язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Ноябрь, 2018 й./ Қимматли қоғозлар қонунчилиги/ Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 19.10.2018 й. 2018-11-сон "Уюшган биржадан ташқари бозорда қимматли қоғозларнинг олди-сотди битимларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 23.11.2018 й. 1384-7-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.11.2018 й.

N 1384-7




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ

МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

19.10.2018 й.

N 2018-11


БУЙРУҒИ



Уюшган биржадан ташқари бозорда қимматли

қоғозларнинг олди-сотди битимларини амалга

ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2004 йил 10 июндаги 2004-13-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1384, 2004 йил 16 июл) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил 28-сон, 325-модда) билан тасдиқланган Уюшган биржадан ташқари бозорда қимматли қоғозларнинг олди-сотди битимларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Бош директор                                                               Б. Атаханов






Буйруққа

ИЛОВА



Уюшган биржадан ташқари бозорда

қимматли қоғозларнинг олди-сотди битимларини

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Муқаддиманинг биринчи хатбошиси "корпоратив облигациялар" деган сўзлардан кейин ", инфратузилма облигациялари" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. 1-бандда:

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мижоз инвестиция воситачиси - тузилган шартномага мувофиқ мижозга брокерлик ва депозитар хизматлар кўрсатувчи инвестиция воситачиси;";

ўн тўртинчи хатбошидаги "мижоз депозитарийси" деган сўзлар "мижоз инвестиция воситачиси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 5-1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5-1. Уюшган биржадан ташқари бозордаги савдоларга қўйишга фонд биржасининг биржа котировкалаш варағида мавжуд бўлмаган қимматли қоғозларга рухсат берилади.".


4. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Агар биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг қоидаларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси БТСТда рўйхатдан ўтказилган мижозларгагина хизмат кўрсатиши мумкин.".


5. 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Мижоз қимматли қоғозларни сотиб олиш ёки сотишга буюртмаларни биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг ёки шеригининг исталган БҚҚПларидан бирига, шунингдек махсус веб-илова орқали топшириши мумкин. Бунда мижознинг БТСТдаги идентификацион рақами ўзгармайди.

Буюртмалар мижоз инвестиция воситачиси томонидан БҚҚП орқали топширилган тақдирда, буюртмага мижоз ва инвестиция воситачиси ўртасидаги инвестиция воситачисига мижознинг номидан буюртмалар бериш ҳуқуқини назарда тутувчи шартнома нусхаси илова қилинади.".


6. 16-банддаги "қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда" деган сўзлар ", агар биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг қоидаларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса," деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 17-банддаги "рўйхатдан ўтказилган мижозлар тўғрисида маълумотларнинг" деган сўзлар "мижозлар томонидан қимматли қоғозларни сотиб олиш (сотиш)га берилган буюртмалар ва савдолар якунларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Мижоз ва (ёки) мижознинг инвестиция воситачиси уюшган биржадан ташқари бозорда битимларни амалга ошириши учун буюртмаларни биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг қоидаларида белгиланган шаклда ва тарзда бериши шарт.".


9. 21-бандда:

биринчи хатбоши "Буюртмада" деган сўздан кейин ", агар биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг қоидаларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

тўққизинчи хатбошидаги "депозитарийдаги" деган сўз "инвестиция воситачисидаги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн биринчи хатбоши "мижознинг имзоси" деган сўзлардан кейин "(буюртмаларни электрон шаклда киритиш ҳоллари бундан мустасно)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


10. 23-банддаги "мижоз депозитарийсига", "мижоз депозитарийсининг" ҳамда "мижоз депозитарийси" деган сўзлар тегишли равишда "мижоз инвестиция воситачисига", "мижоз инвестиция воситачисининг" ҳамда "мижоз инвестиция воситачисининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11. 23-1 ва 24-бандлардаги "мижоз депозитарийсидаги", "мижоз депозитарийсига" ва "мижоз депозитарийси" деган сўзлар тегишли равишда "мижоз инвестиция воситачисидаги", "мижоз инвестиция воситачисига" ва "мижоз инвестиция воситачиси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12. 25-банднинг иккинчи хатбошиси "беришга" деган сўздан кейин ", шу жумладан" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


13. 26-бандда:

учинчи ва тўртинчи хатбошиларидан "биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мижоз инвестиция воситачисининг депо ҳисобварағида (ҳужжатсиз қимматли қоғозлар учун) буюртмада сотиш учун кўрсатилган ҳажмда қимматли қоғозлар мавжудлигини таъминлаши;".


14. 27-бандда:

бешинчи ва олтинчи хатбошилардаги "мижоз депозитарийсига ва "депозитарийлар" деган сўзлар тегишли равишда "мижоз инвестиция воситачисига" ва "инвестиция воситачилари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўнинчи хатбоши қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тақдим этилган буюртмалар ҳақидаги барча маълумотларни (мижоз тўғрисидаги маълумотлар бундан мустасно) оммавий эълон қилиш.".


15. 28-банднинг ўн еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"инвестиция воситачисидаги мижознинг депо ҳисобварағига қимматли қоғозларнинг қайтарилишини таьминлаши (ҳужжатсиз қимматли қоғозлар учун) шарт.".


16. 33-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


17. 34-бандҚҚП" қисқартмасидан кейин "ҳамда инвестиция воситачилари" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


18. 35-банднинг иккинчи хатбошисидаги "мижоз депозитарийсининг" деган сўзлар "мижоз нвестиция воситачисининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


19. 38 ва 39-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"38. Клиринг амалга оширилгандан сўнг қимматли қоғозларга доир битимлар натижалари бўйича пул маблағларининг ҳисоб-китоблари Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан амалга оширилади.

39. Клиринг амалга оширилгандан сўнг қимматли қоғозларга доир битимлар натижалари бўйича қимматли қоғозлардаги ҳисоб-китоблар хизмат кўрсатувчи депозитарий ва (ёки) инвестиция воситачиси томонидан амалга оширилади.".


20. 40-банддаги "депозитарийларнинг" деган сўз "инвестиция воситачиларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


21. 43-45-бандлардаги "мижоз депозитарийси" деган сўзлар "мижоз инвестиция воситачиси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


22. 46-банддаги ", мижоз депозитарийси" деган сўзлар "ва мижоз инвестиция воситачиси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 24 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 26 ноябрь, 47-сон, 912-модда