ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Электрон тижорат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.11.2018 й. ПҚ-4022-сон "Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида рақамли инфратузилмани янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

21.11.2018 й.

N ПҚ-4022



РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ МАҚСАДИДА РАҚАМЛИ

ИНФРАТУЗИЛМАНИ ЯНАДА МОДЕРНИЗАЦИЯ

ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Кейинги вақтда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, давлат органлари ва бошқа ташкилотларда электрон ҳужжат алмашинуви ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга хизмат кўрсатиш учун электрон тижорат тизимлари босқичма-босқич жорий этилмоқда.

Шу билан бирга, соҳадаги ишлар ҳақиқий аҳволининг таҳлили марказлашган маълумотлар тизимига интеграцияни таъминлайдиган ягона ахборот-технологик платформанинг мавжуд эмаслиги натижасида жорий этилаётган дастурий ҳужжатлар тарқоқ эканини кўрсатмоқда.

Рақамли иқтисодиётни жадал ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш, ундан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, замонавий инфратузилмани қўллаш мақсадида:

4. Агентлик ва Жамғарма юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда икки ой муддатда самарадорликнинг асосий кўрсаткичлари (KPI) ва мамлакатда рақамли иқтисодиётни жорий этиш учун зарур техник базани яратиш билан бир қаторда қуйидагиларни назарда тутувчи 2019-2021 йилларда "Universal Mobile Systems" МЧЖни ривожлантириш Концепциясини (кейинги ўринларда - Концепция) ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:

операторнинг бошқарув тизимига, шу жумладан, мобиль хизматлар кўрсатиш соҳасида етарли тажрибага эга малакали мутахассисларни жалб этиш орқали инновацион менежментни жорий этиш;

ички куч ва маблағларни сафарбар этиш, телекоммуникация ускуналарини модернизация қилиш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ривожланган мамлакатлар даражасида интернет глобал тармоғига уланиш имкониятлари билан имкон қадар тўлиқ қоплашни босқичма-босқич таъминлаш;

барча давлат хизматларининг фақатгина операторнинг маълумотларга ишлов бериш марказлари орқали кўрсатилишини таъминлаш.

7. Операторга:

фақат ўз тижорат эҳтиёжлари учун, бошқа оператор ва провайдерларга овозли телефония ва интернет трафиги халқаро каналларини ташкил этиш бўйича хизматлар кўрсатиш ҳуқуқисиз халқаро телекоммуникация тармоқларига (маълумотлар ва овоз узатиш тармоқларига), шу жумладан, "IP-телефония" технологиясидан фойдаланган ҳолда тўғридан-тўғри уланиш ҳуқуқи берилсин.

Белгилаб қўйилсинки, Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори ишга қабул қилишда ходимлар маълумотининг энг паст даражаси, ишчилар касблари бўйича малака разрядларини белгилаш юзасидан тегишли йўналишда хорижий олий таълим муассасаларини тамомлаган мутахассисларга нисбатан қўлланиши, истисно тариқасида, тавсиявий характерга эга.

9. Агентлик манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Д.Р. Ли зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                          Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 22 ноябрь


"Халқ сўзи", 2018 йил 22 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 26 ноябрь, 47-сон, 903-модда









































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск