язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Ноябрь, 2018 й./ Табиатдан фойдаланиш. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.11.2018 й. 949-сон "Давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.11.2018 й.

N 949



ДАВЛАТ ЭКОЛОГИК ЭКСПЕРТИЗАСИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 13 июлдаги ПҚ-3852-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ривожлантириш учун янада қулай шароитлар ва юқори даражада қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Давлат экологик экспертизасидан ўтказиладиган фаолият турларининг рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ихтисослаштирилган эксперт бўлинмаларининг иш юритувида бўлган объектлар аввал амалда қўлланилган тартибга мувофиқ давлат экологик экспертизасидан ўтказилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бир ой муддатда:

вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;

ушбу қарорнинг мақсадлари, мазмуни ва амалий аҳамиятини тадбиркорлик субъектлари ўртасида кенг ёритиш тадбирларининг режасини тасдиқласин ва унинг белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг "Давлат экологик экспертизаси маркази" давлат унитар корхонаси, "Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат экологик экспертизаси маркази", вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг "Давлат экологик экспертизаси маркази" давлат унитар корхоналарининг (кейинги ўринларда давлат экспертизаси марказлари деб аталади) низомларини белгиланган тартибда тасдиқласин, шунингдек, уларни юқори малакали мутахассислар билан таъминласин;

Давлат экологик экспертизаси марказларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизими ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда уларни моддий рағбатлантириш тартибини тасдиқласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раиси Б.Т. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 22 ноябрдаги

949-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 августдаги 229-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 59-модда) Ўзбекистон Республикаси Ягона қурилиш регламентининг 12-бандидаги "Экологик экспертиза тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги 491-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида Давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги низомга" сўзлари "давлат экологик экспертизасидан ўтказиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 январдаги 14-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 1-сон, 6-модда) билан тасдиқланган Экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби тўғрисидаги низомда:


4-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат экология қўмитаси деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-банддаги "Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" сўзлари "Давлат экология қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


26-банднинг учинчи хатбошидаги "Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" сўзлари "Давлат экология қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


27-банддаги "Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" сўзлари "Давлат экология қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


38-банддаги "Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ташкилот жойлашган жойдаги ҳудудий органларига" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоят ва Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича тегишли бошқармасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


39-банддаги "Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" сўзлари "Давлат экология қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


40-банднинг биринчи хатбошидаги "Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" сўзлари "Давлат экология қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


46-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"46. Буюртмачи Давлат экология қўмитаси органлари томонидан тасдиқланган экологик нормативлар лойиҳаларини хатловдан ўтказиш материаллари билан бирга давлат экологик экспертизасидан ўтказиш учун (атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I тоифаси объектлари бўйича - Давлат экология қўмитасига, атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг II, III ва IV тоифалари объектлари бўйича - Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза килиш қўмитаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларига) тақдим этади";


47-банддаги "Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги 491-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги низомга мувофиқ" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


48-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"48. Давлат экологик экспертизасининг хулосаси ижобий бўлса, экологик нормативлар лойиҳалари Давлат экология қўмитасининг раиси, давлат экологик экспертизасини ўтказган Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг раиси, вилоят ҳамда Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича тегишли бошқармасининг бошлиғи томонидан тасдиқланади";


49-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"49. Атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I тоифасига кирадиган фаолият турлари ташкилотлари учун экологик нормативлар лойиҳалари Давлат экология қўмитасининг раиси, атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг II, III ва IV тоифаларига кирадиган фаолият турлари объектлари учун - давлат экологик экспертизасини ўтказган Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза килиш қўмитасининг раиси, вилоят ҳамда Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича тегишли бошқармасининг бошлиғи томонидан тасдиқланади";


51-банддаги "Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ташкилот жойлашган жойдаги органига" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза килиш қўмитасига, вилоят ҳамда Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича тегишли бошқармасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


52-банддаги "Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" сўзлари "Давлат экология қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


55-банднинг иккинчи хатбошидаги "табиатни муҳофаза қилиш бўйича давлат инспектори" сўзлари "экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича инспектор" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомга 1-иловада:

"2-босқич" позицияси "Тадбирлар" устунидаги "Табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг ҳудудий органларига" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза килиш қўмитасига, вилоят ҳамда Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича тегишли бошқармасига" сўзлари билан алмаштирилсин;

"3-босқич" позицияси "Масъуллар" устунидаги "Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг" сўзлари "Давлат экология қўмитасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

"4-босқич" позицияси "Тадбирлар" устунидаги "Табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг ҳудудий органлари" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича тегишли бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;

"5-босқич" позицияси "Тадбирлар" устунидаги хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Экологик нормативлар лойиҳалари хатловдан ўтказиш материаллари билан бирга давлат экологик экспертизасидан ўтказиш учун Давлат экология қўмитаси органларига (I тоифа - Давлат экология қўмитасига, II, III ва IV тоифалар - Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза килиш қўмитаси, вилоят ва Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш бошқармасига) юборилади";

"6-босқич" позицияси "Масъуллар" устунидаги биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I  тоифаси объектлари бўйича Давлат экология қўмитасининг "Давлат экологик экспертизаси маркази" ДУК;

Атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг II-III-IV тоифалари объектлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар "Давлат экологик экспертизаси маркази" ДУК";

"6-босқич" позицияси "Муддатлар" устунидаги биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат экологик экспертизаси ўтказилганлиги учун ҳақ тўлангандан сўнг:

I тоифа бўйича - 20 кунгача;

II тоифа бўйича - 15 кунгача;

III тоифа бўйича - 10 кунгача;

IV тоифа бўйича - 5 кунгача";

"7-босқич" позицияси "Масъуллар" устунидаги биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"I тоифа объектлари бўйича  - Давлат экология қўмитасининг раиси;

II, III ва IV тоифалар объектлари бўйича - Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг раиси, вилоят ва Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи";

"8-босқич" позицияси "Тадбирлар" устунидаги биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Экологик нормативларнинг тасдиқланган лойиҳалари ташкилотларга қайтарилади, бунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг эксперт органларида битта архив нусхаси қолади, бундан ташқари, ҳудудий органларда ҳам атроф муҳитни ифлослантирувчи манбаларни назорат қилиш учун (II, III-IV тоифалар объектлари бўйича)  яна бир нусха қолади;

Атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I тоифаси объектлари бўйича Давлат экология қўмитаси томонидан тасдиқланган экологик норматив лойиҳасининг бир нусхаси атроф муҳитни ифлослантирувчи манбаларни назорат қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза килиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига юборилади";

"9-босқич" позицияси "Масъуллар" устунидаги "Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органи" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза килиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомга 3-иловада:

"Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари" устунидаги "шаҳарлар" сўзидан кейин "Тошкент" сўзи қўшилсин;


Низомга 19-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ташламалар, оқовалар манбаларини, чиқиндиларнинг

пайдо бўлиши ва жойлаштирилишини хатловдан

ўтказиш материалларининг

ТИТУЛ ВАРАҒИ

        

"ТАСДИҚЛАЙМАН"

Қорақалпоғистон Республикаси экология ва

атроф муҳитни муҳофаза килиш

қўмитасининг раиси, вилоят ва Тошкент

шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза

қилиш бошқармасининг бошлиғи


_________________________________

(имзо)       (Ф.И.О.)


20___ йил "___" ______________


М.Ў.


"ТАСДИҚЛАЙМАН"

Ташкилот раҳбари






______________________________

(имзо)        (Ф.И.О.)


20___ йил "___" ______________



         

________________________________________________ учун

(ташкилот номи)



Ифлослантирувчи моддаларни атмосферага чиқариш

манбаларини (ифлослантирувчи моддаларни оқова сувлар

билан ер усти сув ҳавзаларига ёки жой рельефига оқизиш)

ва чиқиндилар пайдо бўлиши ва жойлаштирилишини

ХАТЛОВДАН ЎТКАЗИШ


                        


Хатловдан ўтказилди:

Ишлаб чиққан ташкилот раҳбари


_________________________________

(имзо)     (Ф.И.О.)


20___ йил "____" _______________

        


шаҳар (туман), йил";

      

Низомга 21-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"(А шакл)


Атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I тоифасига кирадиган

фаолият турлари бўйича ташкилотлар учун ифлослантирувчи

моддаларнинг атмосферага чиқариладиган йўл қўйиладиган

чекланган ташланмаларининг экологик нормативлари лойиҳасининг

(ифлослантирувчи моддаларни оқова сувлар билан ер усти ҳавзалари

ёки жой рельефига оқизишнинг йўл қўйиладиган чекланган миқдори),

(чиқиндилар ҳосил бўлиши ва жойлаштирилиши)

ТИТУЛ ВАРАҒИ

"ТАСДИҚЛАЙМАН"

Ўзбекистон Республикаси

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза

қилиш давлат қўмитасининг раиси


_________________________________

(имзо)       (Ф.И.О.)


20___ йил "___" ______________


М.Ў.


"ТАСДИҚЛАЙМАН"

Ташкилот раҳбари






______________________________

(имзо)        (Ф.И.О.)


20___ йил "___" ______________



         

________________________________________________ учун

(ташкилот номи)



Экологик нормативлар лойиҳаси


"ИШЛАБ ЧИҚИЛГАН":

Ишлаб чиққан ташкилот раҳбари


_________________________________

(имзо)     (Ф.И.О.)


20___ йил "___" ______________

        


шаҳар (туман), йил

           

(Б шакл)


Атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг II, III ва IV тоифаларига

кирадиган фаолият турлари бўйича ташкилотлар учун

ифлослантирувчи моддаларнинг атмосферага чиқариладиган йўл

қўйиладиган чекланган ташланмаларининг экологик нормативлари

лойиҳасининг (ифлослантирувчи моддаларни оқова сувлар билан ер

усти ҳавзалари ёки жой рельефига оқизиннинг йўл қўйиладиган

чекланган миқдори), (чиқиндилар ҳосил бўлиши ва жойлаштирилиши)

ТИТУЛ ВАРАҒИ

"ТАСДИҚЛАЙМАН"

Қорақалпоғистон Республикаси экология

ва атроф муҳитни муҳофаза килиш

қўмитасининг раиси, вилоят ва Тошкент

шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза

қилиш бошқармасининг бошлиғи


_________________________________

(имзо)       (Ф.И.О.)


20___ йил "___" ______________


М.Ў.


"ТАСДИҚЛАЙМАН"

Ташкилот раҳбари






______________________________

(имзо)        (Ф.И.О.)


20___ йил "___" ______________



         

  

________________________________________________ учун

(ташкилот номи)

Экологик нормативлар лойиҳаси


"ИШЛАБ ЧИҚИЛГАН":

Ишлаб чиққан ташкилот раҳбари


_________________________________

(имзо)     (Ф.И.О.)


20___ йил "___" ______________

        


шаҳар (туман), йил";





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 22 ноябрдаги

949-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучин

йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 2001 йил 31 декабрдаги 491-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 11-12-сон,  65-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2005 йил 1 апрелдаги 95-сон қарорига илованинг 10-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 3-4-сон,  19-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 15 майдаги ПҚ-1112-сон қарори) 2009 йил 5 июндаги 152-сон қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 6-сон,  41-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон Фармони) 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига 1-илованинг 25-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 11-сон,  79-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" ("Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сон Қонуни) 2014 йил 3 мартдаги 45-сон қарорига 1-илованинг 9-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 3-сон,  16-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 23 ноябрь