язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Декабрь, 2018 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.11.2018 й. ПФ-5586-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

28.11.2018 й.

N ПФ-5586



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Электр энергетика тармоғи корхоналарининг молиявий барқарорлигини ошириш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 июлдаги "Тошкент шаҳрида "Delta city" халқаро юқори технологияли инновация маркази" лойиҳасини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3833-сон қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 28 ноябрдаги

ПФ-5586-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартишлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 майдаги "Ўзбекгидроэнерго" акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПФ-5044-сон Фармони 5-бандининг тўртинчи хатбошидаги "истеъмолчилар" деган сўз "истеъмолчи жисмоний шахслар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 майдаги "2017-2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида" ПҚ-2947-сон қарори 11-бандининг учинчи хатбошидаги "истеъмолчилар" деган сўз "истеъмолчи жисмоний шахслар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПҚ-3310-сон қарорининг иловаси рус тилидаги матнида 6-банднинг "д" кичик банди тўртинчи хатбошидаги "потребителей" деган сўз "потребителей-физических лиц" деган сўзлар билан алмаштирил син.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси фаолиятини янада ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3326-сон қарорида:


а) 1-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


б) 2 ва 3-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3542-сон қарорининг рус тилидаги матнида:


а) 6-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


б) 7-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;


в) 1-иловада:

"АО "НВК "Узэкспоцентр"" блоки чиқариб ташлансин;

"АО "Халкаро Ҳамкорлик Маркази"" блоки чиқариб ташлансин;

"ГП РХВО "Интерсервис" (гостиница "International Нotel Tashkent")" блоки чиқариб ташлансин;


изоҳ чиқариб ташлансин.


г) 2-иловада:

"АО "НВК "Узэкспоцентр"" блоки чикариб ташлансин;

"АО "Халкаро Ҳамкорлик Маркази"" блоки чиқариб ташлан

"ГП РХВО "Интерсервис"" блоки чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 28 ноябрь