язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Декабрь, 2018 й./ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.11.2018 й. 957-сон "ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.11.2018 й.

N 957




ЮНЕСКО ИШЛАРИ

БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ КОМИССИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Таълим, фан, маданият соҳасида халқаро ҳамкорликни жадал ривожлантириш, Ўзбекистоннинг маданий, маънавий ва тарихий меросини кенг халқаро жамоатчилик орасида фаол тарғиб қилиш, ЮНЕСКО билан ҳар томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва уни самарали амалга ошириш, шунингдек, ЮНЕСКО Уставига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссиясининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссиясининг таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) тузилмасида унинг ишчи органи ҳисобланган ва ходимларнинг чекланган сони 7 нафар бўлган котибият фаолият юритади;

котибият раҳбари - Комиссия Бош котиби мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, маиший, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитларига кўра вазирнинг биринчи ўринбосарига тенглаштирилади;

котибият ходимларига Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида" 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорида назарда тутилган мукофотлаш ва моддий ёрдам кўрсатиш тартиби ҳамда ушбу қарорга 4-иловада белгиланган Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари қўлланилади;

котибиятга 1 та енгил автотранспорт воситасини сақлашга лимит ажратилади;

котибиятни сақлаш харажатлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига белгиланган тартибда қопланади.


3. Котибият Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 54-уй манзилдаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 26 ноябрдаги

957-сон қарорига

2-ИЛОВА



ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси

миллий комиссиясининг

ТУЗИЛМАСИ

    


Умумий йиғилиш

(15 нафар жамоатчилик асосида)





Котибият,

Бош котиб



Таълим ва илм-фан масалалари шуъбаси

2

Маданият масалалари шуъбаси

2

Ахборот ва коммуникация масалалари бўйича бош мутахассис

1






Бош бухгалтер

1


Изоҳ. Бошқарув ходимларининг чекланган сони 7 штат бирлигидан иборат. Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони белгиланган нормаларга мувофиқ белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 26 ноябрдаги

957-сон қарорига

3-ИЛОВА



ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси

миллий комиссиясининг

ТАРКИБИ

         

А. Абдухакимов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, миллий комиссия раиси

А. Камилов

-

ташқи ишлар вазири, миллий комиссия раисининг ўринбосари

И. Маджидов

-

олий ва ўрта махсус таълим вазири, миллий комиссия раисининг ўринбосари

И. Абдураҳмонов

-

инновацион ривожланиш вазири, миллий комиссия раисининг ўринбосари

Б. Сайфуллаев

-

маданият вазири, миллий комиссия раисининг ўринбосари

Ш. Шерматов

-

халқ таълими вазири

А. Аққулов

-

Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи

А. Хайдаров

-

молия вазирининг биринчи ўринбосари

Б. Юлдашев

-

Фанлар академиясининг президенти

А. Нуридинов

-

Бадиий академия раиси

Л. Тангриев

-

Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори

А. Кўчимов

-

Миллий ахборот агентлиги бош директори

А. Хаджаев

-

Миллий телерадиокомпания раиси вазифасини бажарувчи

Ф. Закиров

-

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги бош директори

лавозимига кўра

-

Миллий комиссия Бош котиби

Изоҳ. Миллий комиссия аъзолари бошқа ишга ўтганда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли вазифаларини бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 26 ноябрдаги

957-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссиясини ташкил этиш тўғрисида" 1994 йил 29 декабрдаги 629-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Таълим, илм-фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (АЙСЕСКО) билан ҳамкорлик тўғрисида" 2017 йил 12 октябрдаги 821-сон қарорининг 3-банди ва унга илова.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 16 январдаги 26-ф-сон фармойиши.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 27 ноябрь