъсирини баҳолаш билан биргаликда давлат экологик экспертизасидан ўтказилади.


11. Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари ўзларига юкланган вазифаларга мувофиқ:

"Экологик экспертиза тўғрисида", "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларида ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларида давлат экологик экспертизасидан ўтказилиши шартлиги белгиланган объектларни давлат экологик экспертизасидан ўтказади;

объектларни атроф муҳитга таъсирни баҳолаш бўйича тақдим этилган материаллар, экологик нормативлар, лойиҳалар ва бошқа ҳужжатлар асосида ўрганади, таҳлил қилади, давлат экологик экспертизасидан ўтказади;

давлат экологик экспертизасининг буюртмачисини (унинг сўрови бўйича) экологик экспертизанинг бориши ва унинг натижалари тўғрисида кўриб чиқиш муддати тамом бўлгандан кейин  бир иш куни давомида хабардор қилади;

давлат экологик экспертизаси хулосасини белгиланган тартибда беради.


12. Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари:

вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва давлат экологик экспертизаси буюртмачилардан давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун зарур бўлган маълумотлар, маълумотномалар, ахборот материаллари ва бошқа материалларни олиш;

давлат экологик экспертизасига тақдим этилган ва табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг норматив ҳужжатлари талабларига жавоб бермайдиган материалларни қайта ишлашга қайтариш;

экологик экспертизага тақдим этилган материалларнинг ишончлилигини объектнинг ўзига бориб аниқлаш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ фаолиятнинг бошқа турларини амалга ошириш ҳуқуқига эга.


13. Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари, шунингдек, экспертлар давлат экологик экспертизасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз вақтида, комплекс, холис ва сифатли ўтказилишини таъминлаш учун масъулдир.



4-БОБ. АТРОФ МУҲИТГА ТАЪСИРНИ БАҲОЛАШ

МАТЕРИАЛЛАРИНИНГ ТАРКИБИ


14. Атроф муҳитга таъсирни баҳолаш босқичлари қуйидагилардан иборат бўлиши керак:


а) атроф муҳитга таъсир тўғрисидаги ариза лойиҳаси:

мўлжалланаётган фаолиятни амалга ошириш бошлангунича атроф муҳитнинг ҳолати, ҳудудда аҳолининг жойлашганлиги, ерларни ўзлаштириш, атроф муҳит хусусиятларини таҳлил қилиш;

кўриб чиқилаётган объектнинг географик координаталари, мавжуд рекреация зоналари, аҳоли пунктлари, ирригация, мелиорация объектлари, қишлоқ хўжалиги экинларининг майдонлари, электр узатиш линиялари, транспорт, сув қувури, газ қувури коммуникациялари ва жой тўғрисидаги бошқа маълумотлар кўрсатилган вазиятли режа;

назарда тутилаётган (мўлжалланаётган) асосий ва ёрдамчи объектлар, фойдаланиладиган техника, технология, табиий ресурслар, материаллар, хомашё, ёнилғи, уларнинг атроф муҳитга таъсирини таҳлил қилиш;

кутилаётган ташланмалар, оқизиладиган сувлар, чиқиндилар, уларнинг атроф муҳитга салбий таъсири ва уларни камайтириш усуллари;

чиқиндиларни  омборларга жойлаштириш, сақлаш ва утилизация қилиш;

мўлжалланаётган ёки амалга оширилаётган фаолиятнинг муқобиллари ва технологик ечимларни фан, техника ютуқларини ва илғор тажрибани ҳисобга олган ҳолда, табиатни муҳофаза қилиш нуқтаи назаридан таҳлил қилиш;

салбий экологик оқибатларни истисно этувчи ва экспертиза объектининг атроф муҳитга таъсирини камайтирувчи ташкилий, техник, технологик ечимлар ва чора-тадбирлар;

аварияли вазиятлар таҳлили (эҳтимоллиликни баҳолаш ва уларнинг салбий оқибатларининг олдини олиш сценарийси);

экспертиза объектини реализация қилиш натижасида атроф муҳитнинг ўзгариши ва экологик оқибатларни тахмин қилиш;


б) атроф муҳитга таъсир тўғрисидаги ариза:

муҳандислик-геология қидирув ишлари, моделли ва бошқа зарур тадқиқотлар натижалари бўйича ажратилган майдоннинг экологик муаммоларини баҳолаш;

майдоннинг аниқланган муаммоларига нисбатан қўлланиладиган технологиянинг экологик таҳлили;

жамоатчилик фикрини эшитиш натижалари;

экспертиза объектини реализация қилиш бўйича салбий оқибатларнинг олдини олувчи табиатни муҳофаза қилиш тадбирларининг далиллар билан асосланган тадқиқотлари;


в) экологик оқибатлар тўғрисидаги ариза:

Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари томонидан атроф муҳитга таъсир тўғрисидаги аризанинг лойиҳасини кўриб чиқиш натижалари, шунингдек, жамоатчилик фикрини эшитишда киритилган таклифлар буйича лойиҳа қарорларига тузатиш киритиш ва қабул қилинган бошқа чора-тадбирлар;

экологик экспертиза объектларини ифлослантирувчи манбаларнинг жойлашув схемаси;

экспертиза объекти фаолиятини тартибга солувчи экологик нормативлар;

объектдан фойдаланиш ишларини ташкил қилиш ва бу борадаги экология тадбирларини бажаришга қўйиладиган талаблар;

хўжалик фаолиятини амалга ошириш имконияти тўғрисидаги асосий хулосалар;


г) атроф муҳитга таъсир тўғрисидаги ариза лойиҳаси:

ҳудуддан фойдаланиш турлари кўрсатилган ҳолда объектни жойлаштириш режаси;

ишлаб чиқариш технологиясининг тавсифи;

канализация мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар ва оқова сувларни оқизишга нисбатан қўйиладиган талаблар;

чиқариладиган ташланмалар миқдори ва таркиби;

чиқиндилар миқдори ва уларни жойлаштириш шартлари;

табиатни муҳофаза қилиш тадбирлари.


15. Давлат экологик экспертизасини ўтказиш максадида материалларни тайёрлаш ва ишлаб чиқиш учун тақдим этилган дастлабки маълумотларнинг ишончлилиги учун буюртмачи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.


16. Давлат экологик экспертизаси буюртмачисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари "Экологик экспертиза тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади.


17. Атроф муҳитга таъсирни баҳолаш материалларини ва экологик нормативларни давлат экологик экспертизасидан ўтказишда экологик аудит ва жамоатчилик экологик экспертизаси хулосаларидан фойдаланиш мумкин.



5-БОБ. МАТЕРИАЛЛАРНИ ДАВЛАТ ЭКОЛОГИК

ЭКСПЕРТИЗАСИГА ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ


18. Буюртмачи давлат экологик экспертизасига:


а) лойиҳалаштирилаётган объектлар бўйича (лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларининг атроф муҳитга таъсир кўрсатишини баҳолаш, шаҳарсозлик ҳужжатларининг барча турлари, махсус режимли объектлар) - қуйидаги босқичлардан иборат бўлган атроф муҳитга таъсир кўрсатишни баҳолаш материалларини:

объект молиялаштирилгунига қадар мўлжалланаётган ёки тахмин қилинаётган фаолият ва бошқа фаолиятни амалга ошириш босқичида бажариладиган атроф муҳитга таъсир кўрсатишни баҳолаш тўғрисидаги ариза лойиҳаси;

атроф муҳитга таъсир тўғрисидаги ариза лойиҳасини давлат экологик экспертизасидан ўтказиш натижалари бўйича қўшимча қидирув ишлари, тадқиқотлар, махсус лаборатория таҳлиллари, моделли тажрибаларни амалга ошириш ва далиллар билан асосланган табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини ишлаб чиқиш зарурлиги аниқланган тақдирда бажариладиган атроф муҳитга таъсир тўғрисидаги ариза. Атроф муҳитга таъсир тўғрисидаги ариза давлат экологик экспертизаси объектининг техник-иқтисодий асослари тасдиқлангунича тақдим этилади. Атроф муҳитга таъсир тўғрисидаги аризани ишлаб чиқиш зарурати атроф муҳитга таъсир тўғрисидаги ариза лойиҳасини кўриб чиқиш натижалари асосида Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмаси томонидан белгиланади;

объект фойдаланишга қабул қилингунига қадар бажариладиган ва лойиҳалаштирилаётган объектларнинг атроф муҳитга таъсирини баҳолаш тартиб-таомилларининг якунловчи босқичи ҳисобланган экологик оқибатлар тўғрисидаги ариза;


б) фаолият кўрсатаётган объектлар бўйича (атроф табиий муҳитнинг ҳолатига ва фуқароларнинг соғлигига салбий таъсир кўрсатаётган ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектлар) - экологик нормативлар лойиҳалари. Объект реконструкция ва модернизация қилинган, қайта ташкил этилган, кенгайтирилган ёки жойлашуви ўзгартирилган тақдирда  атроф муҳитга таъсир баҳоланади. Буюртмачи қўшимча экологик аудит материалларини тақдим этиш хуқуқига эга;

экологик нормативлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишлаб чиқилади ва келишилади;


в) бошқа объектлар бўйича:

давлат дастурлари, концепциялар, ишлаб чиқариш кучларини, иқтисодий ва ижтимоий соҳа тармоқларини жойлаштириш ҳамда ривожлантириш схемаларининг лойиҳалари;

табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ хўжалик ва бошқа фаолиятни тартибга солувчи норматив-техник ва йўриқнома-услубий ҳужжатлар лойиҳалари;

техника, технология, материаллар, моддалар, маҳсулотларнинг янги турларини яратишга доир ҳужжатлар;

ҳудудларга кейинчалик муҳофаза этиладиган ҳудудлар ва фавқулодда экологик вазият ҳамда экологик офат зоналари мақомини бериш мақсадида уларни комплекс текшириш материаллари, шунингдек, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш режалари лойиҳалари юзасидан ишлаб чиқилган ҳужжатлар тақдим этилади.

Атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг IV тоифасига (маҳаллий таъсир кўрсатиш) кирадиган фаолият турлари учун буюртмачи атроф муҳитга таъсир тўғрисидаги ариза лойиҳасини давлат экологик экспертизасига тақдим этади.

Давлат экологик экспертизасига тақдим этиладитган материаллар буюртмачи томонидан бевосита ёки уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан бирга почта алоқа воситаси орқали ёхуд электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар буюртмачининг электрон имзоси билан тасдиқланади.



6-БОБ. ДАВЛАТ ЭКОЛОГИК ЭКСПЕРТИЗАСИНИ

ЎТКАЗИШ МУДДАТЛАРИ


19. Давлат экологик экспертизасини ўтказиш муддати:


а) атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига кирадиган фаолият турлари учун (юқори ва ўртача даражада хавфли):

лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари, кенгайтирилиши, реконструкция қилишини ва техник қайта жиҳозланиши лозим бўлган ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектлар ёки атроф муҳитнинг ҳолатига ва фуқаролар соғлигига салбий таъсир кўрсатадиган технологик жараённи ўзгартиришлар, махсус ҳуқуқий режимга эга объектлар;

I тоифага кирадиган (юқори даражада хавфли) атмосферага чиқариладиган ташламаларнинг, ер усти сув оқимлари ёки жой рельефига ифлослантирувчи моддалар ташламаларини оқизишнинг, ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларининг ҳосил бўлиши ҳамда уларни жойлаштиришнинг йўл қўйиладиган чекланган экологик нормативлари лойиҳалари;

ҳудудларга муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, фавқулодда экологик вазият ҳамда экологик офат зоналари мақомини бериш мақсадида уларни комплекс текшириш материаллари;

муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш режаларининг лойиҳалари;

техника, технология, материаллар, моддалар, маҳсулотларнинг янги турларини яратишга доир ҳужжатлар;

давлат дастурлари ва концепцияларининг, ишлаб чиқариш кучларини, иқтисодий ва ижтимоий соҳа тармоқларини жойлаштириш ҳамда ривожлантириш схемаларининг лойиҳалари;

шаҳарсозлик ҳужжатлари;

табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ хўжалик ва бошқа фаолиятни тартибга солувчи норматив-техник ва йўриқнома-услубий ҳужжатлар - тегишли равишда йигирма ва ўн беш календарь куни;


б) II тоифага кирадиган (ўртача даражада хавфли) атмосферага чиқариладиган ташламаларнинг, ер усти сув оқимлари ёки жой рельефига ифлослантирувчи моддалар ташламаларини оқизишнинг, ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларининг ҳосил бўлиши ҳамда уларни жойлаштиришнинг йўл қўйиладиган чекланган экологик нормативлари лойиҳалари, шунингдек, атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг III ва IV тоифаларига (паст ва маҳаллий даражада хавфли) кирадиган фаолият турлари учун атроф муҳитга таъсир кўрсатишни баҳолаш материаллари - тегишли равишда ўн беш, ўн ва беш календарь куни.

Фаолият турлари учун давлат экологик экспертизасини ўтказиш муддати экспертиза учун ҳақ тўланганини тасдиқловчи тўлов ҳужжати мавжуд бўлса, давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун керакли ҳужжатлар тақдим этилгандан кундан бошлаб ҳисобланади.

Экспертиза ўтказиш муддати объектнинг мураккаблигига қараб, Давлат экология қўмитасининг раиси томонидан атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I тоифасига кирадиган (юқори даражада хавфли) фаолият турлари учун 20 календарь кунидан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.

Экологик оқибатлар тўғрисидаги аризанинг амал килиш муддати тугагандан сўнг экспертиза объекти учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда экологик нормативлар лойиҳалари ишлаб чиқилади.

Давлат экологик экспертизасининг атроф муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари асосида объект экологик талабларга мос келиши тўғрисида берилган хулосаси у тақдим этилган кундан бошлаб уч йил мобайнида юридик кучга эга бўлади.


20. Атроф муҳитга таъсирни баҳолашнинг қайта ишлаб чиқилган материаллари ва экологик нормативлар лойиҳаларини экспертизадан қайта ўтказиш муддатлари дастлабки тақдим этилган материалларни кўриб чиқиш муддатлари каби белгиланади. Бунда қайта кўриб чиқиш учун ҳақ олинмайди.



7-БОБ. ДАВЛАТ ЭКОЛОГИК

ЭКСПЕРТИЗАСИНИНГ ХУЛОСАСИ


21. Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари томонидан материалларни кўриб чиқиш натижаси бўйича давлат экологик экспертизасининг хулосаси тузилади ва ушбу хулоса экспертиза объекти, технологик жараёнлар, ишларни ташкил этиш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича назарда тутилган чора-тадбирлар, объектнинг фаолияти (реализацияси) билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган салбий экологик оқибатлар тўғрисидаги зарур ахборот ва экспертиза объектини реализация қилиш мумкинлиги (ижобий хулоса) ёки мумкин эмаслиги (салбий хулоса) тўғрисидаги хулосаларни ўз ичига олади.

Давлат экологик экспертизаси томонидан тақдим этилган ҳужжатлар таркиби ёки мазмунининг мазкур Низом талабларига ёки бошқа норматив ҳужжатлар талабларига номувофиқлиги аниқланган тақдирда, буюртмачига материаллар асосланган сабабларга мос келмаслиги ҳақида хулоса берилади ҳамда материаллар қайтарилади.

Буюртмачи экспертиза объектини реализация қилиш мумкин эмаслиги ҳақидаги хулоса (салбий хулоса) берилишига асос бўлган сабабларни бартараф этган тақдирда, ҳужжатларни қайта кўриб чиқишда ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалар томонидан аввалги давлат экологик экспертизаси хулосасида кўрсатилмаган қўшимча рад қилиш сабабларининг келтирилишига йўл қўйилмайди.


22. "Давлат экологик экспертиза маркази" ДУК хулосаси буюртмачига ва назорати остидаги ҳудудда экспертиза объекти жойлашган Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза килиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларига бир нусхадан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат экологик экспертиза марказлари томонидан тайёрланган хулосалар эса буюртмачига ҳамда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини назорат қилиш бўйича тегишли туман (шаҳар) инспекцияларига ёзма ёки электрон шаклда ахборот тизим орқали юборилади.


23. Давлат экологик экспертизасининг салбий хулосасини олган буюртмачи лойиҳани хулосадаги мавжуд таклифга мувофиқ пухта ишлаб чиқади ва материалларни давлат экологик экспертизасига такроран тақдим этади ёхуд мўлжалланаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик ва бошқа фаолиятдан воз кечади.


24. Давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси давлат экологик экспертизаси объектини реализация қилишда банк ва бошқа кредит ташкилотлари томонидан молиялаштиришни очиш учун ҳамда юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган ҳужжат ҳисобланади.


25. Хулоса Давлат экология қўмитаси ёки давлат экологик экспертизасини ўтказган тегишли Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза килиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш бошқармаларининг расмий бланкасида расмийлаштирилади.

Хулоса Давлат экология қўмитасининг раиси ёки давлат экологик экспертизасини ўтказган Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза килиш қўмитасининг раиси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг бошлиғи томонидан имзоланади.


26. Агар, объект давлат экологик экспертизасининг хулосаси берилган кундан бошлаб уч йил мобайнида реализация қилинмаса, давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси юридик кучга эга бўлмайди. Ушбу ҳолатда давлат экологик экспертизасининг хулосаси аввал бундай хулосани берган Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари томонидан қайта кўриб чиқилиши керак.

Экспертиза объектини реализация қилиш учун уч йилдан ортиқ вакт керак бўлган ҳолларда, объектни реализация қилиш мумкинлиги ҳақидаги хулоса икки йилга узайтирилади.


27. Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари давлат экологик экспертизасига тақдим этилган материалларнинг сақланишини ҳамда давлат, ҳарбий, хизмат ва тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар ошкор этилмаслигини таъминлайди. Давлат экологик экспертизасидан ўтказилган барча ҳужжатларнинг бир нусхаси давлат экологик экспертизасини ўтказган Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмасида сақланади.



8-БОБ. ДАВЛАТ ЭКОЛОГИК ЭКСПЕРТИЗАСИ

ХУЛОСАСИНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ,

ДУБЛИКАТИНИ БЕРИШ ВА АМАЛ

ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИШ


28. Буюртмачи қайта ташкил этилган, унинг номи ўзгартирилган ёки ваколатлари ҳуқуқий ворисига берилган ҳолларда, буюртмачи ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтгандан сўнг етти календарь куни давомида Давлат экология қўмитасининг экспертизани ўтказган ихтисослаштирилган эксперт бўлинмасига давлат экологик экспертизасининг хулосасини қайта расмийлаштириш ҳақида кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган аризани тақдим этиши шарт.


29. Ҳужжатлар Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган бўлинмаларига буюртмачи (ёки ишончли шахс) томонидан бевосита ёки уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан бирга почта алоқа воситаси орқали ёхуд электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензия талабгорининг электрон имзоси билан тасдиқланади.


30. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган давлат экологик экспертизасининг хулосаси ўрнига буюртмачининг аризасига кўра дубликат берилади.

Давлат экологик экспертизасини ўтказган Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмаси хулоса асл нусхасининг йўқолгани ёки яроқсиз ҳолга келгани ҳақидаги ариза олинган кундан бошлаб 5 календарь кун ичида давлат экологик экспертизаси хулосасининг дубликатини бериши (юбориши) керак.

Давлат экологик экспертизаси хулосасини қайта расмийлаштириш ва унинг дубликатини бериш учун ҳақ ундирилмайди.


31. Давлат экологик экспертизаси хулосасининг амал қилиши:

буюртмачи давлат экологик экспертизаси хулосасининг амал қилиши тўхтатилгани ҳақида ариза билан мурожаат қилганда;

буюртмачининг фаолияти тугатилган ёки тўхтатилган вақтидан бошлаб, қайта ўзгартирилгани бундан мустасно;

буюртмачи давлат экологик экспертизаси хулосасида кўрсатилган талабларга риоя этмаганда;

давлат экологик экспертизаси хулосасининг амал қилиш муддати тугаганда;

қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатларда тўхтатилади.

Давлат экологик экспертизаси хулосаси амал қилишининг тўхтатилиши ҳақидаги суд қарори буюртмачига ва ваколатли органга қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади.

Давлат экологик экспертизасини ўтказган Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмасининг давлат экологик экспертизаси хулосасининг амал қилиши тўхтатилгани ҳақидаги қарори буюртмачига давлат экологик экспертизаси хулосасининг амал қилишини тўхтатиш сабаблари ва қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари кўрсатилган ҳолда, қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир календарь куни давомида ёзма шаклда етказилади. Буюртмачи давлат экологик экспертизаси хулосасининг амал қилиши тўхтатилгани ҳақидаги  қарорни олгандан сўнг ўн кун ичида ушбу қарор Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмасига қайтарилиши ва йўқ қилиниши керак.



9-БОБ. ДАВЛАТ ЭКОЛОГИК ЭКСПЕРТИЗАСИНИ

ЎТКАЗИШ УЧУН ҲАҚ ТЎЛАШ


32. Лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари, атроф табиий муҳитнинг ҳолатига ва фуқароларнинг соғлигига салбий таъсир кўрсатувчи ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектлар, махсус ҳуқуқий режимли объектлар давлат экологик экспертизасидан ўтказилганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори уларнинг қуйидаги тоифаларга кирадиган фаолият турлари бўйича атроф табиий муҳитга таъсир кўрсатиши тоифаларига мувофиқ:

атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I тоифасига кирадиган (юқори даражада хавфли) - энг кам ойлик иш ҳақининг 25 баравари;

атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг II тоифасига кирадиган (ўртача даражада хавфли) - энг кам ойлик иш ҳақининг 15 баравари;

атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг III тоифасига кирадиган (паст даражада хавфли) - энг кам ойлик иш ҳақининг 7,5 баравари;

атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг IV тоифасига кирадиган (маҳаллий таъсир кўрсатиш) - энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 бараварини ташкил этади.

Табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ хўжалик ва бошқа фаолиятни тартибга солувчи норматив-техник ҳамда йўриқнома-услубий ҳужжатлар лойиҳаларини давлат экологик экспертизасидан ўтказиш учун тегишли тоифадаги объектни давлат экологик экспертизасидан ўтказишга тўланадиган тўловнинг 30 фоизи миқдорида ҳақ белгиланади.

Агар, давлат экологик экспертизаси учун битта буюртмачи томонидан тақдим этилган атроф муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари комплекс ҳисобланса ва атроф муҳитга таъсир кўрсатадиган ҳамда битта саноат майдонида жойлашган турли тоифадаги бир қанча объектлардан иборат бўлса, давлат экологик экспертизасидан ўтказганлик учун тўлов уларнинг атроф муҳитга таъсир кўрсатишининг  юқори тоифасига тегишли бўлганидан ундирилади.

Атроф муҳитга таъсир кўрсатувчи объектлар ҳудудий жиҳатдан бир-биридан узоқдаги саноат майдончаларида жойлашган тақдирда, давлат экологик экспертизаси материаллари ҳар бир саноат майдончаси учун алоҳида ишлаб чиқилади ва давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун тақдим этилади. Объектларнинг бир-биридан узоқда жойлашиши атроф муҳит ифлосланишига биргаликда таъсир кўрсатмаслик учун хизмат қилади.

Ишлаб чиқариш кучларини, иқтисодиёт тармоқларини жойлаштириш ва ривожлантириш концепциялари, схемаларининг лойиҳалари, 50 мингдан ортиқ киши истиқомат қилиши лойиҳалаштирилаётган объектлар учун шаҳарсозлик ҳужжатлари, ҳудудларга кейинчалик алоҳида муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, фавқулодда экологик вазият ва экологик офат зоналари мақомини бериш мақсадида уларни комплекс ўрганиш материаллари давлат экологик экспертизасидан ўтказилгани учун энг кам ойлик иш ҳақининг 70 баравари миқдорида ҳақ белгиланади.

Техника, технологиялар, материаллар, моддалар, маҳсулотларнинг янги турларини яратишга доир ҳужжатлар лойиҳаларини давлат экологик экспертизасидан ўтказилганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 30 баравари миқдорида ҳақ белгиланади.

50 минг ва ундан кам аҳоли истиқомат қилиши лойиҳалаштирилаётган объектлар учун шаҳарсозлик ҳужжатларини давлат экологик экспертизасидан ўтказганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 25 баравари миқдорида ҳақ белгиланади.

Ижтимоий соҳани ривожлантириш давлат дастурлари, концепциялари ва схемаларининг, шунингдек, давлат томонидан муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларни бошқариш режаларининг лойиҳаларини давлат экологик экспертизасидан ўтказилганлик учун ҳақ тўланмайди.


33. Давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун буюртмачи (ёки ишончли шахс) томонидан ваколатли банкларда электрон тўлов тизимлари орқали белгиланган тартибда ҳақ тўланади.


34. Давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун 90 календарь куни давомида ҳақ тўланмаган тақдирда, Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмаси давлат экологик экспертизасини ўтказишга тақдим этилган материалларни буюртмачига қайтаради.


35. Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари фаолияти давлат экологик экспертизасини ўтказиш, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шартнома бўйича бажариладиган бошқа ишларни бажариш билан боғлиқ харажатларни тўлашдан тушадиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади ҳамда бу маблағлардан Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари ходимларига иш ҳақи, асосий воситалар, моддий-техник бойликларни харид қилиш, транспорт воситаларига хизмат кўрсатиш ва бошқа харажатларни тўлаш, шу жумладан жалб этиладиган мутахассислар хизматига ҳақ тўлаш учун фойдаланилади.



10-БОБ. БУЮРТМАЧИ ВА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН

ЭКСПЕРТ БЎЛИНМАЛАРИ ЎРТАСИДАГИ

НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ


36. Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари ҳамда буюртмачи ўртасидаги низолар келишмовчилик баённомаси билан расмийлаштирилади ва хулоса берган давлат экологик экспертизасининг вакили ҳамда буюртмачи иштирокида "Давлат экологик экспертизаси маркази" ДУК томонидан кўриб чиқилади.

"Давлат экологик экспертиза маркази" ДУК ва буюртмачи ўртасидаги келишмовчиликлар Давлат экология қўмитаси томонидан тарафларнинг вакиллари иштирокида кўриб чиқилади.  Келишмовчиликларни кўриб чиқиш муддати келишмовчилик баённомаси ва бошқа керакли ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб ўн календарь кунидан ошмаслиги керак.

Давлат экологик экспертизаси бўйича Давлат экология қўмитаси  органлари ва унинг буюртмачилари ўртасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судда кўриб чиқилиши мумкин.






Низомга

1-ИЛОВА



Давлат экологик экспертизасини

(ДЭЭ) ташкил этиш ва ўтказиш

ТАРТИБИ

    

т/р


Давлат экологик экспертизасининг объектлари

ДЭЭга такдим этиладиган материаллар

ДЭЭ ўтказувчи орган

ДЭЭ ўтказиш учун ҳақ тўлаш миқдори

1

Ижтимоий соҳани, ривожлантириш давлат дастурлари, концепциялари ва схемаларининг, шунингдек, давлат томонидан муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш режаларининг лойиҳалари

Ишлаб чиқилган ҳужжатлар

"Давлат  экологик экспертизаси маркази" ДУК

Мазкур тоифадаги лойиҳалар ДЭЭдан бепул ўтказилади

2

Ишлаб чиқариш кучлари, иқтисодиёт тармоқларини жойлаштириш ва ривожлантириш концепциялари, схемаларининг лойиҳалари

Ишлаб чиқилган ҳужжатлар

"Давлат  экологик экспертизаси маркази" ДУК

Энг кам ойлик иш ҳақининг

70 баравари миқдорида

3

Барча турдаги қурилиш учун ер участкаларини танлаш материаллари

Атроф муҳитга таъсир тўғрисидаги ариза лойиҳаси таркибида кўриб чиқиладиган ишлаб чиқилган ҳужжатлар (АТТА)

Ўз тоифаларига мувофиқ давлат экологик экспертиза марказлари

Ер участкасини танлаш материаллари кўриб чиқилганлиги учун алоҳида ҳақ ундирилмайди

4

Фаолият турлари бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари:






атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I тоифаси (юқори даража хавфли);

Атроф муҳитга таъсирни баҳолаш (АТБ)

"Давлат экологик экспертизаси маркази" ДУК


Энг кам ойлик иш ҳақининг

25 баравари миқдорида


атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг II тоифаси (ўртача даражада хавфли);

АТБ


"Давлат экологик экспертизаси маркази" ДУК


Энг кам ойлик иш ҳақининг

15 баравари миқдорида


атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг III тоифаси (паст даражада хавфли);


АТБ


ДЭЭ ҳудудий органлари


Энг кам ойлик иш ҳақинин

7,5 баравари миқдорида


атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг IV тоифаси (маҳаллий таъсир кўрсатиш).

АТТА лойиҳаси

ДЭЭ ҳудудий органлари


Энг кам ойлик иш ҳақининг

0,5 баравари миқдорида

5

Табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ хўжалик ва бошқа фаолиятни тартибга солувчи норматив-техник ва йўриқнома-услубий ҳужжатларнинг лойиҳалари


Ишлаб чиқилган ҳужжатлар

"Давлат  экологик экспертизаси маркази" ДУК


Тегишли тоифадаги объектни давлат экологик экспертизасидан ўтказиш учун тўланадиган ҳақнинг 30 фоизи миқдорида

6

Техника, технология, материаллар, моддалар, маҳсулотларнинг янги турларини яратишга доир ҳужжатлар

Ишлаб чиқилган ҳужжатлар

"Давлат  экологик экспертизаси маркази" ДУК


Энг кам ойлик иш ҳақининг

30 баравари миқдорида

7

Атроф табиий муҳитга ва фуқароларнинг соғлигига салбий таъсир кўрсатувчи ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектлар:


атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I тоифаси (юқори даражада хавфли);


Экологик нормативлар лойиҳалари;

АТТА (объектнинг атроф муҳитга ва фуқаролар соғлигига таъсир кўрсатиш ҳолати аниқланганда)

"Давлат экологик экспертизаси маркази" ДУК


Энг кам ойлик иш ҳақининг

25 баравари миқдорида


атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг II тоифаси (ўртача даражада хавфли);


Экологик нормативлар лойиҳалари;

АТТА (объектнинг атроф муҳитга ва фуқаролар соғлигига таъсир кўрсатиш ҳолати аниқланганда)

ДЭЭ ҳудудий органлари

"Давлат экологик экспертизаси маркази" ДУК

Энг кам ойлик иш ҳақининг

15 баравари миқдорида


атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг III тоифаси (паст даражада хавфли);


Экологик нормативлар лойиҳалари;

АТТА (объектнинг атроф муҳитга ва фуқаролар соғлигига таъсир кўрсатиш ҳолати аниқланганда)

ДЭЭ ҳудудий органлари





Энг кам ойлик иш ҳақининг

7,5 баравари миқдорида


атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг IV тоифаси (маҳаллий таъсир кўрсатиш).


Экологик нормативлар лойиҳалари;

АТТА (объектнинг атроф муҳитга ва фуқаролар соғлигига таъсир кўрсатиш ҳолати аниқланганда)

ДЭЭ ҳудудий органлари

Энг кам ойлик иш ҳақининг

0,5 баравари миқдорида

8

Ҳудудларга кейинчалик муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, фавқулодда экологик вазият ва экологик офат зоналари мақомини бериш мақсадида уларни комплекс текшириш материаллари

Ишлаб чиқилган ҳужжатлар

"Давлат экологик экспертизаси маркази" ДУК

Энг кам ойлик иш ҳақининг

70 баравари миқдорида

9

Шаҳарсозлик ҳужжатлари:

50 мингдан ортиқ киши истиқомат қилиши лойиҳалаштирилаётган объектлар учун

АТБ


"Давлат  экологик экспертизаси маркази" ДУК


Энг кам ойлик иш ҳақининг

70 баравари миқдорида


50 минг ва ундан кам аҳоли истиқомат қилиши лойиҳалаштирилаётган объектлар учун

АТБ

ДЭЭ ҳудудий органлари

Энг кам ойлик иш ҳақининг

25 баравари миқдорида

10

Фаолият турлари бўйича махсус ҳуқуқий режимли объектлар:





атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I тоифаси (юқори даражада хавфли);

АТБ

"Давлат  экологик экспертизаси маркази" ДУК

Энг кам ойлик иш ҳақининг

25 баравари миқдорида


атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг II тоифаси (ўртача хавфли);

АТБ


"Давлат  экологик экспертизаси маркази" ДУК


Энг кам ойлик иш ҳақининг

15 баравари миқдорида

атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг III тоифаси (паст даражада хавфли);

АТБ


ДЭЭ ҳудудий органлари


Энг кам ойлик иш ҳақининг

7,5 баравари миқдорида


атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг IV тоифаси (маҳаллий таъсир кўрсатиш).

АТТА

ДЭЭ ҳудудий органлари

Энг кам ойлик иш ҳақининг

0,5 баравари миқдорида






Низомга

2-ИЛОВА



Давлат экологик экспертизасини

ўтказиш тартибининг

СХЕМАСИ

              

Босқичлар

    


Субъектлар

     


Чора-тадбирлар

   


Бажариш муддати

     

1-босқич

Буюртмачи (ёки ишончли шахс)

Мўлжалланаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолияти хужжатларини электрон ёки коғоз шаклда Марказга тақдим этади.

Зарур бўлганда











2-босқич

Давлат экология қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар  ва Тошкент шаҳар Давлат экологик экспертиза марказлари (кейинги ўринларда Марказ деб аталади)

Марказ мутахассиси томонидан ҳужжатлар тўплами қабул қилинади ва кирувчи хат рўйхатдан ўтказилади, кейинчалик давлат экологик экспертизаси учун тўлов шартномаси тайёрланади ва тақдим этилади.

Бир кун давомида











3-босқич


Буюртмачи (ёки ишончли шахс)


ДЭЭ ўтказиш учун хақ тўлайди.


Беш кун давомида

(90 календарь куни мобайнида хақ тўланмаганда, материаллар буюртмачига қайтарилади)











4-босқич


Марказ эксперти


Давлат экологик экспертизасини ўтказади ва атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I, II, III, IV тоифалари бўйича хулоса лойиҳасини тайёрлайди.


Давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун хақ тўлангандан кейин:

I тоифа учун - 20 кунгача;

II тоифа учун - 15 кунгача;

III тоифа учун - 10 кунгача;

IV тоифа учун -5 кунгача.











5-босқич

Буюртмачи (ёки ишончли шахс)

Хулоса олади.

Объектни реализация қилиш







          


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 23 ноябрь