ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Меҳмонхоналар. Саёхат комплекслари. Меҳмонхона хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.11.2018 й. 954-сон "Ўзбекистон Республикасида меҳмонхона бизнесини жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.11.2018 й.

N 954



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

МЕҲМОНХОНА БИЗНЕСИНИ ЖАДАЛ

РИВОЖЛАНТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Республика ҳудудларининг туризм салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш, ҳудудларда замонавий туризм инфратузилмасининг жадал ривожланишини таъминлаш, меҳмонхона хизматларини кенгайтириш ва сифатини яхшилаш, меҳмонхона соҳасига инвестицияларни кенг жалб қилиш, шунингдек, жойлаштириш объектларининг мавжуд камчиликларини бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг лойиҳалашнинг ижобий хорижий тажрибасини, шу жумладан, биринчи навбатда Туркия ва Корея республикалари тажрибасини ҳисобга олиб намунавий лойиҳалар бўйича ишлаб чиқилган сиғими 8-50 номерли кичик меҳмонхона ва хостеллар (кейинги ўринларда намунавий лойиҳалар бўйича меҳмонхоналар деб аталади) қурилишини амалга ошириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Кичик меҳмонхоналар ва хостелларнинг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқиш доирасида:

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси - буюртмачи;

"Қишлоққурилишлойиҳа" МЧЖ - бош лойиҳалаш ташкилоти этиб белгилансин.

Белгилансинки, кичик меҳмонхона ва хостелларнинг намунавий лойиҳалари инвесторларга - тадбиркорларга бепул асосда берилади.


3. Қуйидагилар:

2018-2019 йилларда намунавий лойиҳалар бўйича меҳмонхоналар қурилиши мўлжалланган туманлар ва шаҳарлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;

намунавий лойиҳалар бўйича меҳмонхоналарни қуриш бўйича инвесторларга - тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича Республика ишчи гуруҳининг таркиби (кейинги ўринларда Республика ишчи гуруҳи деб аталади) ва ҳудудий ишчи гуруҳларнинг намунавий таркиби (кейинги ўринларда ҳудудий ишчи гуруҳ деб аталади) 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


4. Қуйидагилар:


а) Республика ишчи гуруҳининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

намунавий лойиҳалар бўйича меҳмонхоналар қурилишига хорижий ва маҳаллий инвесторлар - тадбиркорлар жалб қилинишини таъминлаш;

ер участкаларини бериш, намунавий лойиҳалар бўйича меҳмонхона қурилиши бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ташкилий-техник масалаларни ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, бюрократизмга йўл қўймаслик бўйича тезкор чоралар кўриш;

намунавий лойиҳалар бўйича меҳмонхоналар қурилиши учун электрон аукционга қўйилган ер участкалари тўғрисидаги маълумотлар инвесторларга-тадбиркорларга етказилишини ташкил этиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан меҳмонхоналар қурилиши учун ажратилган камида 5 та ер участкасини ҳар ойда "E-auksion" электрон савдо платформасига қўйилишини таъминлаш;

намунавий лойиҳалар бўйича меҳмонхоналар қурилишининг тизимли мониторингини олиб бориш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3217-сон қарори билан ташкил этилган Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашга намунавий лойиҳалар бўйича меҳмонхоналар қурилиши бўйича лойиҳаларнинг амалга оширилиши жараёни тўғрисидаги маълумотларни ҳар чоракда киритиш.


б) ҳудудий ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

намунавий лойиҳалар бўйича меҳмонхоналар қурилиши учун электрон аукционга қўйилган ер участкалари тўғрисидаги маълумотларни Республика ишчи гуруҳига тақдим этиш;

намунавий лойиҳалар бўйича меҳмонхоналар қурилишига хорижий ва маҳаллий инвесторлар-тадбиркорларни жалб қилишни таъминлаш;

потенциал инвесторлар билан музокаралар ва учрашувлар ўтказиш чораларини кўриш;

намунавий лойиҳалар бўйича меҳмонхоналар қурилиши учун ажратилган ер участкаларини электрон аукционга қўйиш билан боғлиқ масалалар жадал ҳал қилинишини таъминлаш;

намунавий лойиҳалар бўйича меҳмонхоналар қурилиши учун ажратиладиган ер участкаларининг инфратузилмасини тизимли асосда ўрганиш.

Белгилансинки, Республика ишчи гуруҳи ва ҳудудий ишчи гуруҳлар фаолиятни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 сентябрдаги ПҚ-3939-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган Ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш комиссияси ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича ҳудудий гуруҳлар билан узвий ҳамкорликда амалга оширадилар.

Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари тегишли равишда Республика ишчи гуруҳи ва ҳудудий ишчи гуруҳларнинг ишчи органлари ҳисобланади.


5. Белгилансинки, ер участкаларини инвесторларга-тадбиркорларга ажратиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги 493-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон аукцион орқали доимий фойдаланишга бериш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.

Электрон аукцион ўтказишнинг умумий муддати "E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдончасида амалга ошириладиган барча тартиботлар билан бирга истисно тариқасида 10 кундан ошмаслиги керак.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари:

а) Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда ушбу қарорга 1-иловада назарда тутилган ҳудудларда намунавий лойиҳалар бўйича меҳмонхоналар қуриш учун ер участкалари рўйхатини, улар тўғрисида тегишли маълумотлар берган ҳолда тасдиқласинлар;

б) қурилишни амалга ошириш даврида намунавий лойиҳалар бўйича меҳмонхоналар қуриш учун ажратилган ер участкалари, шунингдек, инвесторлар - тадбиркорларнинг ҳисоби юритилишини таъминласинлар;

в) ҳар ойда Республика ишчи гуруҳига:

электрон аукционга қўйилган, тасдиқланган ер участкалари;

намунавий лойиҳалар бўйича меҳмонхоналар қуриш ташаббуси билан чиққан инвесторлар - тадбиркорлар;

ушбу қарорга 1-иловада кўрсатиб ўтилган ҳудудларда меҳмонхоналарга бўлган эҳтиёж ва уларнинг сони, уларнинг номер фонди тўғрисида маълумот берсинлар.


7. Белгилансинки:

намунавий лойиҳалар бўйича меҳмонхоналар ҳудудига муҳандислик-коммуникация тармоқларини тортиб келиш билан боғлиқ харажатлар тегишли туманларнинг (шаҳарларнинг) маҳаллий бюджетлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади;

намунавий лойиҳалар бўйича меҳмонхоналарни ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш билан боғлиқ харажатлар инвесторлар тадбиркорларнинг ўз маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.


8. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси:

икки ой муддатда меҳмонхоналарнинг бандлигини таъминлаш ҳамда брон қилишнинг самарали тизимини жорий қилган, кўрсатилаётган хизматларни тарғиб қилган ва меҳмонхона ходимларини ўқитган ҳолда улар фаолиятини янада ривожлантириш бўйича маркетинг ишлари режасини ишлаб чиқсин;

туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари билан биргаликда оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ахборот ва медиа турлар ташкил этсин.


9. Республика ишчи гуруҳини ва ушбу қарор доирасида намунавий лойиҳалар бўйича меҳмонхоналарни қуриш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширувчи инвесторлар-тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда юзага келадиган муаммоларни ҳал қилиш учун вазирликлар ва идоралар раҳбарларига шахсий масъулият юклансин.


10. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги ва "Дунё" ахборот агентлигига ушбу қарорнинг моҳияти ва вазифаларини кенг ёритиш тавсия этилсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг раиси зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 24 ноябрдаги

954-сон қарорига

1-ИЛОВА



2018-2019 йилларда намунавий лойиҳалар бўйича

меҳмонхоналар қурилиши мўлжалланган

туманлар ва шаҳарлар

РЎЙХАТИ

   

Т/р

Туман/шаҳар номи

Меҳмонхона сони

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

Нукус шаҳри

15

2.

Мўйноқ тумани

5

3.

Элликқала тумани

5

Андижон вилояти

4.

Андижон шаҳри

15

5.

Хонобод шаҳри

10

Бухоро вилояти

6.

Бухоро шаҳри

20

7.

Когон шаҳри

15

8.

Ғиждувон тумани

5

9.

Ромитон тумани

5

10.

Шофиркон тумани

5

Жиззах вилояти

11.

Зомин тумани

10

12.

Бахмал тумани

5

13.

Фориш тумани

5

14.

Арнасой тумани

5

15.

Ғаллаорол тумани

5

Қашқадарё вилояти

16.

Қарши шаҳри

5

17.

Китоб тумани

5

18.

Шаҳрисабз тумани

20

Навоий вилояти

19.

Кармана тумани

5

20.

Қизилтепа тумани

5

21.

Нурота тумани

5

Наманган вилояти

22.

Поп тумани

10

23.

Чортоқ тумани

5

24.

Янгиқўрғон тумани

5

Самарқанд вилояти

25.

Самарқанд шаҳри

20

26.

Ургут тумани

5

27.

Самарқанд тумани

5

Сурхондарё вилояти

28.

Бойсун тумани

15

29.

Термиз шаҳри

5

30.

Сариосиё тумани

5

31.

Шеробод тумани

5

Сирдарё вилояти

32.

Гулистон шаҳри

5

Тошкент вилояти

33.

Бўстонлиқ тумани

30

34.

Охангарон тумани

5

35.

Паркент тумани

5

36.

Ангрен шаҳри

5

Фарғона вилояти

37.

Фарғона шаҳри

10

38.

Қўқон шаҳри

5

39.

Марғилон шаҳри

5

Хоразм вилояти

40.

Хива шаҳри

25

41.

Урганч шаҳри

15





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 24 ноябрдаги

954-сон қарорига

2-ИЛОВА



Намунавий лойиҳалар бўйича меҳмонхоналар

қуриш бўйича тадбиркор-инвесторларга амалий

ёрдам кўрсатиш бўйича Республика ишчи гуруҳи

ТАРКИБИ

1.

А.А. Абдухакимов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республикаишчи гуруҳи раҳбари

2.

А.У. Аккулов

-

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчи, Республикаишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари

3.

Б.И. Закиров

-

Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари

4.

Д.С. Азимов

-

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари

5.

О.М. Умаров

-

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари

6.

Т.М. Абдуллаев

-

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

7.

Х.С. Бекенов

-

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

8.

У.М. Мустафаев

-

"Ўзбекэнерго" АЖ бошқаруви раиси

9.

Лавозими бўйича

-

"Ўзтрансгаз" АЖ бошқаруви раиси

10.

Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг инвестициялар, инновациялар, саноатни ривожлантириш, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва туризм масалалари бўйича ўринбосарлари - тегишли ҳудудларнинг масалалари қисмида

11.

Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарлари - тегишли ҳудудлар масалаларига оид қисми бўйича

12.

Лавозими бўйича

-

Самарқанд, Хоразм, Бухоро ва Тошкент вилоятларининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари - тегишли ҳудудлар масалаларига оид қисми бўйича

13.

А.А. Назармухамедов

-

Вазирлар Маҳкамаси аппарати Туризмни ривожлантириш масалалари шўъбасининг мудири вазифасини бажарувчи, Республика ишчи гуруҳининг масъул котиби

Изоҳ. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 24 ноябрдаги

954-сон қарорига

3-ИЛОВА



Намунавий лойиҳалар бўйича меҳмонхоналар

қуриш бўйича инвесторлар-тадбиркорга амалий

ёрдам кўрсатиш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳларнинг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, ҳудудий ишчи гуруҳ раҳбари


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг инвестициялар, инновациялар, саноатни ривожлантириш, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва туризм масалалари бўйича ўринбосарлари, ҳудудий ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари


3. Самарқанд, Хоразм, Бухоро ва Тошкент вилоятларининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари, ҳудудий ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарлари


5. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг бошлиқлари


6. Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи


7. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи


8. Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи


9. Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи


10. "Ўзбекэнерго" АЖ ҳудудий бошқармаси раҳбари


11. "Ўзтрансгаз" АЖ ҳудудий бошқармаси раҳбари


12. Туман (шаҳар) ҳокимларининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарлари, ҳудудий ишчи гуруҳ котиби



Изоҳ. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 27 ноябрь










































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск